Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
23.08.1994
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
430-сон 23.08.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.06.00 Фуқароларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлашни амалга оширадиган жамоат ташкилотлари]
[
ТСЗ:
1.
Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ УЧУН ТЕХНИК МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси
Қонунига
мувофиқ ва Қуролли Кучларни техник ихтисосликларни эгаллаган ҳарбий хизматга мажбур шахслар билан таъминлаш заруриятига кўра Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 1994-1995 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти мактабларида ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳунар-техника ўқув юртларида Қуролли Кучлар учун умумий сони 10110 киши бўлган мутахассислар тайёрлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мутахассисларни сифатли тайёрлаш учун тегишли шарт-шароитлар яратишда зарур ёрдам кўрсатсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ва Халқ таълими вазирлигининг ўқув юртлари моддий базасини зарур даражада ривожлантиришни таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун техник мутахассислар тайёрлаш режаси оширилганлиги муносабати билан 1994 йил октябрь ойидан бошлаб зарур маблағларни топсин.
4. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси ва республиканинг бошқа таъминот-сотиш ташкилотлари Қуролли Кучлар учун мутахассислар тайёрлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ва Халқ таълими вазирлигининг моддий-техника ресурслари бўйича буюртмалари белгиланган тартибда бажарилишини назарда тутсинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 23 август,
430-сон
×
×