Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Қ. Холмирзаевни Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 2-сон, 81-модда)
Кўп йиллик самарали меҳнати, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишига қўшган ҳиссаси ҳамда жамоат ҳаётидаги фаол иштироки учун Андижон вилоятининг ҳокими Қаюм Холмирзаевич Холмирзаев Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 30 декабрь,
ПФ-523-сон