Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда даврий мониторинг ишларини амалга ошириш тартиби

3-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолати юзасидан жорий мониторингни амалга ошириш тартиби

4-боб. Қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши ва агротехник тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан тезкор мониторингни амалга ошириш тартиби

5-боб. Мониторинг материалларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби

6-боб. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари

3-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати амалга оширувчи давлат органларининг вазифалари

4-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби

5-боб. Якунловчи қоида

1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш СХЕМАСИ

3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини ташкил этиш тартиби

3-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини амалга ошириш тартиби

4-боб. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини амалга ошириш СХЕМАСИ

4-ИЛОВА
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича амалга ошириладиган ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ер мониторинги тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини, ерларни муҳофаза қилишда давлат назоратини амалга ошириш ҳамда ер тузиш тадбирларини ўтказиш тартибларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, шунингдек, «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари

1. Давлат органларидан ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ер участкалари чегараси ҳамда ҳолати тўғрисидаги маълумотларни бепул олади.

2. Мониторинг ишларини ерларнинг тупроқ, геоботаника ва бошқа тадқиқотлар материалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширади.

Доимий равишда

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, шунингдек, «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари

Мониторинг ишларини даврийлиги бўйича амалга оширади:

а) даврий мониторинг — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ер турлари ва майдони бўйича хатловдан ўтказиб бориш;

Ҳар беш йилда

б) жорий мониторинг — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторингни амалга ошириш;

Ҳар йили

в) тезкор мониторинг — қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши ва агротехник тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан кунлик мониторингни амалга ошириш.

Доимий равишда

3-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари

1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини даврийлиги бўйича амалга оширади.

Доимий равишда

2. Мониторинг натижаларини ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва ҳудудлар кесимида жамлайди, мониторинг натижаларини далолатнома асосида расмийлаштирган ҳолда туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликларига тақдим этади.

Мониторинг якунланган кунда

4-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари

Мониторинг натижалари бўйича тузилган далолатномани туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлайди.

Беш иш куни ичида

5-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари

1. Мониторинг якуни бўйича ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ер тури, контури, чегараси ҳақидаги барча маълумотларни «Ўздаверлойиҳа» институтининг ер ахборот тизими порталида шакллантирилади.

2. Мониторинг якунлари бўйича шакллантирилган маълумотларни Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритади.

Ўн иш куни ичида

Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари

1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини республиканинг бутун ҳудудида амалга оширади:

а) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан ўтказадиган ўрганишларни Текширувларни электрон рўйхатга олишнинг ягона тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга ошириш;

б) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш мақсадида ўрганиш ишларини амалга ошириш.

Доимий равишда

2-босқич

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўйича давлат инспекторлари

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўйича ўрганиш ишларини бошлаш, бунда:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ёки Инспекциянинг топшириқлари;

ўтказилган мониторингдан олинган маълумотлар таҳлили;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

оммавий ахборот воситалари берган хабарлар, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган маълумотлар;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш юзасидан сўровлари.

Уч иш куни ичида

3-босқич

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўйича давлат инспекторлари

Ўрганиш ишларини амалга ошириш учун тўсқинлик қилинган тақдирда, ўрганиш ишлари амалга ошириладиган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс иштирокида далолатнома тузади ва улар томонидан имзоланишини таъминлайди.

Заруратга кўра, ўрганиш бошланган кунда

4-босқич

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари

Ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотлардан мутахассисларни жалб қилади.

Заруратга кўра, икки иш куни ичида

5-босқич

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўйича давлат инспекторлари

1. Ўрганиш ишлари якуни бўйича икки нусхада маълумотнома расмийлаштиради.

Ўрганиш якунланган кунда

2. Ўрганиш ишлари якуни бўйича барча ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантиради.

3. Йиғмажилдни Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ёки унинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этади.

Уч иш куни ичида

6-босқич

Инспекция бошлиғи, ўринбосарлари ва Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ва ўринбосарлари

1. Ўрганиш натижалари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ёки тегишлилиги бўйича ишни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органларга юборади.

2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга оид қонун бузилиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектларга тақдимнома киритади.

Беш иш куни ичида

7-босқич

Ўрганиш ишлари амалга оширилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар

Тақдимномани кўриб чиқади ва натижаси тўғрисида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ёки унинг ҳудудий бошқармаларига маълум қилади.

Бир ой муддатда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)

МАЪЛУМОТНОМА

20____ йил «____»__________

Тошкент шаҳри

Ўрганиш ишлари амалга
оширилган ташкилот:



_________________________________________

Ўрганиш ишлари учун асос

_________________________________________

Ўрганиш ишларини амалга оширувчилар Ф.И.О. ва лавозими





_________________________________________

Ўрганиш ишлари амалга оширилган соҳа


Қишлоқхўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан

Ўрганиш ишларида иштирок этган ташкилот ходими



_________________________________________

_____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________га асосан «____________________________________________________» _______________________да қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганиш давомида ___________________________________________________________________
______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________каби қонун талабларига амал қилинмаганлик ҳолатлари аниқланди.

Ўрганиш ишлари натижаси бўйича қуйидагилар тавсия этилади:

Ушбу маълумотномада кўрсатиб ўтилган ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг

бузилиш ҳолатлари ва унинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан « _________________________»
________________________________га______кун муддатда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Маълумотномани туздик:

_______________________________________________
Маълумотнома билан танишдим, эътирозларим ____________________ (бор ёки йўқ) ва бир нусха олдим:
яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сон қарори билан тасдиқланган Яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқот ишларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 689-сон қарори билан тасдиқланган Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга;

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисидаги маълумотларини ер ахборот тизими порталида акс эттириш.

1. Ҳудуднинг табиий иқлим шароити, жойлашуви, сув таъминоти, тупроқ унумдорлигидан келиб чиқиб, ҳудудларнинг ихтисослашувини белгилаш ва экинларни жойлаштириш.

2. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тўғрисидаги ҳар йилги маълумотларни ер ахборот тизими порталига киритиш.

3. Қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши ва ривожланиш ҳолатини мониторинг қилиш натижаларини ер ахборот тизими порталига киритиб бориш.

4. Мониторинг натижаларини фойдаланувчиларга белгиланган тартибда ер ахборот тизими портали орқали тақдим этиш.

2022 йилдан бошлаб, доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2.

Яйлов ва пичанзорларда геоботаника тадқиқотларини ўтказиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти билан қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш:

1. Фанлар академияси Ботаника институти билан яйлов ўсимликларининг тарқалиши бўйича;

2. Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси билан Қизил китобга киритилган ўсимликлар, яйловларнинг деградацияси ва унинг атроф-муҳитга таъсирлари бўйича;

3. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан яйловларда чорва молларини алмашлаб боқиш бўйича;

4. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан ўрмон фонди яйловларида ўсимлик дунёсини ўрганиш ва яхшилаш бўйича;

5. Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси билан уларнинг тасарруфидаги яйловларда ўсимлик дунёсини ўрганиш ва чорва молларини алмашлаб боқиш бўйича.

2022 йил I чорак, доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси

3.

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти геофазовий маълумотлар инфратузилмасини такомиллаштириш.

1. «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари таркибида жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи Геофазовий маълумотлар инфратузилма (ГМИ) бўлимини ташкил этиш.

2022 йил I чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2. ГМИ бўлимлари томонидан ердан фойдаланувчиларга ер ахборот тизими портали орқали интерактив хизматларни кўрсатишни жорий этиш.

2022 йил I чорак

4.

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти илмий ходимлари ва тадқиқотчиларининг ер тузиш, кадастр, геоботаника, геофазовий маълумотлар инфратузилмаси, геодезия ва картография соҳасида Олий таълим вазирлиги ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлигини таъминлаш.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ер тузиш йўналишидаги муаммолар ва уларни илмий ечимига қаратилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш учун лойиҳаларни белгиланган тартибда Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.

2022 йил I чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда илмий лойиҳаларни амалга ошириш.

2022 йилдан бошлаб, доимий

5.

Соҳа мутахассисларини маънавий рағбатлантириш.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ер тузувчи» фахрий унвонини таъсис этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2022 йил III чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

6.

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмаларида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш хамда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва доимий кузатув мониторингини олиб бориш.

1. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш.

2. Қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва етиштириш.

2022 йил II чорак, доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Бунда спекторли камералар билан жиҳозланган дронлардан фойдаланган ҳолда, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг ривожланиши бўйича доимий кузатув мониторингини амалга ошириш ва дронларда олинган суратларга ишлов бериш орқали мониторинг тизимини такомиллаштириш бўйича илмий-асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш назарда тутилади.

доимий

1. 2-банддаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича) ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-банддаги «Ер мониторинги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер мониторинги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа тоифадаги ерларда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 17-банддаги «туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари» сўзлари «туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ва Кадастр агентлиги туманлар (шаҳарлар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 18-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари» ва «Ергеодезкадастр давлат қўмитасига» сўзлари тегишлича «Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари» ва «Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси