Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш СТРАТЕГИЯСИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Стратегиянинг мақсад ва вазифалари

3-боб. Стратегиянинг асосий йўналишлари

3.1. Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш

3.2. Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш

3.3. Интеллектуал мулк объектларини яратиш ва рўйхатдан ўтказиш жараёнларини янада такомиллаштириш

3.4. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш

3.5. Интеллектуал мулк билан боғлиқ муносабатларга ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш ва такомиллаштириш

3.6. Жамиятда интеллектуал мулкка бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш

3.7. Интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро стандартларни имплементация қилиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

2-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

3-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари)

4-ИЛОВА
Интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича жорий этилаётган янги механизмларни масъул давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига ўргатиш бўйича ўқув машғулотларни ўтказиш ГРАФИГИ

5-ИЛОВА
Интеллектуал мулкни рўйхатга олиш ва уни фуқаролик муомаласига киритишни хўжалик юритувчи субъектлар ходимларига ўргатиш бўйича ўқув машғулотларни ўтказиш ГРАФИГИ

6-ИЛОВА
Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг интеллектуал мулк соҳасидаги малакасини ошириш юзасидан ўтказиладиган ўқув машғулотлари ГРАФИГИ

7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-89-сон Фармонига мувофиқ, Интеллектуал мулк агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари уларнинг вазифа, функция ва ваколатлари Адлия вазирлигига ўтказилган ҳолда қўшиб олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш

1.

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (БИМТ) Арбитраж ва воситачилик маркази фаолиятини ва уни Ўзбекистонда жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2022 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Ривожланган хорижий давлатларнинг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича махсусваколатли органлари (АҚШ Миллий интеллектуал мулк ҳуқуқларини мувофиқлаштириш маркази, Буюк Британия Интеллектуал мулк соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўйича полицияси, Австралия федерал полицияси ва бошқалар) фаолиятини ўрганиш.

Ўрганиш якунлари бўйича республикада интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиш орқали уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2023 йил май

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

3.

Илғор хорижий мамлакатлардаги суд орқали интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш механизмларини ўрганиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2023 йил октябрь

Олий суд

(К. Камилов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

4.

Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларга риоя этилишини таъминлаш бўйича янги вазифа юкланаётган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Адлия вазирлигининг «Саноат мулки муҳофазаси» портали давлат ахборот тизимидан фойдаланиш, шу жумладан мазкур портал орқали интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилганлигини ўрганиш бўйича семинарлар ташкил этиш ва услубий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Семинарлар Услубий тавсиялар

2022 йил май — сентябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

II. Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш

5.

Қонун ҳужжатларига интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмларини назарда тутувчи қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш:

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига — географик кўрсаткичларга бўлган ҳуқуқларнинг бузилиши учун жавобгарликни белгилашга оид нормаларни киритиш;

Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида», «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товарларнинг келиб чиққан жой номлари тўғрисида», «Фирма номлари тўғрисида» ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунларига — интеллектуал мулк объектлари эгаларига зарар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасини ҳисобга олган ҳолда, зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда товон ундириш тартибини жорий этиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил август

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Олий суд

(К. Камилов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Ш. Шарахметов),

Давлат божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

6.

Интеллектуал мулк объектларидан ва улар тўғрисидаги маълумотлардан веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва бошқа ахборот ресурсларида ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш ҳамда ахборот-коммуникация муҳитида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг самарали ҳимоясини таъминлаш мақсадида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил апрель

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Олий суд

(К. Камилов),

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

(А. Абдуллаев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Ш. Шарахметов)

7.

Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк тизимини Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) Интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо аспектлари бўйича битим (TRIPS) нормалари ва тамойилларига мувофиқлигини таҳлил қилиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2022 йил давомида

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Қудратов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов),

Давлат божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

8.

