Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини 2025 йилгача такомиллаштириш КОНЦЕПЦИЯСИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлашнинг стратегик мақсадлари

3-боб. Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари

1§. Сейсмология йўналиши

2§. Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш йўналиши

3§. Сейсмологик кузатувлар тармоғини такомиллаштириш йўналиши

4§. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш йўналиши

4-боб. Концепциянинг амалга оширилишидан кутилаётган натижалар

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини 2025 йилгача такомиллаштириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини 2025 йилгача такомиллаштириш концепциясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 майдаги ПФ-72-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2023 й., 06/23/72/0283-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини 2025 йилгача такомиллаштириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция)нинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарори ижросини таъминлаш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4794-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти таркибида Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш шуъбаси (кейинги ўринларда — Шуъба) ташкил этилди ҳамда Шуъбанинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Т/р

Мақсадли кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Индикаторлар (йиллар кесимида)

Жами

2022

2023

2024

2025

1.

Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб муҳандислик кўрсаткичларида тузилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига эга республика шаҳарларининг сонини ошириш.

та

24

3

6

7

8

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар туманлари ва шаҳарлари ҳамда Тошкент шаҳар туманлари кесимида сейсмик хатарнинг баҳоланганлик сонини ошириш.

та

208

40

50

55

63

3.

Бино ва иншоотлар ҳамда уларнинг конструкцияларини сейсмик кучлар таъсирига мустаҳкамлик, бикрлик ва устуворлик талаблари бўйича баҳолаш (синов) ишларини бажариш учун тажриба-синов лабораториялари сонини кўпайтириш.

та

10

2

2

3

3

4.

Бино ва иншоотларнинг ҳақиқий ўлчамдаги конструкцияларини мураккаб кучланиш (бир вақтнинг ўзида чўзилиш-сиқилиш, эгилиш, силжиш ва буралиш) ҳолатида мустаҳкамлиги ва зилзилабардошлигини аниқлаш бўйича синов ишларини амалга ошириш.

та

18

2

3

5

8

5.

Сейсмология, бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизлик соҳасидаги чет эл журналларида (Web of Science ва Scopus) республика олимларининг чоп этилган мақолалари сонини ошириш.

та

250

40

60

70

80

6.

Сейсмология, бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизлик соҳасида илмий даражали ходимлар сонини ҳамда ҳимоя қилинган диссертациялар (PhD, DSc) сифатини ошириш.

та

100

15

25

30

30

7.

Сейсмик хавфсизлик соҳасида фаолият олиб бораётган кадрларни жаҳоннинг етакчи институтлари ва марказларига малака ошириш ҳамда стажировка ўташ учун юбориш.

нафар

150

30

40

40

40

8.

Сейсмик хавфсизлик бўйича жаҳоннинг илғор ташкилотлари мутахассислари иштирокида семинар ва конференциялар ташкил этиш.

та

14

2

3

4

5

9.

Кенг полосали сейсмометрлар тармоғини кенгайтириш (25 та кенг полосали сейсмометр ўрнатиш).

та

25

4

6

7

8

10.

Сейсмик станциялар тармоғини оптималлаштириш, республика бўйича икки ва ундан юқори (М≥2,0) магнитудали зилзилаларни қайд этиш имконини берувчи янги станциялар очиш.

дона

14

2

3

4

5

11.

Магнитометрик кузатувлар тармоғини кенгайтириш (Республика бўйича қўшимча 15 та магнитометр ўрнатиш).

дона

15

2

3

4

6

12.

Гидрогеосейсмологик кузатувлар тармоғини кенгайтириш.

дона

20

3

4

6

7

13.

Сейсмопрогностик мониторинг республика марказида ишловчи муҳандис ва техник ходимларнинг замонавий илмий асбоб-ускуналар билан ишлаш ва дастурлардан фойдаланиш бўйича малакасини ошириш.

нафар

100

10

20

30

40

14.

Қўшни республикалар билан маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш (20 та станция бўйича).

дона

20

3

4

6

7

15.

Магнитометрик кузатув пунктларини тўлиқ рақамли магнитометрлар билан таъминлаш.

дона

15

2

3

4

6

16.

Прогноз йўналишларини жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда кенгайтириш учун деформометр (6 та) ва наклономер (6 та) асбоб-ускуналарини харид қилиш.

дона

12

-

3

4

5

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқий асосларни ҳамда қурилиш меъёрий ҳужжатларини (ҚМҚ, ШНҚ) такомиллаштириш

1.

«Ўзбекистон Республикасининг сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича хулосалар бериш тартибини жорий этиш» тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Соҳадаги етук мутахассис ва олимларни кенг жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 1 июнь

-

Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш.

2022 йил 15 июль

3. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 август

2.

«Ўзбекистон Республикаси аҳолисини зилзилага тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш.

1. Соҳа олимлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 1 октябрь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 июнь

3.

«Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш.

1. Соҳадаги етук мутахассис ва олимларни кенг жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 1 август

-

Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш.

2022 йил 15 декабрь

3. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 май

4.

«Кўп қаватли биноларни лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини илмий-тадқиқот ва тажриба синов натижалари асосида ишлаб чиқиш.

1. Ўзбекистон шароитида сўнгги замонавий усулларни ўрганиб, таҳлил қилган ҳолда «Кўп қаватли биноларни лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини илмий-тадқиқот ва тажриба-синов натижалари асосида ишлаб чиқиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

2022 йил 1 декабрь

-

Қурилиш вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хорижий ташкилотлар ва консультантларни жалб этган ҳолда «Кўп қаватли биноларни лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини илмий-тадқиқот ва тажриба-синов натижалари асосида ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 декабрь

5.

«UMS-22» миллий макросейсмик шкаласини ишлаб чиқиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 1 июнь

-

Фанлар академияси, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Сейсмология институти, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Қурилиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ривожланган давлатларда қўлланилаётган макросейсмик шкалаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2022 йил 1 июль

3. «UMS-22» миллий макросейсмик шкаласини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 декабрь

4. Тегишли ҳужжат лойиҳасини Қурилиш вазирлигига тасдиқлаш учун киритиш.

2023 йил 1 февраль

6.

Сейсмик ҳудудларда транспорт иншоотлари қурилишига оид тегишли ҳужжатни хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда қайта ишлаб чиқиш.

1. Соҳадаги етук мутахассис ва олимлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 1 июль

-

Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти, Қурилиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Сейсмик ҳудудларда транспорт иншоотлари қурилишига оид тегишли ҳужжат асосида қуриб фойдаланишга топширилган иншоотларда табиий синовлар ўтказиш.

2023 йил июнь

3. Хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда тегишли ҳужжатни қайта ишлаб чиқиш ҳамда Қурилиш вазирлигининг илмий-техник кенгашида муҳокама қилиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2023 йил 1 сентябрь

7.

ҚМҚ 2.01.03-19 «Зилзилавий ҳудудларда қурилиш» меъёрий ҳужжатининг IV бўлимини тўлқин назариясининг ҳисоблаш усуллари бўйича қўлланма ишлаб чиқиш.

1. ҚМҚ 2.01.03-19 «Зилзилавий ҳудудларда қурилиш» меъёрий ҳужжатининг IV бўлимини тўлқин назариясининг ҳисоблаш усуллари бўйича қўлланма ишлаб чиқиш.

2022 йил 15 декабрь

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағла?и

Фанлар академияси, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Қурилиш вазирлиги

2. ҚМҚ 2.01.03-19 «Зилзилавий ҳудудларда қурилиш» меъёрий ҳужжатининг IV бўлимини тўлқин назариясининг ҳисоблаш усуллари бўйича қўлланмани Қурилиш вазирлигининг илмий-техник кенгашида муҳокама қилиш ва чоп этиш.

2023 йил 15 апрель

8.

Шаҳарсозликда ўзлаштириладиган ҳудудларни муфассал сейсмик ҳудудлаштириш ва сейсмик микроҳудудлаштириш харитасини яратиш ҳамда унинг асосида норматив-техник ҳужжат ишлаб чиқиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, шаҳарсозликда ўзлаштириладиган ҳудудларни муфассал сейсмик ҳудудлаштириш ва сейсмик микроҳудудлаштиришнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 июль

Сейсмология институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси, Сейсмология институти, Қурилиш вазирлиги

2. Ўзбекистон ҳудудининг муфассал сейсмик ҳудудлаштириш ва сейсмик микроҳудудлаштириш харитаси асосида тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 февраль

3. Ҳужжат лойиҳасини Қурилиш вазирлигига тасдиқлаш учун киритиш.

2023 йил 1 апрель

9.

«Гидротехника иншоотларига бўладиган юкланиш ва таъсирлар», «Темир йўл ва автомобиль йўллари тоннеллари», «Гидротехник иншоотлар асослари», «Кўприклар ва қувурлар» норматив ҳужжатларига зилзилабардошлик соҳасидаги замонавий ютуқлар ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, норматив ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларни тегишли идоралар билан келишиш.

2023 йил 1 октябрь

-

Сув хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қўшимчалар киритилган норматив ҳужжатларни Қурилиш вазирлигининг илмий-техник кенгашида муҳокама қилиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2023 йил 1 декабрь

II. Аҳолини зилзилага тайёрлаш ишларини такомиллаштириш

10.

Ташкилотларда тегишли соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда зилзила ва унинг оқибатларига оид кўргазмали ўқув-услубий воситалар ёрдамида амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш.

1. Ташкилотларда зилзила ва унинг оқибатларига оид кўргазмали ўқув-услубий воситалардан фойдаланган ҳолда амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 июль

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар, миллий телерадиокомпания

2. Чора-тадбирларни тасдиқлаш учун Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш)га киритиш.

2022 йил 1 сентябрь

3. Тасдиқланган чора-тадбирлар асосида амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022-2023 йиллар давомида

11.

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳоли қатлами, шунингдек, жисмоний имконияти чекланган шахслар учун зилзилада ҳаракат қилишга мўлжалланган ўқув-услубий материалларни тайёрлаш.

1. Ўқув-услубий қўлланмани ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 август

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари

2. Тайёрланган ўқув-услубий қўлланма бўйича ҳудудларда илмий-амалий семинар-тренинглар ўтказиш ва аҳолига етказиш.

