Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Маданият ва санъат соҳасида қонунчилик базасини янада такомиллаштириш |
1. | Маданият ва санъат соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда илмий тадқиқотларни ривожлантириш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: маданият ва санъат соҳасидаги таълим ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш, жиҳозлаш, мусиқа чолғулари билан таъминлашни молиялаштириш; соҳадаги таълим муассасаларининг маданият ташкилотлари ва ижодий фаолият билан уйғунлигини таъминлаш; болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маданият ва санъатга ихтисослаштирилган мактаб ҳамда мактаб-интернатлар ўқитувчи (концертмейстер)ларининг меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини кўриб чиқиш; маданият ва санъат соҳаси ходимларининг малакасини ошириш институтини ташкил қилиш, жумладан унда, маданият ташкилотлари ходимлари ва умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа фанлари ўқитувчилари малакасини ошириш тизимини яратиш ҳамда унинг молиялаштириш манбаларини белгилаш; ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаблари ҳамда коллежлар фаолиятини уч йиллик ўқув дастури асосида ташкил этиш, ушбу йўналишда таълим жараёнини бошланғич ва ўрта профессионал таълим босқичларида амалга ошириш; тегишли ихтисослаштирилган маданият мактаблари негизида маданият техникумларини ташкил қилиш; маданият ва санъат соҳасида илмий тадқиқотлар ва илмий-услубий манбаларни яратишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш; актёрлик, режиссёрлик, санъатшунослик, халқ ижодиёти ва маданиятшунослик соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш; маданият ва санъат соҳаси мутахассисларини хорижда ўқитиш, малакасини ошириш ва стажировкага юбориш, улар учун юртимизда ва чет элда хорижий малакали мутахассислар иштирокида маҳорат дарсларини ташкил этиш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2022 йил июнь | | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. | Миллий мусиқа чолғуларини оммалаштириш ва ишлаб чиқариш соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш. Шу жумладан, миллий мусиқа чолғулари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ташкил этиш ва ривожлантириш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2022 йил август | | Маданият вазирлиги (Назарбеков), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
3. | Маданият марказлари фаолиятини замон талаблари асосида тубдан такомиллаштириш ва улар томонидан аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга кўтариш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2022 йил ноябрь | | Маданият вазирлиги (Назарбеков), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
4. | Театр санъатини ривожлантириш ва театрлар фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг эришган ютуқлари учун мақом бериш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2023 йил июнь | - | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Молия вазирлиги (Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
5. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон қарорининг 3-бандида (тегишли иловаларда) белгиланган тадбирларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида 2022 йилда ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режасини тасдиқлаш. | Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши | 2022 йил 1 март | | Вазирлар Маҳкамаси, Маданият вазирлиги (Назарбеков), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Молия вазирлиги (Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, барча шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари |
Ушбу календарь режани тасдиқлашда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 98-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя қилиш. 2023 йилда ва келгуси йилларда ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режаларини тасдиқлашда бундай тадбирлар 2022 йилда белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда ташкил этилишини назарда тутиш. | ҳар йили |
6. | Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил март | | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Молия вазирлиги (Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
7. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон қарорида белгиланган тегишли республика кўрик-танловларини ўтказиш тартибларини тасдиқлаш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: кўрик-танловларнинг мактаб босқичини ўтказишда маҳаллалардаги Ёшлар етакчиларининг фаол иштирок этишини таъминлаш, шунингдек танлов ғолиблари ва Ёшлар етакчисини муносиб рағбатлантириш; тадбирларни кенг ёритиш мақсадида ҳудудий ва марказий телеканалларда эфир вақти ажратиш; кўрик-танловларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни Давлат бюджети, Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси, «Ёшлар дафтари» жамғармаси ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш; тегишли республика кўрик-танловларини ўтказишга оид амалдаги тартибларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | Ижрочиларнинг қарори, тегишлиги бўйича заруратга кўра Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил март | | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев), ЭОАВМА (Қудратхўжаев) |
8. | Ўзбекистон давлат филармонияси ижодий ходимларининг ойлик ижро меъёрларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори | 2022 йил май | | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов) |
9. | Маданият ташкилотларида фаолият юритаётган балет артисти, раққос ва раққосаларнинг имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи махсус иш стажини қисқартириш масаласини ўрганиб чиқиш ҳамда унинг натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | Таклифлар | 2022 йил май | | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Адлия вазирлиги (Давлетов) |
10. | Нукус шаҳрида Қорақалпоқ давлат опера ва балет театрини ташкил этиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил июль | | Маданият вазирлиги (Назарбеков), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
11. | Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг бадиий савияси ва мазмундорлигини ошириш, сценарий, репертуарларини кўриб чиқиш ва баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: тадбирлар сценарийси, репертуарнинг ғоявий бадиий даражаси миллий қадрият ва анъаналарга хослигини кўриб чиқиш; ижрочилар томонидан ножоиз хатти-ҳаракатлар, томошабинларга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар ва ёт ғоялар содир этилишини олдини олиш; оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларига рухсат бериш тартибларини ихтисослаштириш ҳамда бу жараённи тўлиқ очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш. | Таклифлар, заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил сентябрь | | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
12. | Андижон ёшлар симфоник оркестри фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш, бу борада Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | Таклифлар, заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил сентябрь | | Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Молия вазирлиги (Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
13. | Ўзбекистон давлат филармонияси тасарруфида Ўзбекистон Джаз оркестрини ташкил этиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил декабрь | | Маданият вазирлиги (Назарбеков), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
14. | Театрлар, концерт-томоша муассасалари фаолиятини баҳолаш рейтинг тизимини ҳамда уларни рағбатлантириш тартибини тасдиқлаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2023 йил июнь | | Маданият вазирлиги (Назарбеков), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
15. | Халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликда маданият ва санъат соҳасида ноу-хау лойиҳаларни амалга оширган ҳолда, маданият ташкилотларига замонавий менежмент тизимини жорий этиш ҳамда маданий хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2023 йил декабрь | | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
16. | Ўзбекистон давлат филармонияси Тошкент вилояти бўлими тасарруфида «Нурафшон» симфоник оркестрини ташкил этиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2024 йил сентябрь | | Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Маданият вазирлиги (Назарбеков), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
II. Маданият ва санъат муассасаларининг фаолияти мазмундорлигини ошириш |
17. | «Маҳаллада дув-дув гап» шиори остида Тошкент шаҳридаги барча маҳаллаларда маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил февраль — декабрь | Маҳаллий бюджет манбалари | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Маматов) |
18. | Умумтаълим мактаблари ва маданият марказларида «Мактабда маданият маркази» лойиҳаси асосида ихтиёрийлик асосида шартнома билан тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил март ойидан бошлаб мунтазам | Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
19. | Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ҳарбий қисм ва муассасаларида мақом ва бахшичилик санъатини кенг тарғиб этиш. Ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, улар учун мақом ва бахшичилик санъати бўйича маҳорат дарслари ва тўгараклар ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил март ойидан бошлаб мунтазам | Ижрочилар маблағлари | Мудофаа вазирлиги (Қурбонов), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар |
20. | Маданият ва санъатнинг барча йўналишларини қамраб олувчи қуйидаги: «Истеъдодлар камалаги» имконияти чекланган иқтидорли ёшлар кўрик-танловини; «Янги Ўзбекистоннинг Янги тароналари» иқтидорли ёшлар кўрик-танловини ташкил этиш. | Ижрочилар қўшма қарори | 2022 йилдан бошлаб ҳар йили: апрель — ноябрь май — декабрь | Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида, ижрочиларнинг ўз маблағлари | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Бадиий академия (Нуридинов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев), Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (Кўчимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари |
21. | Таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларининг мусиқий саводхонлигини ошириш мақсадида шартнома асосида лекторий концертларини ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил апрель | Таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Халқ та?лими вазирлиги (Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари |
22. | Маданият вазирлиги муассислигида (иштирокчилигида) Медиа маркетинг марказини ташкил этиш (масъулияти чекланган жамият). Медиа маркетинг марказининг Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилот, корхона ва муассасалар билан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномалар асосида қуйидаги йўналишларда давлат харидларини амалга оширишига рухсат бериш: миллий маданият ва санъат намуналари ва соҳада амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб қилиш, таълим ва тарбия мазмунидаги медиа ва бошқа материалларни тайёрлаш ҳамда чоп этиш; ахборот тизимлари ва ресурсларини ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ этиш ва уларнинг доимий ишлашини таъминлаш. Бунда, давлат буюртмачиси тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт ҳисобланади. | Амалий чора-тадбирлар, зарурат бўлса норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил июнь ойидан бошлаб мунтазам | | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов) |
23. | Ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара намуналари асосида махсус овоз ёзиш студияларида таниқли санъаткорларга ўқитган ҳолда «Сиз севган ижодкордан туҳфа» туркумида аудиокитоблар тайёрлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил июнь ойидан бошлаб йил давомида | Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев) |
24. | «Ўзбекконцерт» ва «Халқаро фестиваллар дирекцияси» давлат муассасалари фаолиятини такомиллаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил сентябрь | - | Маданият вазирлиги (Назарбеков), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
25. | Республикадаги ҳайвонот боғларида сақланаётган ҳайвонларни кўпайтириш тизимини такомиллаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил ноябрь | Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
26. | Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда биттадан кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) ҳамда ҳайвонот боғларини ташкил этиш ва доимий фаолият юритишини таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил декабрь | Маҳаллий бюджет маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
27. | Иқтидорли ва ижодкор ёшларни излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уч босқичли «Бойчечак» болалар, «Парвоз» ўсмирлар, «Ифтихор» ёшлар санъат кўрик-танловларини ўтказиш бўйича яхлит тизим яратиш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори | 2023 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта | Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида | Маданият вазирлиги (Назарбеков) |
28. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-112-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда ҳар бир шаҳар, туман бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Жумладан, бунда: маҳаллалар кесимида 2022 йилда ўтказиладиган маданий-маърифий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режасини тасдиқлаш; ҳудудлардаги маданият ва санъат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш; ҳудудлардаги жамоаларни, санъаткорларни ва маданият ходимларини қўшимча рағбатлантириш; маданият ва санъат муассасалари ва умумтаълим мактабларида тегишли тўгараклар фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш; маҳаллалар, умумтаълим мактаблари ҳамда маданият ва санъат муассасаларида фаолият юритаётган ҳаваскорлик жамоаларининг концерт дастурларини ташкил қилиш. | Ижрочилар қарори | 2022 йил 10 февраль | Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман, шаҳар ҳокимликлари |
29. | Ёшлар ҳаёти, орзу-интилиш ва муваффақиятларини кенг ёритиш, муаммо ва камчиликлари ечимига қаратилган кўрсатув, мақола ва эшиттиришлар тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадида «Yoshlar media xoldingi» ташкил этиш масаласини атрофлича кўриб чиқиш, унинг самарали фаолият кўрсатиш имкониятларини таҳлил этган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | Биргаликдаги таклиф | 2022 йил август | | Ёшлар иттифоқи (Зайниддинов), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Адлия вазирлиги (Давлетов) |
30. | Ҳар бир шаҳар, туманда биттадан маданият ташкилоти фаолиятини намунали ташкил этиш ва уларнинг илғор тажрибаларини республика бўйича оммалаштириш. Энг яхши маданият ташкилотлари республика танловини ташкил этиш ва уларни муносиб рағбатлантириш. Республика танлови ғолиби бўлган маданият ташкилотларига аҳолига маданий хизмат кўрсатиш учун махсус автотранспорт воситаси ажратиш. | Амалий чора-тадбирлар | Намунали ташкил этиш — 2022 йил октябрь, танлов ташкил этиш — 2022 йил декабрь | Маҳаллий бюджет маблағлари, Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман, шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги (Назарбеков) |
III. Маданият ва санъат соҳасида ахборот технологияларини жорий этиш |
31. | Концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ягона онлайн порталини қуйидаги босқичларда ишга тушириш: 2022 йил сентябрга қадар: республикада ўтказиладиган барча маданий тадбирлар тўғрисида маълумот тўплаш; муайян санада ўтказиладиган маданий тадбирларга чипталарни харид қилиш; саёҳат маршрутини («Google», «Yandex» ва бошқа оммабоп электрон хариталардан фойдаланган ҳолда) тузиш, «Online-karaoke» хизматини жорий этиш; 2023 йил 1 сентябрга қадар: концерт-томоша фаолияти иштирокчилари реестри ва улар фаолияти тўғрисида электрон маълумотлар базасини шакллантириш; концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ижодий фаолиятига оид янгиликларга бағишланган электрон саҳифаларини (ленталарини) ташкил қилиш; аудиовизуал контентларини жамлаш ҳамда қонунчилик талабларига мос равишда тарқатиш ва оммалаштириш; концерт-томоша фаолияти иштирокчилари фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва онлайн баҳолаб бориш тизимини яратиш. Бунда, давлат мукофотлари Маданият ва санъат миллий мукофотига тавсия этиш учун номзодларни танлаб олишда ягона онлайн портал орқали тўпланган баллар инобатга олинишини таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2023 йил сентябрь | Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов), Молия вазирлиги (Ишметов) |
32. | Аҳоли, хусусан, ёшларга миллий мусиқа чолғулари бўйича дастлабки тушунчаларни берувчи ҳамда уларни ижро этишни ўргатувчи Cholgu.uz мобил иловасини ишлаб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2023 йил июнь | Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов), Молия вазирлиги (Ишметов) |
33. | «Онлайн маданият маркази» платформасини яратиш ва оммалаштириш. Бунда: анъанавий шаклда фаолият кўрсатаётган маданият марказларидаги тўгаракларда ўтказиладиган машғулотлар асосида видеодарсларнинг электрон базасини яратиш; тўгаракларни замонавий технологиялар орқали ва масофавий ўқитиш тизими (электрон ва видеодарсликлар) асосида ташкил қилиш ҳамда электрон кутубхона ресурсларини яратиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2023 йил ноябрь | Давлат бюджети маблағлари | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов), Молия вазирлиги (Ишметов) |
34. | Тегишли ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш Маданият вазирлиги тизимидаги таълим ташкилотлари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини: ташкил қилиш, фаолиятини кенг оммалаштириш, мониторинг қилиш ва ресурсларини бошқариш; барча жараёнларни рақамлаштириш ва уларнинг моддий-техника базасини онлайн мониторинг қилиш; статистик маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш. | Амалий чора-?адбирлар | 2024/2025 ўқув йили | Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов), Молия вазирлиги (Ишметов) |
35. | Замонавий технологияларни жорий этган ҳолда Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида «Голографик театр» шоу лойиҳаларини амалга ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2024 йил ноябрь | Маҳаллий бюджет маблағлари, хусусий инвестиция | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги (Азимов), Молия вазирлиги (Ишметов) |
36. | Умумтаълим мактаблари ўқувчиларига миллий мусиқа чолғулари бўйича дастлабки тушунчаларни бериш мақсадида QR кодли услубий қўлланма ва дарсликлар тайёрлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2024 йил ноябрь | Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Халқ таълими вазирлиги (Саидов) |
IV. Маданият муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш |
37. | Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти биносидаги орган чолғу асбобини таъмирлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2024 йил ноябрь | Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Молия вазирлиги (Ишметов) |
38. | Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани ҳудудидаги «Авиасозлар» маданият саройи (собиқ) биносидан самарали фойдаланиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш: маданият саройи биносини Ўзбекистон давлат филармониясига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш; 2022 йилда маданият саройи биносини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш; 2023-2024 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида маданият саройи биносини белгиланган тартибда таъмирлаш. | Таклифлар, зарурат бўлса, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2024 йил ноябрь | Инвестиция дастури доирасида ажратилган маблағлар | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А?тикходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов) |
39. | Ҳудудларга жалб этилган театр соҳаси мутахассисларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги театрларга биттадан 2 ёки 3 хонали хизмат уйларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ажратиш. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мавжуд театрларда фаолият олиб бораётган эҳтиёжманд мутахассисларга хизмат уйлари ажратиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 — 2024 йил | Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
40. | Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Бунда: Маданият вазирлигини уюшманинг муассисларидан бири сифатида киритиш таклифини кўриб чиқиш; уюшмага 2022-2023 йилларда 5 млрд сўм миқдорида бир марталик маблағ ажратиш; уюшмани Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 30-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш. | Амалий чора-тадбирлар, зарурат бўлса, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022-2023 йиллар | - | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Адлия вазирлиги (Давлетов), Молия вазирлиги (Ишметов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов) |
41. | Ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётларни чоп этиш ҳамда уларни таълим ташкилотларига етказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 — 2024 йиллар | Давлат бюджети маблағлари | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Молия вазирлиги (Ишметов) |
42. | Дорбозлар гуруҳлари фаолиятини кўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда республика бўйлаб гастроль сафарларини ташкил этиш. | Ижрочилар қарори | 2022-2023 йиллар | маҳаллий бюджет маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги (Назарбеков) |
Шу жумладан, Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятларидаги илғор дорбозлар гуруҳларини махсус автотранспорт воситалари билан таъминлаш. | Вилоят ҳокими қарори | 2022 йил июнь | маҳаллий бюджет маблағлари | Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари |
43. | Ўзбекистон давлат драма театри биносини таъмирлаш-тиклаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш. Бунда: 2022 йилда театр биносини таъмирлаш-тиклаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш; 2023 йилда театр биносини белгиланган тартибда тўлиқ таъмирлаш-тиклаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022-2023 йиллар | Таъмирлаш-тиклаш — маданий мерос соҳасига, жиҳозлаш — Маданият вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари доирасида | Маданий мерос агентлиги (Нуруллоев), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Молия вазирлиги (Ишметов) |