Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
02.08.1993
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
382-сон 02.08.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.01.00 Умумий қоидалар;
2.
13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ИЛМИЙ-ТЕХНИКА СИЁСАТИНИНГ УСТуВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Республиканинг илмий-техникавий имкониятларини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим муаммоларини ҳал этиш учун унинг кучларини қайта йўналтириш ва бир жойга тўплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, вазирликлар ва идоралар билан келишилган Ўзбекистон Республикасининг 1993 йилги ва яқин келажакка мўлжалланган давлат илмий-техника сиёсатининг устувор йўналишлари ва давлат илмий-техника дастурлари рўйхати 1, 2-иловаларга
*
мувофиқ тасдиқлансин.
* 1, 2 иловалар берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси:
тадқиқотларнинг устуворлигидан келиб чиққан ҳолда фанни ривожлантириш учун 1993 йилга ажратилган бюджет маблағларини давлат ва танлов илмий-техника дастурларини амалга ошириш, шунингдек, фундаментал тадқиқотлар жамғармасини шакллантириш учун йўналтирсин;
илғор технологияларга олиб чиқишни таъминловчи ташаббускор тадқиқотчилик ишларини молиявий таъминлаш учун маблағларнинг умумий ҳажмидан 2,5 фоизгача бўлган миқдорда бюджет маблағларининг захираларини ташкил этсин;
ажратилган маблағларнинг аниқ мақсадларда фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.Қ. Қорабоевга юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 2 август.,
382-сон
×
×