2022-2023 йиллар давомида

III. Қурилиш конструкцияларининг мустаҳкамлигини тажриба йўли орқали синаш ҳамда бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ошириш

12.

Бино ва иншоотлар ҳамда уларнинг конструкцияларини сейсмик кучлар таъсирига мустаҳкамлик, бикрлик ва устуворлик талаблари бўйича баҳолаш (синов) ҳамда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида махсус мобил кўчма лаборатория ташкил этиш.

1. Махсус мобил кўчма сифат лабораториясини харид қилиш бўйича асосланган таклифларни Жамғарма кенгашига тақдим этиш.

2022 йил 1 август

Фанлар академияси, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Жамғарма маблағлари

Фанлар академияси, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

2. Қурилиш конструкцияларининг сифатини текширишга мўлжалланган мобил лаборатория жиҳозларини харид қилиш чораларини кўриш.

2022 йил 1 декабрь

13.

Сейсмик заифлиги аниқланган ижтимоий соҳа объектларини инструментал-техник текширувдан ўтказиш.

1. Сейсмик заиф ижтимоий соҳа объектлари рўйхатини шакллантириш.

ҳар йили 1 апрелга қадар

Жамғарма маблағлари

Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ижтимоий соҳа объектларини зилзилабардошлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказиш.

доимий

IV. Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш ҳамда уларнинг мониторингини такомиллаштириш

14.

Республикамиздаги мавжуд кўп квартирали уй-жой фондини хатловдан ўтказиш.

1. Республикамиздаги мавжуд кўп квартирали уй-жой фондини қайтадан хатловдан ўтказиш.

2022 йил 1 октябрдан бошлаб

-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

2. Эксплуатация муддатини ўтаб бўлган кўп квартирали уй-жойлар ҳамда сейсмик заифлиги ва авария аломатлари аниқланган уйларни бузиб, ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

доимий

V. Кўприклар, йўл ўтказгичлар ва тоннелларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ҳисоблаш усулларини ҳамда мониторингини такомиллаштириш

15.

Кўприклар ва йўлўтказгичларнинг техник ҳолатини баҳолашда зилзилабардошлик талабларини эътиборга олувчи тавсиялар ишлаб чиқиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, кўприклар, йўлўтказгичлар ва тоннел иншоотларини техник ҳолатини баҳолашда зилзилабардошлик талабларини эътиборга олувчи тавсияларни ишлаб чиқиш ва уни мутахассислар ўртасида кенг муҳокамадан ўтказиш.

2022 йил 1 октябрь

Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси маблағлари

Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Фанлар академияси, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Автомобил йўллари илмий-тадқиқот институти ва Транспорт университети

2. Тавсияларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Кенгашга киритиш.

2023 йил 1 июнь

16.

Республикадаги барча сунъий иншоотларнинг (кўприклар, тоннеллар, эстакадалар, темир йўл кўприклари ва бошқалар) ягона рақамлаштирилган маълумотлар базасини ташкил этиш.

1. Республикадаги барча сунъий иншоотларни хатловдан ўтказиш.

2. Аниқланган эгасиз сунъий иншоотларни идоравий мансублиги бўйича бириктириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2022 йил 1 декабрга қадар

Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти

17.

Республикадаги барча мавжуд сунъий иншоотларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш ва платформага киритиш.

1. Республика миқёсида мутахассислар иштирокида ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 1 июль

Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти

2. Сунъий иншоотларнинг электрон техник паспортлаштириш амалиётни йўлга қўйиш.

2022 йил 1 август

3. Йиғилган маълумотларни қайта ишлаш ва эксплуатация қилинаётган сунъий иншоотларнинг электрон техник паспортлари бўйича электрон базани шакллантириш.

2023 йил 1 мартга қадар

18.

Темир йўл кўприкларининг зилзилабардошлик даражасини ҳисоблашда унга таъсир этувчи сейсмик юкларни реал ёки синтетик зилзилаларнинг ёзувларидан (акселерограмма, сейсмограмма) фойдаланган ҳолда ҳисоблаш усулини ишлаб чиқиш.

1. Тошкент давлат транспорт университети профессор ўқитувчилари ва олимлари иштирокида хорижий тажрибани чуқур ўрганиш.

2022 йил 1 июль

Тошкент давлат транспорт университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Жамғарма маблағлари

Транспорт вазирлиги, Тошкент давлат транспорт университети

2. Илмий-тадқиқот ва тажриба синов натижаларини таҳлил қилган ҳолда темир йўл кўприкларининг зилзилабардошлик даражасини ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 декабрь

3. Ишлаб чиқилган ҳисоблаш усулларини тасдиқлаш учун Кенгашга киритиш.

2023 йил 15 март

19.

Темир йўл кўприкларида сейсмик ҳимоялаш қурилмалари параметрларини танлаш ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш.

1. Тошкент давлат транспорт университети профессор ўқитувчилари ва олимлари иштирокида хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда темир йўл кўприкларида сейсмик ҳимоялаш қурилмаларнинг оптимал параметрларини танлаш ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 март

Тошкент давлат транспорт университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Транспорт вазирлиги, Тошкент давлат транспорт университети

2. Ишлаб чиқилган ҳисоблаш усулларини тасдиқлаш учун Кенгашга киритиш.

