Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича МЕТОДИКА

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби

3-боб. Очиқлик индексини ҳисоблаш тартиби

4-боб. Очиқлик индексини ҳисоблаш натижалари бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар

5-боб. Якунловчи қоида

1-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимлар фаолиятининг самарадорлигини БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

2-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларида ахборотларни жойлаштириш ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш ҳолатини БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

3-ИЛОВА
Ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни қонунчиликда белгиланган ахборот ресурсларида эълон қилиш ва жамоатчилик олдида ҳисобдорлик тизимининг йўлга қўйилишини БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

4-ИЛОВА
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлашга оид маълумотларнинг расмий веб-сайтда жойлаштирилишини БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

5-ИЛОВА
Очиқ маълумотлар порталида маълумотлар жойлаштирилишини БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

6-ИЛОВА
Оммавий коммуникация технологияларининг жорий қилинишини БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

7-ИЛОВА
Коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишда очиқлик тамойилларидан фойдаланиш ҳолатини БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

8-ИЛОВА
Жамоатчилик кенгашининг фаолияти самарадорлигини БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

9-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини БАҲОЛАШ СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ТУЗИЛМАСИ

6. Баҳолаш мазкур Методикага 1 — 8-иловаларда келтирилган алоҳида мезонлардан ташкил топган индикаторлар асосида амалга оширилади.
Агентлик — Методикага 3, 6 — 8-иловаларда назарда тутилган мезонлар бўйича;
Молия вазирлиги — Методикага 4-иловада назарда тутилган мезонлар бўйича;
Давлат статистика қўмитаси — Методикага 5-иловада назарда тутилган мезонлар бўйича.
37. Якуний балл мазкур Методиканинг 2-бобида кўрсатилган индикаторлардаги балларни бир-бирига қўшиш орқали аниқланади.

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Баллар

Тўпланган балл

1

2

3

4

Матбуот анжуманлари, брифинглар, пресс-турлар, тақдимотлар ҳамда бошқа тадбирлар (тадбирлар) сони

1.

6 ва ундан ортиқ тадбир

10

5 та тадбир

8

4 та тадбир

6

3 та тадбир

4

2 ва ундан кам тадбир

0

Ижтимоий тармоқларда онлайн трансляциялар сони

2.

6 ва ундан ортиқ онлайн трансляция

10

5 та онлайн трансляция

8

4 та онлайн трансляция

6

3 та онлайн трансляция

4

2 ва ундан кам онлайн трансляция

0

Матбуот анжуманлари, брифинглар ва бошқа тадбирларда раҳбарларнинг иштироки

3.

раҳбар иштирок этса

10

раҳбарнинг биринчи ўринбосари иштирок этса

8

раҳбарнинг ўринбосари иштирок этса

6

раҳбарлар иштирок этмаса

0

Ахборотни етказиб бериш шакли

(ҳар ойда камида бир марта)

4.

инфографика тарзида

10

фото, видео шаклида

8

матн шаклида

6

ахборот эълон қилинмаса

0

Ахборотнинг қамрови

5.

радио, телевидение, газета, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва веб-сайтда эълон қилиниши

10

фақат ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва веб-сайтда эълон қилиниши

8

фақат радио, телевидение ва газетада эълон қилиниши

6

радио, телевидение, газета, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ёки веб-сайтда эълон қилиниши

4

ахборот эълон қилинмаса

0

Соҳага оид муаммоларни ёритиш

6.

биринчи манба сифатида ёритиш

10

эълон қилинган танқидий материалга муносабат билдириш

5

биринчи манба сифатида ёритмаса ёки эълон қилинган танқидий материалга муносабат билдирмаса

0

Танқидий материалларга муносабат билдиришнинг тезкорлиги

7.

танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 5 соат ичида

10

танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 12 соат ичида

8

танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида

4

танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соатдан кейин

0

Тадбирлар ҳақидаги ахборотларнинг расмий веб-сайт, мессенжер ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши тезкорлиги

8.

тадбир якунлангандан кейин 1 соат ичида

10

тадбир якунлангандан кейин 5 соат ичида

8

тадбир якунлангандан кейин 12 соат ичида

4

тадбир якунлангандан кейин 12 соатдан кейин

0

Раҳбар ёки ахборот хизмати раҳбарининг муайян ахборот воқелиги муносабати билан расмий баёнот бериши

9.

видео форматида

10

матн шаклида

5

баёнот берилмаса

0

Хорижий оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиниши

10.

ташкилот фаолияти ҳақида хорижий оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилинса

10

ташкилот фаолияти ҳақида хорижий оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилинмаса

0

Мезонлар сони

10 та

Умумий балл

100

Индикатор бўйича балларни ҳисоблаш тартиби:

Бунда:

У — давлат органи ёки ташкилотининг матбуот котиби томонидан жорий баҳолаш даврида барча мезонлар бўйича тўпланган умумий балларнинг йиғиндиси;

10 — ахборот хизмати раҳбарининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари сони (жорий баҳолаш даврида тўпланган баллар баҳолаш мезонлари сонига бўлинади);

Ж — жами ҳисобланган балл (жорий баҳолаш даврида тўпланган баллар баҳолаш мезонлари сонига бўлинганида ҳосил бўлган балл).

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Баллар

Тўпланган балл

1

2

3

4

Қайта алоқа тизимининг самарали йўлга қўйилганлик даражаси

1.

фаолият соҳасига оид аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан тез-тез бериладиган саволларга жавоблар учун алоҳида саҳифа ташкил этилиб, уларга қонунчилик ҳужжатлари асосида асослантирилган ва ўз вақтида жавоблар эълон қилиб борилса

1

саҳифадаги маълумотларни ҳар уч ойда янгилаб бориш тартибига риоя қилинмаса

0,5

саҳифа ташкил этилмаган бўлса

0

Ташкилот фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш даражаси

2.

ўз фаолиятига тааллуқли бўлган (ҳуқуқий мақомини, шу жумладан таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий тузилмаси, вазифа ва функцияларини белгилайдиган) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ эълон қилинса

1

тўлиқ эълон қилинмаса ёки уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб етти кун муддатда янгиланмаган бўлса

0,5

ҳужжатлар эълон қилинмаса

0

Ички идоравий ҳужжатларни эълон қилиш даражаси

3.

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларга оид масалалар, давлат хизматларини ҳамда хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш тартиби, муддатлари ва қийматини тартибга солувчи ҳужжатлар эълон қилинса

1

тўлиқ ҳажмда эълон қилинмаса ёки уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳужжат расман эълон қилингандан кейин бир кундан кечиктириб эълон қилинса

0,5

ҳужжатлар эълон қилинмаса

0

Ўз кучини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

4.

олдин қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб етти кун муддатда эълон қилинса

1

ҳужжатнинг ўз кучини йўқотганлиги тўғрисидаги маълумотлар етти кун муддатдан кейин эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Тасдиқланган дастурлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

5.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ҳукумат томонидан давлат органи ва ташкилоти фаолияти соҳасида тасдиқланган дастурлар ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинса

1

дастурларнинг ижроси ҳақидаги маълумотларни бир ҳафтада камида бир марта янгиланиб бориш тартибига риоя қилинмаган бўлса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Оммавий тадбирлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

6.

ўтказилган ва ўтказилиши режалаштирилган оммавий тадбирлар (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот анжуманлари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, кундалик фаолият тўғрисидаги бошқа ахборотлар эълон қилинса

1

ўтказилиши режалаштирилган оммавий тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар тадбир ўтказилишидан бир сутка олдин эълон қилинмаса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

7.

бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинса

1

маълумотлар тўлиқ ҳажмда эълон қилинмаса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

8.

ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари билан бирга уларнинг ишлаб чиқилиши ва идоралараро келишуви, шунингдек, муҳокамаси ўтказиладиган электрон тизимлардаги (портал, платформа) ҳаволаси ҳақидаги маълумотлар (лойиҳанинг паспорт маълумотлари) эълон қилинса

1

маълумотлар ҳужжатларнинг расмий веб-сайт ёки электрон тизимлардаги ҳаволаларини киритиш тўғрисидаги талаблар бузилган ҳолда эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

9.

ташкил этилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари (комиссиялар, кенгашлар, қўмиталар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ эълон қилинса

1

мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари таркиби ҳақидаги маълумотларни янгилаб боришга оид талаблар (ўзгартириш киритиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ҳафта муддат ичида) бузилган ҳолда эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмалари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

10.

давлат органлари ва ташкилотлари тузилмасининг схематик тасвири, шу жумладан ҳудудий органлари вазифалари ва функцияларининг тавсифи, ҳудудий органлар раҳбарларининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда алоқа маълумотлари (телефон рақами, почта, электрон манзили ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинса

1

маълумотлар тўлиқ ҳажмда эълон қилинмаса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Идоравий бўйсунувдаги ташкилотларнинг веб-сайтига ҳаволалар мавжудлиги

11.

ўз расмий веб-сайтида идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг веб-сайтларига ҳаволалар мавжудлиги

1

идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг веб-сайтларига ҳаволалар ишчи ҳолатда бўлмаса

0,5

ҳаволалар жойлаштирилмаса

0

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши

12.

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби (раҳбарнинг қабул кунлари, мурожаатлар билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмаларнинг телефон рақамлари, манзилли реквизитлар (почта, электрон манзили ва бошқалар), маълумотлар бериш хизмати, «ишонч телефонлари»нинг рақамлари, кириш йўллари, тўхташ жойлари, жамоат транспорти рақамлари ва жавоб хатларини олиш усуллари тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинса

1

маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки янгилаб бориш муддатларига риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Мурожаатларнинг умумлаштирилган натижаларини эълон қилиб бориш даражаси

13.

реал вақт режимида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида умумлаштирилган маълумотлар (умумий кўриб чиқилган, шундан қаноатлантирилган, тушунтириш берилган, рад қилинган, тааллуқлилиги бўйича юборилган, аноним деб топилган ва кўриб чиқилаётган мурожаатлар) эълон қилинса

1

маълумотлар қисман эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Бошқа расмий веб-сайтлар ва Ҳукумат порталига ҳаволаларнинг мавжудлиги

14.

