LexUZ шарҳи
2. Мазкур Битимнинг 1-моддасида белгилаб ўтилган ахборот алмашинуви, ҳудудида ёки юрисдикциясида ушбу вазият юзага келган Томон Халқаро тиббий-санитария қоидаларига асосан, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига берилган ахборотни мумкин қадар тез фурсатларда бошқа Томонга тақдим этади.
1. Томонлар 7-моддада келтирилган соғлиқни сақлаш билан боғлиқ чораларни Халқаро тиббий-санитария қоидалари, амалдаги шартномалар ва ўзларининг миллий қонунлари ва қоидаларига мувофиқ, касалликларни олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда оқилона даражада зарур бўлган, хусусан, икки давлат фуқароларининг иқтисодий эҳтиёжларига жавоб берган ҳолда татбиқ этадилар ва икки давлат ўртасида бошқа муҳим алмашинув ва ҳамкорлик 4-моддада акс эттирилган тамойилларга мувофиқ амалга оширилади.
2. Томонлар, зарур ҳолларда, мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ барча даражаларда, шу жумладан, фуқаролик жамияти ва хусусий секторда алоқаларни кучайтириш ҳамда минтақавий ҳамкорлик механизмлари ва (ёки) халқаро ёки минтақавий ташкилотлар доирасида мувофиқлаштиришни кучайтириш орқали техник ёрдам ва салоҳиятни ошириш бўйича ҳамкорлик қилишлари мумкин.
3. Томонлар мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ техник ёрдам ва салоҳиятни ошириш бўйича ҳамкорликни амалга оширишда, ўзларининг миллий эҳтиёжлари ҳамда ҳуқуқий ва сиёсий талабларини ҳисобга оладилар.
4. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ техник ёрдам ва салоҳиятни ошириш бўйича ҳамкорлик шакллари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин, бироқ ушбулар билан чегараланмайди:
2. Томонлар мазкур модданинг 1-бандида белгиланган техник ёрдам ва салоҳиятни ошириш масалаларини самарали амалга ошириш мақсадида, қабул қилувчи давлатнинг техник ва сиёсий эҳтиёжларини баҳолаш ишларини олиб боришлари мумкин.
2. Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенциясига, бошқа амалдаги шартномалар ва халқаро одат ҳуқуқларига мувофиқ, хар бир Томон бошқа Томоннинг ўз фуқароларини ҳимоя қилиши учун консуллик фаолиятини олиб боришини таъминлайди.
5. Томонлар мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ ўзларининг тегишли ҳудудларидаги маҳаллий ҳукуматлари ва хусусий секторлари бошқа Томон фуқароларининг ҳуқуқлари, манфаатлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилинишини таъминланиши учун имкон қадар тўлиқ ҳаракат қиладилар.
1. Томонлар мазкур Битим, шу жумладан, 7, 10 ва 12-моддалар доирасида ҳамкорликни амалга оширишда, ўзларининг тегишли миллий қонунчилиги ва қоидаларига мувофиқ махфий ҳисобланган маълумотларни ёки ушбу турдаги бошқа маълумотларни, шу жумладан шахсий маълумотларни талаб қилмайдилар ва тақдим этмайдилар.
2. Мазкур модданинг 1-бандидан қатъи назар, Томонлар ўзларининг тегишли миллий қонунчилиги ва қоидаларига кўра махфий ҳисобланган маълумотни, башарти бундай маълумот ушбу Битимни амалга оширишда самарадорликка эришиш учун зарур бўлган тақдирда, фақат ўзларининг миллий қонунчилиги ва қоидаларига зид бўлмаса, алмашишлари мумкин.
Томонлар касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенцияси, Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенцияси ва тегишли халқаро одат ҳуқуқига риоя қиладилар ва халқаро ҳамжиҳатликни ҳурмат қиладилар.
(е) 7 ва 8-моддалар, 9-модданинг 1-банди ҳамда 10-модда ижросини муҳокама қилиш ва кўриб чиқиш;
(f) 9-модданинг 2-бандига биноан ҳамкорликнинг қўшимча йўналишларини аниқлаш ва амалга оширилишини муҳокама қилиш;