Жаҳон савдо ташкилотининг интеллектуал мулк бўйича халқаро шартномалари нормаларидан келиб чиққан ҳолда, божхона қонунчилигига «ex officio» тартибини киритиш масаласини ўрганиш.

Ўрганиш якунига кўра, қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил август

Давлат божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Қудратов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

9.

ЖСТ тизимидаги Низоларни ҳал этиш органининг интеллектуал мулк соҳасига оид масалаларни ҳал қилиш амалиётини (прецедентларни) ўрганиш ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Қудратов),

Давлат божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

III. Интеллектуал мулк объектларини яратиш ва рўйхатдан ўтказиш жараёнларини янада такомиллаштириш

10.

Ҳудудларда минтақавий брендлар яратилишини қўллаб-қувватлаш орқли маҳаллий маҳсулотларни «Made in Uzbekistan» бренди остида жаҳон бозорларига экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш.

Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ҳудудларидаги истиқболли товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда уларнинг белгиланган тартибда миллий ва халқаро рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш;

хорижда юқори нуфузга эришган географик кўрсаткичли маҳсулотларни тайёрловчи ва ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг савдо уйларини очиш;

«Made in Uzbekistan» бренди остидаги товар келиб чиққан жой номи ва географик кўрсаткичли маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш;

юқоридаги тадбирлар амалга оширилиши билан боғлиқ харажатларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан тўлиқ қоплаш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Қудратов)

11.

Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш ва муҳофаза ҳужжатларини бериш бўйича талабномаларни топшириш ва кўриб чиқиш, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва фойдаланишга бериш бўйича шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда тегишли муҳофаза ҳужжатларининг амал қилишини узайтиришга доир давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил декабрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

13.

Республикада ихтирочиликни қўллаб-қувватлаш ва ихтирочилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида уларга нисбатан солиқ имтиёзларини жорий қилиш истиқболларини таҳлил қилиш.

Бунда, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ихтироларни реализация қилиш жараёнида олинган даромадларни солиқ ҳисоблаш базасидан чиқариш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2023 йил май

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш

14.

Патент вакиллари фаолиятини янада жонлантириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

патент вакиллари ўртасида сўровнома ўтказиш орқали уларнинг фаолиятида мавжуд муаммоларни ўрганиш;

патент вакиллари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Патент вакиллари ассоциациясини ташкил қилиш;

интеллектуал мулк соҳасига доир низоларни судгача ҳал қилиш жараёнларида патент вакилларининг фаол иштирокини таъминлаш;

патент вакиллари томонидан профессионал юридик ёрдам кўрсатилиши ва уларнинг ўз касбига виждонан ёндашишини таъминлаш учун «Патент вакилларининг одоб-ахлоқ кодекси»ни ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил март

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар фаолиятини янада жонлантириш, жумладан уларни муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни самарали ҳимоя қилувчи ташкилотларга айлантириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил апрель

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Нашриётлар томонидан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга риоя этилишини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларга фақат асл ноширлик маҳсулотлари етказилишини йўлга қўйиш мақсадида илғор хорижий тажриба асосида ҳар бир нашриёт томонидан чоп этиладиган ноширлик маҳсулоти махсус ҳимояланган QR-код билан чоп этилишини амалиётга жорий қилиш истиқболларини ўрганиш.

Ўрганиш якунига кўра, ушбу тартибни жорий қилиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил декабрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиш бўйича вакил

(Д. Касимов)

17.

Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тизимини комплекс такомиллаштириш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш.

Бунда, қуйидагилар назарда тутилади:

ижрочилар томонидан бошқа шахсларга тегишли бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун қўлланиладиган самарали ҳуқуқий таъсир чоралари, шу жумладан тегишли лицензияни тўхтатиш ёки бекор қилиш;

муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланишдан олинган даромаддан ҳуқуқи бузилган шахсларни рағбатлантириш;

тўй, томоша ва бошқа кўнгилочар тадбирларда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бузилишининг профилактикасини кучайтириш ва бошқалар.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил июль

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

БИМТ кўмагида Адлия вазирлиги ҳамда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси фаолиятида «WIPO Alert» онлайн платформасидан фойдаланишни йўлга қўйиш.

