Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×



мундарижа мавжуд эмас

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раис ўринбосари Б. Мирбобоев, судьялар У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимовадан иборат таркибда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига амал қилган ҳолда «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-моддаси 35-бандининг ўзбекча матнига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш ҳақидаги ишни очиқ мажлисда кўриб чиқди.
Масала «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ «Еlхоlding» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Кузатувчи кенгашининг раиси Д. Шукуровнинг Конституциявий судга мурожаати муносабати билан судьялар У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимованинг ташаббуси билан киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 208-модда 35-бандининг рус тилидаги матнига асосан қўшилган қиймат солиғидан «китоб маҳсулотлари, мактаб ўқув қуроллари ва кўргазмали қўлланмаларнинг, дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи реализация қилиниши» обороти озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 22-моддасида «реализация қилиш» ва «савдо фаолияти» тушунчаларига таъриф берилган. Унга мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасига мувофиқ фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши лозим.
3. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 208-моддаси 35-бандининг ўзбек ва рус тиллари матнларидаги мавжуд номувофиқлик унинг амалда қўлланилишида хатоликларга олиб келаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг юқорида кўрсатилган нормаларига риоя этилиши лозимлиги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-моддаси 35-бандининг ўзбекча матнига ўзгартиш киритиш заруратини келтириб чиқаради, деб ҳисоблайди.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 208-моддаси 35-бандининг ўзбекча матнидаги «савдоси» сўзи «реализация қилиниши» сўзлари билан алмаштирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 2008 йил 1 январгача амалда бўлган таҳририда ҳам айнан шу ҳолатни ўзида акс этган 71-модда 32-бандининг ўзбек тилидаги матнида «реализация қилиш» атамаси қўлланилган.
Баён қилинганларга асосланиб ва «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10, 25, 26, 27-моддаларига, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 26-моддаларига амал қилган ҳолда, Конституциявий суд қарор қилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 208-моддаси 35-бандининг ўзбек ва рус тилларидаги матнларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 208-моддаси 35-бандининг ўзбек тилидаги матнига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилсин (илова қилинади).

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси