Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига номзод тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига номзодни кўриб чиқиб ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
22
1
-моддасига
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига Адхам Ильхамович Икрамовнинг номзоди маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 декабрь,
2831-IV-сон