Босқичлар | | Субъектлар | | Чора-тадбирлар | | Муддатлар |
|
|
|
|
|
|
|
1-босқич | | Давлат буюртмачиси | | 1. Тоқ сонли ва камида беш нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссиясини тузади. 2. Харид комиссиясининг ҳар бир аъзосига ва масъул котибига давлат харидларининг электрон тизимида шахсий кабинет очади. 3. Танлаш ўтказиш ҳақидаги эълон, танлаш бўйича харид қилиш ҳужжати лойиҳаси матнини ишлаб чиқади ва харид комиссиясига келишиш учун электрон шаклда киритади. | | Заруратга кўра |
| | |
| | | | | | |
2-босқич | | Харид комиссияси | | Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ва келишади. | | Заруратга кўра |
| | |
| | | | | | |
3-босқич | | Давлат буюртмачиси | | Харид комиссияси билан келишилган танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлайди. | | Заруратга кўра |
| | |
| | | | | | |
4-босқич | | Давлат буюртмачиси | | Тасдиқланган танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари, шунингдек, танлаш ўтказиш ҳақидаги эълонни давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштиради. | | Таклифларини қабул қилиш муддати тугашидан камида беш иш куни олдин |
| | |
| | | | | | |
5-босқич | | Иштирокчи | | Танлаш бўйича электрон таклифни ўзининг шахсий кабинети орқали тақдим этади. | | Эълонда кўрсатилган муддатдан кечиктирмай |
| | |
| | | | | | |
6-босқич | | Давлат харидларининг электрон тизими | | 1. Танлаш таклифи иштирокчилар, харид комиссияси масъул котиби ва аъзолари ва бошқа шахслар томонидан кўрилишига йўл қўймайди, бундан ушбу таклифни тақдим этган иштирокчи мустасно. 2. Иштирокчи таклиф этаётган нархнинг бошланғич нархга мувофиқлигини ва электрон майдонларнинг тўлдирилганлигини ҳамда бириктирилган файлларнинг мавжудлигини текширади. 3. Иштирокчи томонидан таклиф этилаётган нарх бошланғич нархдан юқори бўлса, шунингдек, тўлдирилиши мажбурий бўлган майдонлар тўлдирилмаган бўлса ёки бириктирилиши мажбурий бўлган файллар мавжуд бўлмаса, рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда иштирокчининг таклифини рад этади. | | Танлаш таклифларини очиш муддати етиб келгунга қадар |
| | |
| | | | | | |
7-босқич | | Давлат харидларининг электрон тизими | | Иштирокчилар томонидан жойлаштирилган ва уларнинг танлаш таклифларини ташкил этувчи электрон ҳужжатларни харид комиссияси масъул котиби ва аъзоларига кўриш имкониятини беради. | | Таклифларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг дарҳол |
| | |
| | | | | | |
8-босқич | | Харид комиссиясининг масъул котиби | | 1. Бириктирилган файллардаги маълумотларнинг иштирокчининг танлаш таклифида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текширади. 2. Танлаш таклифи тегишли тарзда расмийлаштирилганлиги ёки расмийлаштирилмаганлиги бўйича қарорни унинг асосланган сабаблари билан тасдиқлаш учун харид комиссиясига киритади. | | Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн ишкунидан кўп бўлмаган муддатда |
| | |
| | | | | | |
9-босқич | | Давлат харидларининг электрон тизими | | Иштирокчининг танлаш таклифи талабларга мос келмаганлиги тўғрисидаги қарорни иштирокчининг шахсий кабинетига юборади. | | Қарор қабул қилинган кунда |
| | |
| | | | | | |
10-босқич | | Давлат харидларининг электрон тизими | | Танлаш таклифининг миқдорий кўрсаткичларини, шу жумладан, нарх қисмини баҳолайди. | | Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн ишкунидан кўп бўлмаган муддатда |
| | |
| | | | | | |
11-босқич | | Харид комиссияси | | Миқдор кўрсаткичларига эга бўлмаган таклифнинг техник қисмининг мезонлари (эксперт мезонлари) бўйича иштирокчиларнинг таклифларини овоз бериш орқали таққослашни амалга оширади ва баҳолайди. | | Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн ишкунидан кўп бўлмаган муддатда |
| | |
| | | | | | |
12-босқич | | Давлат харидларининг электрон тизими | | 1. Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартлардан келиб чиқиб: танлаш таклифининг техник ва нарх қисмларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда энг юқори балл тўплаган иштирокчини (балл усулидан фойдаланганда); танлаш таклифларининг техник қисмини баҳолаш натижаларига кўра танлашда иштирок этишни давом эттиришга рухсат берилган иштирокчилар орасидан энг паст нархни таклиф этган иштирокчини (энг паст нарх усулидан фойдаланганда) ғолиб сифатида аниқлайди. 2. Икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар бир хил балл тўплаган бўлса (балл усулидан фойдаланганда) ёки бир хил нарх таклиф қилган бўлса (энг паст нарх усулидан фойдаланганда), танлаш таклифини барчадан олдин жойлаштирган иштирокчини ғолиб деб топади. 3. Танлаш таклифларини кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш натижаларини автоматик равишда шаклланадиган дастлабки электрон баённомада қайд этади. | | Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн ишкунидан кўп бўлмаган муддатда |
| | |
| | | | | | |
13-босқич | | Харид комиссияси аъзолари | | Дастлабки электрон баённомани ЭРИдан фойдаланган ҳолда имзолайди. | | Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн ишкунидан кўп бўлмаган муддатда |
| | |
| | | | | | |
14-босқич | | Давлат харидларининг электрон тизими | | Дастлабки электрон баённомани муҳокама учун жойлаштиради. | | Дастлабки баённома расмийлаштирилган кундан эътиборан икки иш кунида |
| | |
| | | | | | |
15-босқич | | Харид комиссияси | | 1. Агар икки иш куни ичида танлаш иштирокчилари томонидан танлаш ўтказиш натижалари бўйича эътирозлар тушмаган бўлса, бу тўғрисида тегишли электрон баённомани расмийлаштиради. 2. Танлаш ўтказиш натижалари бўйича танлаш иштирокчиларидан эътирозлар тушганда ушбу эътирозларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. | | Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн ишкунидан кўп бўлмаган муддатда |
| | |
| | | | | | |
16-босқич | | Давлат буюртмачиси | | Ғолиб деб топилган иштирокчи билан электрон шаклда шартнома тузади. | | Ғолиб аниқланган вақтдан бошлаб ўн иш кунида |
| | |
| | | | | | |
17-босқич | | Давлат харидларининг электрон тизими | | Тузилган шартнома тўғрисидаги маълумотларни Шартномаларнинг ягона реестрига жойлаштиради. | | Автоматик равишда |
| | |