Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 01.10.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Республика жамғармасининг маблағларидан фақат ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ташаббусига кўра ёки республика давлат бошқаруви органларининг ташаббусига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят ёки Тошкент шаҳар Кенгаши (бундан буён матнда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгаш деб юритилади) томонидан компенсация эвазига ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш учун фойдаланилади.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисмида белгиланган мақсадларда лойиҳа ва ишларни амалга ошириш учун мақбул бошқа ер участкаси мавжуд бўлмаганлиги туфайли ер участкасини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга (бундан буён матнда ер участкасини олиб қўйиш деб юритилади) зарурат ва асос мавжуд бўлган тақдирда, ташаббускор асослантирувчи материалларни тайёрлайди. Бунда яшаш учун яроқсиз бўлган, шу жумладан жисман эскирганлиги, авария ҳолатида эканлиги туфайли яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ва турар жойлар (бундан моддий маданий мерос объектлари мустасно), фойдаланилмаётган объектлар (иморатлар, иншоотлар) жойлашган ер участкалари биринчи навбатда аниқланади, бундай ер участкалари аниқланмаган тақдирда эса бошқа ер участкалари танланади.
Моддий маданий мерос объектлари жойлашган жойларда ва уларга туташ ҳудудларда ер участкаларини олиб қўйиш «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларининг моддий маданий мерос объектлари жойлашган жойларда ва уларга туташ ҳудудларда ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишларини ва бошқа ишларни, моддий маданий мерос объектларини асрашга оид ишларни, шунингдек моддий маданий мерос объектларида илмий ва илмий-техник тадқиқотларни олиб боришга доир талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисмида белгиланган мақсадларда лойиҳаларнинг амалга оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш, шунингдек ер участкаларини олиб қўйиш зарурати юзага келган тақдирда, лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли ташаббус ва асослантирувчи материаллар манфаатдор давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган мақсадларда лойиҳанинг амалга оширилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қарор қабул қилинганлиги муносабати билан ер участкаларини олиб қўйиш зарурати юзага келган тақдирда, ушбу Қонун билан ташаббускорнинг зиммасига юклатилган барча мажбуриятлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бажарилади, ер участкаларини олиб қўйиш эса ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ер участкасини олиб қўйиш бўйича ташаббуснинг ушбу Қонуннинг 4-моддасида назарда тутилган жамоат эҳтиёжларига мувофиқлиги ҳамда ер участкасини олиб қўйиш билан боғлиқ кутилаётган сарф-харажатларнинг оқилоналиги масаласи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг асослантирувчи материаллар киритилганидан кейин чақириладиган навбатдаги очиқ мажлисида дастлабки тарзда кўриб чиқилади.
ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисмида белгиланган мақсадларда лойиҳа ва ишларни амалга ошириш учун мақбул бошқа ер участкаси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги;
ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисмида белгиланган мақсадларда лойиҳа ва ишларни амалга ошириш учун мақбул бошқа ер участкаси мавжуд бўлганда;
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган компенсацияларнинг миқдорини баҳолаш стандартлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан белгиланади.
Ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган мақсадларда лойиҳалар ва ишларни амалга ошириш учун режалаштирилган ер участкасида (бундан аҳоли пункти ерлари тоифасига кирмайдиган ерлар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва муҳофаза этиладиган ҳудудларда жойлашган ер участкалари мустасно) жойлашган турар жойга нисбатан ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, ушбу турар жойга ўн беш йил (эгалик қилиш ҳуқуқини юзага келтирувчи муддат) мобайнида худди ўз мулкидек ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахсларга, ушбу кўчмас мулк объектлари учун солиқлар тўлаб келинганлиги тасдиқланган тақдирда, мазкур кўчмас мулк объектлари қийматининг ўрни қопланади.
 LexUZ шарҳи
Компенсация ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган тартибда тегишли марказлаштирилган жамғарма маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан берилади.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Бузиладиган кўчмас мулк объектларини, шу жумладан кўп йиллик дов-дарахтларни, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида ушбу Қонуннинг 21-моддасида назарда тутилган тартибда қарор қабул қилинганидан кейин ва келишув тузилгунига қадар амалга оширилади. Бундай ҳолда кўчмас мулк объектларининг, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қиймати ер участкаси олиб қўйилиши тартиб-таомили бошлангунига қадар бўлган пайтдаги ёки ер участкаси олиб қўйилиши ҳақидаги хабар кўчмас мулк объектининг қийматига, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларга таъсир кўрсатилгунига қадар бўлган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланади.
Агар ер участкаларини олиб қўйиш тартиб-таомиллари ушбу Қонун кучга киргунига қадар бошланган, бироқ ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ қарор қабул қилинмаган бўлса, мазкур ер участкаларига нисбатан ушбу Қонунда назарда тутилган тартиб-таомиллар қўлланилади.
Агар ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор ушбу Қонун кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ қабул қилинган бўлса, мазкур ер участкаларига нисбатан келишув тузиш, компенсация бериш, бузиладиган кўчмас мулкни ва олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш, кўчмас мулк объектларини бузиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш чоғида ушбу Қонуннинг 22 — 32-моддаларида назарда тутилган тартиб-таомиллар қўлланилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси