Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
25.05.2018
02.05.2016
01.11.2012
28.01.2009
08.09.2005
04.02.2004
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
56-сон 04.02.2004
×
×
мундарижа мавжуд эмас
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2018
[
ОКОЗ:
1.
10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам]
[
ТСЗ:
1.
Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ҚарорИ
Давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотларидан олинадиган беғараз ёрдам молиявий маблағларини ҳисобга олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги
Фармонига
асосан ўз кучини йўқотган.
Давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотларидан олинадиган беғараз ёрдам молиявий маблағларини ҳисобга олиш самарадорлигини ошириш, шунингдек ноқонуний «ифлос» молиявий маблағларни ҳалоллаб олиш имкониятлари ва каналларини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
2. Беғараз ёрдам доирасида тушадиган молиявий маблағларга банк хизмати кўрсатиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банкининг таклифига розилик берилсин ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга беғараз ёрдам олувчиларга хизмат кўрсатиш, беғараз ёрдам олувчиларни банк воситачилик ҳақи тўлашдан озод қилган ҳолда, кўрсатиб ўтилган банкларнинг бўлинмаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банки беғараз ёрдам олувчиларнинг ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш учун махсус филиалларни белгиласинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағлари олувчиларнинг Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан умумлаштириладиган ҳисоботи асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари тушиши ва уларнинг ўзлаштирилиши тўғрисидаги ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотларни тақдим этсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 4 февраль,
56-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 56-модда; 2005 й., 34-36-сон, 264-модда;2009 й., 5-сон, 41-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда)
×
×