Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги
низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон «
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида буюраман:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон «
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, расмийлаштириш, қабул қилиш, шунингдек уларни ҳуқуқий экспертизадан, давлат рўйхатидан ўтказиш ва кучга кириш тартибини белгилайди.
ҳуқуқий экспертиза — идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлигини текширишни амалга ошириш.
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар (бундан буён матнда вазирлик ва идоралар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарори, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан мазкур Қоидаларга мувофиқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қиладилар.
3. Вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ва уларни ижро этиш учун қабул қилади. Вазирлик ва идоралар, агар уларга қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тегишли ҳужжатни қабул қилиш ёки аниқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича ваколат берилган бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишлари мумкин.
10. Буйруқлар ва қарорлар билан мазкур Қоидаларнинг 1 — 5-иловаларига мувофиқ ушбу буйруқ ёки қарорнинг таркибий қисми бўлган низомлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар тасдиқланиши мумкин.
20. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ бўлиши шарт.
33. Қонунчилик ҳужжатига ҳавола қилинган ҳолларда мазкур Қоидаларнинг 1 — 13-иловаларига мувофиқ унинг тури, реквизитлари ва номи кўрсатилиши ҳам шарт. Бунда, бошқа идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола қилинганда, унинг номи, давлат рўйхатидан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш рақами, давлат рўйхатидан ўтказиш санаси кўрсатилади.
кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ёки рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошиларни чиқариб ташлаш; хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловаларни, шунингдек параграфлар, боблар, бўлимлар, иловалар ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар номларини янги таҳрирда баён қилиш. 44. Қўшимчаларга идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни янги рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар билан тўлдириш киради. Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги тузилмавий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, мазкур Қоидаларнинг 47-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, унда уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш лозим (масалан, 2
1-банд, «в
1»-кичик банди ва ҳ. к.).
амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирлар графаларида ўзгараётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар «полужирный» шрифти билан ажратиб кўрсатилади; таклиф этилаётган таҳрир графасида тўлдирилаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар «полужирный» шрифти билан ажратиб кўрсатилади; амалдаги таҳрир графасида ўз кучини йўқотган деб топилаётган кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловалар ёки чиқариб ташланаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошилар «полужирный курсив» шрифти билан ажратиб кўрсатилади. Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тузилмавий бирлиги янги таҳрирда баён этилаётган бўлса, қиёсий жадвалда фақат тегишлича ўзгараётган, тўлдирилаётган, ўз кучини йўқотган деб топилаётган ёки чиқариб ташланаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар ажратиб кўрсатилади. Амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирлар графаларида ўзгармаган тегишли рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар, киритилган ўзгартиришлар оддий шрифтда берилади. 63. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига мувофиқлиги юзасидан текшириб чиқилганидан сўнг вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати лойиҳанинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текширади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилиши асосланган ҳамда мақсадга мувофиқ бўлса, лойиҳа юридик хизмат раҳбари томонидан имзоланади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилиши асосланган ҳамда мақсадга мувофиқ бўлмаса, юридик хизмат лойиҳани тегишли хулоса билан лойиҳани тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага қайтаради.
662. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари юзасидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3287, 2021 йил 24 февраль) белгиланган тартибда коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича чеклист тўлдирилади ва лойиҳани ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) имзоси билан расмийлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан бирга тақдим қилинади.
Мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган талабга риоя қилинмасдан такроран тақдим этилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказилмасдан, ҳужжатни тақдим этган органга қайтарилади.
90. Мазкур Қоидаларнинг 89-бандида кўрсатиб ўтилган белгилардан бири ёки бир нечтасига эга бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилади.
ж) ушбу банднинг «в» — «е» кичик бандларида назарда тутилмаган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар. Ушбу кичик бандда назарда тутилган ҳужжатларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга тегишли деб топиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади;
Мазкур банднинг «в» — «ж» кичик бандларида назарда тутилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига (рўйхат рақами 3344, 2021 йил 28 декабрь) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва ҳисобга қўйилади.
а) ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига зид бўлса;
б) ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низом ва мазкур Қоидалар билан ўрнатилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш тартибини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилган бўлса. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш тартиби бузилганлиги сабабли давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилса, ҳуқуқий экспертиза ўтказилмайди;
Мазкур Қоидаларнинг 94-банди «б» ва
«в» кичик бандларида кўрсатилган асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганда (мазкур Қоидаларнинг
81-бандида назарда тутилган муддат бузиш ҳоллари бундан мустасно), вазирлик ва идоралар бир ой ичида рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этишга ёхуд ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжат нусхасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборишга мажбурдирлар.
Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддасига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мансабдор шахслари давлат рўйхатидан ўтказилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга киритганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
122. Мазкур Қоидаларнинг 121-бандига асосан тўхтатиб турилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши уни тўхтатиб туриш асослари бартараф қилинган тақдирда қайта тикланиши мумкин.
123. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши мазкур Қоидаларнинг 121-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан тўхтатиб турилади ёки қайта тикланади, буйруқнинг нусхаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органга юборилади.
Вазир | (имзо) | Х. Ххххххххх |
Тошкент ш., | | |
2014 йил 10 январь | | |
11-сон | | |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Тошкент ш., 2014 йил 28 январь, 27-сон | (имзо) | Х. Хххххххх |
Халқ таълими вазири Тошкент ш., 2014 йил 28 январь, 4-сон | (имзо) | Х. Хххххххх |
Молия вазири Тошкент ш., 2014 йил 28 январь, 82-сон | (имзо) | Х. Хххххххх |
Давлат божхона қўмитаси раиси Тошкент ш., 2014 йил 10 январь, 23-сон | (имзо) | Х. Хххххххх |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Тошкент ш., 2014 йил 10 январь, 8-сон | (имзо) | Х. Хххххххх |
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Тошкент ш., 2014 йил 10 январь, 83-сон | (имзо) | Х. Хххххххх |
Келишилган: |
Молия вазири 2014 йил 7 январь | (имзо) | Х. Хххххххх |
Марказий банк раиси 2014 йил 8 январь | (имзо) | Х. Хххххххх |
Вазир Тошкент ш., 2014 йил 12 январь, 99-сон | (имзо) | Х. Хххххххх |
Келишилган: |
Фавқулодда вазиятлар вазири 2014 йил 7 январь | (имзо) | Х. Хххххххх |
Ички ишлар вазири 2014 йил 7 январь | (имзо) | Х. Хххххххх |
Давлат хавфсизлик хизмати раиси 2014 йил 7 январь | (имзо) | Х. Хххххххх |
Соғлиқни сақлаш вазири 2014 йил 7 январь | (имзо) | Х. Хххххххх |
Ташқи ишлар вазири 2014 йил 7 январь | (имзо) | Х. Хххххххх |
«Ўзбекистон почтаси» АЖ Бош директори 2014 йил 7 январь | (имзо) | Х. Хххххххх |
Хавфли почта, курьерлик жўнатмасини ажратиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ |
_____-сон ДАЛОЛАТНОМА
|
20__ й. «______» ______________________ с. ________ мин. _________да ____________-сон гувоҳномага эга _____________________________ кузатувида ________________________________________дан почта билан |
| | | (почтани жўнатиш жойи бўлинмасининг номи) |
________________________ дан 20_____ й. «______» ______________ с.______ мин. ________да келиб тушган |
(бўлинма номи | | | | | | | |
______________ буюмлар миқдоридаги оғирлиги ______________ , ______________ кг ____________ г. бўлган |
| | | | (эълон қилинган қиймати) | | |
_________-сон _____________________ олинганлиги тўғрисида _____________________________ да тузилди. |
(жўнатма турлари) | | (почтани олган бўлинма номи) | |
Вазир Тошкент ш., 2014 йил 8 январь, 22-сон | (имзо) | Х. Хххххххх |
Келишилган: |
Давлат солиқ қўмитаси раиси 2014 йил 8 январь | (имзо) | Х. Хххххххх |
Молия вазири | | | (имзо) | | Х. Хххххххх |
Тошкент ш., 2014 йил 11 февраль, 770-сон | | | | | | | | |
Давлат солиқ қўмитаси раиси | | | (имзо) | | Х. Хххххххх |
Тошкент ш., 2014 йил 11 февраль, 991-сон | | | | | | | | |
Келишилган:
|
«Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарув раиси | | | (имзо) | | Х. Хххххххх |
2014 йил 5 февраль | | | | | | | | |
Давлат божхона қўмитаси раиси | | | (имзо) | | Х. Хххххххх |
Тошкент ш., 2014 йил 11 февраль, 991-сон | | | | | | | | |
Ички ишлар вазири | | | (имзо) | | Х. Хххххххх |
Тошкент ш., 2014 йил 11 февраль, 770-сон | | | | | | | | |
Молия вазири | | | (имзо) | | Х. Хххххххх |
Тошкент ш., 2014 йил 12 февраль, 11-сон | | | | | | | | |
Давлат солиқ қўмитаси раиси | | | (имзо) | | Х. Хххххххх |
Тошкент ш., 2014 йил 12 февраль, 8-сон | | | | | | | | |
Марказий банк раиси | | | (имзо) | | Х. Хххххххх |
Тошкент ш., 2014 йил 12 февраль, 19-сон | | | | | | | | |
Адлия вазири | | | (имзо) | | Х. Хххххххх |
Тошкент ш., 2014 йил 12 февраль, 88-сон | | | | | | | | |
Келишилган:
|
Соғлиқни сақлаш вазири | | | (имзо) | | Х. Хххххххх |
2014 йил 7 февраль | | | | | | | | |
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори
| | | (имзо)
| | Х. Хххххххх
|
2014 йил 8 февраль | | | | | | | | |
Раис | | | | (имзо) | | Х. Хххххххх |
Тошкент ш., 2014 йил 22 март, 133-сон | | | | | | | | |
Бош директор Тошкент ш., 2014 йил 22 январь, 318-сон | (имзо) | Х. Хххххххх |
Келишилган: |
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси 2014 йил 10 январь | (имзо) | Х. Хххххххх |
Марказий банк раиси | (имзо) | Х. Ххххххххх |
Тошкент ш., | | |
2014 йил 15 март | | |
770-сон | | |
Марказий банк раиси | (имзо) | Х. Ххххххххх |
Тошкент ш., | | |
2014 йил 22 март | | |
991-сон | | |
Лойиҳанинг таркибий тузилмаси | Таклиф (шарҳ) муаллифи | Таклиф (шарҳ) | Кўриб чиқиш натижаси | |
|
| | |
|
Молия вазири | | | (имзо) | | Х. Хххххххх |
Тошкент ш., 2014 йил 11 август, 19-сон | | | | | | | | |
Давлат божхона қўмитаси раиси | | | (имзо) | | Х. Хххххххх |
Тошкент ш., 2014 йил 11 август, 88-сон | | | | | | | | |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 110-модда, 21-сон, 253-модда, 52(I)-сон, 654-модда; 2016 й., 19-сон, 221-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2018 й., 10/18/2565-5/0565-сон; 06.07.2018 й., 10/18/2565-6/1469-сон; 20.02.2019 й., 10/19/2565-7/2653-сон, 20.04.2019 й., 10/19/2565-8/2976-сон; 29.04.2020 й., 10/20/2565-9/0539-сон, 29.06.2020 й., 10/20/2565-10/1010-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2021 й., 10/21/2565-11/0594-сон; 28.06.2022 й., 10/22/2565-12/0580-сон)