Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 22 майдаги 10/4-сон қарори билан тасдиқланган (1999 йил 13 июль 773-сон билан рўйхатга олинган) «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ва унинг янги таҳрири
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «
Банк ва банклар фаолияти тўғрисида»ги қонунлари талабларига мувофиқ ҳамда Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ташкил этишнинг ягона методологик асосларини белгилаб беради. Тижорат банклари томонидан бухгалтерия ҳисоби улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб қайта ташкил этилгунга ёки тугатилгунга қадар узлуксиз равишда юритилади.