Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
17.06.2014
[
ОКОЗ:
1.
19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.05.00 Маданият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
[
ТСЗ:
1.
Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида
ўзаро англашув Меморандуми
Корейс маданияти ва санъати уйини ташкил қилиш тўғрисида
2014 йил 17 июнь, Тошкент
(2014 йил 17 июндан кучга кирди)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга унинг Ўзбекистон Республикасидаги корейс диаспорасининг маданий ўзлиги, тили ва урф-одатларининг сақланиши ва ривожланиши бўйича улкан ғамхўрлиги учун чуқур миннатдорчилик билдириб,
«Евроосиё ташаббуси», хусусан унинг маданият соҳасида муваффақиятли амалга оширилишини таъкидлаб,
Томонлар давлатлари ўртасидаги стратегик шерикчиликни янада чуқурлаштиришни қайд этиб,
икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқалари, ўзаро ишонч, узоқ муддатли ҳамкорлик ва маданий бойитишни мустаҳкамлаш муҳимлигини инобатга олган ҳолда,
икки давлат ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш учун маданий-гуманитар алмашинувларни янада ривожлантириш лозимлигини таъкидлаб, ҳамда
Ўзбекистон Республикасида корейс диаспорасининг урф-одатларини асраш зарурлиги ва уларнинг маданий эҳтиёжлари таъминланишини англаган ҳолда,
қуйидагилар тўғрисида ўзаро англашувга эришдилар:
1-банд
Ушбу Ўзаро Англашув Меморандумининг (Меморандум) мақсади Ўзбекистон Республикасидаги корейс диаспораси учун Корейс маданияти ва санъати уйини (кейинги ўринларда «Корейс маданияти ва санъати уйи» деб аталувчи) ташкил қилиниши ва фаолият кўрсатишига кўмаклашиш ҳисобланади.
2-банд
Томонлар Корейс маданияти ва санъати уйи қурилишининг муваффақиятли амалга оширилиши учун зарурий ёрдам кўрсатадилар.
3-банд
Ўзбек томони Корейс маданияти ва санъати уйининг қурилиши учун ер участкасини бепул тақдим этади.
4-банд
Корейс томони Корейс маданияти ва санъати уйининг қурилиши ва жиҳозланишида иштирок этишга тайёр эканлигини билдиради.
5-банд
Томонлар Корейс маданияти ва санъати уйининг фаолиятида қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қиладилар:
a) Корейс маданияти ва санъати уйида Корея Республикаси бадиий гуруҳларининг чиқишларини ташкиллаштириш;
b) корейс маданияти, тарихи ва санъатига бағишланган мавзули қўшма тадбирларни ўтказиш;
c) Ўзбекистон Республикасидаги корейс диаспорасининг маънавиятини юксалтириш ва урф-одатларини бойитишга йўналтирилган турли хил тренинг-курслар ўтказиш учун Корея Республикасининг маданият ва санъат намояндаларини таклиф қилиш;
d) ўзбек ва корейс вакиллари иштирокида таълимга оид, маданий ва гуманитар қўшма тадбирларни ўтказиш;
е) корейс миллий таомларини тайёрлаш технологияси бўйича фестивал ва мастер-класслар уюштириш;
f) Томонлар биргаликда ҳал қилиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай соҳалар.
6-банд
Корейс маданияти ва санъати уйини ташкил қилиш билан боғлиқ бошқа ҳолат ва шартлар Томонлар ўртасида ўзаро келишув асосида муҳокамалар орқали ҳал қилинади.
7-банд
Томонлар ушбу Меморандумга икки томонлама келишув асосида унинг ажралмас қисми ҳисобланувчи алоҳида протоколлар шаклида ўзгартиш киритишлари мумкин.
8-банд
Ушбу Меморандумни қўллаш ва амалга оширишда юзага келадиган ҳар қандай низолар Томонлар ўртасида маслаҳатлашув ва музокаралар орқали ҳал қилинади.
9-банд
1. Ушбу Меморандум имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради.
2. Мазкур Меморандум беш йил давомида амалда бўлади, шундан кейин Томонлардан бири ушбу Меморандумнинг амал қилиш муддати тугашидан уч ой олдин бошқа Томонни уни узайтирмаслик нияти тўғрисида ёзма тарзда хабардор қилмаса, у ўз-ўзидан кейинги беш йиллик муддатларга узаяверади.
3. Ҳар бир Томон ушбу Меморандумни унинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида камида 3 ой олдин иккинчи Томонни хабардор этиш орқали бекор қилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 2014 йил 17 июнда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, корейс ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин қилишда тафовутлар юзага келганда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2014 й., 2-3-сон)
×
×