Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

1-ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидалари

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Ҳайдовчиларнинг умумий вазифалари

3-боб. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчининг мажбуриятлари

4-боб. Пиёдаларнинг мажбуриятлари

5-боб. Йўловчиларнинг мажбуриятлари

6-боб. Махсус транспорт воситаларининг имтиёзлари

7-боб. Светофор ва тартибга солувчининг ишоралари

8-боб. Огоҳлантирувчи ва авария (хавф-хатар) ишоралари

9-боб. Ҳаракатланишни бошлаш, манёвр қилиш

10-боб. Йўлнинг қатнов қисмида транспорт воситаларининг жойлашуви

11-боб. Ҳаракатланиш тезлиги

12-боб. Қувиб ўтиш

13-боб. Тўхташ ва тўхтаб туриш

14-боб. Чорраҳаларда ҳаракатланиш

15-боб. Тартибга солинган чорраҳалар

16-боб. Тартибга солинмаган чорраҳалар

17-боб. Пиёдаларнинг ўтиш жойлари ва йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари

18-боб. Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш

19-боб. Автомагистралларда ҳаракатланиш

20-боб. Турар жой даҳаларида ҳаракатланиш

21-боб. Тик баландлик ва нишабликларда ҳаракатланиш

22-боб. Йўналишли транспорт воситаларининг имтиёзлари

23-боб. Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш

24-боб. Механик транспорт воситаларини шатакка олиш

25-боб. Транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш

26-боб. Одам ташиш

27-боб. Юк ташиш

28-боб. Велосипед, мопед ва аравалар ҳаракатланишига, шунингдек, ҳайвонларни ҳайдаб ўтишга доир қўшимча талаблар

29-боб. Мансабдор шахсларнинг ва фуқароларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситаларини йўлга чиқариш, рақам ва таниқли белгиларини ўрнатиш бўйича мажбуриятлари

1-ИЛОВА
Йўл белгилари

1. Огоҳлантирувчи белгилар

2. Имтиёз белгилари

3. Тақиқловчи белгилар

4. Буюрувчи белгилар

5. Ахборот-кўрсатгич белгилари

6. Сервис белгилари

7. Қўшимча ахборот белгилари

2-ИЛОВА
1. Ётиқ чизиқлар

2. Тик чизиқлар

3-ИЛОВА
Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар

4-ИЛОВА
Хавфлилик белгилари

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари РЎЙХАТИ

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш, шунингдек, 1968 йилдаги Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена Конвенцияси талаблари ҳамда илғор хорижий тажрибага мувофиқ Йўл ҳаракати қоидаларини янада такомиллаштириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарори билан ташкил этилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссиясининг қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин;
2. Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2022 йил 1 майдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари (ушбу қоидаларга 1-илова), йўл чизиқларининг (ушбу қоидаларга 2-илова) талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек, уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт.
пиёдаларнинг ташкилий жамланмаси — Қоидаларнинг 16-банди талабларига мувофиқ йўлда бир йўналишда биргаликда ҳаракатланаётган одамлар гуруҳи;
транспорт воситаси ҳаракатланишни бошлашидан олдин хавфсизлик камарларини тақишлари (ушбу Қоидаларнинг 9-бандига мувофиқ), мотоцикл, мопед ва скутерда ҳаракатланаётганда эса мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарурлиги;
Ҳаракатланиш вақтида ушбу Қоидаларга 3-иловада кўрсатилган транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар юзага келганда, ҳайдовчи уларни бартараф этиши, агар бунинг иложи бўлмаса, зарур бўлган эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда таъмирлаш ёки тўхтаб туриш жойига эвакуатор ёки шатакка олиш орқали транспорт воситасини олиб бориш чораларини кўриши мумкин.
транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини Қоидаларнинг 51-банди талабларига мувофиқ ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги;
Мазкур Қоидаларнинг 9-бандига мувофиқ хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган транспорт воситаларида ҳаракатланишдан олдин уларни тақиб олиш, мотоцикл ёки мопедларда ҳаракатланишидан олдин эса мотошлемни қадаб олиши шарт.
йўл ҳаракатида қатнашаётган, габарит ўлчамлари ушбу Қоидаларнинг 164-бандида белгилангандан ортиқ бўлган, шунингдек, оғир вазн ва катта ҳажмли ҳамда хавфли юкларни ташиётган транспорт воситаларини кузатиб боришда;
Йўл ҳаракатида қатнашаётган, габарит ўлчамлари ушбу Қоидаларнинг 164-бандида белгилангандан ортиқ бўлган, оғир вазн ва катта ҳажмли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳамда уларни кузатиб келаётган зарғалдоқ ёки сариқ рангли ялт-ялт этувчи маёқчалари ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш шарти билан йўл чизиқлари талабларидан четга чиқишлари мумкин.
сариқ ишора ҳаракатланишни тақиқлайди (Қоидаларнинг 42-бандида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари) ва ишоралар алмашуви ҳақида огоҳлантиради;
ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилганидан бошқа ҳолларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг барча йўналишларда ҳаракатланиши тақиқланади;
42. Светофорнинг яшил ишорасидан кейин сариқ ишора ёнганда ёки тартибга солувчининг қўли юқорига кўтарилганда, Қоидаларнинг 41-бандида назарда тутилган жойларда кескин тормоз бермасдан тўхташга улгура олмайдиган ҳайдовчиларга ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат этилади.
58. Агар транспорт воситаси ўзининг габаритлари (энг катта ташқи ўлчамлари) ёки бошқа сабабларга кўра (энг чекка тасмалардаги тирбандликлар бундан мустасно) Қоидаларнинг 56-банди талабларига мувофиқ бурилишни бажара олмаса, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, бошқа транспорт воситаларига халақит бермасдан, талаблардан четга чиқишига йўл қўйилади.
Орқага ҳаракатланиш чорраҳаларда ва ушбу Қоидаларнинг 62-бандига мувофиқ қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойларда тақиқланади.
Аҳоли пунктларида ушбу банднинг биринчи хатбоши ва ушбу Қоидаларнинг 69, 123 ва 161-бандларидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда, ҳайдовчилар ўзларига қулай бўлган ҳаракатланиш бўлагидан фойдаланишлари мумкин. Ҳаракатланиш серқатновлиги сабабли бошқа тасмалар банд бўлганда ҳаракатланиш қаторини фақат ўнгга ёки чапга бурилиш, қайрилиб олиш, тўхташ ёки тўсиқни айланиб ўтиш учун ўзгартиришга рухсат этилади.
72. Қоидаларнинг 88, 166-бандларида кўзда тутилганлардан бошқа ҳолларда транспорт воситаларининг ажратувчи минтақалар, йўл ёқалари, тротуарлар, пиёдалар йўлкаларида, велосипед йўлкалари, велосипедчилар учун тасмалар, пиёдалар ва велосипедчиларнинг бирга ва алоҳида ҳаракатланадиган йўлакларда механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
122. Ҳайдовчи қатнов қисмида мажбурий тўхтаганда, транспорт воситасини ушбу Қоидаларнинг 8-боби талабларига мувофиқ белгилаши ва бундай ҳолатлар учун мўлжалланган тасмага (қатнов қисмининг четини билдирувчи чизиқдан ўнгроқда) олиб чиқишнинг барча чораларини кўриши керак.
ушбу Қоидаларнинг 138-бандида кўзда тутилган ҳолатларда яқинни ёритувчи фара чироқлари ўрнига.
Аҳоли пунктларида эса бундай фара чироқларидан фойдаланишга фақат ушбу Қоидаларнинг 25 ва 28-бандларида кўзда тутилган транспорт воситалари ҳайдовчиларига рухсат этилади.
Эгилувчан улагич ушбу Қоидаларнинг 177-банди талабларига мувофиқ белгиланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(150-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
151. Бошқаришни ўргатиш йўналишлари ушбу Қоидаларнинг 183-бандига мувофиқ ДЙҲХХ билан келишилиши шарт. Бошқа йўлларда бошқаришни ўргатиш тақиқланади.
155. Шаҳарлараро, сайёҳлик, экскурсия ёки тоғли йўналишларда ва болалар гуруҳини ташкилий равишда ташиш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 майдаги 424-сон қарори ҳамда 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(162-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 августдаги 406-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/406/0625-сон)
174. Йўл ҳаракатида иштирок этадиган транспорт воситаларининг техник ҳолати ва жиҳозлари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
«Тезлик чекланган» — болалар гуруҳини ташкилий ташишни амалга ошираётган, оғир вазнли, хавфли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, шунингдек, транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезлиги Қоидаларнинг 78, 79 ва 80-бандларида белгиланган тезликдан кам бўлган ҳолларда, механик транспорт воситалари кузови орқа деворининг чап томонига 3.24 — «Юқори тезлик чекланган» йўл белгисининг кичрайтирилган, рангли тасвири туширилган кўринишидаги белги. Белгининг диаметри 160 миллиметрдан кам бўлмаслиги, ҳошиясининг кенглиги белги диаметрининг 1/10 қисмига тенг бўлиши керак;
ушбу Қоидаларнинг 164-бандида келтирилган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши;
Ушбу Қоидаларнинг 176-бандига биноан «Ногирон» таниш белгиси билан белгиланган автомобиллар ва кажавали мотоциклларни бошқараётган ногирон ҳайдовчилар 3.2, 3.3 ва 3.28 белгилари талабларидан четга чиқишлари мумкин. 7.18 белги бўлганда 3.27 белгисининг таъсир доирасида тўхташга рухсат этилади.
7.17. «Ногиронлар». 5.15 белгиси билан қўлланилади. Тўхтаб туриш жойи (ёки унинг бир қисми) ушбу Қоидаларнинг 176-бандига мувофиқ «Ногирон» таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситалари учун ажратилганлигини кўрсатади.
7.18. «Ногиронлар мустасно». Белгиларнинг таъсири ушбу Қоидаларнинг 175-бандига мувофиқ «Ногирон» таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситаларига жорий этилмайди.
1.2. Ишчи тормоз тизимининг самарадорлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентда белгиланган талабларга мос келмаса.
Ушбу иловада Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентда белгиланган автотранспорт воситаларини таснифи (классификацияси) келтирилган:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси