«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, унинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги ролини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
27. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вакил Комиссия аъзосини ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили, шунингдек, аҳолининг айрим қатламлари ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича ўз вакили этиб тайинлаши мумкин.
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили тўғрисидаги низом «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакилининг (бундан буён матнда Вакилнинг Минтақавий вакили деб юритилади) асосий вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятларини ҳамда фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
3. Вакилнинг Минтақавий вакили Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади, ўз фаолиятини Вакил номидан ва бевосита унинг раҳбарлиги остида, Вакил томонидан унга берилган ваколатлар доирасида амалга оширади.