Босқичлар | | Масъуллар | | Тадбирлар | | Ижро муддати |
| | | | | | |
1-босқич | | Аризачи | | 1. Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) (кейинги ўринларда — махсус режим) иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза ва ҳужжатларни тайёрлайди. 2. Ариза ва тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этади. | | Ўз хоҳишига кўра |
| | | | | | |
2-босқич | | Агентлик | | Ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. | | 20 иш куни, узайтирилган тақдирда 30 иш куни |
| | | | | |
| Агентлик | | 1. Ишчи орган ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди. | | 15 иш куни, узайтирилган тақдирда 25 иш куни |
| | 2. Ишчи орган хулосаси асосида махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. | | 5 иш куни |
| | | | | | |
3-босқич | | Ишчи орган | | Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда аризачига рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади. | | 1 иш куни |
| | | | | | |
4-босқич | | Аризачи | | Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказишни рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда такроран ариза беради. | | 30 кун |
| | | | | |
| Агентлик | | 1. Такроран берилган ариза бўйича аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. | | 10 иш куни |
| | 2. Мазкур муддат ўтганидан сўнг такроран тақдим этилган аризаларни ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқади. | | белгиланган муддатда |
| | | | | | |
5-босқич | | Ишчи орган | | 1. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бир иш куни ичида тегишли маълумотларни реестрга киритади ва аризачига хабарнома юборади. | | 1 иш куни |
| | 2. Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор билан ёзма равишда таништиради ҳамда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш талаблари ва шартларига риоя қилинмаган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиниши тўғрисида огоҳлантиради. | | 3 иш куни |
| | | | | | |
6-босқич | | Махсус режим иштирокчиси | | 1. Махсус режим талаблари ва шартларига риоя қилган ҳолда тажриба синов-лойиҳасини амалга оширади. | | 12 ой |
| | 2. Тажриба-синов лойиҳасининг амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза билан Агентликка мурожаат қилади. | | муддат тугашидан ўттиз кун олдин |
| | | | | | |
7-босқич | | Агентлик | | 1. Ишчи орган ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани Агентлик раҳбари (ўринбосари)га киритади. | | 10 иш куни |
| | 2. Ишчи орган хулосаси асосида тажриба-синов лойиҳасининг амалга ошириш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. | | 5 иш куни |
| | 3. Қабул қилинган қарор тўғрисида махсус режим иштирокчисига бир иш куни ичида хабарнома юборилади. | | 1 иш куни |
| | | | | | |
8-босқич | | Махсус режим иштирокчиси | | 1. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лойиҳани амалга оширишни давом эттиради. | | 12 ой |
| | 2. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш рад этилган тақдирда, махсус режим иштирокчиси лойиҳани амалга оширишни тугатади. | | 10 кун |
| | | | | | |
9-босқич | | Махсус режим иштирокчиси | | Ўзгартирилган, номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, Агентликка кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради. | | 5 иш куни |
| | | | | |
| Агентлик | | Аризани қабул қилгандан сўнг реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади. | | 2 иш куни |
| | |
| | | | | | |
10-босқич | | Агентлик | | Мазкур Низомда кўрсатилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, махсус режим иштирокчисини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳамда амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади. | | 3 иш куни |
| | | | | |
| Ишчи орган | | Махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор асосида реестрга тегишли маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда тегишли юридик шахсни хабардор қилади. | | 1 иш куни |