Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ТАРКИБИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 12-сон, 660-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири, иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар мажмуаси раҳбари лавозими тугатилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Молия вазири, иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар мажмуаси раҳбари лавозими киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 декабрь,
ПҚ-762-сон