Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли
қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги тўғрисидаги Низомга мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва ҳужжатларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш, ҳамда ҳужжатлар айланишини амалга ошириш бўйича ягона тартибни белгилайди.
38. Масъул шахс қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг ҳисобини уларнинг номи, серияси ва рақами бўйича мазкур Низомнинг 1-сонли иловасига мувофиқ, рақамланган ва тикилган «Қатъий ҳисобдаги бланкаларни ҳисобга олиш журнали»да олиб боради. Журналнинг сўнгги варағида корхона раҳбари ёки у томонидан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар имзоси билан «Мазкур журналда... варақ рақамланган» деган ёзув киритилади ва муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда). Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.
Мазкур Низомнинг 3-сонли иловасида ишлар рўйхати кўринишидаги намунавий ҳужжатлар айланиши графиги келтирилган.