Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «
Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлари талабларини бузганлиги учун ишларни кўриб чиқиш ва санкцияларни қўллаш тартибини белгилайди (бундан буён матнда — қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари деп юритилади).
Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунининг 56-моддасида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги
низомда назарда тутилган санкциялар.
Мазкур Низомнинг 1-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган санкцияларни Агентлик ва унинг ҳудудий органлари томонидан қўллаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 245-моддасига мувофиқ ушбу Кодекснинг
1741-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишлар маъмурий ишлар бўйича судялар томонидан кўриб чиқилади.
261. Мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ Агентлик директори (Агентликнинг рухсати билан ишда иштирок этаётган шахслар томонидан содир этилган қўшимча қоидабузарликларга тааллуқли ҳужжатлар иш юритувига қабул қилинган ишларга қўшиб қўйилади.
41. Мазкур Низомнинг 42-бандида белгиланган тартибда Агентликнинг (Агентлик ҳудудий органининг) қарори ёки кўрсатмаси устидан шикоят қилиниши мумкин.