Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 1-сон, 13-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг 2010 йил 30 декабрдаги 237–II/150–II-сонли қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш Қоидалари тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади :
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг «Қонун лойиҳаларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш бўйича услубий тавсиялар тўғрисида»ги 2005 йил 27 июндаги 73-I-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил № 6, 222-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Д. ТОШМУХАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2010 йил 30 декабрь,
№ 237 / I-II.