Бунда, қуйидагилар назарда тутилади:

БИМТ томонидан юритиладиган «WIPO Alert» махсус ҳимояланган онлайн платформасига қонунчиликка мувофиқ «муаллифлик ҳуқуқини бузган» деб топилган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш;

бошқа давлатлар томонидан «WIPO Alert» махсус ҳимояланган онлайн платформасига киритилган қароқчи сайтлар тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий реклама агентликлари ва тадбиркорларга етказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил август

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

(А. Абдуллаев)

19.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида лицензияланган дастурий таъминот воситаларидан фойдаланиш истиқболларини илғор хорижий тажриба асосида таҳлилий ўрганиш ва ўрганиш якунлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2023 йил март

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

(А. Абдуллаев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил июль

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

Давлат божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Ш. Шарахметов)

21.

Муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан кўчирмачиликка (плагиатга) қарши аёвсиз курашиш мақсадида зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш.

Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

таълим тизимининг барча бўғинлари ва босқичларида ёш авлодни ўзганинг интеллектуал фаолияти натижаларига ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялаш;

таълим жараёнида ўқувчи-талабаларнинг топшириқларни бир-биридан кўчиришининг (плагиатнинг) олдини олишга қаратилган замонавий ёндашувларни амалиётга жорий қилиш;

ўқувчи-талабаларнинг назорат ишлари, битирув ишлари, илмий ва бошқа ишлар бўйича кўчирмачиликни (плагиатни) аниқлашга қаратилган дастур ёрдамида мунтазам текшириш тартибини жорий қилиш;

илмий ишлар ва диссертацияларни ҳимоя қилишда ва ундан олдинги барча босқичларда кўчирмачиликка (плагиатга) қарши экспертизадан ўтказиш тартибларини такомиллаштириш;

кўчирмачиликка (плагиатга) йўл қўйган шахсларга нисбатан бундай хатти-ҳаракатларни такрорламасликлари учун таъсирчан чоралар кўриш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

(У. Ташкенбоев),

Олий аттестация комиссияси

(А. Юсупов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

V. Интеллектуал мулк билан боғлиқ муносабатларга ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш ва такомиллаштириш

22.

Муаллифлар, ижодкорлар ва турдош ҳуқуқ субъектларига янги асарлар, ижролар, фонограммалар, кўрсатувлар ва эшиттиришлар яратиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Адлия вазирлиги расмий веб-сайтида муаллифлар, ижодкорлар ва турдош ҳуқуқ субъектларининг асарлари ва маҳсулотларидан фойдаланганлик учун тўланадиган муаллифлик ҳақини ҳисоблаб берувчи махсус калькулятор модулини ишга тушириш.

Ташкилий-техник чора-тадбирлар

2022 йил май

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов)

23.

Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси ва товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилган фармакологик фаол таъсир кўрсатувчи моддалар ва дори воситалари реестрини тузиш.

Ташкилий-техник чора-тадбирлар

2022 йил ноябрь

Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги

(С. Қариев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда Адлия вазирлигининг «Саноат мулки муҳофазаси» порталидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

Бунда, «Саноат мулки муҳофазаси» портали қуйидагиларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилади:

алоҳида бўлим яратиш орқали Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномалари тўғрисида онлайн тарзда электрон маълумот бериш имкониятини йўлга қўйиш;

рўйхатдан ўтказилган барча интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги муҳофаза ҳужжатларини онлайн тарзда олиш имконини яратиш.

Ташкилий-техник чора-тадбирлар

2023 йил январь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

25.

Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ жараёнларни тўлиқ 24/7 режимида электрон шаклга ўтказиш.