Интернет тармоғидаги ўнтадан кам бўлмаган веб-сайт ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ҳаволалар мавжуд бўлса

1

бештадан кам бўлмаган веб-сайт ва Ҳукумат порталига ҳаволалар мавжуд бўлса

0,5

ҳаволалар мавжуд бўлмаса

0

Долзарб мавзуларга оид маълумотлар тўпламининг алоҳида бўлимга тизимлаштирилиши

15.

ижтимоий аҳамиятга молик очиқ маълумотлар, коррупцияга қарши курашиш, очиқ бюджет ва электрон давлат хизматлари алоҳида бўлимда жойлаштирилса

1

белгиланган маълумотлар бўлимларга тўлиқ бўлмаган шаклда жойлаштирилса

0,5

маълумотлар бўлимларга тизимлаштирилмаган бўлса

0

Матбуот хизмати ва веб-сайт учун масъул бўлган ходимлар тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги

16.

матбуот хизмати ва расмий веб-сайтга ахборотларни жойлаштириш ва янгилаш учун жавобгар ходимнинг алоқа маълумотлари (фамилияси, исми ва отасининг исми, телефон, почта ва электрон манзиллари)

1

маълумотлар тўлиқ жойлаштирилмаса

0,5

маълумотлар жойлаштирилмаса

0

Маълумотларни бошқа тилларга синхронлаш функцияларининг мавжудлиги

17.

расмий веб-сайтдаги барча саҳифалар ва уларга жойлаштирилган маълумотларни хорижий тилларга (рус ва инглиз) синхрон таржима қилиш функцияси мавжуд бўлса (заруратга кўра, кундалик бериб бориладиган хабар тарзидаги маълумотлар)

1

хорижий тилларга синхрон таржима қилиш функцияси қисман мавжуд бўлса

0,5

синхрон таржима қилиш функцияси мавжуд бўлмаса

0

Расмий веб-сайтнинг мобил версияси мавжудлиги

18.

мобил қурилмалар учун соддалаштирилган дизайндаги ёки саҳифалар мослаштирилган веб-сайт версиясининг мавжудлиги

1

соддалаштирилган дизайн ва саҳифалар тўлиқ мослаштирилган бўлса

0,5

веб-сайтнинг ушбу версиялари мавжуд бўлмаса

0

Янги маълумотлар билан интерактив усулда танишиш имкони мавжудлиги

19.

веб-сайтдаги янгиликлар ва янгилашларга, шу жумладан янгилашлар ва янгиликларни етказиб беришнинг оммабоп автоматлаштирилган форматлари (SMS ёки PUSН хабар) орқали обуна бўлиш имконияти мавжуд бўлса

1

янгиликлар ва янгилашлар ҳақида автоматлаштирилган форматлар тўлиқ ташкил этилмаган бўлса

0,5

обуна бўлиш имконияти мавжуд бўлмаса

0

Жамоатчилик фикрини ўрганиш воситаларининг жорий этилганлиги

20.

ўз фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама қилиш мақсадида жамоатчилик фикрини ўрганиш воситалари (онлайн-сўровлар, блоглар, форумлар, онлайн-чат) жорий этилиб, уларнинг натижалари тўғрисида ҳисоботлар эълон қилинса

1

жамоатчилик фикрини ўрганиш воситалари қисман жорий этилган бўлса ёки ҳисоботлар эълон қилинмаса

0,5

сўровнома ўтказилмаса

0

Веб-сайтда маълумотларни қидиришнинг соддалаштирилган усуллари мавжудлиги

21.

веб-сайт харитаси мавжуд бўлса ва иерархик структурасида фойдаланувчининг жойлашган жойи акс эттирилса

1

қисман ташкил этилган бўлса

0,5

ташкил этилмаган бўлса

0

Имконияти чекланган шахслар учун веб-сайтдан фойдаланиш қулайлиги

22.

имконияти чекланган шахслар учун расмий веб-сайтдан фойдаланиш учун ташкил этилган хизматлар (веб-сайтдаги матнни товуш жўрлигида бериш имконияти, аудио ва видеоматериалларнинг матн ёки сурдотаржима кузатуви) мавжуд бўлса

1

хизматлар қисман ташкил этилган бўлса

0,5

хизматлар ташкил этилмаган бўлса

0

Кўриш қобилияти чекланган шахслар учун веб-сайтдан фойдаланиш қулайлиги

23.

кўриш қобилияти чекланган шахслар учун веб-сайтдан фойдаланиш учун ташкил этилган хизматлар (кўриш қобилияти заифлашган шахсларни қўллаб-қувватлаш, стандарт рангларни муайян фойдаланувчи кўрадиган рангларга ўзгартириш имконини берадиган рангли созламалардан фойдаланиш, шрифт ва интерфейс элементларини масштаблаш) мавжуд бўлса

1

хизматлар қисман ташкил этилган бўлса

0,5

хизматлар ташкил этилмаган бўлса

0

Ахборотларнинг санасини кўрсатиш тартибига риоя қилиниши

24.

расмий веб-сайтга жойлаштирилаётган барча ахборот ва маълумотларнинг санаси кўрсатилиши тартибига риоя қилинган бўлса

1

санани кўрсатиш тартибига барча маълумот ёки ахборотларни жойлаштиришда тўлиқ риоя қилинмаса

0,5

санаси кўрсатилмаган бўлса

0

«Онлайн маслаҳатчи» хизматининг ташкил этилганлиги

25.

ташкилот фаолиятига, шунингдек, расмий веб-сайтга маълумотларни жойлаштириш ва электрон давлат хизматларини кўрсатишга оид саволларга реал вақт режимида жавоб олиш имконини берувчи «Онлайн маслаҳатчи» хизмати мавжуд бўлса

1

хизмат орқали йўлланган саволларга жавоб бериш механизмлари тўлиқ фаолият кўрсатмаса

0,5

хизмат йўлга қўйилмаса

0

Мезонлар сони

25 та

Индикаторлар бўйича умумий балл

25

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Баллар

Тўпланган балл

1

2

3

4

Ўз фаолиятига оид ҳисоботларни эълон қилиш ҳолати

1.

ҳар йили 1 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботлар расмий веб-сайтида эълон қилинса

1

ҳисоботлар уларни эълон қилиш муддатига қўйилган талабларни бузган ҳолда эълон қилинса

0,5

ҳисоботлар эълон қилинмаса

0

Ҳисоботларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш

2.

ҳар йили 10 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида маълумотлар эълон қилинса

1

муҳокама жойи ва вақтини эълон қилиш муддатига қўйилган талаб бузиб эълон қилинса

0,5

эълон қилинмаса

0

Ҳисоботларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш ҳолати

3.

ҳар йили 1 апрелга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун матбуот анжуманларини ўтказса

1

матбуот анжуманларини уларни ўтказиш муддатига қўйилган талабни бузиб ўтказса

0,5

матбуот анжуманларини ўтказмаса

0

Тасдиқланган иш режалар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

4.

давлат органлари ва ташкилотларининг тасдиқланган ярим йиллик ва йиллик иш режалари эълон қилинса

1

тўлиқ бўлмаган ёки янгилаб бориш муддатларига риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

0,5

иш режалар эълон қилинмаса

0

Ҳисобот (ҳайъат) йиғилишлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

5.

йил давомида ўтказилган ҳисобот (ҳайъат) йиғилишларининг видеоёзувлари ва баённомалари эълон қилинса

1

тўлиқ бўлмаган ёки янгилаб бориш муддатларига риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

0,5

видеоёзув ва баённомалар эълон қилинмаса

0

Мансабдор шахсларнинг харажатлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

6.

мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари ҳақидаги маълумотлар (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, тури, молиялаштириш манбаи, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар) эълон қилинса

1

маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки янгилаб бориш муддатларига риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

7.

тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар (сони, русуми, давлат рақами, ишлаб чиқарилган йили, балансга олинган вақти ва қиймати, сақлаш харажатлари, ҳисобот даврида ҳаракатланган масофаси) очиқ эълон қилинса

1

маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки янгилаб бориш муддатларига риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

8.

тасарруфидаги хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар (сони, жойлашган манзили, давлат рўйхатидан ўтказилган кадастр рақами, балансга олинган вақти, қиймати, қайта баҳоланган нархи ва сақлаш харажатлари) очиқ эълон қилинса

1

маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки янгилаб бориш муддатларига риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Харажатлар сметаси тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

9.

тасдиқланган йиллик харажатлар сметаси билан бир қаторда, унинг ижроси, шу жумладан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш харажатлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинса

1

маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки янгилаб бориш муддатларига риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Бюджет ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

10.

бюджет ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларнинг тушумлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинса

1

маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки янгилаб бориш муддатларига риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

11.

амалга оширилган ҳар бир давлат хариди (аукцион, электрон дўкон, миллий дўкон, энг яхши таклифни танлаш, тендер ва тўғридан-тўғри харид) тўғрисидаги маълумотлар (лот рақами, харид тури, миқдори, молиялаштириш манбаи, етказиб берувчи номи ва СТИР рақами, харид бошланғич қиймати, харид амалга оширилган қиймат, шартнома рақами ва санаси, етказиб бериш муддати, тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб олишнинг асоси) эълон қилинса

1

маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки янгилаб бориш муддатларига риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Давлат харидини режалаштириш тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

12.

давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилиниши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар (харид эълон қилинишидан камида 6 ой олдин) эълон қилинса

1

маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки харид амалга оширилишидан олдин эълон қилиш белгиланган муддатларга риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Харид комиссияси таркиби тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

13.

давлат харидлари ва инвестиция лойиҳалари доирасида ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш бўйича ташкил этиладиган харид комиссияларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар (харид комиссияси таркибини тасдиқлаш ҳақидаги қарор, харид комиссияси аъзоларининг маълумотлари, шу жумладан фамилияси, исми ва отасининг исми, иш жойи ва эгаллаб турган лавозими) эълон қилинса

1

маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки янгилаб бориш муддатларига риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Давлат харидларини амалга оширишга оид тартиб-таомиллар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

14.

давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомилларини белгиловчи ички идоравий ҳужжат ҳамда давлат харидларига оид шикоятларни кўриб чиқувчи комиссия аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (комиссия таркибини тасдиқлаш ҳақидаги қарор, харид комиссияси аъзоларининг маълумотлари, шу жумладан фамилияси, исми ва отасининг исми, иш жойи ва эгаллаб турган лавозими) эълон қилинса

1

маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки янгилаб бориш муддатларига риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Очиқлик соҳасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

15.

ҳар йили очиқлик соҳасидаги ўз фаолиятини такомиллаштириш ёки кўламини кенгайтириш бўйича 3 тадан кам бўлмаган таклифлар ишлаб чиқиб, очиқ эълон қилинса

1

ҳар йили 2 тадан кам бўлмаган таклифлар ишлаб чиқиб, эълон қилинган бўлса

0,5

таклиф эълон қилинмаса

0

Ўзини ўзи баҳолаш тартиби тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

16.

давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳар йил якуни бўйича ўз тасарруфидаги таркибий тармоқлар, муассаса, корхона ва ташкилотлар ҳамда қуйи органларда очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиб, якуний ҳисоботлар очиқ эълон қилиб борилса

1

якуний ҳисоботлар асослантирилмаган, қамрови тўлиқ бўлмаган ёки аниқланган муаммоларни олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаган ҳолда эълон қилинса;

0,5

тизим жорий этилмаган ва ҳисоботлар эълон қилинмаган бўлса

0

Очиқлик соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

17.

очиқликни таъминлаш ҳақидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги юзасидан шикоят қилиш механизмлари (тартиби) ишлаб чиқилиб, бу ҳақдаги маълумотлар (ушбу тоифадаги шикоятларни кўриб чиқиш учун масъул шахс бириктирилганлиги, алоҳида алоқа каналлари, шу жумладан қайта алоқанинг интерактив

1

йўллари мавжудлиги, мурожаатни коллегиал тартибда ёки раҳбарият даражасида кўриб чиқиш тартиби ўрнатилганлиги) очиқ эълон қилинса

белгиланган маълумотлар тўлиқ шаклда эълон қилинмаса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Очиқликни таъминлаш соҳасида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

18.

очиқлик соҳасидаги қонун ва қонуности ҳужжатлар, шу жумладан ички идоравий ҳужжатларнинг бошқа тиллардаги таржималари (рус ва инглиз) эълон қилинса

1

белгиланган тиллардаги версияларда тўлиқ эълон қилинмаса

0,5

ҳужжатлар эълон қилинмаса

0

Очиқликни таъминлаш бўйича онлайн сўровнома ўтказиш блокининг ташкил этилганлиги

19.

ўз фаолиятида аҳолини қизиқтирган масалалар, шу жумладан очиқликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан онлайн сўровнома ўтказиб борилса (ҳар ярим йилда бир маротаба)

1

сўровномани ўтказиш муддати бузилиб ўтказилса

0,5

сўровнома ўтказилмаса

0

Очиқ маълумотлар тўпламини паспортлаш тартибининг жорий этилганлиги

20.

ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар тўпламини (расмий веб-сайтда) бир хил идентификация қилиш имконини берувчи паспорт маълумотлари (тўпламнинг номи, идентификация рақами, таркиби, мулкдори, тўплам учун масъул шахс, масъул шахснинг телефон рақами ва электрон почта манзили, тўпламнинг очиқ маълумотлар порталидаги манзили, формати, дастлаб жойлаштирилган санаси, охирги янгиланган санаси, даврий янгилаб бориш муддати ҳамда калит сўзлар) асосида эълон қилинса

1

тўпламнинг белгиланган паспорт маълумотлари тўлиқ эълон қилинмаса

0,5

паспорт маълумоти мавжуд бўлмаса

0

Очиқ маълумотлар тўплами ва қайта алоқа самарадорлигини баҳолаш тизимининг жорий этилганлиги

21.

ҳар бир очиқ маълумотлар тўпламининг долзарблигини баҳолаш имконияти (тўпламни автоматик баҳолаш, сўровлар юбориш, долзарблигини ошириш юзасидан таклифлар қабул қилиш, матн шаклида изоҳ қолдириш ва тўплам кўриб чиқилган ҳамда кўчириб олган фойдаланувчилар сони) ташкил этилган бўлса

1

тўплам долзарблигини баҳолашда белгиланган чоралар тўлиқ ташкил этилмаса

0,5

баҳолаш имкониятлари мавжуд бўлмаса

0

Мезонлар сони

21 та

Индикатор бўйича умумий балл*

21

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Баллар

Тўпланган балл

1

2

3

4

Маблағлар тақсимоти тўғрисидаги маълумотнинг эълон қилиниши

1.

ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимоти тўғрисида маълумотлар белгиланган шакл ва муддатда тўлиқ эълон қилинса

1

маълумотларни эълон қилиш шаклига қўйилган талаблар бузилиб ёки белгиланган муддатдан кечикиб эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

2.

капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар белгиланган шакл ва муддатда тўлиқ эълон қилинса

1

маълумотларни эълон қилиш шаклига қўйилган талаблар бузилиб ёки белгиланган муддатдан кечикиб эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

3.

ўтказилган энг яхши таклифни танлаш (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган шакл ва муддатда тўлиқ эълон қилинса

1

маълумотларни эълон қилиш шаклига қўйилган талаблар бузилиб ёки белгиланган муддатдан кечикиб эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Асосий воситаларнинг харид қилиниши тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

4.

асосий воситаларни харид қилиш учун ўтказилган энг яхши таклифни танлаш (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган шакл ва муддатда тўлиқ эълон қилинса

1

маълумотларни эълон қилиш шаклига қўйилган талаблар бузилиб ёки белгиланган муддатдан кечикиб эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг хариди тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

5.

кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларни харид қилиш учун ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган шакл ва муддатда тўлиқ эълон қилинса

1

маълумотларни эълон қилиш шаклига қўйилган талаблар бузилиб ёки белгиланган муддатдан кечикиб эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

6.

қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган танловлар (тендерлар) тўғрисидаги маълумотлар белгиланган шакл ва муддатда тўлиқ эълон қилинса

1

маълумотларни эълон қилиш шаклига қўйилган талаблар бузилиб ёки белгиланган муддатдан кечикиб эълон қилинса

0,5

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Мезонлар сони

6 та

Индикаторлар бўйича умумий балл

6

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Баллар

Тўпланган балл

1

2

3

4

Очиқ маълумотлар порталида маълумотлар тўпламининг эълон қилиниши

1.

белгиланган маълумотлар тўплами 100 фоизлик кўрсаткичда эълон қилинса

2

71 фоиздан 86 фоизгача кўрсаткичда эълон қилинса

1

55 фоиздан 71 фоизгача кўрсаткичда эълон қилинса

0,5

55 фоиздан кам кўрсаткичда эълон қилинса

0

Ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар тўпламининг эълон қилиниши

2.

белгиланган маълумотлар тўплами 100 фоизлик кўрсаткичда эълон қилинса

2

71 фоиздан 86 фоизгача кўрсаткичда эълон қилинса

1

55 фоиздан 71 фоизгача кўрсаткичда эълон қилинса

0,5

55 фоиздан кам кўрсаткичда эълон қилинса

0

Геопозицияга боғланган очиқ маълумотлар тўпламининг улуши

3.

белгиланган маълумотлар тўплами 100 фоизлик кўрсаткичда боғланса

2

71 фоиздан 86 фоизгача кўрсаткичда боғланса

1

55 фоиздан 71 фоизгача кўрсаткичда боғланса

0,5

55 фоиздан кам кўрсаткичда боғланса

0

Электрон ҳукумат ягона идентификаторларига боғланган очиқ маълумотларнинг сони

4.

маълумотлар 100 фоизлик кўрсаткичда боғланса

2

71 фоиздан 86 фоизгача кўрсаткичда боғланса

1

55 фоиздан 71 фоизгача кўрсаткичда боғланса

0,5

55 фоиздан кам кўрсаткичда боғланса

0

Очиқ маълумотлар асосида ишлаб чиқилган мобил иловалар сони

5.

ҳар йили 3 тагача мобил иловалар ишлаб чиқилса

2

2 тагача мобил иловалар ишлаб чиқилса

1

1 та мобил илова ишлаб чиқилса

0,5

мобил илова ишлаб чиқилмаса

0

Мезонлар сони

5 та

Умумий балл

10*

*Мезон бўйича баҳолаш балларини якуний ҳисоблаш тартиби:

Бунда:

W — эълон қилинган (боғланган) маълумотлар тўпламининг фоиз кўрсаткичи;

Q — баҳоланадиган кўрсаткичларнинг умумий миқдори;

F —ижро этилмаган кўрсаткичларнинг умумий миқдори;

Q — баҳоланадиган кўрсаткичларнинг умумий миқдори.

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Баллар

Тўпланган балл

1

2

3

4

Қайта алоқанинг ташкил этилганлиги

1.

«Ишонч телефонлари» (Call-марказлар) орқали қайта алоқа ташкил этилган бўлса

1

қайта алоқа йўлга қўйилмаган бўлса

0

Мурожаат йўллашнинг интерактив усуллари ташкил этилганлиги

2.

мурожаатни тўғридан-тўғри веб-сайт ёки унинг мобил версияси орқали юбориш, кўриб чиқиш жараёнини реал вақт режимида кузатиб бориш, шахснинг идентификация маълумотлари асосида жавоб олиш, кўриб чиқиш натижаларига нисбатан муносабат билдириш ва баҳолаш имконияти мавжуд бўлса

1

мурожаатни йўллаш ва кўриб чиқишнинг интерактив усуллари қисман жорий этилган бўлса

0,5

мурожаат йўллашнинг имкони мавжуд бўлмаса

0

Фойдаланувчилар билан коммуникация тармоғи орқали мулоқот қилиш тизими йўлга қўйилганлиги

3.

фойдаланувчилар билан коммуникация тармоғи орқали мулоқот қилиш учун махсус дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси мавжуд бўлса

1

махсус дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси ишчи ҳолатда бўлмаса

0,5

махсус дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси мавжуд бўлмаса

0

Раҳбар билан бевосита мулоқот қилиш тизимининг ташкил этилганлиги

4.

шахсан раҳбар билан мулоқот қилиш ва мурожаат йўллаш тизими ташкил этилган бўлса

1

раҳбар ўринбосарлари билан мулоқот қилиш ва мурожаат йўллаш тизими ташкил этилган бўлса

0,5

мулоқот қилиш ёки мурожаат йўллаш тизими йўлга қўйилмаган бўлса

0

Мезонлар сони

4 та

Умумий балл

4

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Баллар

Тўпланган балл

1

2

3

4

Коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга доир ички идоравий ҳужжатларнинг очиқ эълон қилиниши

1.

коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинголдини олишга доир идоравий ҳужжатлар (коррупцияга қарши курашиш сиёсати, манфаатлар тўқнашувини бошқариш ҳақида низом, одоб-ахлоқ қоидалари, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услубияти,контрагентларни текшириш бўйича йўриқнома, давлат харидларини ўтказиш тўғрисидаги низом, коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва баҳолаш услубияти, коррупциявий ҳаракатлар тўғрисида маълумот бериш учун алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва қайта ишлаш регламенти, соҳадаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш регламенти) эълон қилинса

2

ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки янгилаб бориш муддатларига риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

1

ҳужжатлар эълон қилинмаса

0

Коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоҳида алоқа каналлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

2.

коррупциявий ҳолатлар ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоҳида алоқа каналлари (қисқа рақамли «ишонч телефони», электрон почта ва бошқа электрон манзиллар, телеграм бот, платформа ёки бошқа махсус дастурий таъминот) ҳақидаги маълумотлар эълон қилинса

2

алоқа каналлари қисман ташкил этилса ёки тўлиқ эълон қилинмаса

1

алоқа каналлари ташкил этилмаса ва эълон қилинмаса

0

Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш тизими жорий этилганлиги

3.

расмий веб-сайтда ишга қабул қилиш ва ротация тўғрисидаги маълумотлар (ахборот) эълон қилиниб, бўш иш ўринлари учун номзодларни танлаш жараёнлари жонли (онлайн) трансляция қилиб борилса

2

маълумотларни эълон қилиш, янгилаб бориш ва жонли трансляция қилиш тўлиқ амалга оширилмаса

1

маълумотлар эълон қилинмаса ва номзодларни танлаш жараёнлари жонли трансляция қилинмаса

0

Коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини белгиловчи ҳужжатларни эълон қилиш даражаси

4.

меҳнат муносабатларига оид ҳужжатларда (меҳнат ёки жамоат шартномаси) коррупцияга қарши шартларни киритиш, коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берган ходимларни рағбатлантириш ва уларни таъқибга олмаслик кафолатини белгиловчи ички идоравий ҳужжатлар эълон қилинса

2

ҳужжатлар тўлиқ эълон қилинмаса

1

ҳужжатлар эълон қилинмаса

0

Манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳақида жамоатчилик олдида ҳисобдорлик тизимининг жорий этилганлиги

5.

аниқланган ҳар бир манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига нисбатан ички идоравий текширув натижалари, қабул қилинган қарор ва уларнинголдини олиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумот (ҳисобот, ахборот ва бошқа) эълон қилинса

2

эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларга қўйилган талаблар қисман бажарилса

1

маълумот эълон қилинмаса

0

Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш чораларини кўриш ва натижалари ҳақида ҳисобдорлик тизими йўлга қўйилганлиги

6.

коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар (таҳлиллар ва жамоатчилик сўровлари, шу жумладан онлайн сўровнома ва унинг натижалари, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва минималлаштириш бўйича кўрилган чоралар ҳақидаги ҳисоботлар (ахборот), ички идоравий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертиза натижалари) эълон қилинса

2

эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларга қўйилган талаблар қисман бажарилса

1

маълумот эълон қилинмаса

0

Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички тартиб-таомилларидан хабардорлиги ҳамда соҳадаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

7.

ходимларини коррупцияга қарши курашиш бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан янги ишга қабул қилинган ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш бўйича жорий этилган тизим, ишлаб чиқилган махсус ўқув дастурлар, қўлланма ва бошқа ҳужжатлар эълон қилинса

2

эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларга қўйилган талаблар қисман бажарилса

1

маълумот эълон қилинмаса

0

Кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилган пресс-тадбирларни (матбуот анжуманлари, брифинг, семинар, тренинг, давра суҳбати, тақдимот, муҳокама ва бошқа тадбирлар) эълон қилиш даражаси

8.

инфографика ва видео форматда эълон қилинса

1

фото ва матн шаклида эълон қилинса

0,5

ахборот эълон қилинмаса

0

Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида тайёрланган тарғибот материалларини (слайд, ролик, маъруза матнлари, мақола, буклет, рисола ва бошқалар) эълон қилиш даражаси

9.

слайд, ролик, буклет ва рисола шаклида эълон қилинса

1

маъруза матнлари ва мақола шаклида эълон қилинса

0,5

ахборот эълон қилинмаса

0

Мезонлар сони

9 та


Умумий балл

16*

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Баллар

Тўпланган балл

1

2

3

4

Расмий веб-сайтда жамоатчилик кенгаши ҳақидаги маълумотларнинг жойлаштирилиши

1.

жамоатчилик кенгашига бағишланган алоҳида саҳифа ташкил этилиб, кенгаш фаолияти ҳақидаги (жамоатчилик кенгашининг йиғилишлари ва кун тартибидаги масалалар, тасдиқланган аъзолари рўйхати, телефон рақами, почта ва электрон манзиллари, ижтимоий мессенжерлардаги расмий саҳифалари, давлат органи раҳбарининг даврий ҳисоботлари эшитуви ҳамда кенгаш фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган мақола ва чиқишларнинг ёритиб борилиши) маълумотлар эълон қилинса

2

маълумотлар тўлиқ бўлмаган, алоҳида саҳифадан бошқа манзилда ёки янгилаб бориш муддатларига риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

1

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Жамоатчилик кенгашининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилганлиги ҳамда белгиланган тартибда эълон қилинганлиги

2.

жамоатчилик кенгашининг тасдиқланган низоми, амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар бўйича ҳар йиллик чора-тадбирлар режаси ва тасдиқланган режа асосида ўтказилиши кутилаётган йиғилишлар жадвали эълон қилинса

2

ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки янгилаб бориш муддатларига риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

1

ҳужжатлар эълон қилинмаса

0

Жамоатчилик кенгаши таркибини шакллантириш бўйича белгиланган талабларнинг бажарилиш даражаси

3.

жамоатчилик кенгаши таркибини шакллантиришга оид талабларга (таркибнинг камида 50 фоизини нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ташкил этиши ва Жамоатчилик палатаси билан келишилганлиги ҳақидаги маълумотлар киритилган давлат органи раҳбарининг қарори, аъзоларининг сони 15 нафардан кам бўлмаслиги, таркибида ишчи (эксперт) гуруҳлар ташкил этилганлиги) риоя этилиши ва бу ҳақдаги маълумотлар (ҳужжатлар) очиқ эълон қилинса

2

ҳужжатлар (маълумотлар) тўлиқ бўлмаган ёки янгилаб бориш муддатларига риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

1

ҳужжатлар (маълумотлар) эълон қилинмаса

0

Жамоатчилик кенгашининг очиқликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва давлат органи фаолиятини такомиллаштиришдаги иштироки

4.

кенгашнинг очиқликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва давлат органи фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширган чора-тадбирлар ҳақидаги (очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик олдида ҳисобдорликни таъминлаш, давлат дастурлари ҳамда бошқа ҳужжатлар бўйича берилган вазифаларнинг ижросига оид ҳисоботларни эшитиш, хорижий мамлакатлардаги аналогик органлар тажрибаси ўрганилиб, ички ҳужжатлар ва фаолиятни такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқилганлиги) таҳлилий маълумотлар мунтазам эълон қилинса

2

маълумотлар тўлиқ бўлмаган, алоҳида саҳифадан бошқа манзилда ёки янгилаб бориш муддатларига риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинса

1

маълумотлар эълон қилинмаса

0

Мезонлар сони

4 та

Умумий балл

8

Босқичлар

Тадбирлар

Муддатлар

Масъул органлар

1-босқич

Очиқликни таъминлашга масъул ходимлар томонидан маълумотларни Интернет ресурсларига жойлаштириш

Методиканинг 10-бандида кўрсатилган муддатларда

Давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари

2-босқич

Баҳолаш фаолиятида иштирок этадиган давлат органлари томонидан ўзлари масъул бўлган индикаторлар бўйича тўпланган балларнинг ҳисоблаш кўрсаткичларини мувофиқлаштирувчи органга юбориш

Ҳар йили март ойининг 10-санасига қадар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

3-босқич

Барча индикаторлар бўйича тўпланган балларнинг ҳисоблаш кўрсаткичларини давлат органлари ва ташкилотлари кесимида умумлаштириб, очиқлик индексини ҳисоблаш натижаларини Баҳолаш комиссиясига тақдим қилиш

Ҳар йили март ойининг 20-санасига қадар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

4-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индексини эълон қилиш

Ҳар йили апрель ойининг 1-санасига қадар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(Баҳолаш комиссияси қарори асосида)

5-босқич

Очиқлик индексини ҳисоблаш натижалари ва таҳлилий маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

Ҳар йили апрель ойининг 15-санасига қадар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

а) 3-кичик банд қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
б) 5-кичик банд қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
саккизинчи — ўнинчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
саккизинчи — ўнинчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
22-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси