Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
Чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган йиғма МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

1.1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикасида чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

1.2-ИЛОВА
Андижон вилоятида чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

1.3-ИЛОВА
Бухоро вилоятида чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

1.4-ИЛОВА
Жиззах вилоятида чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

1.5-ИЛОВА
Қашқадарё вилоятида чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

1.6-ИЛОВА
Навоий вилоятида чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

1.7-ИЛОВА
Наманган вилоятида чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

1.8-ИЛОВА
Самарқанд вилоятида чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

1.9-ИЛОВА
Сурхондарё вилоятида чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

1.10-ИЛОВА
Сирдарё вилоятида чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

1.11-ИЛОВА
Тошкент вилоятида чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

1.12-ИЛОВА
Фарғона вилоятида чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

1.13-ИЛОВА
Хоразм вилоятида чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

1.14-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

2-ИЛОВА
Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида хом ашё ресурсларидан самарали фойдаланиш, сифат кўрсаткичларини ошириш, кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, ташқи бозорлардаги тарғиботни кучайтириш ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 октябрдаги ПҚ-331-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2023 й., 07/23/331/0770-сон)
Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

I. Мавжуд хом ашё ресурслари ва ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш

1.

Терини чуқур қайта ишлаш ва тайёр чарм ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

Терини қайта ишлаш корхоналарининг модернизация даражасини ошириш;

Терини қайта ишлаш корхоналари ҳамда ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш.

2022 — 2024 йиллар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ҳамда сифат кўрсаткичларини ошириш

2.

2022 — 2025 йилларда чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида:

юқори қўшилган қийматли;

импорт ўрнини босувчи;

жундан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида умумий қиймати 1,0 млрд АҚШ долларига тенг 490 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш. Бунинг учун:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тегишли тижорат банклари, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси

мазкур қарор ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 февралдаги ПҚ-4982-сон қарорига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ лойиҳаларни молиялаштириш масалаларини ҳал қилиш;

2022 — 2025 йилларда тармоқ жадваллари асосида

Шу жумладан,

2022 йилда 218 млн долларлик 118 та;

2023 йилда 242 млн долларлик 121 та.

2024 йилда 265 млн долларлик 124 та.

2025 йилда 279 млн долларлик 127 та.

зарур инфратузилма билан таъминлаш (йўл, электр энергияси, газ, сув таъминоти, канализация тармоқлари ва ҳ.к.);

2022 — 2025 йилларда тармоқ жадваллари асосида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишида юзага келадиган бошқа муаммоларни тезкорлик билан бартараф қилиш бўйича тизимли мониторинг олиб бориш.

доимий

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзчармсаноат» уюшмаси

3.

Ҳудудларда кластер усулида терини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил қилиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси (Нукус тумани), Андижон (Шаҳрихон ва Олтинкўл туманлари), Бухоро (Бухоро тумани), Жиззах (Жиззах шаҳри), Қашқадарё (Қарши шаҳри), Наманган (Наманган шаҳри ва Уйчи тумани), Самарқанд (Ургут ва Самарқанд туманлари), Сурхондарё (Ангор тумани), Фарғона (Марғилон ва Қўқон шаҳарлари), Хо?азм (Ҳазорасп тумани) ва Тошкент вилоятларида (Юқори Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри) кластер усулида терини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил қилиш бўйича тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

2022 йил 10 март

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари

2. Кичик саноат зоналарининг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ташкил этиш билан боғлиқ тадбирларга зарур маблағлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда ҳисоб-китоблар бўйича маълумотларни Молия вазирлигига киритиш;

2022 йил 15 апрель

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар ҳокимликлари, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» унитар корхонаси, «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси

3. Тақдим этилган ҳисоб-китобларга асосан кичик саноат зоналари ташқи инфратузилмасини қуриш-таъмирлаш ишларини бажариш учун маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияларига ажратиш;

Лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган муддатларда

Молия вазирлиги

4. Маблағлар ажратилганидан сўнг кичик саноат зоналари ташқи инфратузилмасини қуриш-таъмирлаш ишларини бажариш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган муддатларда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари

4.

Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларидаги ишлаб чиқарувчи корхоналарни халқаро стандартлар бўйича сертификатлашни кенгайтириш орқали тайёр маҳсулотларнинг МДҲ ва Европа мамлакатларига экспортини кўпайтириш.

1. Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари бўйича ривожланган давлатларда тан олинган халқаро стандартлар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил апрель

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

2. Рўйхатда кўрсатилган халқаро стандартлар бўйича сертификатлаш компаниялари билан алоқа ўрнатиб, сертификатлаш талабларини чуқур ўрганиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг ҳар бир босқичини кўрсатган ҳолда қўлланма ишлаб чиқиш ҳамда ҳар бир ишлаб чиқарувчига етказиб, тушунтириш ишларини олиб бориш.

2022 йил май

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги

3. Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳар бир корхона билан манзилли ишлаш орқали 2022 йилда камида 10 та, 2023-2024 йилларда эса 40 тадан корхонанинг ривожланган мамлакатларда тан олинган стандартлардан бири бўйича сертификатланишини таъминлаш ҳамда у бўйича харажатларни компенсация қилиш.

2022 — 2024 йиллар

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Экспортни рағбатлантириш агентлиги

4. Ривожланган давлатларда тан олинган стандарт бўйича сертификатланган ҳар бир ишлаб чиқарувчининг тижорат таклифларини шакллантириш, МДҲ ва Европа мамлакатларидан хорижий харидорлар топиш орқали уларнинг ҳар бири томонидан йилига қўшимча равишда ўртача 1 млн долларлик экспорт амалга оширилишини таъминлаш.

2024 йил якунига қадар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси

5.

Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларидаги ишлаб чиқарувчи корхоналарда тайёр маҳсулот сифатини назорат қилиш ва сифат менежменти тизимини жорий этиш.

1. Республикадаги чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда тайёр маҳсулот сифатини назорат қилиш ва сифат менежменти тизимини жорий этиш ҳолатини ўрганиш.

2022 йил май

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

2. Сифатни назорат қилиш ва сифат менежменти тизими бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. Бунинг учун:

хорижий компаниялар билан «Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳамда унинг таркибидаги корхоналар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

сифатни назорат қилиш ва сифат менежменти тизими бўйича халқаро тажрибани зарур ҳолларда жойига борган ҳолда ўрганиш.

2022 йил июнь

3. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, маҳаллий чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун сифатни назорат қилиш ва сифат менежменти тизимига оид қўлланмани яратиш.

2022 йил май

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзчармсаноат» уюшмаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

4. Маҳаллий чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига мазкур тизим бўйича тақдимот ўтказиб, тушунтириш ишларини олиб бориш.

Доимий равишда

5. Сифатни назоратни қилиш ва сифат менежменти тизимини жорий этиш истагида бўлган ишлаб чиқарувчилар рўйхатини шакллантириб, улар билан манзилли иш ташкил этиш орқали амалий ёрдам кўрсатиб бориш.

Доимий равишда

6. Сифатни назорат қилиш ва сифат менежменти тизимини камида 200 та маҳаллий корхона фаолиятига жорий қилиб, уларнинг ҳар бири томонидан йилига камида 100 минг АҚШ долларига тенг экспорт амалга оширилишини таъминлаш.

2024 йил якунига қадар

III. Чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларининг ташқи бозорлардаги тарғиботини кучайтириш

6.

Хорижий давлатларда чарм-пойабзал, чарм-атторлик, жун ва мўйначилик маҳсулотларини сақлаш ва сотишга мўлжалланган йирик улгуржи савдо омборлари ва савдо уйларини ташкил қилиш.

1. Савдо омборлари ва савдо уйлари ташкил этиш учун қулай ва салоҳиятли чет давлатлар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил март

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси

2. Мазкур соҳалардаги салоҳиятли тадбиркорлар билан биргаликда шакллантирилган рўйхат асосида хорижий давлатларда йирик савдо омборлари ва савдо уйлари очиш чораларини кўриш.

2022 йил якунигача

7.

Чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотлари билан халқаро кўргазмаларда қатнашиш орқали маҳаллий маҳсулотларни хорижда кенг тарғиб қилиш.

Хорижий давлатларда бўлиб ўтиши режалаштирилган халқаро кўргазмаларда қатнашиш бўйича маҳсулот сифат кўрсаткичлари ва корхона ишлаб чиқариш ҳажмларидан келиб чиқиб қатнашчилар реестрини шакллантириш ва уларнинг кўргазмада иштирокини таъминлаш.

Доимий равишда ва белгиланган муддатларда

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси

Маҳаллий чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини таниқли халқаро интернет савдо платформаларига чи?аришни таъ?инлаш.

Доимий равишда

8.

Ҳар йили икки маротаба (баҳор ва куз мавсумида) «UzCharmExpo» Халқаро чарм, пойабзал ва мўйна кўргазма ярмаркасини ташкил этиш.

Кўргазмани ташкил этиш муддатларини белгилаш, иштирокчи корхоналар рўйхатини шакллантириш.

Кўргазмага хорижий йирик компаниялар, уюшмалар ва ташкилотларни кенг жалб қилиш.

Ҳар йили икки маротаба (баҳор ва куз мавсумида)

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, «Uzexpomarkaz» АЖ

9.

Аутсорсинг ва франчайзинг асосида хорижий ҳамкорларни жалб қилишни кенгайтириш.

1. Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, республиканинг мазкур соҳалардаги имкониятлари ва салоҳиятини кенг ёритиш ишларини олиб бориш.

2022 йил май

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси

2. Пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларининг халқаро таниқли пойабзал брендлари бош офисларига ҳамкорлик қилиш юзасидан мурожаат хатлари билан биргаликда видеоролик, тақдимот материаллари, буклетлар ва бошқа тегишли материалларни дипломатик каналлар орқали юбориш.

2022 йил май-июнь

3. Ҳамкорликка розилик билдирган халқаро таниқли пойабзал брендлари билан музокаралар ўтказиб, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини республикада ташкил этиш ёки буюртмаларини маҳаллий ишлаб чиқариш қувватларига жалб этиш масаласини муҳокама этиш.

доимий

4. Тармоққа хорижий инвестор ва ҳамкорларни кенг жалб қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш.

доимий

IV. Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

10.

Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари учун олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш.

1. Республиканинг соҳа ривожланган ҳудудлари марказларида ўқув амалиёт марказларини ташкил этиш.

2022 йил июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси

2. Тегишли йўналишларни очиш мақсадга мувофиқ бўлган тақдирда, уларни янги ўқув йилидан бошлаб ўқув тизимида ташкил этиш.

ўрганиш натижасига асосан

а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ва терини қайта ишловчи корхоналар» сўзлари «ҳамда терини қайта ишловчи ва чармдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси