11. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун аризачи мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза ҳамда қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатларни Агентликка тақдим этади:
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги анкета;
аризачининг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ҳамда таъсисчилари чет эл фуқаролари бўлганда, мазкур Низомнинг 7-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган жиноятлар бўйича тегишли хорижий мамлакатнинг ваколатли органидан олинган судланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома;
аризачининг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ҳамда таъсисчилари ҳақидаги мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган маълумотлар. Бунда, таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар охирги бенефициар мулкдоргача кўрсатилади.
Аризачининг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ҳамда охирги бенефициар мулкдорлари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлганда, Агентлик мазкур Низомнинг 7-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларни мустақил тарзда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали текширади.
12. Мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳужжатлар аризачининг раҳбари томонидан тасдиқланиши (имзоланиши) керак.
аризачи мазкур Низомнинг 6 — 8-бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг такроран тақдим этилган аризалар ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади.
31. Мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб уч иш куни ичида Агентлик томонидан махсус режим иштирокчисини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳамда амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Аризачи

1. Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) (кейинги ўринларда — махсус режим) иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза ва ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ариза ва тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Агентлик

Ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

20 иш куни, узайтирилган тақдирда 30 иш куни

Агентлик

1. Ишчи орган ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.

15 иш куни, узайтирилган тақдирда 25 иш куни

2. Ишчи орган хулосаси асосида махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

5 иш куни

3-босқич

Ишчи орган

Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда аризачига рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.

1 иш куни

4-босқич

Аризачи

Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказишни рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда такроран ариза беради.

30 кун

Агентлик

1. Такроран берилган ариза бўйича аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

10 иш куни

2. Мазкур муддат ўтганидан сўнг такроран тақдим этилган аризаларни ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқади.

белгиланган муддатда

5-босқич

Ишчи орган

1. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бир иш куни ичида тегишли маълумотларни реестрга киритади ва аризачига хабарнома юборади.

1 иш куни

2. Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор билан ёзма равишда таништиради ҳамда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш талаблари ва шартларига риоя қилинмаган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиниши тўғрисида огоҳлантиради.

3 иш куни

6-босқич

Махсус режим иштирокчиси

1. Махсус режим талаблари ва шартларига риоя қилган ҳолда тажриба синов-лойиҳасини амалга оширади.

12 ой

2. Тажриба-синов лойиҳасининг амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза билан Агентликка мурожаат қилади.

муддат тугашидан ўттиз кун олдин

7-босқич

Агентлик

1. Ишчи орган ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани Агентлик раҳбари (ўринбосари)га киритади.

10 иш куни

2. Ишчи орган хулосаси асосида тажриба-синов лойиҳасининг амалга ошириш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

5 иш куни

3. Қабул қилинган қарор тўғрисида махсус режим иштирокчисига бир иш куни ичида хабарнома юборилади.

1 иш куни

8-босқич

Махсус режим иштирокчиси

1. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лойиҳани амалга оширишни давом эттиради.

12 ой

2. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш рад этилган тақдирда, махсус режим иштирокчиси лойиҳани амалга оширишни тугатади.

10 кун

9-босқич

Махсус режим иштирокчиси

Ўзгартирилган, номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, Агентликка кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради.

5 иш куни

Агентлик

Аризани қабул қилгандан сўнг реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.

2 иш куни

10-босқич

Агентлик

Мазкур Низомда кўрсатилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, махсус режим иштирокчисини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳамда амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3 иш куни

Ишчи орган

Махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор асосида реестрга тегишли маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда тегишли юридик шахсни хабардор қилади.

1 иш куни

АРИЗА

1.

Юридик шахснинг номи:

2.

Жойлашган жойи (почта манзили):

3.

Электрон почта манзили:

4.

Телефон рақами:

5.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):

6.

Хизмат кўрсатувчи банки:

7.

Раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми:

8.

Аризани топширишга ваколатли шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, телефон рақами, электрон почта манзили:

Сиздан Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) _______________________________________________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________________________________ ҳамда

(мурожаат мақсади: махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки унинг муддатини узайтириш)

_________________________________________________________________________________________________
_________________________________________________________________________________________________
_________________________________________________________________________________________________

(таклиф этилаётган тажриба-синов лойиҳасининг қисқача таснифи)

амалга ошириш учун рухсат беришингизни сўраймиз.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:
1. Анкета ___ варақда;
2. Тажриба-синов лойиҳа доирасида хизмат кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалар (оферталар, битимлар)нинг қиймати ва мижозларнинг сони, тажриба-синов лойиҳасида иштирок этиш учун мижозларнинг ёзма розиликлари;
3. Бизнес-режа;
4. Низом ва таъсис ҳужжатларининг нусхаси;
5. Юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ҳамда таъсисчиси ҳақидаги маълумотлар.

Юридик шахс раҳбарининг имзоси

_____________________________________
(Ф.И.О.)

20___ йил «___»____________

2.1. Таклиф этилаётган технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) батафсил тавсифи, шу жумладан:

таклиф этилаётган янги технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) хос хусусиятлари ва устунликлари;

Ўзбекистон Республикасида крипто-активлар айланмаси соҳасида фойдаланилаётган технологиялар (маҳсулотлар, хизматлар) билан махсус режим доирасида фойдаланилиши таклиф этилаётган технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) фарқи, мазкур технологиялардан (маҳсулотлардан, хизматлардан) қайси давлатларда фойдаланилиши ҳамда қандай натижаларга эришилганлиги.


2.2. Таклиф этилаётган технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) фойдаланиш бизнес-модели ва схемаси. Ҳар бир ҳолат бўйича таклиф этилаётган технологиядан (маҳсулотдан, хизматдан) фойдаланишнинг комплекс иллюстрация (схемаси) батафсил баён этиш, шу жумладан:

мижозлар билан крипто-активлар айланмасини ташкил этиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш механизми;

мижозларнинг крипто-активлари ва маблағларини сақлаш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари.


2.3. Таклиф этилаётган технологияни (маҳсулотни, хизматни) батафсил тавсифловчи техник тизим ва ечимлар ҳамда ундан фойдаланишнинг инновацион усуллари.


2.4. Таклиф этилаётган технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) прототипи тайёрлиги, ишлаб чиқиш, шу жумладан комплекс намойиш этиш муддатлари.


4.1. Тажриба-синов лойиҳаси бўйича крипто-активлар айланмаси соҳасида ўтказилиши режалаштирилаётган экспериментлар, шу жумладан операциялар турлари ва уларни амалга ошириш шакллари.


4.2. 4.1-бандда кўрсатилган ҳар бир экспериментни амалга оширилишини баҳолаш ва мониторинг қилиш кўрсаткичлари.


4.3. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш қўлланиладиган чекловлар:

амалга ошириш муддати (лойиҳанинг бошланиш ва тугатиш санаси);

мижозлар сони ва тури (масалан, жисмоний ёки юридик шахслар);

крипто-активлар ва маблағларни сақлаш лимитлари ёки трансакцияларнинг бошланғич қийматлари ҳамда бошқа миқдорий чекловлар;

кўрилиши мумкин бўлган максимал йўқотиш ва зарарлар.


4.4. Тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда юзага келадиган хавфлар, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш, технологик хавфлар ва муваффақиятсизликларни бошқариш учун жорий этиладиган назорат механизмлари.


4.5. Мижозлар билан низоли ҳолатларни ҳал этиш ва уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилишининг кафолатлари.


4.6. Тажриба-синов лойиҳасини тугатиш режаси. Бунда, тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда қатнашаётган мижозларни лойиҳадан чиқариш, маблағларини қайтариш ва харажатларини тўлаш бўйича чоралар кўрсатилиши лозим.


5. Юридик шахснинг раҳбарияти (директор, бошқарув раиси ва ўринбосарлари), таъсисчилари, акциядорлари ва охирги бенефициар мулкдорлари:

ҳар қандай жиноят учун терговда қатнашган, айбланаётган, судланган ёхуд жиноий таъқиб остида бўлганми?;

охирги 5 йил ичида лицензиялаш ёки қонунчилик ҳужжатларнинг бошқа талабларини бузганлиги учун маъмурий ёки бошқа жавобгарликка (молиявий санкциялар, лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишнинг тўхтатиш, тугатиш ёки бекор қилиш билан боғлиқ) тортилганми?

☐ Ҳа ☐ Йўқ

5.1. Юридик шахс охирги 5 йил ичида шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар юзасидан судда даъво ёки бошқа ишларда иштирок этган ёки бугунги кунда иштирок этяптими?

☐ Ҳа ☐ Йўқ

5.2. Юридик шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилган ёки бугунги кунда қўлланиляптими?

☐ Ҳа ☐ Йўқ

5.3. Тажриба-синов лойиҳалари аризачи томонидан илгари тақдим этилганми?

☐ Ҳа ☐ Йўқ

5.4. Юридик шахс томонидан бугунги кунда ҳар қандай имтиёз ва преференциялардан фойдаланиляптими?

☐ Ҳа ☐ Йўқ

Юқорида кўрсатиб ўтилган саволларга ижобий жавоб берилган тақдирда, қуйида батафсил маълумотлар кўрсатилиши лозим.