Бунда, жумладан қуйидагилар назарда тутилади:

ҳужжатларни онлайн қабул қилиш;

талабномаларни кўриб чиқиш жараёнининг ҳар бир босқичи тўғрисида талабнома берувчиларни СМС орқали хабардор қилиш;

рўйхатдан ўтказиш жараёнлари билан боғлиқ ёзишмаларни электрон рақамли имзо ёки QR-код (матрицали штрихли код) орқали имзолаган ҳолда юбориш;

муҳофаза ҳужжатларини бериш.

Ташкилий-техник чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

VI. Жамиятда интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш

26.

Тадбиркорлар ўртасида интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш жараёнида юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан таклифлар бўйича сўровномалар ўтказиш, хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда, тадбиркорлик фаолиятида интеллектуал мулкдан фойдаланишнинг долзарб масалалари бўйича матбуот анжуманлари ўтказиш.

Матбуот анжуманларининг натижалари асосида интеллектуал мулк объектлари эгаси бўлган тадбиркорлар, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов)

27.

Ёш авлодда ўзганинг интеллектуал фаолияти натижаларини ҳурмат қилиш ҳиссини ҳамда ихтирочилик ва новаторлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларида интеллектуал мулк соҳаси бўйича таълим берилишини йўлга қўйиш.

Бунда, «Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи асослари», «Давлат ва ҳуқуқ асослари», «Иқтисодий билим асослари» ва «Тадбиркорлик асослари» фан дастурларида нафақат муаллифлик ҳуқуқи, балки саноат мулки объектлари тўғрисида билимлар бериш учун тегишли фан дастурларини такомиллаштириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

(У. Ташкенбаев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

28.

Интеллектуал мулк соҳасида янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрлаш ҳамда соҳага оид хорижий адабиётларнинг ўзбек тилига таржима қилинишини таъминлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил декабрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар

29.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи, шунингдек, чет эл инвесторлари учун муҳим аҳамиятга эга интеллектуал мулк соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг инглиз тилига таржима қилинишини жадаллаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 октябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),

Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

30.

Интеллектуал мулк соҳасининг долзарб масалалари бўйича халқаро экспертлар иштирокида адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун хорижий амалиёт, семинар ва ўқув курсларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов)

31.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари кўмагида интеллектуал мулк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, интеллектуал мулк объектлари ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ижобий ўзгаришлар тўғрисида халқаро ҳамжамиятнинг хабардорлик даражасини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил январь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев),

Давлат божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

32.

Ўқишдан бўш вақтларда ёшларнинг интеллектуал мулк соҳаси бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида олий таълим ташкилотларининг (енгил саноат, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишлар) талабалари учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасида амалиёт ўташ тартибини жорий этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб (режа-жадвалга мувофиқ)

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

манфаатдор олий таълим ташкилотлари

33.

Юристлар малакасини ошириш марказида тўлов-шартнома асосидаолий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун «IP Managment» (Интеллектуал мулкни бошқариш) ўқув курсларини ташкил қилиш.

Мазкур ўқув курсларида олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари мутахассислари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида ўз интеллектуал мулк объектларини ривожлантириш (миллий ва халқаро муҳофаза қилиш, брендинг, ребрендинг, реклама ва бошқалар), уларни фуқаролик муомаласига киритиш орқали фойда олиш тўғрисидаги билим ва кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил октябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

34.

Интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишга ихтисослашган журналистларнинг малакасини ошириш учун тўлов-шартнома асосидаўқув курсларни ташкиллаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев),

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

(Ш. Қудратхўжа),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

VII. Интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро стандартларни имплементация қилиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

35.

Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро шартномаларга қўшилиши масалаларини ўрганиш.

Хусусан:

1) Товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар тўғрисидаги Лиссабон битимининг Женева акти (2015 йил 20 май, Женева);

2) Аудиовизуал ижролар бўйича Пекин шартномаси (2012 йил 24 июнь, Пекин).

