«Прокуратура тўғрисида»ги Қонун ҳамда процессуал қонунчиликда белгиланган тартибда судларда ишларни кўришда прокурор ваколатини таъминлаш;
Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходими судларда кўрилаётган ишлар бўйича айбловни (фуқаровий даъвони) қўллаб-қувватлаш, ўзгартириш ёки ундан воз кечиш, шу жумладан Жиноят кодекси нормаларини қўллаш, жазо тури ва меъёрини белгилаш масалалари юзасидан фикрини судга баён қилишда мустақил бўлиб, қонун талабларига ва ишнинг барча ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда ўз ишончига асосланади;

Т/р

Устувор йўналишлар, мақсад ва вазифалар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Инсон қадрини улуғлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш

1.

«Хабеас корпус» институтини амалиётга янада кенгроқ жорий этиш.

«Хабеас корпус» институтини кенг қўллаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколатини прокурорлардан судларга ўтказиш;

тарафларнинг ташаббусига кўра тайинланган эҳтиёт чорасини суд томонидан юқори қийматда (жумладан, етказилган зарарга нисбатан) гаров эҳтиёт чорасига алмаштириш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил июль

Олий суд

(Б. Исламов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Давлат хавфсизлик хизмати

(А. Азизов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Низоларни ҳал этишнинг муқобилусулларидан кенг фойдаланиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш.

1. Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тезкорлик билан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларини, жумладан медиация институтини қўллаш доирасини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Низоларни судгача ҳал қилиш механизмлари қўлланилиши лозим бўлган фуқаролик ишлари тоифасини кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома

2023 йил октябрь

Олий суд

(Б. Исламов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Суд иш юритувида тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилигипринципини амалда таъминлаш имкониятларини яратиш.

1. Суд мажлисида тарафларга шахснинг айбли ёки айбсиз эканлигини исботлаш, далилларни тақдим қилиш учун тенг имкониятларни яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш.

2. Айбланувчининг малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи амалда тўлиқ таъминланиши бўйича таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш.

3. Одил судловни таъминлашда ҳимоячига берилган ҳуқуқларни қайта кўриб чиқиб, унинг ваколатларини кенгайтириш, жумладан шартнома асосида мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқини бериш бўйича таклифлар тайёрлаш.

4. Айбланувчининг ўз ҳимоячисидан воз кечиши бўйича ҳар бир ҳолатни тегишинча прокурор ва суд томонидан синчковлик билан ўрганиш тизимини жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома

2024 йил сентябрь

Олий суд

(Б. Исламов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Одил судлов сифатини тубдан ошириш

4.

Судьялар ихтисослашувини янада кенгайтириш.

1. Низолар тоифалари бўйича судьялар ихтисослашувини жорий этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда суд амалиётини таҳлил қилиш.

2. Мураккаблигига кўра ихтисослашувни талаб этадиган йўналишлар, жумладан оилавий, меҳнат, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид низолар бўйича ихтисослаштирилган судьялар корпусини шакллантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил февраль

Олий суд

(Б. Исламов),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев)

5.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётини танқидий таҳлил қилиш асосида ҳамда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда маъмурий суд иш юритувини такомиллаштириш чораларини кўриш.

Маъмурий суд иш юритувини такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш.

Бунда қуйидагиларни белгилаш:

маъмурий органлар билан фуқаролар ва тадбиркорлар ўртасидаги барча низоларни хатловдан ўтказиб, судловга тааллуқлилигига оид қоидаларни такомиллаштириш;

маъмурий суд иш юритуви принципларини танқидий ўрганиб, оммавий-ҳуқуқий муносабатларнинг мазмун-моҳиятини акс эттирувчи принципларни киритиш;

маъмурий суд иш юритувига даъво институтини киритиб, маъмурий органлар устидан бериладиган даъво турларини аниқ белгилаш;

фуқаролар ва тадбиркорларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончини ҳимоя қилиш тизимини танқидий ўрганиб, етказилган зарарни ундириш тартибини аниқлаштириш;

маъмурий судлар фаолиятига ҳуқуқи бузилган фуқаро — аризачининг хоҳишига кўра экстерриториал судловга тегишлилик механизмини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Олий суд

(Б. Исламов),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

манфаатдор ташкилотлар

6.

Суд ишларини кўришда ягона судамалиётини таъминлаш.

1. Олий суд Пленумининг амалдаги қарорларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиб, уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда тушунтириш талаб қилинадиган йўналишларни аниқлаш.

2. Олий суд Пленумининг амалдаги қарорларини такомиллаштириш, шунингдек, бугунги кунда мавжуд бўлмаган, лекин тушунтириш талаб қилинадиган йўналишлар бўйича суд амалиётини умумлаштириш юзасидан йиллик режа-жадвални ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Олий суд Пленуми қарорларига шарҳлар тайёрлаш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил июль







Доимий равишда

Олий суд

(Б. Исламов)

7.

Солиқ ва божхона масалалари бўйича ягона суд амалиётини таъминлаш.

1. Маъмурий ва иқтисодий судларда солиқ идоралари иштирокидаги низоларни кўриб чиқиш амалиётини умумлаштириш ҳамда муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Маъмурий ва иқтисодий судларда божхона идоралари иштирокидаги низоларни кўриб чиқиш амалиётини умумлаштириш ҳамда муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома

2023 йил апрель

Олий суд

(Б. Исламов)

8.

Солиқ органларининг маъмурий ва иқтисодий судлардаги иштирокини такомиллаштириб, ягона амалиётни таъминлаш.

1. Маъмурий ва иқтисодий судларда солиқ органлари иштирокидаги низоларни кўриб чиқиш амалиётини умумлаштириш.

2. Амалиётда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома

2023 йил март

Солиқ қўмитаси

9.

Божхона органларининг маъмурий ва иқтисодий судлардаги иштирокини такомиллаштириб, ягона амалиётни таъминлаш.

1. Маъмурий ва иқтисодий судларда божхона органлари иштирокидаги низоларни кўриб чиқиш амалиётини умумлаштириш.

2. Амалиётдаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома

2023 йил март

Божхона қўмитаси

III. Суд ҳокимияти мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш

10.

Судьялар фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишгайўл қўйилмаслигини таъминлаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларининг олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш;

суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш;

судьяга нисбатан турар жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишдан иборат тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга фақат Бош прокурорнинг санкцияси асосида йўл қўйилишини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил март

Олий суд

(Б. Исламов),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Судьялар мустақиллигини таъминлашнинг янги механизмларини яратиш.

1. Судьялар ҳамжамияти органларининг ролини янада ошириш ва судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини кенг жорий этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш.

2. Судьялар дахлсизлиги бузилган ҳолатларда судьялар томонидан тўғридан-тўғри Судьялар олий кенгаши раисига онлайн платформа орқали мурожаат қилиш имкониятини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил март

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Олий суд

(Б. Исламов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Судларнинг молиявиймустақиллигини тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш.

1. Одил судлов фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни судлар томонидан мустақил равишда белгилаш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда таклифларни тайёрлаш.

2. Ўз вазифаларини виждонан, шунингдек, алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш, иш унумдорлигини ошириш мақсадида судьялар ва суд аппарати ходимларига ҳар чорак якуни бўйича ва расмий байрам кунларида пул мукофотлари, шунингдек, меҳнат таътили давомида муносиб моддий ёрдам ажратиш механизмларини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил октябрь

Олий суд

(Б. Исламов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Судьяларга одилсудловни амалга ошириш билан боғлиқбўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмаслигини таъминлаш.

1. Судьяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган вазифалар юклаш ҳолатларининг олдини олиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали жисмоний ва юридик шахслардан ҳуқуқий тушунтириш юзасидан келиб тушаётган мурожаатларни адлия органлари томонидан кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш.

3. Республика миқёсида, хусусан олис ҳамда чекка ҳудудларни қамраб олган ҳолда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун сайёр қабулларни Олий суд томонидан мустақил равишда ташкил этишни белгилаш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2023 йил якунига қадар


2023 йил март



2023 йил февраль

Олий суд

(Б. Исламов),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Судьялар ҳамжамияти органларини шакллантириш, судьяларни танлаш, лавозимга тайинлаш, ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

14.

Судьялар ҳамжамияти органларининг ҳуқуқий асосларини белгилаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Судьялар ҳамжамияти органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

судьялар ҳамжамияти органларининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари;

судьялар ҳамжамияти органларини шакллантириш, шу жумладан ушбу органларга номзод кўрсатиш тартиби;

судьялар ҳамжамияти органлари фаолияти механизмлари, ўзаро ва бошқа идоралар билан ҳамкорлик қилиш тартиби.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил сентябрь

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Олий суд

(Б. Исламов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Судьялар олий кенгашини ҳақиқий судьялар ҳамжамияти органига айлантириш чораларини кўриш.

1. Судьялар олий кенгаши фаолиятини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Судьялар олий кенгаши таркибини шакллантиришда судьяларнинг роли ва ўрнини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Олий суд

(Б. Исламов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасиниошириш тизимини тубдантакомиллаштириш.

1. Судьялар олий мактабининг фаолиятини тўлиқ таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уни тубдан ислоҳ қилишга қаратилган аниқ чораларни белгилаш.

2. Таълим ва амалиёт ўртасида узвий боғлиқликни етарли даражада таъминлаш, касбий фанлар ҳамда амалиёт ўртасида реал интеграциялашув жараёнини яратиш.

3. Судьялар ва суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш тизимини ҳозирги замон талабларига тўлиқ мослаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил сентябрь

Олий суд

(Б. Исламов),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Судьялар корпусини шакллантиришда очиқлик ва шаффофлик принципини янада кенгроқ жорий этиш.

1. Суд тизимидаги раҳбарлик лавозимларига тайинлашда демократик тамойилларни кенг жорий этиш.

2. Судьялар корпусини шакллантириш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда соҳага очиқлик ва шаффофлик принципларини кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил май

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Олий суд

(Б. Исламов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

V. Суд жараёнлари ва суд қарорлари юзасидан жамоатчилик ўртасида тўғри ва холисона фикрни шакллантириш

18.

Суд ҳокимиятининг нуфузи, мавқеи ва обрўсини янада юксалтириш чораларини кўриш.

1. Олий суд ва қуйи судларнинг жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик қилувчи тузилмаларининг иш фаолиятини танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқиб, уларнинг фаолиятини янгича ёндашув ва усуллар асосида йўлга қўйиш, тузилмаларни профессионал кадрлар билан тўлдириш чораларини кўриш.

2. Судлар фаолияти билан боғлиқ турли манбаларда эълон қилинадиган нохолис ва бир томонлама ахборотлар бўйича зудлик билан муносабат билдириш амалиётини йўлга қўйиш.

3. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тўғри ва холисона, қонун талаблари доирасида ёритишни ташкил этиш мақсадида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан журналис?лар ва блогерлар учун махсус ўқув курсларини ташкил этиш.

4. Кенг жамоатчиликда судлар фаолияти бўйича объектив ва холисона фикр-мулоҳазалар ҳамда қарашларни шакллантириш мақсадида медиа режа асосида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда турли шакл ва кўринишдаги чиқишларни ташкил этиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Олий суд

(Б. Исламов),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

VI. Суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш

19.

Суд ҳужжатларининг ўзвақтида ва тўлиқижросини таъминлаш.

1. Ундирувни узоқ муддатли кўчмас мулк ижараси ҳуқуқига, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларга, интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларга қаратиш тартибининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш.

2. Соддалаштирилган тартибда суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш механизмларини кенгайтириш, жумладан қарздор жисмоний шахслардан электр ва иссиқлик энергияси, газ, ичимлик сувдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун қарздорликни соддалаштирилган тартибда ундириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил октябрь

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий суд

(Б. Исламов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

VII. Судларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш

20.

Суд ҳокимияти органлари фаолиятинирақамлаштиришни янада кенгайтириш.

Судлар фаолиятига фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, суд ҳужжатлари лойиҳаларини автоматик тайёрлаш ва суд амалиётини таҳлил қилиш йўналишида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича чоралар кўриш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2024 йил декабрь

Олий суд

(Б. Исламов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Идоралараро ягона интеграцион платформа яратиш.

1. Идоралараро ягона интеграцион платформа яратиш.

2. Судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида маълумотлар алмашинувини тўлиқ рақамли технологияга ўтказиш.

3. Ягона платформа асосида ахборот тизимларини интеграция қилиш.

4. Ахборот ва маълумотларнинг киберхавфсизлигини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил декабрь

Олий суд

(Б. Исламов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Судлар архивидаги маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва архив ҳужжатларини тизимлаштириш.

1. Судлар архивини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2. Судларнинг архивида қоғоз шаклида сақланаётган ишлар ва ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш.

3. Суд архивида иш ва ҳужжатларни сақлаш тартиби ҳамда муддатларини қайта кўриб чиқиш, жумладан жиноят ишларини қоғоз шаклида сақлаш муддатларини бир неча баравар узайтириш, электрон шаклга ўтказилган ишлар ва ҳужжатларни йўқ қилмаслик тартибини белгилаш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил декабрь

Олий суд

(Б. Исламов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

манфаатдор идоралар

VIII. Судларда коррупцияга қарши курашиш

23.

Судларда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш.

1. Эксперт ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда судларда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш.

2. Судьялар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг мол-мулкини мажбурий декларациялаш тартибини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

Олий суд

(Б. Исламов),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров)

24.

Суд тизимида коррупцияга қарши курашиш ишларини жадаллаштириш.

1. Эксперт ва мутахассислар билан бирга одил судлов фаолиятини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш бўйича чораларни назарда тутувчи режа-жадвал ишлаб чиқиш.

2. Хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда очиқ суд мажлисида узлуксиз тарзда кўриладиган ишлар тоифаларини белгилаш ҳамда амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

3. «Судлар коррупцияга мутлақо қарши» рукни остида кенг жамоатчиликка ахборот бериш амалиётини йўлга қўйиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2023 йил декабрь

Олий суд

(Б. Исламов),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

IX. Халқаро ҳамкорлик

25.

Халқаро ҳамкорликалоқаларини янада ривожлантириш.

1. Ҳамкор мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан суд ҳокимияти фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан доимий мулоқот олиб бориш.

2. Ҳамкор мамлакатлар суд идоралари вакиллари билан икки ва кўп томонлама алоқаларни кенгайтириш.

3. Ҳамкор мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан суд-ҳуқуқ соҳаларида маслаҳатлашувларни ташкил этиш ҳамда қўшма дастурларни амалга ошириш.

4. Илғор хорижий мамлакатлар билан одил судлов соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш.

Амалий ва ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Олий суд

(Б. Исламов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

X. Суд ҳокимиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш

26.

Судларни моддий-техник ва молиявий жиҳатдан таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва ҳудудий бўлимларининг фаолиятини таҳлил қилиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва ҳудудий бўлимларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Қуйи судларнинг моддий-техник ва молиявий таъминотини узлуксиз ташкил этиш чораларини кўриш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2024 йил июнь

Олий суд

(Б. Исламов)

27.

Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартибини такомиллаштириш.

Судьяларга пенсия тайинлашда амалиётда юзага келаётган ноаниқлик ва муаммолар таҳлили асосида судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартибини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил август

Олий суд

(Б. Исламов),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев)

28.

Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш.

Фуқароларга ҳар томонлама қулайликлар яратиш, уларнинг сарф-харажатларини қисқартириш, шунингдек, судларнинг моддий-техника базасини янада яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида ягона суд биноларини қуриш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

2025 йил август

Олий суд

(Б. Исламов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар