1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги 818–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 215-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда; 2007 йил, № 4, 155-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (
илова қилинади).
Йўл ҳаракати қоидаларини ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш масалаларига доир бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлайди;
йўл ҳаракати қатнашчиларининг ушбу Қонунга, Йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид қисмига риоя этиши устидан назоратни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишда бўлган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.
Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
ҳайдовчиларнинг қонунчиликда белгиланган меҳнат қилиш ва дам олиш тартибига риоя этади;
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидаги йўл ҳаракатининг ягона тартиби Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланади. Ўзбекистон Республикаси йўлларида транспорт воситаларининг ўнг томонлама ҳаракатланиши белгиланади.
Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ йўлларда эркин ва монеликсиз ҳаракатланиш;
ушбу Қонун, Йўл ҳаракати қоидалари талабларига ва йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
транспорт воситалари составларини бошқариш ҳуқуқи — ушбу қисмнинг учинчи,
тўртинчи ва
бешинчи хатбошиларида кўрсатилган транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга транспорт воситаларини бошқариш стажи ўн икки ойдан кам бўлмаган тақдирда берилади.