Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
27.11.1998
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
495-сон 27.11.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ-БОШҚАРУВ АППАРАТИ ХОДИМЛАРИ СОНИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Бошқарув органлари тузилмасини такомиллаштириш, уни бозор иқтисодиёти тамойиллари ва талабларига мувофиқлаштириш, уларни сақлаш сарф-харажатларини янада қисқартириш ва камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маъмурий-бошқарув аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва унинг ходимлари сонини қисқартириш бўйича Республика комиссиясининг:
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва улар тасарруфидаги ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимлари сонини 1 — 3-иловаларга
*
мувофиқ;
вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сонини 5-иловага
*
мувофиқ қисқартириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
* 1 — 5-иловалар берилмайди.
2. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш бўйича белгиланган топшириқларнинг бажарилишини таъминласинлар ва 1999 йил 1 январгача штатлар жадвалини маъмурий-бошқарув ходимларининг тасдиқланган чекланган сонига мувофиқлаштирсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда бошқарув органлари аппаратидан бўшаб қоладиган ходимларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1999 йил учун Давлат бюджетини шакллантиришда бюджет ташкилотлари бўйича маъмурий-бошқарув аппаратини сақлаш сарф-харажатларини вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва уларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган тасарруфидаги ташкилотлар бошқарув аппарати ходимларининг белгиланган чекланган сонига қатъий мувофиқ ҳолда маблағ билан таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари, Молия вазирлиги бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш бўйича белгиланган топшириқларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари томонидан бажарилишини 1999 йил I чораги якунларига кўра текширсинлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 27 ноябрь,
495-сон
×
×