2023 йил 15 март

20.

Ўзбекистон Республикаси шароитида автомобиль йўлларидаги кўприкларда сейсмик ҳимоялаш қурилмалари конструкцияларининг жойлаштирилиши бўйича янги техник ечимларни ишлаб чиқиш.

Тошкент давлат транспорт университети профессор ўқитувчилари ва олимлари иштирокида хориж тажрибасини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўлларидаги кўприкларда сейсмик ҳимоялаш қурилмалари конструкцияларининг жойлаштирилиши бўйича янги техник ечимларни ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 июль

Тошкент давлат транспорт университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Транспорт вазирлиги, Тошкент давлат транспорт университети

VI. Грунтли иншоотлар, сув омборлари тўғонлари ҳамда гидротехник иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини назорат қилишни такомиллаштириш

21.

Грунтли иншоотлар, сув омборлари тўғонларининг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш мезонларини ишлаб чиқиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, грунтли иншоотлар, сув омборлари тўғонларининг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва уни мутахассислар ўртасида кенг муҳокамадан ўтказиш.

2022 йил 15 декабрь

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига сейсмик мустаҳкамликни таъминлаш мезонларини бўйича таклифлар киритиш.

2023 йил 15 февраль

3. Сув омборлари тўғонларини мазкур мезонлар асосида синовдан ўтказиш.

2023 йил 1 октябрга қадар

22.

Республикадаги тоифаланган сув омборларининг (биринчи навбатда сейсмик зоналарда жойлашганлар) зилзилабардошлик бўйича мониторингини юритиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 15 июль

Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Жамғарма маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2. Экспертлар билан республикадаги тоифаланган сув омборларини зилзилабардошлик бўйича мониторингини юритиш.

2023 йил 1 июлдан бошлаб доимий

VII. Сейсмопрогностик мониторинг ҳамда сейсмологик кузатувлар тармоғини такомиллаштириш

23.

Сейсмопрогностик мониторинг республика марказини кенг полосали замонавий сейсмометрлар, магнитометрлар, деформометрик, импульс электромагнит, наклонометриклар билан таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш.

1. Кенг полосали замонавий сейсмометрлар, магнитометрлар, деформометрик, импульс электромагнит, наклонометрикларнинг тавсифлари ва нархлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш.

2022 йил 1 июль

Жамғарма маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази

2. Харид қилинадиган жиҳозларнинг рўйхатини шакллантириш.

2022 йил 1 август

3. Харид қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш.

2022 йил 1 сентябрь

24.

Миллий сейсмик кузатувлар тармоғини Сейсмология бўйича бирлашган илмий-тадқиқот муассасалари (Incorporated Research Institutions for Seismology) глобал тармоғига улаш.

1. Миллий сейсмик кузатувлар тармоғини Сейсмология бўйича бирлашган илмий-тадқиқот муассасалари глобал тармоғига улаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2022 йил 15 июль

Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Миллий сейсмик кузатувлар тармоғини Сейсмология бўйича бирлашган илмий-тадқиқот муассасалари (Incorporated Research Institutions for Seismology) глобал тармоғига улаш чораларини кўриш.

2022 йил 15 октябрь

VIII. Сейсмология, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ҳамда сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида олий маълумотли, шунингдек, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш

25.

«Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари» рўйхатини такомиллаштириш.

1. «Асослар, пойдевор ва ер ости иншоотлари. Кўприк ва транспорт тоннеллари. Йўллар, метрополитенлар», «Грунтлар ва тоғ жинслари механикаси» ихтисосликларини хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш ҳамда уларнинг негизида «Геотехника» ихтисослигини ташкил этиш.

2022 йил 15 июль

-

Олий аттестация комиссияси, Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатига «Сейсмик хавфсизлик» ихтисослигини киритиш.

2022 йил 25 август

3. «Геотехника» ва «Сейсмик хавфсизлик» ихтисосликлари бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш.

2022 йил 15 сентябрь

26.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳамда Фарғона политехника институти ўқитувчилари ва магистрантларининг Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида зилзилабардошлик бўйича амалиёт ўташи тизимини йўлга қўйиш.

1. Амалиёт ўташ бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил 1 июль

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети

2. Амалиёт ўташни ташкил этиш.

доимий

27.

Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Сейсмология институти фаолият йўналишларини қайта кўриб чиқиш.

1. Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Сейсмология институти фаолияти бўйича таҳлилий маълумотларни тайёрлаш.

2022 йил 1 август

-

Вазирлар Маҳкамаси, Фанлар академияси, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси

2. Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Сейсмология институти фаолиятини жаҳон андозаларига мос равишда қайтадан ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2022 йил 15 ноябрь

3. Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида янгидан қайта ташкил этилган Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Сейсмология институти фаолиятини йўлга қўйиш.

2023 йил 2 январь

IX. Сейсмология, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ҳамда сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида илм-фанни ривожлантириш

28.

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳаси илмий йўналишларида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танловини ўтказиш ва молиялаштириш.

1. Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳаси муаммолари илмий ечимига қаратилган таклифларни (тематик мавзуларни) ўрнатилган тартибда шакллантирилиб, Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.

2022 йил 1 август

Инновацион ривожланиш вазирлигининг танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тақдим этилган тематик мавзулар асосида белгиланган тартибда лойиҳалар танловини эълон қилиш.

2022 йил 15 август

3. Танлов шартларидан ўтган лойиҳаларни молиялаштириш

2022 йил 1 ноябрь

29.

Зилзилада амалий ҳаракатланишни ўргатишга мўлжалланган кўчма мобил зилзила симуляторини яратиш мавзусида мақсадли инновацион илмий-техник лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. З?лзилада амалий ҳаракатланишни ўргатишга мўлжалланган кўчма мобил зилзила симуляторини яратиш мавзусида инновацион лойиҳани ишлаб чиқиш.

2022 йил 15 июль

Инновацион ривожланиш вазирлигининг танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Лойиҳани Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.

2022 йил 15 август

X. Сейсмология ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги соҳасидаги илмий лабораториялар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда янги илмий-ўқув лабораториялар ташкил этиш

30.

Сейсмология институти таркибидаги «Ахборот-таҳлил маркази» штат бирликлари доирасида «Сейсмик ва сейсмопрогностик маълумотларнинг илмий таҳлили» лабораториясини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

1. Лаборатория вазифаларини, истиқболдаги тадқиқотларнинг йўналишларини, штат жадвалини белгилаш.

2022 йил 1 июль

-

Фанлар академияси, Сейсмология институти

2. Лабораторияни ташкил этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 ноябрь

31.

Сейсмология институти таркибидаги «Янгибозор геофизик обсерваторияси» ноёб объекти асосида «Геофизик илмий тажриба обсерватория»сини ташкил қилиш.

1. Обсерватория вазифаларини, истиқболдаги тадқиқотларнинг йўналишларини, штат жадвалини белгилаш.

2022 йил 1 август

Фанлар академияси, Сейсмология институти ҳамда Жамғарма маблағлари

Фанлар академияси, Сейсмология институти

2. Обсерваторияни зарур геофизик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

2023 йил 1 август

32.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида «Бино ва иншоотларни сейсмик ҳимоялаш» ўқув-илмий лабораториясини ташкил этиш.

1. Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолатини баҳолаш, актив сейсмик ҳимоялаш усуллари бўйича илмий тадқиқотлар олиб боришга мўлжалланган «Бино ва иншоотларни сейсмик ҳимоялаш» ўқув-илмий лабораториясини ташкил этиш.

2022 йил 1 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳамда Жамғарма маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Лабораторияни зарур жиҳозлар билан босқичма-босқич таъминлаш.

2022-2023 йиллар давомида

33.

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетида зилзилабардошлик бўйича ўқув-илмий лаборатория ташкил этиш.

1. Грунтли иншоотлар, сув омборларининг тўғонлари, асос ва пойдеворларни зилзилабардошлик бўйича замонавий рақамли ҳисоблаш усуллари ва дастурлари (Plaxis, Ansys, Abaqus ва бошқалар) ёрдамида баҳолашга мўлжалланган ўқув-илмий лаборатория ташкил этиш.

2022 йил 1 июль

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ҳамда Жамғарма маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Лабораторияни зарур жиҳозлар билан босқичма-босқич таъминлаш.

2022-2023 йиллар давомида

XI. Сейсмик мустаҳкамликни оширувчи қурилиш материалларининг янги авлодини яратиш ишларини кенгайтириш

34.

Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини оширувчи юқори қўшилган қийматли базальт ва шиша толали ленталар ишлаб чиқариш технологияларини яратиш.

1. Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини оширувчи юқори қўшилган қийматли базальт ва шиша толали ленталар ишлаб чиқариш технологияларини яратиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.

2022-2023 йиллар давомида

-

«Ўзсаноатқурилиш-материаллари» уюшмаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси

2. Тадқиқот натижаларини республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида қурилаётган турар-жой биноларида қўллаш чораларини қўриш.

2023 йил 1 октябрь

3. Тадқиқот якунлари бўйича яратилган ишланмаларни бутун республикада жорий этиш бўйича таклифларни Кенгашга киритиш.

2023 йил 1 декабрь

35.

Илғор архитектура ва дизайнерлик тамойилларига асосланган сейсмик мустаҳкамликни оширувчи «келажак материаллари» номенклатурасини ишлаб чиқиш.

1. Сейсмик мустаҳкамликни оширувчи «келажак материаллари» номенклатурасини ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 1 июль

-

«Ўзсаноатқурилиш-материаллари» уюшмаси

2. Хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда сейсмик мустаҳкамликни оширувчи «келажак материаллари» номенклатурасини ишлаб чиқиш ва Кенгашга тасдиқлаш учун киритиш.

2023 йил 1 март

36.

Сейсмик мустаҳкамликни оширувчи қурилиш материалларини яратишга қаратилган аниқ йўналишларни белгилаш.

1. Сейсмик мустаҳкамликни оширувчи қурилиш материалларини яратишга қаратилган аниқ йўналишлар доирасида инновацион ва илмий-амалий тадқиқотлар танловини эълон қилиш.

2022 йил 1 июль

Инновацион ривожланиш вазирлигининг танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзсаноатқурилиш-материаллари» уюшмаси, Фанлар академияси

2. Илмий-амалий тадқиқот лойиҳасини танловга тақдим этиш.

2022 йил 1 август

3. Танловда ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш чораларини кўриш.

2022 йил 1 декабрь

XII. Сейсмик хавфсизлик соҳасини рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш

37.

Аҳолининг барча қатламини зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг тўғри ҳаракат қилишга мустақил ўргатиш учун мўлжалланган мобил иловани яратиш.

1. Аҳолининг барча қатламини зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг тўғри ҳаракат қилишга мустақил ўргатиш учун мўлжалланган мобил иловани яратиш учун техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 июнь

Инновацион ривожланиш вазирлигининг танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Ишлаб чиқилган мобил иловани жамоатчиликка етказиш чораларини кўриш.

2022 йил 1 август

38.

Республика ҳудудидаги сейсмик майдонлар информатив характеристикалари асосида сейсмик жараёнларни кузатиш ва прогнозлаш ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

1. Сейсмик жараёнларни кузатиш ва прогнозлаш ахборот тизим ишлаб чиқиш учун илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2022 йил 15 июль

Жамғарма маблағлари

Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Техник топшириқлар, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва иш режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил 15 декабрь

3. Республика ҳудудидаги сейсмик майдонлар информатив характеристикалари асосида сейсмик жараёнларни кузатиш ва прогнозлаш ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 декабрь

39.

Ўзбекистон Республикаси вилоят шаҳарлари марказларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.

1. Андижон, Наманган, Фарғона шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.

2. Тошкент, Гулистон, Нурафшон, Жиззах шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.

3. Самарқанд, Қарши, Термиз, Бухоро шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.

4. Навоий, Нукус, Урганч шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.

Режа-графикка мувофиқ

Жамғарма маблағлари

Фанлар академияси, Сейсмология институти

40.

Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уйларнинг зилзилабардошлиги бўйича электрон техник паспортларини шакллантириб, бино ва иншоотлар электрон техник паспортларининг ягона интеграциялашган платформасига киритиш.

1. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини визуал текширув асосида тўлиқ шакллантириш.

2022 йил 25 июль

-

Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар

2. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уйларнинг зилзилабардошлик бўйича электрон техник паспортларини ягона интеграциялашган платформага киритиш.

2023 йил 1 март

XIII. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасига космик тадқиқотларни кенг жорий этиш

41.

Ўзбекистон Республикасидаги сейсмик жараёнларни (фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудлар) ҳамда майдонларни ўзида мужассамлаштирган интерактив онлайн харита ишлаб чиқиш.

1. Республикадаги энг сейсмик фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудларни аниқлаш.

2022 йил 25 июль

Жамғарма маблағлари

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2. Техник топшириқлар, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва иш режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 август

3. Республикадаги энг сейсмик фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудлар ҳамда майдонларни ўзида мужассамлаштирган интерактив онлайн харитани ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 декабрга қадар

42.

Сейсмик фаол зоналардаги бино ва иншоотлар жойлашган майдонларнинг зилзилалар оқибатида деформацияси, силжиши, чўкиши каби омилларни кўрсатиб берувчи радиолокацион космик мониторинг тизимини ишлаб чиқиш.

1. Ижодий жамоани тузиш. Таҳлилий материалларни ўрганиш.

2022 йил 1 июль

Жамғарма маблағлари

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Техник топшириқлар, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва иш режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил 25 июль

3. Сейсмик фаол зоналарда жойлашган бино ва иншоотлар майдонининг зилзилалар оқибатида деформацияси, силжиши, чўкиши каби омилларни кўрсатиб берувчи радиолокацион космик мониторинг тизимини жорий этиш.

2023 йил 1 август

43.

Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий космик мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.

1. Ижодий жамоани тузиш. Таҳлилий материалларни ўрганиш.

2023 йил 15 январь

Жамғарма маблағлари

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

2. Техник топшириқлар, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва иш режасини ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 февраль

3. Сув омборлари тўғонларининг сейсмик мустаҳкамлиги даражасини доимий космик мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.

2023 йил 1 май

44.

Сув босиши мумкин бўлган ҳудудларнинг визуал 3D моделларини ишлаб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш.

Зилзила натижасида тўғон ўпирилиши оқибатида сув босиши мумкин бўлган ҳудудларнинг визуал 3D моделларини ишлаб чиқиш ва доимий равишда уларнинг мониторингини амалга ошириш.

2023 йил 1 апрелдан бошлаб

Жамғарма маблағлари

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

45.

Зилзила натижасида тўғон ўпирилиши оқибатида қутқарув ишларини ташкиллаштиришда тегишли вазирлик ва идораларни зарур космик суратлар ҳамда ишлов берилган маълумотлар билан таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш.

1. Ижодий жамоани тузиш. Объект бўйича фонд материалларини ўрганиш.

2. Техник топшириқлар, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва иш режасини ишлаб чиқиш.

3. Вазирлик ва идораларни зарур космик суратлар ҳамда ишлов берилган маълумотлар билан таъминлаш тизимини яратиш.

2023 йил 1 апрелга қадар

Жамғарма маблағлари

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

XIV. Сейсмология, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ҳамда сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида замонавий ўқув адабиётлари тайёрлашни такомиллаштириш

46.

Актив сейсмик ҳимоя қурилмаларини қўллаш ва ясаш бўйича қисқа ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда актив сейсмик ҳимоя қурилмаларини қўллаш ва лойиҳалаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

1. Актив сейсмик ҳимоя қурилмаларни қўллаш ва ясаш бўйича чет эл мутахассисларини жалб қилган ҳолда қисқа ўқув курсларини ташкил этиш.

2022 йил 20 сентябрь

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Қурилиш вазирлиги

2. Соҳадаги етук мутахассис ва олимларни кенг жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 20 ноябрь

3. Услубий қўлланмани ишлаб чиқиш ва қўллаш учун Қурилиш вазирлигига топшириш.

2023 йил 20 август

47.

Сейсмик фаол ҳудудларда қуриладиган кўп қаватли биноларни ҳисоблаш бўйича тавсиянома ишлаб чиқиш.

Илмий асосланган амалий тавсияномаларни ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш ва уларни Қурилиш вазирлигининг Илмий техник кенгашига топшириш.

2023 йил 15 март

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Қурилиш вазирлиги

48.

Замонавий илм-фан ютуқларини инобатга олган ҳолда «Муҳандислик сейсмология асослари», «Умумий сейсмология» ва «Инструментал сейсмология» фанларидан ўзбек ва рус тилларида дарсликлар чоп этиш.

1. Хорижий илғор тажрибани ўрганиш.

2022 йил 1 июль

Сейсмология институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари мабл?ғлари

Фанлар академияси, Сейсмология институти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Замонавий илм-фан ютуқларини инобатга олган ҳолда «Муҳандислик сейсмология асослари», «Умумий сейсмология» ва «Инструментал сейсмология» фанларидан ўзбек ва рус тилларида дарсликларни тайёрлаш.

2022 йил 20 июль

3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан гувоҳнома олиш ва дарсликларни чоп этиш.

2022 йил 1 декабрь

49.

Замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида бино ва иншоотлардаги мавжуд яширин шикастланишлар ва ёриқларни бузмасдан туриб аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш.

1. Соҳа олимлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳини шакллантириш.

2022 йил 1 август

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

2. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда бино ва иншоотлардаги мавжуд яширин шикастланишларни бузмасдан туриб аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу усуллар асосида услубий қўлланма чоп этиш.

2023 йил 1 декабрь

50.

«Бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги» ҳамда «Грунтлар механикаси замин ва пойдеворлар» фанларидан замонавий дарслик чоп этиш.

1. Хорижий илғор тажрибани ўрганиш.

2022 йил 1 ноябрь

Тошкент архитектура қурилиш институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Тошкент архитектура қурилиш институти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. «Бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги» ҳамда «Грунтлар механикаси замин ва пойдеворлар» фанларидан замонавий дарсликларни тайёрлаш.

2023 йил 15 апрель

3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан гувоҳнома олиш ва дарсликларни чоп этиш.

2023 йил 1 июнь

51.

«Бино ва иншоотларда актив сейсмик ҳимоя воситаларини қўллаш» бўйича замонавий ўқув қўлланма чоп этиш.

1. Хорижий илғор тажрибани ўрганиш.

2022 йил 15 июнь

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-қурилиш институти

2. «Бино ва иншоотларда актив сейсмик ҳимоя воситаларини қўллаш» бўйича замонавий ўқув қўлланмани тайёрлаш ва чоп этиш.

2023 йил 1 апрель

52.

«Гидротехника иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлиги» фанидан замонавий дарслик чоп этиш.

1. Хорижий илғор тажрибани ўрганиш.

2022 йил 1 июль

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети

2. «Гидротехника иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлиги» фанидан замонавий дарсликни тайёрлаш.

2022 йил 1 сентябрь

3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан гувоҳнома олиш ва дарсликни чоп этиш.

2023 йил 1 май

53.

«Кўприклар, тоннеллар ва йўлўтказгичларнинг зилзилабардошлиги» фанидан ўзбек ва рус тилларида дарслик чоп этиш.

1. Хорижий тажрибани ўрганиш.

2022 йил 15 август

Тошкент давлат транспорт университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Транспорт вазирлиги, Тошкент давлат транспорт университети

2. «Кўприклар, тоннеллар ва йўлўтказгичларнинг зилзилабардошлиги» фанидан ўзбек ва рус тилларида дарсликларни тайёрлаш.

2023 йил 15 февраль

3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан гувоҳнома олиш ва дарсликларни чоп этиш.

2023 йил 15 май

54.

Республикамиз ва хорижда қўлланилаётган сейсмик мустаҳкамликни оширувчи янги қурилиш материалларининг хусусиятларини тўлиқ очиб берувчи замонавий ўқув услубий қўлланма чоп этиш.

1. Хорижий илғор тажрибани ўрганиш.

2022 йил 1 июль

Тошкент архитектура қурилиш институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

«Ўзсаноатқурилиш-материаллари» уюшмаси, Тошкент архитектура қурилиш институти

2. Сейсмик мустаҳкамликни оширувчи янги қурилиш материалларининг хусусиятларини тўлиқ очиб берувчи ўқув қўлланмани тайёрлаш ва чоп этиш.

2023 йил 1 май

55.

«Сейсмология муаммолари» ҳамда «Механика муаммолари» Ўзбекистон журналларининг самарадорлигини ошириш.

1. Таҳририят кенгашини хорижий олимлар билан тўлдирган ҳолда қайта кўриб чиқиш.

2022 йил 15 июль

Сейсмология, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси, Сейсмология институти, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

2. Журнал низоми ва мақолаларга қўйиладиган талабларни жаҳон андозалари даражасида ишлаб чиқиш.

2022 йил 15 август

3. «Сейсмология муаммолари» ҳамда «Механика муаммолари» Ўзбекистон журналларининг алоҳида веб-сайтини яратиш ва доимий фаолиятини ташкил этиш.

2022 йил 15 декабрь

4. «Сейсмология муаммолари» ҳамда «Механика муаммолари» Ўзбекистон журналларини халқаро умум эътироф этилган журналлар базасига киритиш.

доимий

XV. Сейсмология, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ҳамда сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги кадрларнинг хорижда малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш

56.

Аҳолини зилзиладан ҳимоя қилиш ва уларни ҳаракат қилишга ўргатиш, шунингдек, сейсмопрогностик мониторинг соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш мақсадида хорижий стажировкалар ташкил этиш.

1. Хорижий илғор тажрибани ўрганишга юбориш учун соҳа ходимлари ва Кенгаш аъзоларидан иборат делегацияни шакллантириш ва Жамғарма кенгашига тақдим этиш.

2022 йил 1 август

Жамғарма маблағлари

Фавқулодда вазиятлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ходимларни ушбу соҳа ривожланган давлатларга стажировка ўташ учун юбориш ва уларнинг малакасини ошириш.

2022-2023 йиллар

57.

Сейсмология, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш мақсадида хорижий стажировкалар ташкил этиш.

1. Хорижий илғор тажрибани ўрганишга юбориш учун соҳа ходимлари ва Кенгаш аъзоларидан иборат делегацияни шакллантириш ва Жамғарма кенгашига тақдим этиш.

2022 йил 1 август

Жамғарма маблағлари

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ходимларни ушбу соҳа ривожланган давлатларга стажировка ўташ учун юбориш ва уларнинг малакасини ошириш.

2022-2023 йиллар

58.

Зилзилабардош қурилиш соҳасида лойиҳалаш, қуриш ва қурилиш сифатини назорат қилиш усулларини ўрганиш мақсадида хорижий стажировкалар ташкил этиш.

1. Хорижий илғор тажрибани ўрганишга юбориш учун соҳа ходимлари ва Кенгаш аъзоларидан иборат делегацияни шакллантириш ва Жамғарма кенгашига тақдим этиш.

2022 йил 1 август

Жамғарма маблағлари

Қурилиш вазирлиги, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ходимларни ушбу соҳа ривожланган давлатларга стажировка ўташ учун юбориш ва уларнинг малакасини ошириш.

2022-2023 йиллар

59.

Сейсмик хавфсизлик соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида стажировкалар ташкил этиш.

1. Хорижий илғор тажрибани ўрганишга юбориш учун соҳа ходимлари ва Кенгаш аъзоларидан иборат делегацияни шакллантириш ва Жамғарма кенгашига тақдим этиш.

2022 йил 1 июль

Жамғарма маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат транспорт университети, Тошкент архитектура қурилиш институти, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети, Наманган муҳандислик-қурилиш институти, Фарғона политехника институти

2. Ходимларни ушбу соҳа ривожланган давлатларга стажировка ўташ учун юбориш ва уларнинг малакасини ошириш.

2022-2023 йиллар

60.

Юксак илмий натижаларга эришган, шунингдек, фан ривожига муносиб ҳисса қўшган олимларни, шу жумладан ёш илмий ходимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш.

1. Сейсмология, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ҳамда сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида фаолият олиб бораётган ҳамда юксак натижаларга этишган ходимлар рўйхатини шакллантириш.

Ҳар йили 1 августга қадар

Жамғарма маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси, Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Жамғарма кенгаши томонидан муносиб деб топилган ходимларни моддий рағбатлантириш.

доимий

61.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ходимларининг ойлик иш ҳақларини ошириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Соҳа ходимларининг иш ҳақлари тўғрисида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

2022 йил 15 июль

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги

2. Тайёрланган таҳлилий маълумотлар асосида Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ходимларининг ойлик иш ҳақларини ошириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2022 йил охирига қадар

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 майдаги ПФ-72-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2023 й., 06/23/72/0283-сон)
б) ўн бешинчи хатбоши тегишлича ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси