Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
30.04.2021
03.11.2017
21.08.2017
07.01.2013
20.09.2005
26.09.2003
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
ПФ-3321-сон 26.09.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
[
ОКОЗ:
1.
10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
[
ТСЗ:
1.
Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАШҚИ САВДО ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига
асосан ўз кучини йўқотган.
Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш, экспорт-импорт операциялари амалга оширилиши устидан маъмурий назорат усулларини қисқартириш ҳамда ташқи савдони тартибга солиш механизмини такомиллаштириш мақсадида:
1. 2003 йилнинг 1 октябридан импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида олдиндан рўйхатга олиш бекор қилинсин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон
Фармонига
асосан чиқарилган)
2. 2003 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида импорт контрактларининг божхона мониторинги тизими жорий этилсин. Бундай тизим импорт қилинадиган товарларни божхона орқали баҳолашни, шунингдек ваколатли органларнинг ахборот айирбошлаш борасидаги ҳамкорлигини кўзда тутади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 декабрдаги ПФ-4494-сонли
Фармони
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 2-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси импорт контрактларининг божхона мониторингини ўтказишни таъминлайдиган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 18 февралдаги ПФ-1930-сон Фармонининг
3
ва
4
-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармоннинг ижроси юзасидан тегишли
қарор
қабул қилсин.
5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 26 сентябрь,
ПФ-3321-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 164-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 282-модда; 2013 й., 1-сон, 2-модда)
×
×