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2023 йил ноябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

ЎзМТРК

(А. Хаджаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

36.

Жаҳонда интеллектуал мулк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бу соҳадаги замонавий тенденциялар тўғрисида ўзаро фикр алмашиш ҳамда илғор хорижий тажрибани ўрганиш учун мулоқот майдонини яратиш мақсадида «XXI асрда интеллектуал мулк» халқаро форумини ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил июль

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Ш. Шарахметов),

Давлат божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

37.

Ўзбекистон Республикасидаги халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, бошқа давлатларнинг интеллектуал мулк бўйича идоралари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали хорижий донорлар билан алоқаларни фаоллаштириш.

Ҳамкорлик дастури

2022 йил октябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Қудратов)

38.

БИМТ билан ҳамкорликда республикада фаолият юритувчи ўрта ва кичик тадбиркорлик субъектларининг «WIPO IP Diagnostics» (БИМТ интеллектуал мулк диагностикаси) тизимида кенг иштирок этишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)

Т/р

Мақсадли кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Йиллик кўрсаткичлар

Жорий ҳолат

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш фаолиятини жонлантириш

1.

Экспертизадан ўтказилган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базаларига доир талабномалар сони.

та

6400

6600

6800

7000

7200

7400

2.

Рўйхатдан ўтказилган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, товар белгилари, ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базалари сони.

та

3900

4100

4300

4500

4700

4900

3.

Халқаро рўйхатга олинган маҳаллий брендлар, товар белгилари ва номлари (географик кўрсаткичлар) сони.

та

110

200

300

400

500

600

4.

Интеллектуал мулк объектларини халқаро рўйхатдан ўтказиш тартиб ва босқичлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларга батафсил маълумот берувчи услубий қўлланмалар тайёрлаш.

соҳа бўйича

4

15

20

25

30

35

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва контрафакт маҳсулотлар реализациясига қарши курашиш

5.

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар бузилишининг олдини олиш мақсадида бозорлар, савдо мажмуалари ва кўчма савдо объектларида ўтказилган профилактика тадбирлари сони.

та

180

350

400

450

500

550

6.

Савдо масканларида аниқланган контрафакт маҳсулотлар бўйича соҳалар кесимида тайёрланган кенг жамоатчиликка етказилган контрафакт маҳсулотлар каталоги сони.

тираж

1000

2000

3000

4000

5000

6000

7.

Контрафакт маҳсулотлар, асл маҳсулотлардан уларни фарқлаш, уларнинг зарарлари тўғрисида тайёрланган ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ижтимоий роликлар сони.

та

4

10

15

20

25

30

Жамиятда интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш

8.

Интеллектуал мулк соҳасига, шу жумладан интеллектуал мулкни яратиш, уни рўйхатдан ўтказиш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш йўналишларидаги олий таълим ташкилотлари талабаларини стажировка ва касб ўрганишини йўлга қўйиш

нафар

-

10

20

30

40

50

9.

Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материаллар сони.

та

50

250

350

450

550

650

10.

Фуқароларда интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини уйғотиш мақсадида тайёрланган ва тарқатилган материаллар сони.

та

100

2000

3000

4000

5000

5500

11.

Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларида ўтказилган «очиқ эшиклар куни» тадбирлари сони.

та

4

14

14

14

14

14

Интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро стандартларни имплементация қилиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

12.

Адлия вазирлиги билан интеллектуал мулк соҳаси бўйича хорижий мамлакатларнинг тегишли органлари ва халқаро ташкилотлар ўртасида тузилган халқаро ҳужжатлар сони (икки томонлама шартномалар, меморандумлар, ҳамкорлик чора-тадбирлари ва бошқалар).

та

1

2

5

7

9

10

13.

Илғор тажриба билан танишиш ҳамда малака ошириш мақсадида хорижда амалиёт ўтаган Адлия вазирлиги ходимлари сони (онлайн ёки офлайн шаклда).

нафар

-

10

20

30

40

50

14.

Хорижий аудиторияни мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор қилиш мақсадида халқаро босма ва электрон нашрларда эълон қилинган материаллар сони

та

-

3

5

7

9

12

Т/р

Масъуллар*

Ўқув машғулотларини ўтказиш жойи

Ўқув машғулотларини ўтказиш муддати**

I. Давлат органларининг марказий аппарати ходимларини ўқитиш

1.

Т. Абдусаттаров,

А. Мавлонов,

Ш. Шарахметов,

С. Қариев,

Д. Рахимов,

Д. Сатторов

Адлия вазирлиги

2022 йил 5 — 7 май

Давлат божхона қўмитаси

2022 йил 10 — 12 май

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

2022 йил 17 — 19 май

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

2022 йил 24-25 май

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

2022 йил 26 — 27 май

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

2022 йил 1-2 июнь

II. Давлат ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг ходимларини ўқитиш

2.

1-гуруҳ

Е. Каньязов,

И. Мухторов,

Ф. Карабаев,

У. Мухамедов,

У. Эгамов,

Ж. Шукуров

Андижон вилояти

2022 йил 5 — 7 май

3.

Бухоро вилояти

2022 йил 10 — 12 май

4.

Фарғона вилояти

2022 йил 17 — 19 май

5.

Жиззах вилояти

2022 йил 24-25 май

6.

Хоразм вилояти

2022 йил 26 — 27 май

7.

Наманган вилояти

2022 йил 1 — 3 июль

8.

Тошкент шаҳри

2022 йил 8 — 10 июль

9.

2-гуруҳ

Б. Сагдуллаев,

О. Ибрагимов,

Б. Умматов,

Ш. Алиризаев,

Ж. Эшмурадов,

А. Абдукаюмов

Навоий вилояти

2022 йил 3 — 5 май

10.

Қашқадарё вилояти

2022 йил 10 — 12 май

11.

Самарқанд вилояти

2022 йил 17 — 19 май

12.

Сирдарё вилояти

2022 йил 24-25 май

13.

Сурхондарё вилояти

2022 йил 26-27 май

14.

Тошкент вилояти

2022 йил 1 — 3 июль

15.

Қорақалпоғистон Республикаси

2022 йил 8 — 10 июль

Т/р

Ўқув машғулотларини ўтказиш жойи*

Ўқув машғулотларини ўтказиш муддати

Масъул ижрочилар

I. Олий таълим муассасалари

1.

Андижон машинасозлик институти

2022 йил июнь — июль

Адлия вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2.

Бухоро муҳандислик-технология институти

3.

Жиззах политехника институти

4.

Фарғона политехника институти

5.

Наманган муҳандислик-технология институти

6.

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети

7.

Миллий рассомчилик ва дизайн институти

8.

Тошкент давлат техника университети

2022 йил август

9.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

10.

Тошкент кимё-технология институти

11.

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети

12.

Тошкент давлат аграр университети

13.

Тошкент тиббиёт академияси

14.

Тошкент фармацевтика институти

15.

Самарқанд давлат тиббиёт университети

II. Илмий-тадқиқот муассасалари

16.

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалар кимёси институти

2022 йил август — сентябрь

Адлия вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси

17.

Ўзбекистон Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти

18.

Ўзбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази

19.

Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти

20.

Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти

21.

Ўзбекистон Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти

22.

Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон табиий фанлар илмий-текшириш институти

23.

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-916-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни 4-позицияси «Ответственные исполнители» устунидаги «Агентство по интеллектуальной собственности Республики Узбекистан» сўзлари «Минюст» сўзи билан алмаштирилсин.
а) 2-банддаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари «Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Агентликнинг бюджетдан ташқари» сўзлари «Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Агентлик» сўзи «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Агентликнинг бюджетдан ташқари» сўзлари «Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига» сўзлари «Адлия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси