Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
Электр станцияларининг сув хўжалигини, гидротехника иншоотларини ва гидромеханика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2012 йил 8 октябрь 6-24/23-10124/6-сон]
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Электр энергетика назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Электр станцияларининг сув хўжалиги, гидротехника иншоотларини ва гидромеханика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Инспекция бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 5 сентябрь,
10-сон
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 5 сентябрдаги 10-сон буйруғига
ИЛОВА
Электр станцияларининг сув хўжалигини, гидротехника иншоотларини ва гидромеханика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси
қоидалари
Мазкур Қоидалар Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низомга мувофиқ электр станцияларининг сув хўжалигини, гидротехника иншоотларини ва гидромеханика ускуналарини ишончли, хавфсиз ва самарали эксплуатация қилишни таъминлаш ва хавфли ишлаб чиқариш вазиятларини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган ва электр станцияларининг сув хўжалигини эксплуатация қилишда ва гидротехника иншоотларига ва гидромеханика ускуналарига хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш, созлаш ва синашда хавфсизлик техникаси бўйича ягона тартибни белгилайди.
I БОБ. Умумий қоидалар
1-§. Умумий талаблар
1. Электр станцияларининг сув хўжалиги, гидротехника иншоотлари ва гидромеханика ускуналарини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишни ташкил этилиши, шунингдек гидроэлектростанциялар ва иссиқлик электр станцияларининг гидротехника цехлари (қисмлари) учун асосий ва ёрдамчи ускуналарни, механизациялаштириш ва автоматлаштириш воситаларини тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда), «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 223-модда) қонунларига, «Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»га (рўйхат рақами 1405, 2004 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36-сон, 405 модда), «Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида, II қисм»га (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан техник ҳужжатларга тегишли деб топилган, 2004 йил 6 декабрдаги 20-15-319/24-сон хати) ва мазкур Қоидаларга мувофиқ бўлиши шарт.
2. Электр станциялари цехларининг (қисмларининг) электр ускуналари ва қурилмалари «Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»га (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан техник ҳужжатларга тегишли деб топилган, 2004 йил 27 февралдаги 20-15-62/24-сон) (бундан кейин матнда –ЭҚТҚ деб юритилади) мувофиқ бўлиши ва «Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари. I қисм»га, «Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари. II қисм»га ва «Электр ускуналарни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари»га (рўйхат рақами 1614, 2006 йил 18 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 337-модда) асосан эксплуатация қилинади.
3. Электр станцияларининг сув хўжалиги, гидротехника иншоотлари ва гидромеханика ускуналарини эксплуатация қилишда қўлланиладиган механизмлар ва юк кўтариш автотранспортлари, ускуналар ва асбоблар синовдан ўтказилган ва Асбоб ва мосламалар билан ишлаганда хавфсизлик қоидаларига (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан техник қоидалар ва нормаларга тегишли деб топилган, 2007 йил 10 декабрдаги 20-15-306/11-сон хати), шунингдек ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг йўриқномаларига мувофиқ эксплуатация амалга оширилади.
4. Корхоналарда ишларни ташкил қилиш Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига (рўйхат рақами 1178, 2002 йил 4 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва муассасаларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 19-сон) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
5. Электр станциянинг ва тегишли цехлар, таъмирлаш қисмларининг раҳбар ходимлари хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича ташкилий ва техник тадбирларнинг ўтказилишини, ходимларга хавфсиз иш усулларини ўргатилишини ва йўриқнома берилишини таъминлаш, хавфсизлик техникаси қоидалари (бундан кейин матнда — ХТҚ деб аталади), ёнғинга қарши қоидаларнинг бажарилиши ҳамда сақловчи мосламалар, махсус кийим-бош, махсус оёқ кийим ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини қўлланиши устидан мунтазам назоратни таъминлашлари шарт.
6. Ишлашда ёнувчи, портлаш хавфи бўлган ва зарарли моддалардан фойдаланилганда мос равишда «МХСТ. Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар» ГОСТ 12.1.004, «МХСТ. Портлаш хавфсизлиги. Умумий талаблар» ГОСТ 12.1.010 ва «МХСТ. Зарарли моддалар. Таснифи ва хавфсизликнинг умумий талаблари» ГОСТ 12.1.007 га риоя қилиш керак.
7. Ҳар бир бахтсиз ҳодиса, шунингдек хар қандай меҳнат хавфсизлиги талабларини бузилиши текширилиши шарт: сабаблари хамда уларни юзага келишига сабабчи бўлган айбдорларни аниқлаш ва бундай ҳодисаларни қайтарилишини олдини олиш чораларини кўриш. Бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш ва уларни текшириш ва ҳисобга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қарорлари тўплами, 1997 й., 6-сон) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.
8. Ишлаб чиқаришдаги барча ходимлар «Электр энергетик ускуналарга хизмат кўрсатишда юз берган бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганларга шифокордан олдинги ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан техник ҳужжатларга тегишли деб топилган, 2005 йил 28 октябрдаги 20-15-226/22 — сон хати) талабларига мувофиқ амалда кучланиш остида қолган одамни, электр токи таъсиридан қутқариш ва унга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари билан амалда ўқитилган бўлишлари шарт.
9. Юк ортиш ва тушириш ишлари Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1582, 2006 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 221-модда) бўйича амалга оширилади.
10. Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 355-модда) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
2-§. Ҳудуд, акватория, хоналар ва иш жойлари
11. Ҳар бир корхонада, корхонанинг ҳудуди бўйича иш жойига хавфсиз бориш маршрутлари ва ёнғин ёки авария ҳолатлари бўлган ҳолларда эвакуация қилиш режаси ишлаб чиқилган ва барча ходимларга етказилган бўлиши шарт.
12. Электр станцияси ҳудудида ва ишлаб чиқариш хоналарида, шу хоналарда жойлашган ускуналарга хизмат кўрсатишга тегишли бўлмаган шахсларнинг кузатувчи шахсларсиз бўлиши ман этилади.
13. Бинолар ва иншоотлар атрофидаги нишаб йўлкалар, йўллар, ўтиш жойлари, тротуарлар, тарновлар ва новлар ишга яроқли ҳолатда сақланиши шарт.
Автотранспортнинг ариқдан, зовурдан ёки хандақдан ўтиш жойларида, зарур бўлган холларда, пиёдалар учун тўсилган хавфсиз ўтиш жойлари ўрнатилиши шарт.
14. Барча ишлаб чиқариш хоналарининг поллари, қаватлараро тўсиқлар, каналлар ва люклар тўлиқ ишга яроқли ҳолда бўлиши шарт. Барча ишлаб чиқариш хоналарида, ўтиш жойларида, йўлкаларда ва юклар сақланадиган қисмларда поллар қаттиқ ва мустаҳкам қопламага эга бўлиши шарт.
15. Зиналар, майдончалар, ўтиш жойлари ва уларнинг панжаралари ҳар доим ишга яроқли ҳолатда бўлиши шарт. Панжаралар ва улардаги пўлат тунукалар ишончли маҳкамланиши зарур, улар ечиб олинганидан сўнг бемалол ерга ташаб қўйилишига йўл берилмайди. Металл майдончалар ва нарвонларнинг зинапоялари тарамланган пўлатдан ёки тилиб узайтирилган тунукадан тайёрланган бўлиши шарт. Агар таъмирлаш вақтида панжаранинг бир қисми ечиб олинган бўлса, таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг улар дарҳол жойига ўрнатилиши ва маҳкамланиши керак.
Полдаги барча тешик жойлар тўсиб қўйилган бўлиши шарт. Қудуқлар, камералар, чуқурчалар ва люкларнинг қопқоқлари ва четлари ҳамда каналларнинг ёпмалари пол ёки ер билан бир текисликда тарамланган темирдан ясалган ва ишончли мустаҳкамланган бўлиши шарт.
16. Чуқурлаштирилган хоналарда (дросселли тамба, пурковчи реле, тортувчи насос хоналари ва ҳ.) пол юзасидан сувни чиқариб юбориш учун мўлжалланган тарновлар ва дренаж каналлари ишга яроқли ҳолда сақланиши ва сувни тўлиқ чиқарилишини таъминлаши шарт. Хоналардаги қудуқларнинг қопқоқлари ва люкларнинг қирралари пол ёки ер билан бир текис бажарилган ва ишончли маҳкамланган бўлиши шарт.
17. Ишлаб чиқариш хоналари ва иншоотларининг ҳам ичидаги, ҳам ташқарисидаги, унга ёндош бўлган ҳудуддаги барча йўллар ва ўтиш жойлари, кириш ва чиқишлар яхши ёритилган бўлиши, ходимлар ва автотранспорт учун хавфсиз ва тўсилмаган бўлиши, ҳар доим соз ва тоза ҳолда сақланиши шарт. Йўллар ва ўтиш жойларини тиқилинч қилиб қўймоқ ёки улардан юкларга омбор қилиш учун фойдаланиш ман этилади. Одамларни йўлак учун мўлжалланмаган жойларда ҳаракатланиши ман қилинади.
18. Темир йўл ва автотранспортларининг ҳаракати зонасидаги барча дарвоза ва эшикларида тўсувчи устунчалар ва панжаралар, шунингдек «Йўл белгилари. Умумий техник шартлар» ГОСТ 10807 га мувофиқ йўл белгилари ёки ёритувчи таблолар ўрнатилган бўлиши шарт. Дарвозаларда, уларни ўз-ўзидан ёпилиши ва очилишига йўл қўймайдиган фиксаторлар бўлиши шарт. Корхонанинг ҳудудида, шунингдек бинонинг ичида автотранспорт учун белгиланган этилган ҳаракат тезлиги ўрнатилган бўлиши шарт. Ҳаракат тезлигининг чегараланган зоналари, автотранспорт воситаларининг туриш ва бурилиш жойлари кундузи ва кечаси яхши кўринадиган йўл белгилари билан белгиланган бўлиши шарт. Автотранспортларнинг коммуникация ва иншоотларнинг тагидан ўтиш жойларида габарит баландлигини ва энини чегараловчи белгилар ўрнатилган бўлиши шарт.
19. Йўлларнинг қоялар кесилган, жинсларни ўпирилиб тушиши мумкин бўлган жойларидаги қисмлари махсус тўсиқлар билан кўчкидан ҳимояланган бўлиши шарт.
20. Майдончаларнинг ва ўтиш жойларининг тўшамалари, шунингдек уларнинг суянчиқлари ишончли маҳкамланган бўлиши шарт. Таъмир даврида олинган суянчиқлар ўрнига вақтинчалик панжара ўрнатилиши лозим. Таъмир даврида олинган суянчиқ ва тўшамалар, таъмир тугагандан сўнг зудлик билан ўз жойига ўрнатилиши ва яхши маҳкамланиши шарт.
21. Шахталар, қудуқлар ва шурфлар мустаҳкам ва зич шчитлар билан беркитилган бўлиши ёки тўсиққа эга бўлиши шарт.
Одамлар ўтадиган жойлардаги зовурлар ва хандақлар тўсилган бўлиши шарт. Сутканинг қоронғу вақтида тўсиқлар устига ёруғлик сигналлари ўрнатилган бўлиши шарт.
22. Йўл четидаги ариқлар, зовурлар ва хандақлардан ўтиш жойларида кенглиги 0,6 m дан кам бўлмаган панжарали ўтиш кўприклари ўрнатилган бўлиши шарт. 20о дан ортиқ қияликдаги жойларда ходимларнинг ўтиш йўлкалари панжарали нарвонлар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
23. 5 m дан ортиқ баландликка ёки чуқурликка (эстакадаларга, кўтарувчи механизмларга, тенглаштирувчи резервуарларга, шунингдек қудуқларга, шахталарга ва ҳ.) олиб борадиган стационар вертикал нарвонлар вертикал боғламли металл ёйлар билан тўсилган бўлиши шарт.
24. Қиш мавсумида очиқ ҳавода жойлашган йўлаклар ва иш жойлари мунтазам равишда муз ва қордан тозаланиши ва қум сепилиши шарт.
25. Иш шароити бўйича талаб қилинганда гидротехника иншоотларининг барча қисмларида, автотранспорт ва механизмларда ва бошқа хавфли жойларда яхши кўринадиган, сутканинг қоронғу вақтида эса ёритиладиган хавфсизлик техникаси бўйича огоҳлантирувчи ёзувлар ва плакатлар осилган бўлиши шарт, зарур ҳолатларда навбатчилар тайинланиши шарт.
26. Нам хоналарда (потерналар, шахталар, қудуқлар, кул-тошқол ўтказувчи галереяларда ва бошқаларда) стационар электр ёритиш ЭҚТҚга мувофиқ бажарилган бўлиши шарт.
Ёнувчан газ сизиб кириши мумкин бўлган хоналарни ёритиш учун портлашдан ҳимоя даражаси портлаш хавфи зонаси тоифасига мувофиқ бўлган электр ёритқичлардан фойдаланиш шарт.
27. Вентиляция, ҳавони конденсациялаш ва ҳаво иситиш тизимлари ишга яроқли ҳолда бўлиши ҳамда «Иситиш, вентиляция ва конденсациялаш» ҚМҚ 2.04.05нинг талабларига мувофиқ келиши ва санитария меъёрлари талабларига мос ҳаво алмашувини таъминлаши шарт.
28. Ишлаб чиқариш хоналарида бензин, керосин, спирт, нитробўёқлар, эритувчилар, суюлтирувчилар ва енгил алангаланувчи материалларни сақлаш ман этилади, уларнинг миқдори суткалик эҳтиёж доирасидан оз миқдорда бўлганда сақлаш ман этилмайди. Материаллар мустаҳкам металл тараларда махсус цех омборларида сақланиши шарт, уларнинг эшикларида чекиш тақиқланади ва очиқ олов қўлланилиши ман этилгани тўғрисида хавфсизлик белгилари осиб қўйилган бўлиши шарт. Белгилар «МҲСТ. Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари» ГОСТ 12.4.026 талабларига мос бўлиши шарт.
Иш жойларининг яқинида мойлаш материалларини махсус металл идишларда, яшикларда (шкафларда) ва мойлагичларда сақлашга рухсат этилади.
29. Нитробўёқлар ва бошқа ёнғиндан хавфли моддаларни цех омборчаларида сақлаш ман этилади. Кўрсатиб ўтилган материалларни ишлаб чиқариш хоналаридан ташқарида махсус омборларда сақлаш лозим. Бу омборларнинг эшикларида очиқ олов қўлланилиши ва чекиш ман этилиши тўғрисида огоҳлантирувчи плакатлар осиб қўйилган бўлиши шарт.
Тўкилган ёки оқиб тушган суюқликлар зарур бўлганда нейтраллаштирилиши ва олиб ташланиши, улар тўкилган жойлар эса артилиши шарт.
30. Деворлар, дераза токчалари, қопламалар, зиналар, ускуналарнинг юзалари ва чанг ўтириб қолган бошқа жойлар чанг сўриб олувчи қурилмалар ёки ҳўлланган латта билан маҳаллий йўриқнома билан белгиланган график бўйича тозаланиши шарт.
Хоналарни ва ускуналарни тозалашда ёнувчи моддаларни (бензин, керосин, ацетон ва ҳ.) қўллаш ман этилади.
31. Корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган барча газдан хавфли жойларнинг, шунингдек зарарли моддалар бўлган хоналарнинг рўйхати тузилган бўлиши шарт.
Бу хоналарнинг киришида зарарли моддаларнинг борлиги хамда ёнғиндан ва портлаш хавфи тўғрисида огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари осилган бўлиши шарт. Хавфсизлик белгилари «МХСТ. Сигнал белгилари ва хавфсизлик белгилари» ГОСТ 12.4.026 нинг хам талабларига мувофиқ бўлиши шарт.
32. Ишлаб чиқариш хоналари иш зонасининг ҳавосидаги зарарли моддалар концентрацияси «МХСТ. Ишчи зонасининг ҳавосига қўйилган санитар-гигиеник талаблар» ГОСТ12.1.005га мувофиқ санитария меъёрларда белгиланган чегаравий қийматдан ортиқ бўлмаслиги шарт (мазкур Қоидаларнинг 1-иловаси).
33. Хоналардаги ёнувчи газ концентрацияси портлашни пастки чегарасининг 1/5 қисмидан ортиқ бўлмаслиги шарт. Ёнувчи газларнинг портлаш концентрацияси чегараси мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган.
34. Ишлаб чиқариш хоналарида тоза ва ифлос артиш материаллари учун ёпиладиган металл қутилар ўрнатилган бўлиши шарт. Ифлос материаллар қутилардан ҳар куни олиб ташланиши шарт.
35. Корхонада ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» ШНК 2.01.02 — 04 ва «ССБТ. Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар» ГОСТ 12.1.004 га мос келиши шарт.
Ҳудудда ва хоналарда «Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари»га (рўйхат рақами 1341, 2004 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 16-сон, 194-модда) мувофиқ ёнғинни ўчириш учун зарур бўлган воситалар мавжуд бўлиши шарт.
36. Иш жойларидаги шовқинларнинг даражаси «МХСТ. Шовқин. Хавфсизликнинг умумий талаблари» ГОСТ 12.1.003 да кўрсатилган қийматдан ошмаслиги шарт.
37. Иш жойларидаги тебранишлар (тебранишни ҳосил қилувчи ускуналардан) меъёрлари «МХСТ. Тебраниш. Хавфсизликнинг умумий талаблари» ГОСТ 12.1.012 ва «Иш жойдаги умумий ва локал тебранишларнинг санитар нормаси» СанПиН 0122-01 да кўрсатилган қийматидан ошмаслиги шарт.
38. Иситиладиган бинолардан 300 m дан ортиқ масофада жойлашган иншоот узелларида ходимларнинг белгиланган вақт давомида дам олиши учун хоналар жиҳозланган бўлиши шарт. Бу хоналарда электр станцияси билан алоқа ўрнатилган ва шифокор ёрдамга келгунча дори-дармон қутичаси ва тегишли қутқарув воситалари бўлиши шарт.
39. Иш жойларидаги дори-дармон қутичалари «Электр энергетика ускуналарига хизмат кўрсатишда юз берган бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганларга шифокордан олдинги ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома»га мувофиқ бойлаш материаллари ва дори-дармонлар билан бутланган бўлишлари шарт. Дори-дармон қутичалари тоза ва тартибда сақланиши, материаллар ва дори-дармонларнинг захиралари мунтазам тўлдирилиб ва даврий равишда янгиланиб туриши шарт. Дори-дармон қутичаларида мавжуд бўлган материаллар ва дори-дармонларнинг рўйхати, шунингдек уларни қўллаш бўйича кўрсатмалар мавжуд бўлиши шарт.
40. Ишлаб чиқариш хоналарида хавфсиз ишлаш усулларини ва шифокор келгунга қадар тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини яққол намойиш этувчи плакатлар осиб қўйилган бўлиши шарт.
41. Ҳудудларда ва ишлаб чиқариш хоналарида чекиш фақат махсус ажратилган жойларда рухсат этилади.
Резервуарлар, камералар, қудуқлар ва каналларда, шунингдек очиқ люклар яқинида чекиш ман этилади.
42. Электр станция тасарруфидаги темир йўллари, автотранспорт йўллари, кўприклар ва улардаги қурилмалар, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари. II қисмига мувофиқ сақланиши ва таъмирланиши шарт.
43. Қурилиш конструкцияларини ўзгартириш ва уларда ишларни бажариш мумкинлигини тасдиқловчи дастлабки ҳисобларсиз тешиклар очиш ман қилинади.
44. Ёритиш даражаси «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари» СНиП 2.01.05 га мувофиқ бўлиши керак.
45. Электр станциянинг ишлаб чиқариш цехларида электр пайвандлаш асбобларини ўрнатиш жойлари кўзда тутилган бўлиши керак ва газ электр пайвандлаш ишларини олиб бориш учун марказлаштирилган тақсимлаш бўлиши шарт.
46. Хоналардан ташқарида бўлган таъмирлаш жойларидаги материаллар, буюмлар, жиҳозлар ва уларни қисмлари (деталлари) теккисланган шиббаланган майдончаларда жойлаштирилган бўлишлари керак, уларни қиш мавсумида қор ва муздан тозалаб туриш керак. Айтиб ўтилган предметларни ўзидан ўзи силжишини олдини олиш чоралари кўрилган бўлиши шарт.
Материаллар қияликларда жойлаштирилганда, майдончаларни юза сувлардан ҳимоялаш чоралари кўрилган бўлиши керак.
Материаллар ва жиҳозлардан котлован чуқурликлари қирғоқларигача бўлган масофа қияликларни мустаҳкамлигини ҳисоб-китоб қилиш билан аниқланади, аммо у 1 m. дан кам бўлмаслиги керак.
47. Оралиқ сақлаш жойларида юкларни текис тахлаш ишлари «МХСТ. Юкларни ортиш ва тушириш ишлари. Умумий хавфсизлик талабларига» ГОСТ 12.3.009га мос равишда бажарилиши шарт.
48. Майдонда юклар қуйидаги ҳолда жойлаштирилиши шарт:
пакетлардаги ғиштлар тагликка — икки қаватдан ортмасдан, контейнерларда — бир қават, контейнерларсиз — баландлиги 1,7 m дан юқори бўлмаган тўп;
плита материаллари (асбестцементли плиткалари, тўлқинсимон асбестцементли листлар ва текис асбестцементли плиткалари) баландлиги 1 m гача бўлган тўп;
паст сортли металл — баландлиги 1,5 m дан юқори бўлмаган сўри;
йирик габаритли ва оғир юкли ускуналар ҳамда уларнинг қисмлари — тагликларга бир қатор;
қора прокатли металлар (пўлат листлар, швеллерлар, қўштаврли балка, сортли пўлат) — баландлиги 1,5 m гача бўлган тагликли ва қистирмали ғарам. Металл листларни ён бошига ўрнатиш ман этилади;
иссиқлик изоляцияли материаллар — ёпиқ қуруқ хонада сақланадиган баландлиги 1,2 m гача бўлган ғарам;
диаметри 300 mm гача бўлган қувурлар — охирида таянчи бўлган тагликларда баландлиги 3 m гача бўлган ғарам;
диаметри 300 mm дан юқори бўлган қувурлар — қистирмасиз эгарга баландлиги 3 m гача бўлган ғарам.
Қувурларнинг пастки қатори тагликларда ётқизиб қўйилиши, инвертарланган металли башмаклар ёки охирги таянч билан маҳкамланиши, тагликларга ишончли маҳкамланишлари шарт.
49. Иш олиб бориш учун очилган жойлар ва қувурларнинг ер ости қистирма қисми «Йўл белгилари. Умумий техник шартлар» ГОСТ 10807 нинг талабларига мувофиқ йўл белгилари осилган инвертарли шчитлар билан тўсилган бўлишлари шарт.
Тўсиқлар «МХСТ. Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари» ГОСТ 12.4.026 бўйича сигнал рангга бўялиши шарт.
Шчитлардаги сигнал йўл белгилари ва сигнал чироқлари, автотранспортнинг мумкин бўлган ўтиш йўллари ва йўловчиларнинг ўтиш жойларининг барча томонларида яхши кўринишларни таъминлаши шарт.
3-§. Ускуналарга хизмат кўрсатиш
50. Ишлаб чиқариш зарурияти бўлмаганда, агрегатлар майдончасида, люкларга, сув кўрсатгичга яқин жойларда, шунингдек босим остида бўлган қувурларнинг босимли, ростловчи ҳамда сақловчи арматуралари ва фланцли бирлашмалари атрофида бўлиш ман этилади.
51. Полдан ёки иш майдончасидан 2 m дан кам баландликда жойлашган автранспорт ва механизмларнинг ҳаракатланувчи ва айланувчи қисмлари хизмат кўрсатувчи ходимларнинг кийимларини тортиб олмаслиги учун ишончли ялпи ёки тўрли тўсиқларга эга бўлиши шарт. Тўрли тўсиқнинг катаклари 25х25 mm дан катта бўлмаслиги шарт.
Сақловчи тўсиқларсиз ёки яхши маҳкамланмаган тўсиқлар билан механизмларни ишга тушириш ва ҳатто қисқа муддатга ишлатиш ман қилинади.
Механизмлар ишлаётган пайтда юритма тасмаларини кийдириш, ечиш ва тузатиш, шунингдек сирпанаётган тасма остига канифоль ва бошқа материалларни сепиш ман қилинади.
52. Майдончаларнинг тўсиқларига, муфталарнинг, подшипникларнинг ва бошқаларнинг сақлайдиган ғилофларига суяниш ва уларда туриш, шунингдек юриш учун мўлжалланмаган қувурлар, конструкциялар ва қопламалар бўйлаб юриш ман этилади.
Электр ускуналарнинг (реле контактлари, автоматика қурилмалари, двигателларнинг кабеллари ва ҳ.) ғилофини ечиш ва ток ўтказувчи қисмларига тегиш ман этилади.
53. Ускуналар ишлаб турганида, шунингдек ускунани ишга тушириш ва тўхтатиш вақтида, агар бу ускунага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш зарурияти билан боғлиқ бўлмаса, унинг бевосита олдида бўлиш ман этилади .
54. Босим ва кучланиш остида бўлган, тўхтатилмаган механизм ва ускуналарда ишларни бажариш ман этилади. Ускунани ўчириш ва иш жойини тайёрлашни талаб қилмайдиган ишлар бундан мустасно.
55. Ускуналарни бехосдан ишлаб кетишининг (двигателнинг ишга тушиши, сувни узатиш ва ҳ.) олдини оладиган чораларни кўрмасдан, уларни таъмирлаш ман этилади.
56. Ўта хавфли ёки алоҳида хавфли хоналарда ўрнатилган кучланиши 1000 V дан юқори, шунингдек кучланиши 1000 V гача бўлган электр двигателларнинг ҳар бирини ишга тушириш қурилмаси олдида (масофадан бошқариш қурилмаларидан ташқари) диэлектрик гиламчалар, нам хоналарда эса — изоляцияловчи тагликлар бўлиши шарт.
Электр двигателларни юритмалари қўл билан бошқариладиган ишга тушириш аппаратураси билан узиш ва улаш бўйича операциялар диэлектрик қўлқопларда бажарилиши шарт, улар кўрикдан ва даврий равишда синовлардан ўтказилади.
57. Айланиб турган ёки ҳаракатланаётган механизмларнинг қисмларини тозалаш, артиш ва мойлаш, шунингдек тўсиқлар устидан ошиб тушиш ёки улар орасидан мойлаш ва тозалаш учун қўлларни узатиш ман этилади. Ишлаб турган механизмларнинг ташқи юзасини артишда қўлга ёки бармоқларга артиш материалларини ўраш ман этилади.
Айланаётган ва ҳаракатланаётган механизмларни қўл билан тормозлаш ёки тўхтатиш мумкин эмас.
58. Ишларни, айниқса қўшма ишларни, бажаришда одамларнинг ўтиши ёки у ерда одамларнинг бўлиши учун хавфли жойлар канатлар билан ёки кўчма шчитларга маҳкамланган: «Ўтиш йўли берк», «Хавфли зона» плакатлари билан тўсилган бўлиши шарт.
59. Юк ва пассажир ташийдиган лифтлар тўлиқ ишга яроқли ҳолда бўлиши шарт. Юк ташийдиган лифтларда одамларни ташиш ман этилади.
60. Ёритқичларни тозалаш ва куйиб қолган лампаларни алмаштириш, уларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни таъминловчи махсус қурилмалардан туриб, электромонтёр томонидан бажарилиши шарт.
61. Стационар ёритқичларга эга бўлмаган жойларда ускуналарга хизмат кўрсатилаётганда етарли миқдорда ишга яроқли аккумуляторли ва электр фонарлар ва кўчма қўл электр ёритқичлари бўлиши шарт, улар сменалар бўйича топширилади.
62. Кўчма қўл электр ёритқичлари 36 V дан юқори бўлмаган кучланиш тармоғидан таъминланиши шарт. Алоҳида ноқулай шароитларда, тор, ортиқча намлик, чангланиш, металли, ерга уланган юзаларга тегиб кетиш оқибатида электр токидан шикастланиш хавфи ошиб кетадиган бўлса, тармоқдаги кучланиш 12 V дан ошмаслиги шарт.
Бундай жойларнинг рўйхати корхонанинг бош муҳандиси томонидан белгилаб берилади.
63. Тўлиқ ва ўрта таъмирлар ишлаб чиқариш ишлари лойиҳаси (бундан кейин матнда — ИЧИЛ деб юритилади) ва таъмирга бўлган техник шартлар ҳамда технологик карта бўйича бажарилиши шарт.
64. Ускуналар ҳамда қувурларни монтаж ва демонтаж билан боғлиқ таъмирлаш ишларида, шунингдек ускуналарнинг элементларини алмаштиришда, қолган ёки янгидан ўрнатиладиган узелларни турғунлигини ва унинг демонтаж қилинаётган қисмларини тушиб кетиш олдини олишни таъминловчи ИЧИЛда ёки технологик картада назарда тутилган операциялар кетма-кетлиги сақланиши шарт.
Ускуналар ҳамда қувурларни қолган элементларининг турғунлигини сақлаш учун узлуксиз кузатишни олиб бориш лозим.
65. Газдан хавфли хоналарга киришдан олдин ҳаво муҳитини ундаги газнинг миқдорини таҳлил қилиш зарур. Газнинг борлигини портлашдан ҳимоя қилинган газни таҳлил қилиш асбоби ёрдамида аниқланиши шарт. Хонада газ борлигини пайқаб қолинганда бу хонага шамоллатилгандан ва ҳавода газни йўқлигини ва кислороднинг етарлигини (ҳажм бўйича О2= 20 фоиз) қайта текширилгандан сўнг кириш мумкин. Агарда шамоллатиш натижасида газни чиқариб юбориш иложи бўлмаган тақдирда, мазкур Қоидалар талабларини бажарган ҳолда, газдан хавфли хонага кириш ва унда ишлаш фақат шлангли противогазда амалга оширилади. Ёруғликни ҳамда вентиляторнинг электр двигателини улаш аппаратлари газдан хавфли хонадан ташқарига чиқарилиши шарт.
4-§. Баландликдаги ишларни бажариш учун ҳавозалар, тўшамалар ва бошқа мосламаларнинг тузилиши ва эксплуатация қилиниши
66. Ҳавозалар ва тўшамаларга ажратилган қисмлар металлдан ва ёғочдан ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин.
Ёғоч ҳавозалар ва тўшамалар қуруқ материалдан тайёрланиши, қийшиқ қатламларсиз, ёриқларсиз ва кўндаланг шох-шаббаларсиз бўлиши шарт. Тўшамалар учун қўлланиладиган тахталарнинг қалинлиги 4 сm дан кам бўлмаслиги ва кўндаланг ёғочларга мих билан қоқилиши шарт.
Металлдан тайёрланган ҳавозалар ерга уланган бўлиши, очиқ ҳавода ўрнатилганида эса, яшинга қарши қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Ҳавозалар ва тўшамаларни иншоотларнинг бўртиб турган ва мустаҳкам бўлмаган конструкцияларига маҳкамлаш ман қилинади. Тўшамаларни қўшимча юкламаларга ҳисобланмаган конструктив элементларга ўрнатиш мумкин эмас.
67. Ҳавозалар, тўшамалар ва юк кўтариш майдончалардаги юклама лойиҳа (паспорт) бўйича белгиланганидан ортиқ бўлмаслиги шарт.
Тўшамаларда одамларнинг бир жойда тўпланиб туришига рухсат берилмайди.
Ҳавозаларга материалларни кўтариш учун автотранспортлардан, юк кўтариш майдончаларидан ва бошқа мосламалардан ҳавозаларнинг ортиқча юкланишига олиб келадиган қўшимча юкламаларни беришга рухсат этилмайди.
68. Ҳавозалар ва тўшамаларда ёпмалар ҳавозаларнинг кўндаланг тахталарига маҳкамланган бўлиши шарт ва жисмлар тушиб кетмаслиги учун тирқишлар бўлмаслиги шарт.
Ҳавозалар ва тўшамаларнинг ёпмалари ер ёки том сатҳидан 1 m дан юқорида жойлашган бўлса, улар иш тўшамасидан камида 1 m баландликда мустаҳкамланган, баландлиги камида 15 cm бўлган борт тахтасидан иборат панжарали тўсиқларга эга бўлиши шарт. Ҳавозаларнинг ва тўшамаларнинг зиналари ва қопламалари вақти-вақти билан иш вақтида ва ҳар куни иш тугагандан кейин ахлатлардан, қиш вақтида қордан ва муздан тозаланиши ва зарур бўлганда уларга қум сепилиши керак.
Деталлар ва материалларни ҳавозаларга узатиш учун юк кўтариш қурилмаларини қўллаш шарт.
69. Ҳавозалар ва иншоотлардан ахлатлар ёпиқ тарновлар ёки кўтариш қурилмалари ёрдамида ёпиқ қутилар ва контейнерларда туширилиши керак. Ёпиқ тарновнинг пастки қисми ер юзасидан 1 m дан ортиқ бўлмаган баландликда жойлашиши ёки бункерга кирган бўлиши лозим. Материаллар ва ахлатларни 3 m дан ортиқ баландликдан ёпиқ тарновларсиз ва бошқа мосламаларсиз ташлаш ман қилинади. Ахлат ташлаётган жойлар ҳар томондан тўсилиши ёки қўриқланиши керак.
70. Одамларнинг ҳавозаларга, фақат юқори қисми ҳавозаларнинг кўндаланг тахталарига маҳкамланган нарвонлардан кўтарилиши ва тушиши учун рухсат берилади. Нарвонларнинг қиялиги 60о дан ошмаслиги шарт.
Ҳавозалардан нарвонга чиқиш тешиги уч томондан тўсилган бўлиши шарт.
71. Технологик қувурларни изоляциялашда ялпи тўшаманинг тўсиқдан қувурнинг ён юзасигача бўлган кенглиги, қувур ўқига нисбатан тўшама симметрик жойлашганда 1 m дан кам бўлмаслиги ва носимметрик жойлашганда 1,5 m дан кам бўлмаслиги керак.
72. Кўчма ҳавозалардан туриб ишларни бажаришда хавфсизлик техникасининг қуйидаги асосий талабларини бажариш зарур:
а) ҳавозаларни равон, силташларсиз, механик мосламалар (чиғирлар, домкратлар, блоклар ва ҳ.) ёрдамида ва фақат ишга жавобгар раҳбарнинг бевосита раҳбарлигида кўчириш;
б) ҳавозаларни кўчириш учун йўллар ҳам кўндаланг ҳамда бўйлама йўналиш бўйича аниқ горизонтал бўлиши шарт ёки уларнинг қиялиги паспортда ва ҳавозаларни эксплуатация қилиш бўйича йўриқномада кўрсатилган рухсат этилган қияликка мос келиши шарт;
в) ҳавозаларни кўчиришда уларда материаллар, идишлар ва ахлатлар бўлмаслиги шарт, ишчиларга кўчирилаётган ҳавозаларда туриш ман қилинади;
г) кўчма ҳавозаларнинг ишга тайёрлаб қўйилган думалоқ таянчлари маҳкамланган, ҳавозалар эса иншоотга маҳкамланган ёки ҳар томонга тортиб боғлаб қўйилган бўлиши шарт.
Ҳавозаларни кучи 3 балли шамолда (шамол тезлиги 3,4-5,2 m/s) кўчиришга рухсат берилмайди.
73. Тасодифий тагликларда (қутилар, бочкалар ва ҳ.), шунингдек фермалар, осма арқонларда ва шу кабиларда туриб, уларда тўсиқли мустаҳкам тўшамаларни қурмасдан, ишлаш ман этилади.
74. Кран илмоғига осиб қўйилган юк билан ҳавозаларга урилишларни олдини олиш учун, кран стреласи қайилиши билан бир вақтда ҳавозанинг бевосита олдида юкни кўтариш ман этилади.
Юкни тўшамага туширишни энг кичик тезликда, равон, турткиларсиз амалга ошириш шарт.
75. Ҳавозаларни йиғиш ва қисмларга ажратиш наряд бўйича муҳандис-техник ходимнинг раҳбарлиги ва назорати остида, лойиҳада назарда тутилган кетма-кетликка риоя қилган ҳолда, бажарилиши лозим. Ҳавозаларни йиғишда ва қисмларга ажратишда иштирок этувчи ишчиларга ишларни олиб бориш усули ва кетма-кетлиги ҳамда хавфсизлик чоралари тўғрисида йўриқнома берилиши шарт.
Ҳавозалар ва тўшамалар ўрнатилаётган ва қисмларга ажратилаётган жойга бегона шахсларнинг кириши ман этилади.
76. Баландликда ишлар бажарилаётган вақтда пастда ўтиш ман этилган ва хавфли зона тўсилган бўлиши шарт.
Панжарали майдончада ишлаётганда, улардан асбоблар ва материаллар тушиб кетишининг олдини олиш учун зич тахтали қоплама ёпилган бўлиши шарт.
77. Бир вақтнинг ўзида бир вертикал бўйича турли сатҳларда ускуналарни ёки қулфни таъмирлаш ишларини, барча пастки поғоналардаги ишчилар хавфсизлигини таъминлайдиган ҳимоя тўшамаларисиз бажаришга рухсат берилмайди.
78. Момақалдироқ вақтида ва 6 балли (шамол тезлиги 9,9 — 12,4 m/s) ва ундан кучли шамол вақтида хоналардан ташқарида жойлашган ҳавозалар ва тўшамалардан туриб ишлаш, шунингдек уларни йиғиш ва қисмларга ажратишга рухсат берилмайди.
Металл ҳавозалардан 5 m дан яқин жойлашган электр симлари, ҳавозалар ўрнатилиши ва қисмларга ажратилиши вақтида олиб қўйилган ёки токсизлантирилган ва ерга уланган бўлиши шарт.
79. Вақтинча иш бажарилмаётган ҳавозалар ва тўшамалар ишга яроқли ҳолда сақланиши керак.
80. Қисқа муддатли ишлар бажарилиши зарур бўлганда (такелаж қурилмаларини осиш ва ҳ.) пол сатҳидан 1 m ортиқ баландликда ёки тўсиқлари йўқ тўшамалардан ишлар бажарилаётганда сақлаш камарини қўллаш мажбурийдир. Ишчиларга қаердан чиқиш, сақлаш камарининг карабинларини қаерга маҳкамлаш тўғрисида йўриқнома берилиши шарт.
Сақлаш камарлари паспортга ва охирги синаш санаси кўрсатилган ёрлиққа эга бўлиши шарт. Синаш белгиси йўқ бўлса, синаш муддати ўтиб кетган бўлса ёки кўриб чиқилаётганда нуқсон борлиги аниқланса, сақлаш камаридан фойдаланиш ман этилади.
81. Юқорида бажариладиган ишларга қўйилган шахслар, бу ишлар билан машғул бўлган ишчилар учун белгиланган тиббий талабларга жавоб бериши шарт. Юқорида бажариладиган ишларни бажаришга рухсат ҳақидаги ёзув билимлари текширилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг «Махсус ишларни бажаришга ҳуқуқ берадиган гувоҳнома» жадвалига киритилиши шарт.
82. Баландлиги 4 m гача бўлган кичик ҳажмли ва қисқа муддатли ишлар «Қурилишда хавфсизлик техникаси» ҚМҚ 3.01.02 нинг ва «Асбоб ва мосламалар билан ишлаганда хавфсизлик қоидалари»нинг талабларига мувофиқ бўлган нарвонлардан ва қўш оёқли нарвонлардан бажарилиши мумкин.
83. Тираб қўйиладиган кўчма нарвонлардан ва қўш оёқли нарвонлардан пайвандлаш ишларини, электр ва пневматик асбоблар қўлланадиган ишларни бажариш, шунингдек қурилиш-монтаж пистолетлари билан ишлаш ман этилади.
84. Силлиқ ёки ғадир-будир полларда ишлаганда пастки қисмлари резина учликларга эга ёки резина билан қопланган нарвонлар қўлланилиши шарт.
Ёғоч ва тупроқли полларда ишлаганда нарвонларнинг пастки қисмлари металл тирноқлар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
85. Нарвоннинг пастки қисмини қўл билан ушлаб туриш ман қилинади. Айрим ҳолатларда, нарвонни силлиқ плиткали полда маҳкамлаш мумкин бўлмаганда, иш бошқарувчи рухсати билан нарвонни турғун ҳолатда ушлаб туриш учун нарвоннинг асоси ёнига дубулғали ишчи қўйилиши мумкин.
86. Ёғоч нарвонларни фақат шаффоф лак билан бўяшга рухсат этилади.
87. Тираб қўйиладиган нарвон бўйлаб юкни кўтариш ва тушириш ва унда асбобларни қолдириш ман этилади.
88. Бир вақтнинг ўзида деталларни, конструкцияларни ва ҳ. ушлаб туриб ишларни бажариш зарур бўлганда, ҳавозалар ёки юқорида панжаралар билан тўсилган майдончалари бўлган нарвонлардан фойдаланиш керак.
89. Одамларни кўтариш учун осма ҳавозалар ва кажаваларни, фақат улар синалгандан кейин эксплуатация қилишга ижозат берилади.
90. Осма ҳавозалар иншоотларнинг турғун қисмларига боғланма ёрдамида маҳкамланган бўлиши шарт.
91. Осма ҳавозаларнинг тўшамалари ташқи ва ён томонидан баландлиги 1 m кам бўлмаган панжаралар ёки металл тўрлар билан тўсилган бўлиши шарт.
92. Осма ҳавозаларнинг остидан ўтиш ман қилинади. Жуда зарур бўлган ҳолларда ҳавозалар тагида ҳимоя бостирмалари ўрнатилиши шарт.
93. Кажаваларни кўтариш ва тушириш учун хизмат қиладиган чиғирлар «Юк кўтарувчи кранларнинг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари», «Қурилишда хавфсизлик техникаси» ҚМҚ 3.01.02-00 ва «Асбоб ва мосламалар билан ишлаганда хавфсизлик қоидалари» талабларига мувофиқ бўлишлари шарт.
94. Инвентар рақами бўлмаган ва кейинги синов муддати кўрсатилмаган чиғирларни эксплуатация қилишга рухсат берилмайди.
95. Трослар кажавага ва чиғирнинг барабанига бириктирилган жойларда қаттиқ маҳкамланган бўлиши шарт. Кажаваларни кўтаришда тросларнинг (канатларнинг) ҳаракати эркин бўлиши шарт. Тросларни чиқиб турган конструкцияларга ишқаланишига рухсат берилмайди. Иш бажарилмаётган пайтда кажавалар ерга тушириб қўйилган бўлиши шарт.
96. Кажаваларни кўтариш ва тушириш учун қўлланиладиган чиғирлар, пойдеворда мустаҳкамланган бўлиши ёки икки баробар ишчи юкламада уларнинг турғунлигини таъминлаш учун балласт билан таъминланган бўлиши шарт.
Чиғирларга бегона одамларнинг яқин келиши ман этилади.
97. Осма кажавалар тўрт томондан баландлиги 1,2 m дан кам бўлмаган тўсиқ билан ўралган бўлиши шарт. Кажава тўсиқларида эшик ўрнатиш ман этилади.
5-§. Пайвандлаш ишлари
98. Электр пайвандлаш, газёйли ва бошқа оловли ишлар бажарилган «МХСТ. Электр пайвандлаш ишлари. Хавфсизликнинг умумий талаблари» ГОСТ 12.3.003нинг, Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1341, 2004 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 16-сон, 194-модда), Энергетика объектларида оловли ишларни ўтказишда ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳақидаги йўриқнома (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан техник қоидалар ва нормаларга тегишли деб топилган, 2010 йил 18 августдаги 6-24/13-7676/6-сон хати) талабларига амал қилиниши шарт.
99. Пайвандлаш ускуналари «МХСТ. Металлга газёйи билан ишлов бериш ва қопламаларни термик чанглатиш учун ускуналар ва аппаратлар. Хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.008, «Электр пайвандлаш ва плазмали ишлов бериш қурилмалари. Хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.007.8, «МХСТ. Газсифатли кислород билан ишловчи ускуналар. Умумий хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.052 ва ЭҚТҚнинг талабларига мос келишлари шарт.
100. Хоналардаги ускуналарни таъмирлашда пайвандлаш ишларини (газ ва электр билан кесиш ёки пайвандлаш), фақат махсус хоналарга олиб чиқиш имконияти бўлмаган катта деталларда бажаришга рухсат берилади. Ишлар наряд бўйича бу хоналарда ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар шахснинг ёзма рухсати билан қуйидаги шартларда бажарилади:
а) оловли ишларни бажариш қоидаларига риоя қилинганда ва наряднинг «Ишларни бажариш шартлари» устунида кўрсатилган зарур тадбирлар бажарилганда;
б) ишлаб турган ускуналарда ишлар бажарилганда;
в) пайвандланаётган деталлар чанг ва ёнувчан моддалардан (мойлардан ва бошқалардан) яхшилаб тозаланганда;
г) иш жойлари учқунлар ва металл куйиндиси сочилмаслиги учун тўсилганда.
101. Баландликда ишлаётган электр пайвандчилар электродларни солиш учун пеналлар ёки сумкаларга ва қолдиқлар ( куйиндилар) учун қутиларга эга бўлиши шарт.
102. Резервуарлар ичида ёки ер ости иншоотларида (шахта қудуқлари, гидротурбинанинг сув оқадиган қисми — ишчи ғилдирак, спиралсимон камералар, сўриб олувчи қувурлар ва ҳ.) пайвандлаш ишлари бажарилганда мазкур Қоидалар талаблари бажарилиши шарт.
Ёпиқ сиғимлар ичида бир вақтнинг ўзида электр — ва газ билан пайвандлаш ишларини (газ билан пайвандлаш ва кесиш) бажариш ман қилинади.
103. Ҳар бир ходим электр пайвандлашда сочиладиган ультрабинафша ва инфрақизил нурларнинг кўриш қобилиятига ва терига зарарли таъсири ҳақида йўриқнома олган бўлиши шарт.
Электр пайвандлаш ишларини бажараётган ёки унда иштирок этаётган шахслар кўзларида оғриқ пайдо бўлганда, зудлик билан шифокорга мурожаат этишлари лозим.
Электр пайвандлаш ишлари бажарилаётганда пайвандчи, унинг шогирди ва улар билан ишлаётган шахслар қуйидаги шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари зарур:
а) пластик дубулғадан;
б) юз ва кўзларни ёй нурлари таъсиридан ҳимоялаш учун ҳимояланган шишали (ёруғлик фильтри билан) қалқон ёки ниқобдан;
в) болға ёки зубило билан пайвандлаш чокларини тозалаганда парчалардан ва қайноқ тошқоллардан кўзни ҳимоялаш учун рангсиз шишали кўзойнаклардан;
г) брезент қўлқоплардан.
Бундан ташқари, пайвандчилар ва уларнинг шогирдлари амалдаги меъёрларга мувофиқ махсус кийим-бош билан таъминланган бўлишлари шарт.
104. Резервуарлар ичида электр пайвандлаш ишлари бажарилаётганда пайвандчига қўшимча равишда етарли катталикдаги диэлектрик гиламчалар, диэлектрик калиш ва металл деталларга тегишдан изоляцияловчи бошқа ҳимоя воситалари (тиззабанд, тирсакбанд ва ҳ.) берилиши шарт.
105. Ёйни бошқараётган пайвандчи шогирди ёки монтажчилар билан биргаликда ишлаганда, ёйни ёндиришдан олдин атрофдагиларни «беркит» деб овоз билан огоҳлантириши шарт.
106. Пайвандлаш билан боғлиқ бирон-бир ишларни мойли кийимларда ва мойли қўлқопларда бажариш ман қилинади.
107. Босим остида бўлган ускуналарда пайвандлаш ишларини бажариш тақиқланади.
108. Иш жойида бирламчи ёнғин ўчириш учун воситалари (қумли қутилар, белкурак, асбестли ёки қалин чойшаб ва ҳ.) бўлиши зарур.
109. Цехдаги барча пайвандлаш лампалари ҳисобда туриши ва рақамланган бўлиши шарт.
Пайвандлаш лампалари билан ишлаганда «Асбоб ва мосламалар билан ишлаганда хавфсизлик қоидалари» талабларига риоя қилиниши шарт.
Пайвандлаш лампалари фақат қўллаш қоидаларини билган ва лампалар билан иш тажрибасига эга бўлган ишчиларга берилиши шарт.
6-§. Резервуарлар ва ер ости иншоотларидаги ишлар
110. Ходимлар резервуарлар ва ер ости иншоотларида таъмирлаш ишларни бошлашдан олдин, бу резервуарлар ва ер ости иншоотларига сув тушишининг олдини оладиган чоралар қабул қилиниши шарт.
Цех (қисм) навбатчи ходими, нарядда кўрсатилган ишлаб чиқариш шартларини бажаришда резервуарлар ва ер ости иншоотларидаги одамларнинг хавфсиз ишлашини таъминловчи зарур чораларни кўришга мажбурдир.
111. Резервуарлар ва ер ости иншоотларининг ичида ишлаш учун, шунингдек даврий кўрикдан ўтказиш учун қунт билан йўриқнома олган камида икки кишидан иборат ишчилар тайинланади, улардан бир киши резервуардан (ер ости иншоотидан) ташқарида туриши, ичкарида ишлаётган ишчининг суғурта арқонини ушлаб туриши ва унинг ҳолатини назорат қилиб туриши шарт. Зарур бўлган ҳолларда у яқин атрофда ишлаётган ходимларни жалб қилиб, шикастланган одамга резервуардан (ер ости иншоотидан) чиқишга ёрдам бериши шарт.
Яқин атрофда одамлар бўлмаган жойда резервуарлар (ер ости иншоотлари) ичида ишларни бажариш учун, камида 3 кишини тайинлаш керак, улардан икки киши резервуардан (ер ости иншоотидан) ташқарида бўлиб, зарур бўлганда резервуарда (ер ости иншоотида) ишлаётган ишчига ёрдам бериши керак.
112. Агар резервуар ёки ер ости иншоотида ишлаётган ишчи ўзини ёмон ҳис қилса, у зудлик билан ташқарига чиқарилиши шарт.
Агар жабрланганнинг олдига тушиш зарур бўлса, кузатувчи юқорида қолган бошқа кузатувчига ёки жалб қилинган шахсга қутқариш арқонининг бир учини бериб, газ ниқобини ва қутқариш камарини кийиши шарт.
113. Резервуарлар ва ер ости иншоотларини ёритиш учун (уларда стационар ёритиш бўлмаганда) мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ фонарлар ва кўчма чироқлар қўлланилиши шарт.
114. Газ хавфли жойларда наряд бўйича, юқорида камида икки киши люк олдида кетмасдан, ишлаётганни кузатиб туриши ёки у билан икки томонлама телефон алоқаси бўлиши шарти билан ишлашга рухсат берилади. Резервуар ёки ер ости иншоотига тушаётган ишчи шлангли ёки изоляцияланган газ ниқобини ва қутқарув арқони маҳкамланган тасмали сақлагич камарини кийиши шарт. Арқоннинг бошқа учи юқорида қолган кузатувчи олдидаги мустаҳкам қўзғалмас конструкцияга тортилган ҳолда маҳкамланиши ёки кузатувчилардан бирининг қўлига берилиши шарт.
Сақлагич белбоғларида орқа томондан елка камарлари ва уларнинг кесишишида канатни боғлаш учун ҳалқа бўлиши шарт. Елка камарлари бўлмаган белбоғларни қўллаш ман этилади.
Газ ниқоби шлангининг узунлиги 15 m дан ошмаслиги шарт. Шланг кескин қайилишларга эга бўлмаслиги ёки бирон бир нима билан қисиб қўйилмаслиги шарт.
115. Катта узунликка ёки чуқурликка эга бўлган потерналар ва гидротехника иншоотларининг бошқа ер ости бўшлиқларига хизмат кўрсатиш маҳаллий шароитни ҳисобга олиб махсус ишлаб чиқилган йўриқнома бўйича амалга оширилиши шарт.
116. Газланган муҳитда бевосита газ ниқоби билан ишлаш 15 min дан ошмаслиги ва газланган хонадан ташқарида 15 min. давомида дам олиш билан алмашлаб турилиши шарт.
117. Портлаш хавфли жойларда кўчма чироқлар сифатида фақат портлашдан хавфсиз чироқлардан фойдаланишга рухсат этилади. Очиқ оловдан фойдаланиш ман қилинади.
118. Портлаш хавфли жойларда ишлар бажарилганда учқун бермайдиган (рангли металлдан ёки мис билан қопланган) асбобларни қўллаш зарур. Зарурият бўлганда солидол ёки бошқа мос келувчи суритиладиган мойлар қуюқ суритилган гайкали ключлар, зубила ва пармаларни қўллашга рухсат этилади.
Бундай жойларда пўлат михлар ёки тақалар қоқилган оёқ кийимда ишлаш ман қилинади.
Зарарли газлар билан тўйинган хавфли бинолар олдида «Эҳтиёт бўлинг, газ, олов қўлланмасин!» огоҳлантирувчи плакатлар, шунингдек ёнғин ва портлаш хавфи ҳақида огоҳлантирувчи плакатлар осилган бўлиши шарт.
119. Люкларни бевосита қўллар билан, гайка калитлари ёки бошқа нарсалар билан очиш ва ёпиш ман этилади. Бунинг учун узунлиги 500 mm дан кам бўлмаган махсус илгаклардан фойдаланиш шарт.
Очиқ люклар олдида ушбу жойда ҳаракатланишга тўсқинлик қилувчи ва тунги вақтда яхши ёритиладиган тўсиқлар ўрнатилиши зарур.
120. Иш тугатилгандан кейин люкларни ёпишдан олдин, иш раҳбари резервуарда, ер ости иншоотида фавқулодда ишчилардан кимдир, шунингдек материаллар, асбоблар, махсус кийим-бош ва бошқа нарсалар қолиб кетмаганлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.
7-§. Айланадиган механизмларга хизмат кўрсатиш
121. Айланадиган механизмларни (насослар, вентиляторлар, электр двигателлар ва ҳ.) таъмирлашга тайёрлаш нарядда кўрсатилган ишлаб чиқариш шартларига мувофиқ бажарилиши шарт. Бунда механизм тўхтатилган, унинг беркитувчи арматураси (сурилма қопқоқлар, тўсма қопқоқлар, вентиллар ва ҳ.) ишларни хавфсиз бажарилишини таъминловчи ҳолатга ўрнатилган бўлиши шарт.
Механизмни ўчирадиган арматуранинг юритмалари занжир ёки бошқа қурилмалар ва мосламалар ёрдамида қулфга беркитилиши шарт, бу уларнинг янглишиб уланишини бартараф этади.
Механизмнинг узилган юритмаларида ва ишга тушириш қурилмаларида кучланиш берилишини ва ёпиш арматураларни очиш-ёпишни ман этувчи плакатлар, ишлар бажариладиган жойда эса — «Бу ерда ишланг!» хавфсизлик плакати осиб қўйилиши шарт.
122. Электр юритмалари бўлган айланувчи механизмларни таъмирлашга чиқаришда электр схемасини қисмларга ажратишни электр техник ходимлар мазкур Қоидаларда кўрсатилган «Электр ускуналарни эксплуатация қилишда ХТҚ»га мувофиқ амалга оширишлари шарт.
123. Агар айланувчи механизмнинг бошқарув шчити механизмнинг ўзидан четлаштирилган бўлса, синов ёки механизмни балансировка қилиш вақтида электр двигателни авариявий ўчириш тугмаси бевосита механизм олдида монтаж қилиниши шарт. Авариявий ўчириш тугмаси олдида кузатувчи қўйилган бўлиши шарт, у иш раҳбари сигнали бўйича механизмни ўчириши лозим.
Синовда иштирок этмайдиган бегона шахсларни синовдан ёки балансировкадан ўтаётган айланувчи механизмларнинг олдида туриши ман қилинади.
124. Айланувчи механизмларни ишга туширишда, шу жумладан ишлатиб кўришда, уларда уланиш яриммуфталаридаги барча бармоқлар, айланувчи қисмлар олдидаги барча тўсиқлар ўрнатилган бўлиши шарт.
8-§. Торкрет, цемент ва бетон ишлари
125. Босим остидаги ва босимсиз туннелларни ва бошқа гидротехника иншоотларининг сиртига цемент қоришмасини босим билан юбориш ва торкретлаш қоришма ҳайдагичлари ёрдамида, ушбу механизмларни эксплуатация қилиш бўйича барча қоидаларига риоя қилган ҳолда, амалга оширилади.
126. Қоришма ҳайдагичларига хизмат кўрсатувчи ишчилар, ўқитилган, хавфсиз иш усуллари бўйича йўриқнома олган, шунингдек ҳимоя кўзойнаклари ва резинали қўлқоплар билан таъминланган бўлишлари шарт. Қоришма ҳайдагич аппаратлари олдидаги иш жойлари ёритилган бўлиши шарт.
127. Қоришма ҳайдагичлар ишчи босимни ўлчаш учун манометрлар билан жиҳозланган бўлиши шарт. Қоришма ҳайдагичдаги босим паспортда белгиланган қийматлардан ошмаслиги шарт.
128. Туннеллар ва галереяларнинг гумбазларига ишлов бериш учун қоришмани босим билан ҳайдашда қудуқларни ковлаш, қувурларни беркитиш ва қоришма ўтказгич соплосини ишлов бериладиган жойга мустаҳкамлаш учун фақат доимий ёки кўчма ҳавозалардан туриб бажаришга рухсат берилади. Тиркаб қўйиладиган нарвонларни қўллаш ман қилинади.
129. Бетононасос ёрдамида гидротехника иншоотларининг таъмирланаётган қисмларига бетон қоришмасини узатишда қуйидаги қоидаларга риоя этилиши зарур:
а) ишларни бошлашдан олдин бутун бетоновод тизими ишчи босимдан 1,5 марта ортиқ бўлган гидравлик босим билан синалган бўлиши;
б) бетононасос атрофида кенглиги 1 m дан кам бўлмаган ўтиш йўллари қолдирилган бўлиши шарт;
в) бетон қоришмасини ётқизиш жойи бетононасос мотористи билан сигнализация ёрдамида боғланган бўлиши шарт;
г) бетоноводнинг чиқиш тешигида соябон-акс эттиргич ўрнатилган бўлиши шарт;
д) бетон қоришмасини беришдан олдин бетоноводнинг қулфли бирлашмалари тозаланган ва зич беркитилган бўлиши шарт;
е) бетононасоснинг қабул қилиш бункерининг оғзига бетон қоришмасини итариш ва бетоновод звеноларининг тез қисмларга ажраладиган бирлашмаларини ечишга фақат тизимдан босим олингандан кейин рухсат берилади;
ж) бетоноводни сиқилган ҳаво билан тозалашда ишчилар бетоноводнинг чиқиш тешигидан 10 m дан кам бўлмаган масофага четлаштирилиши шарт.
130. Бетонланаётган конструкция 300 ортиқ қияликка эга бўлса, ишлар сақлагич камарларини қўллаб бажарилиши шарт.
131. Электр станциянинг эксплуатация қилинаётган иншоотлари бўйлаб бетон қоришмасини автотранспортда ташишда ишлар хавфсизлиги қоришмани ётқизиш жойига узатиш учун кўтарувчи механизмларни ва автотранспортларни тўғри танлаш билан таъминланиши шарт. Бевосита иш бошлашдан олдин бетон қоришмани ётқизиш ва узатишда қўлланиладиган ускуналарнинг, асбобларнинг (замбилғалтаклар, контейнерлар, бункерлар, вибраторлар, виброхоботлар ва ҳ.) ишга яроқлигини текшириш зарур.
132. Гидротехника иншоотларининг қия юзаларида (қиялик, сув тўкадиган тўғонлар ва ҳ.) ишлар бажарилганда кенглиги 1,5 m дан кам бўлмаган, баландлиги 1 m дан кам бўлмаган тўсиқларга эга бўлган, кўндаланг планкали нарвонлар (траплар) қўлланилиши шарт. Нарвонларнинг қиялиги 1:3 дан кўп бўлмаслиги шарт.
133. 1 m дан ортиқ бўлган баландликка бетон қоришмаларини замбилғалтак ёрдамида ташиш, кенглиги 1,2 m дан кам бўлмаган махсус тўшамалар ёки баландлиги 1 m бўлган панжарали тўсиқлари бор кўприкчалар бўйича амалга оширилиши керак. Замбилғалтакнинг ҳаракатланиши айланма, қарши оқимларсиз ва кесишувларсиз бўлиши шарт.
134. Бетон қоришмаларни вагонеткалар билан ташишда, ҳаракат вақтида ағдарилиб кетишнинг олдини олиш учун, вагонетканинг кузови қопламалар билан маҳкамланиши шарт. Қоришмани ётқизиш жойида кузовни ағдаришдан олдин, вагонетканинг рамасини рельс ёки шпалага скоба билан маҳкамлаш, тўкиш эса ўзидан амалга оширилиши зарур.
135. Бетон қоришмаларни ташиётган самосвалларнинг юкни тушириш жойлари автотранспортлар учун мустаҳкам таянчлар билан таъминланган бўлиши шарт. Юк тушириш вақтида кўтарилган кузов остида бўлиш ман этилади.
136. Бетон қоришмаларни қияликда тушириш, бевосита бетонлаш жойида автотранспортни тўкиш йўли билан ёки лотоклар ёрдамида, вертикал беришда эса — металл бўғинли хартумлар орқали амалга оширилиши мумкин.
Алоҳида ҳолларда, бетонлаш чуқурлиги 20 m дан ортиқ бўлганда, қабул қилиш бункерлари бор виброхартумлардан фойдаланиш шарт. Хавфсиз эксплуатация қилиш мақсадида виброхартумнинг барча бўғинлари сақловчи арқонларга, вибратор эса — хартумга ишончли маҳкамланиши шарт.
137. Виброхартумлардан бетон қоришмаларни тушириш вақтида унинг остида ишчиларнинг бўлиши ман қилинади.
138. Бетон қоришмаларни зичлаш учун электр вибраторлар билан ишлаганда электр асбоб билан ишлашда хавфсизлик техникасининг барча талаблари бажарилиши шарт. Вибраторнинг корпуси ерга уланган бўлиши шарт. Виброасбоблар билан ишлаётганлар виброҳимояланган қўлқоплар ва пойафзал билан таъминланган бўлиши шарт.
9-§. Юзаларни тозалаш ва бўяш ишлари
139. Оператор ва қум оқимли аппарат олдида турган ёрдамчи ишчининг иш жойлари ўртасида товушли ёки ёруғлик сигнализацияси кўзда тутилган бўлиши шарт.
140. Қум оқимли ишлар бажарилаётган жой тўсилиши ва унинг олдида «Йўл берк», «Хавфли зона» плакатларини осиб қўйилиши керак. Қум оқимли ишлар бажарилаётган зонага шахсий ҳимоя воситаларисиз (ҳимоя кўзойнаклари ва респираторлар) ва зич матодан тикилган махсус кийим-бошсиз кириш ман қилинади.
141. Қум оқимли аппарат оператори чанг ўтказмайдиган махсус кийим-бош ва нафас олиш учун мажбурий тоза ҳаво берадиган скафандр (маска) билан, ёрдамчи ишчи эса — ҳимоя кўзойнаклари билан таъминланган бўлиши шарт.
142. Идишлар, узатувчи қувурларнинг ички металл юзаларини ва турбиналарнинг спиралсимон найчаларини қуруқ кварцли қум билан тозалаш ман қилинади.
143. Юзаларни электромеханик четкалар ёрдамида тозалайдиган ишчилар ҳимоя кўзойнаклари ва респираторлар билан, кислота билан тозалашда эса — ҳимоя кўзойнаклари, резина этиклар, кислотага қарши қўлқоплар ва фартуклар билан таъминланадилар.
144. Металл конструкцияларни электромеханик чўткалар ёрдамида тозалашда электр асбоблар билан ишлашда электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши зарур.
145. Бўяш ишлари «МХСТ. Бўяш ишлари. Умумий хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.3.005 га мувофиқ бажарилиши шарт.
146. 0,7 kgс/сm2 дан юқори ортиқча босим остида ишлаётган бўяш аппаратураси (мой-сув ажратгичлар, бўёқни босим билан юборувчи бочкалар ва ҳ.) редукторлар, манометрлар, сақлагич клапанлари билан таъминланган бўлиши шарт. Манометрлар текширилган ва пломбаланган бўлиши шарт. Уланиш жойларида ҳаво шланглари, сиқилган ҳаво босими остида узилиб кетмаслиги учун, хомутлар билан қаттиқ маҳкамланиши шарт.
147. Механизацияланган бўяшда ишлар бошлангунга қадар қуйидагиларни текшириш керак: агрегатнинг, шлангнинг ишга яроқлигини, компрессорга, босим билан юборувчи бочкаларга, пистолет-пуркагичларга шлангнинг бирикишини, шунингдек ҳаво фильтрининг тозалигини. Ишга яроқсиз ускуналардан фойдаланишга рухсат берилмайди.
148. Пневматик асбобларга шлангларни улаш ва уларни қисмларга ажратиш, фақат ҳаво бериш тўхтатилган ва босим олинганидан кейин бажарилиши мумкин.
149. Барча қўлланилаётган бўёқлар, эмаллар, лаклар, эритгичлар, суюлтиргичлар, уларнинг таркибидаги компонентлар албатта кўрсатилган сертификатлар ёки паспортлар билан таъминланиши шарт. Таркиби номаълум бўлган бўёқ ва эритгичларни қўллаш ман қилинади.
150. Бўяш ишларини бажараётган ишчилар қўлланилаётган бўёқлар таркибига ва хоналар ҳажмига боғлиқ равишда ҳимоя воситалари (респираторлар, газга қарши ниқоблар, скафандрлар, кўзойнаклар, махсус қўлқоплар, шунингдек ҳимоя малҳамлари ва пасталари) билан таъминланган бўлишлари шарт.
151. Таркибида заҳарли моддалари бўлган лак-бўёқ материаллари йўриқнома ёки уларни қўллаш бўйича кўрсатма талабларига мувофиқ аниқ фойдаланилиши шарт.
152. Таркибида заҳарли ва оловга хавфли моддалари бўлган лак-бўёқ материалларини тайёрлаш учун махсус ўқитилган ишчиларга рухсат берилади.
153. Иш бажарилаётган жойда лак-бўёқ материалларининг миқдори смена эҳтиёжидан ортиқ бўлмаслиги шарт. Лак-бўёқ материаллари ва эритгичлар сақланаётган бочка ва бидонлар зич беркитилган бўлиши лозим.
154. Баландликда жойлашган қурилиш оралиқлари, кўприклар, тамбалар, таъмирлаш тўсиқлари ва бошқа конструкцияларни тозалаш ва бўяш учун мазкур Қоидалар ва «Қурилишда хавфсизлик техникаси» ҚМҚ 3.01.02-00 талабларига мувофиқ бажарилган осма тўшамалар ўрнатилиши шарт.
155. Гидротехника иншоотларининг бошқарув минораларида ва кран ости эстакадаларида бўяш ишларини бажаришда енгил конструкцияли кўчма ҳавозаларни: йиғма икки- ва уч қаватли минораларни қўллашга рухсат берилади. Кран ёрдамида кўтариладиган кажавада одамларни кўтаришга ва унда туриб ишлашга рухсат берилади.
156. Тамбаларни бўяш, улар пазлардан олиниши ва махсус ажратилган жойларда мустаҳкам ҳолатда ўрнатилишидан кейин амалга оширилади.
157. Хоналарда пневматик аппаратларни, шунингдек таркибида заҳарли учадиган эритгичлари бор бўлган тез қурийдиган лак ва бўёқларни қўллаб бўяш ишлари бажарилганда, ишчилар мос респираторлар ва ҳимоя кўзойнаклари билан таъминланган бўлишлари шарт.
158. Ички юзаларни (резервуарлар, узатувчи қувурлар, мой босимли тизимлар баклари ва ҳ.) бўяшда етарли даражада табиий ёки мажбурий вентиляция таъминланган бўлиши шарт. Вентиляция бўлмаган тақдирда, ишлар газга қарши ниқобларни ёки мажбурий ҳаво узатувчи ниқобларни қўллаган ҳолда бажарилиши керак. Кўчма ёритқичлар портлашга хавфсиз қилиб бажарилган, 12 V дан кўп бўлмаган кучланишли бўлиши лозим.
159. Қурилиш конструкциялари, аппаратуралар ва ёпиқ сиғимларни перхлорвинилли лаклар (бўёқлар) билан бўяш, ҳаво мажбурий узатиладиган газга қарши ниқоблар билан бажарилиши керак.
Перхлорвинилли бўёқлар билан ташқи бўяш ишларини, ҳаво ҳарорати 4оС дан юқори бўлмаганда газга қарши ниқобларсиз бажаришга рухсат берилади.
160. Перхлорвинилли лак-бўёқ материаллари ва эритгичларни, фақат бу мақсадлар учун махсус ажратилган, вентиляцияси бўлган оловга чидамли биноларда сақлаш, ҳамда лак-бўёқ таркибларни тайёрлаш учун рухсат берилади.
Вентиляторлар учун портлашга хавфсиз бажарилган электр двигателларни қўллаш, узгичларни эса хавфсиз жойга чиқариш керак.
161. Бўёқлар ва лаклар тайёрланаётган хоналарни электр асбоблари билан иситиш ман қилинади. Бундай хоналарни иситиш фақат сувли ёки буғли иситиш асбоблари орқали амалга оширилиши шарт.
162. Эритгичлар сифатида этилланган бензин и бензолларни қўллаш ман этилади.
163. Енгил алангаланувчи нитробўёқлар ва лаклар қўлланилаётган зонада чекиш ва оловдан фойдаланиш, шунингдек учқун пайдо бўладиган ишларни бажариш ман этилади.
10-§. Компрессорлар ва ҳаво қувурларига хизмат кўрсатиш
164. Компрессор қурилмалари хонасида узатувчи қувурлар ва ускуналар схемаси осилган бўлиши, унда барча беркитувчи ва ростловчи органлар, уларга тегишли рақамланиш билан кўрсатилиши шарт.
165. Электр станциянинг раҳбарияти томонидан компрессор қурилмаларини ва ҳаво қувурларини тўғри ва хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгар шахс тайинланиши лозим.
166. Иссиқлик тарқатувчи аппаратлар ёнидан ўтган ҳаво қувурлари, уларда сиқилган ҳаво ҳарорати ошиб кетишидан ҳимояланган бўлиши шарт.
167. Мунтазам хизмат кўрсатишни талаб қиладиган арматуралар ер сатҳидан ёки ёпмалардан 1,8 m дан юқори баландликда жойлашганда, хизмат кўрсатиш қулай бўлиши учун майдончалар ва нарвонлар кўзда тутилган бўлиши шарт.
168. Ҳаво қувурлари, шунингдек мой ва сувни йўқотиш учун қурилмалар музлаб қолган ҳолларда, уларни иссиқ сув, буғ ёки иссиқ ҳаво билан иситишга рухсат берилади. Бу мақсадлар учун очиқ олов манбаини қўллаш ман этилади.
169. Ишлаб турган компрессорларни (бутунлай автоматлаштирилганидан ташқари), уларга хизмат кўрсатишга рухсат этилган шахслар назоратисиз қолдириш ман этилади.
170. Артиш материаллари сифатида фақат пахтали ёки зиғирли латталарни қўллашга рухсат берилади.
171. Нам-мой ажратгичларни, ҳаво йиғгичларни ва бошқа сиғимларни ички кўрикдан ўтказишда, тозалашда ёки таъмирлашда, улар тегишли тармоқлардан қуйруқли тиқинлар билан ишончли ўчирилган, у ерда қолган газ ёки ҳаводан бўшатилган ва тоза ҳаво билан 10 дақиқа давомида пуфлаб тозаланган бўлиши шарт. Сиғимнинг барча люклари, у ерда ишчилар бўлганда очиқ бўлиши ва сиғимдаги ҳаво узлуксиз вентиляция қилиниши шарт.
Таъмирлашда ёки тозалашда бўлган сиғимларда беркитувчи арматура билан ишлашни ва қурилмани улашни таъқиқловчи плакатлар осилган бўлиши шарт.
172. Музлатгичларни, нам-мой ажратгичларни, шунингдек ҳаво қувурларини тозалашда, уларни куйдириш билан амалга ошириш ман этилади.
173. Компрессор қурилмаси хоналарида, ҳаво йиғгичларда ва ҳаво қувурларида пайвандлаш ишлари «Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари»га мувофиқ бажарилиши керак.
Компрессор қурилмасининг қисмларини ёки узелларини тозалаш ва таъмирлашдан кейин, уларда бирон-бир ёт жисм қолмаганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
174. Компрессор қурилмаси хонасига кириш эшиги хизмат кўрсатувчи ходимларни чақириш учун сигнализацияга эга бўлиши шарт ва унда «Бегоналарга кириш ман этилади!» таъқиқловчи плакат осиб қўйилган бўлиши шарт.
II БОБ. Сув хўжалигига хизмат кўрсатиш
1-§. Материалларни сувдан олиб ўтишда ва автотранспортда ташишда хавфсизлик чоралари
175. Электр станцияси тасарруфида бўлган барча кемалар, қайиқлар, соллар, паромлар ва бошқа сузувчи воситалар ёнғинга қарши, қутқарув, сигнал ва сувни тўкиш воситалари, кема юклаш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши шарт. Электр станцияси раҳбарияти томонидан сузувчи воситаларни сақланиши ва эксплуатация қилиниши учун жавобгар шахслар тайинланиши шарт.
176. Сузувчи воситаларда кўринадиган жойларда авария ҳолатларида ходимларнинг ҳаракати ҳақида қисқа тавсиялари бўлган эслатмалар осилган бўлиши керак.
Қутқарув воситаларини сақлаш жойлари белгилаб қўйилган бўлиши шарт.
177. Сузувчи воситаларнинг йўл варақасида рейс давомийлиги, ташилаётган одамларнинг рухсат этилган сони ва юкнинг массаси, шунингдек сузиш шароитларини кўрсатмасдан, рейсга чиқиши ман этилади.
Рейсдан олдин об-ҳаво башорати маълум бўлиши шарт.
178. Кемаларда ва сувдаги қурилмаларда бўлган барча ходимлар ички интизом қоидалари ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш масалаларида қуйидаги кишиларга итоат этишлари шарт:
а) ўзи юрар шатакчи кемаларда — кема ҳайдовчисига (капитанга, мотористга);
б) ишларни бажаришга мўлжалланган сузувчи воситаларда, жумладан ўзи юрар кемаларда — ишбошига;
в) ўтиш ва сузиш учун мўлжалланган паромларда ва қайиқларда (эшкакли) — қайиқчига, паром бошқарувчисига.
179. Сувда ишлаётганда ҳалокат юз берганда, кемада хавфсизлик учун жавобгар шахс одамларни ва мол-мулкни қутқариш чораларини кўриши ва ўзида бор бўлган воситалар билан ёрдам ҳақида сигнал бериши шарт.
180. Сув омборларида, шамолнинг кучи 4 баллдан ортиқ (шамол тезлиги 5,3 — 7,4 m/s) бўлганда қайиқларда ва понтонларда ва шамолнинг кучи 5 баллдан ортиқ (шамол тезлиги 7,5 — 9,8 m/s) бўлганда дарё катерларида сузиш ва ишларни олиб бориш ман этилади. Ишлаш вақтида кучи 4 баллдан ортиқ шамол турганда, қайиқ ёки понтон қирғоққа йўналтирилиши керак. Қайиқ тўнкарилишининг ёки катта тўлқин уни чайқатиб юборишининг олдини олиш мақсадида тўлқинга қарши юриш керак. Қутқариш воситалари тайёр ҳолатда бўлиши шарт.
181. Барча кемалар инвентарь тахта зиналар билан таъминланган бўлиши шарт. ричаллар одамларни кемага чиқариш ва тушириш учун баландлиги 1 m кам бўлмаган панжаралари бўлган трапларга (кўприкчаларга) эга бўлиши шарт. Қиш мавсумида тахта зиналар ва траплар муздан, қордан тозаланган ва қум сепилган бўлиши шарт.
182. Автотранспортлардан юкларни туширишдан олдин юклаш инвентарларини, мосламаларини, механизмларини тайёрлаш ва текшириш, люкларда, кўприкларда, борт оралиқларида ва бошқаларда тўсиқлар ўрнатилиши зарур.
183. Тахта зиналар ва траплар иккала томондан баландлиги 1 m кам бўлмаган мустаҳкам панжараларга эга бўлиши ва тунги вақтда бир текис тарқоқ нур билан ёритилиши шарт. Ортиш ва тушириш ишларини бажаришда трап кенглиги бир томонлама ҳаракатланишда 1 m дан кам бўлмаслиги ва икки томонлама ҳаракатланишда — 2 m дан кам бўлмаслиги шарт. Ўтиш учун кўприкчалар мустаҳкам бўлиши (пружиналанмаслиги) шарт. Кўприкчалар, тахта зиналар ва трапларнинг қиялиги 1:3 дан ортмаслиги керак.
184. Кўп йиллар давомида бошқариладиган сув омборлари бўйлаб паромларда нарига томонга ўтказишда ёки кемаларда ҳаракатланишда сув сатҳи ўзгаришларида жойи кўчириладиган сузувчи пристанлар ўрнатилиши шарт. Пристанларда тахта зиналар ва кўприкчалар ўрнатилиши шарт.
185. Қуйидаги ҳолларда ишчиларни сувдан олиб ўтиш ман этилади:
а) ишга яроқсиз ва мос маҳаллий инстанциялар томонидан текшириб чиқилмаган сузадиган воситаларда;
б) 3 баллдан ортиқ бўлган тўлқинда (тўлқин баландлиги 0,75 — 1,25 m) ёки туманда;
в) тўлқин қайтаргичнинг фаол ҳаракатланишида, музлар силжиганда ва юрганда, ахлат оқаётганда;
г) тунги вақтда ёритилмаган жойларда.
2-§. Сузувчи таянчларга ўрнатилган иншоотларга хизмат кўрсатиш
186. Янгидан эксплуатацияга киритилаётган ёки реконструкция қилинган тўсқичлар (запонлар), сузувчи деворлар (бонлар) ва солларни ишга тушириш учун, улар махсус комиссия томонидан қабул қилинганидан кейин рухсат этилади.
187. Пўлат канатлар ва занжирлар амалдаги стандартлар талабларига жавоб бериши ва ишлаб чиқарувчи заводнинг тегишли сертификатига эга бўлиши; ўсимлик ва синтетик толалардан тайёрланган канатлар ёрлиқларга эга бўлиши шарт. Сертификатлар (ёрлиқлар) билан таъминланмаган канат ва занжирлар олинганда, улар синовлардан ўтказилиши шарт.
Пахтадан тайёрланган канатларни қўллаш ман этилади.
188. Сузувчи деворларнинг ташқи сирти ва ёнлари бўйлаб чиқиб турган михлар, симлар, трослар, хода ва шпонкаларнинг четлари бўлмаслиги шарт; болтларнинг учлари ходалар юзаси билан бир текис қоқилган бўлиши лозим.
189. Одамлар қирғоқдан сузувчи деворларга ва бошқа сузувчи иншоотларга ўтиш кўприкчалари ва трапларининг кенглиги 0,6 m дан кам бўлмаслиги шарт. Траплар ва ўтиш кўприклари икки томондан кўндаланг планкали панжарали тўсиқлар билан, тик қирғоқларда эса — панжарали нарвонлар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
190. Хизмат кўрсатувчи ходимлар учун хавфли жойлар тақиқловчи плакатлари бор бўлган тўсиқларга ёки сигнализацияга эга бўлиши шарт.
191. Ҳудудий ажратилган иншоотлар орқали ёғоч-тахта материалларни, музликларни, ахлатларни ўтказиш бўйича келишув талаб қилинадиган ишларда сигналли алоқа ташкил этилиши, ходимлар эса сигнализацияга ўқитилган бўлиши шарт.
192. Сузувчи иншоотлардаги тўсқичлар ва сузувчи деворлар масъул ишга жавобгар раҳбарнинг бевосита раҳбарлиги остида ўрнатилади.
193. Сузувчи деворлар бўйлаб қайиқда сузиш ва унга юқори томондан (оқим бўйича) қайиқни боғлаб қўйиш ман этилади. Запанларни ўрнатишда фақат қутқарув воситалари билан таъминланган махсус ўқитилган ходимлар сузувчи таянчларда бўлишига рухсат этилади.
194. Запанларнинг тросс учларини бир қирғоқдан иккинчисига қайиқда олиб ўтиш мумкин эмас. Трослар бошқа қирғоққа қайиқларда ташиладиган енгил ёрдамчи канатлар билан тортилиши шарт. Запанлар учун таянчлар лойиҳа бўйича олдиндан ўрнатилиши шарт. Запанларнинг қирғоқдаги тросларини маҳкамлаш жойлари тўсилган, запанларда эса беркитилган бўлиши шарт.
195. Қирғоқда ўсаётган дарахтлардан ўрнатиш тросларини маҳкамлаш учун қирғоқдаги таянчлар сифатида фойдаланиш ман этилади.
196. Электростанцияларнинг ахлатларни ушлаб қолувчи тўсқичлардаги ишлар ишга жавобгар раҳбарининг бевосита раҳбарлиги остида бажарилади.
197. Сузувчи таянчларга ўрнатилган иншоотларнинг трослари лангар ёрдамида маҳкамланганида, улар ўрнатилган жойларни пўкаклар (буйкалар) билан белгилаш керак. Дарёларнинг кема юрадиган қисмларидаги сузувчи таянчларга ўрнатилган иншоотлар бакен сузгичли тўсиқларга, фарватерлар томонидан эса — тўлқин сўндиргичга эга бўлиши шарт.
198. Сув омборларида тақиқловчи хавфсизлик плакатлари тақиқланган зона чегарасида ўрнатилиши шарт. Электр станцияси акваториясидан ташқарида огоҳлантирувчи ва тақиқловчи плакатларнинг ўрнатилиши маҳаллий ҳокимият идоралари томонидан таъминланиши шарт.
199. Сув омборларида ёки бьефда тақиқланган зона лойиҳага мувофиқ белгиланади. Тақиқланган зона чегарасида «Тақиқланган зона» плакатлари ёки табло ўрнатилиши, ялпи ёритиш ва автоматик товуш сигнализацияси кўзда тутилган бўлиши шарт.
200. Тоғли шароитларда деривацион гидроэлектростанцияларнинг юқори бьефлари учун бьефнинг барча қисмлари сузиш учун тақиқланган зона бўлиб ҳисобланади.
201. Оқиб ўтаётган сув (оқим) устида ишлаётганда, одамларнинг сувга тушиб кетишини бартараф қиладиган хавфсизлик чоралари кўрилиши шарт. Иш жойида ёки ундан бирмунча пастда қайиқда навбатчилик ташкил этилиши шарт. Тунги вақтларда бундай ишлар ман этилади. Тунги вақтларда ишларни бажариш зарур бўлганда, қўшимча хавфсизлик чоралари қабул қилиниши шарт. Иш жойининг камида 30 m дан юқори ва 150 m пастда бўлган сув сатҳи ёритилган бўлиши шарт.
3-§. Музлик даврида хавфсизлик чоралари
202. Дарёда шуга ва муз пайдо бўлганда тиргаклар қиялиги зонасида паромлар иши тўхтатилиши лозим.
203. Муз бўйлаб ишлар бажарилаётган ёки кузатилаётган жойларга фақат ўтказилган йўл ва сўқмоқ йўл бўйича келиши лозим. Агар муз кўчиш (узилиш) жараёнида бўлса, муз бўйлаб ҳаракатланиш ман этилади.
204. ГЭСларнинг сатҳ ўзгаришларида музнинг синиши ва муаллақ туриб қолиши қайд этилган пастки бьеф қисмларида барча ишлар учун хавфли жойлар кундузги ва тунги вақтда кўринадиган ва бу зонада ишлашни ман қиладиган хавфсизлик плакатлари билан белгиланган бўлиши шарт.
205. Муз кўчиши ва майда муз парчалари оқиши даврида дарё ва сув омбори бўйича ишлар ва сузишлар фақат мустаҳкам корпусли моторли кемаларда, катта бўлмаган алоҳида музликларда эса — эшкакли қайиқларда ва гидрометрик понтонларда ишлаш ва сузишга рухсат этилади.
206. Муз кўчиши ва майда муз парчалари оқиши даврида оқим тезлиги 1,5 m/s дан ортиқ бўлганда ишлаш, шунингдек тунги вақтларда сузиш ман қилинади.
207. Музлар ёки муз парчалари тиқилиб қолган юзаларга, фақат фавқулодда ҳолларда: иншоотга хавф соладиган хавфни бартараф этиш учун ходимларнинг чиқиши учун ижозат берилади.
Ходимларнинг махсус (тўшамалар, сақловчи канатлар ва бошқа) хавфсизлик чораларисиз тиқилиб қолган музлар ёки муз қатқалоқлари бўйлаб ҳаракатланиши ман этилади.
208. Тўғоннинг сув чиқариб юбориш тешикларидан музларни ва майда муз парчаларини ташлаш, сақловчи камарларни қўллаган ҳолда, тўғоннинг хизмат кўприкчаларидан, осма ҳавозалардан ёки кажавалардан амалга оширилиши шарт.
209. Хизмат кўприкчаларида, нарвонларда ва ҳавозалардаги музлар мунтазам равишда синдириб турилиши зарур. Ходимларнинг барча ўтиш жойлари қум билан сепилган бўлиши шарт.
210. Тўғон тамбаларидаги музни парчалашда ёки сув туширадиган жой, йиғма каналлар, тешик деворларини муздан тозалашда ходимлар сақловчи камарлар билан ишлаши шарт. Ҳавозаларнинг, кажаваларнинг тўшамалари қордан ва музлардан тозаланиши ва зарур бўлганда қум сепилиши керак.
211. Муз қатқалоғини қайноқ сув билан тозалаш, ходимларнинг шикастланиш хавфини бартараф қиладиган хавфсизлик чораларини кўриб бажарилиши шарт.
Агар ёпишиб қолган музларни тозалаш тамбанинг пастки қисмида олиб борилаётган бўлса, ишлар пастки бьефга туширилган осма кажавалардан, сақловчи камарларни қўллаган ҳолда амалга оширилади.
212. Тамбаларнинг электр иситиш тизимига хизмат кўрсатиш электр техник ходимлар томонидан амалга оширилиши шарт.
213. Юқори бьефда муз қатқалоғини йўқ қилишда ва ҳ. ишларни бажаришдаги портлаш ишлари ихтисослашган корхоналар томонидан махсус йўриқномаларнинг талабларига мувофиқ бажарилиши шарт.
4-§. Иншоотларни ахлатлардан тозалаш ишлари
214. Сув қабул қилувчи қурилмаларнинг ахлатни ушлаб қолувчи панжараларини ахлатдан тозалаш, бевосита жавобгар иш раҳбари бошчилигида бажарилиши шарт.
215. Ходаларни четга чиқариш, хизмат кўприкчаларидан туриб, узун дастакли илгаклар ва хаскашлар ёрдамида амалга оширилади.
216. Йирик панжараларга ва сув қабул қилувчи тешикларга ахлат ва ходалар тиқилиб қолганда, тозалашни «ўзига қараб» бажариш тақиқланади. Тиқинларни тозалаш ахлатни аста-секин бьефга ташлаш йўли билан амалга оширилиши шарт.
217. Ахлатни ушлаб қолувчи панжараларни сувнинг тескари оқими билан тозалашда пастки бьефдаги барча ишлар тўхтатилиши шарт.
218. Электр иситиш билан жиҳозланган ахлатни ушлаб қолувчи панжаралар ерга уланган бўлиши шарт.
219. Сув қабул қилгичнинг панжараларини ахлатдан тозалашда ва сув қабул қилгич тешикларидан ходаларни грейфер билан олиб ташлашда, ходаларда ва иншоот четларида ёки панжараларда туриш ман қилинади.
220. Ахлатни грейфер билан тутишни чўкиндига грейферни эркин тушириш билан амалга ошириш шарт. Грейфер билан ушланган ахлат 1 m дан ортиқ бўлмаган баландликда махсус ажратилган жойга ташланиши шарт.
221. Грейфер бўшатилаётган пайтда ахлат ташлаш зонасида ходимларнинг бўлиши ман қилинади.
222. Сув оқизиладиган тўғонларда сув йўлларини ходалардан тозалаш, шунингдек панжараларда тиқилиб қолган ходаларни чиқариш, сақловчи камарларни қўллаган ҳолда, кран ёрдамида кўтариладиган махсус кажавалардан туриб амалга оширилиши шарт. Ходаларни кўтариш, фақат одамлар кажавадан чиқарилганидан кейин бажарилиши шарт. Ходаларни автотранспортга ортиш иккита осма арқон ёрдамида амалга оширилиши шарт.
223. Рельс йўлларида ҳаракатланаётган ахлат тозалаш автотранспортлари олдида туриш, шунингдек ахлат ташувчи вагонеткаларда юришга рухсат берилмайди.
224. Ўтиш жойларини қалаштириб ташлаш ва ахлатни панжарадан 2 m дан яқин тахлаш ман қилинади.
5-§. Тошқинни иншоотлар орқали ўтказиш
225. Сув тошқини даврига тайёргарлик кўришда ходимлар ёки аҳолини ўтиши учун фойдаланилган ва сувнинг кўтарилиши мумкин бўлган сатҳидан пастда жойлашган барча вақтинчалик иншоотлар олиб қўйилиши шарт.
226. Тошқиннинг сатҳи ва ўтиш шароитларини кузатиш учун гидроузел туманида ва дарёнинг ундан юқори қисмида, зарур бўлганда, алоқа воситалари билан таъминланган постлар ташкил этилиши шарт.
227. Юқори ва пастки бьефнинг сув тошадиган зонасидаги барча таъмирлаш ва тиклаш ишлари тошқин бошлангунга қадар тугатилиши шарт.
228. Тошқин даврида иншоотларда ишлар бажарилиши зарур бўлганда, ишлар бевосита жавобгар иш раҳбари бошчилигида амалга оширилиши керак.
229. Сув омборига тошқин кирганда, тақиқланган зона маҳаллий шароитлар ҳисобга олиниб электр станциянинг бош муҳандиси томонидан аниқланади, юқори турувчи корхона томонидан тасдиқланади ва огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари билан белгилаб чиқилади.
230. Катта бўлмаган сув омборларида тўсатдан сел тошқинлари юзага келганда, ходимлар бу ҳақда сирена сигнали билан ўз вақтида хабардор қилиниши шарт. Тўғоннинг юқори ва пастки бьефлари бўйича бажарилаётган барча ишлар дарҳол тўхтатилиши шарт.
231. Тошқин ўтказиб юборилаётганда қутқарув бригадаси учун сузувчи воситалар (катерлар, моторли қайиқлар) ишга яроқли ҳолда бўлиши шарт.
6-§. Сув омборини ва бьефни бўшатиш ва тўлдириш
232. Сувни чиқариб юборадиган шчитлар очилгунга қадар, қуйидаги ишлар бажарилиши зарур:
а) пастки бьефда олиб борилаётган ишлар ҳолатини текшириш;
б) ишчиларни ишни тугатиш вақти ҳақида огоҳлантириш;
в) ишлар тамом бўлгандан кейин бьефда кишилар йўқлигини текшириш.
233. Бьефни бўшатиш муддати, тўғондан пастда истиқомат қиладиган аҳолини сув сатҳининг кўтарилиши ҳақида огоҳлантириш учун маҳаллий идоралар билан келишилади. Гидротехника тугунлари аҳоли пунктлари чегарасида жойлашганда, тўғон тамбалари очилишидан олдин товуш сигналлари берилиши зарур.
234. Сув омборларида сувни тўкишдан олдин, бу ҳақида тўғон юқорисида жойлашган сув станциялари хабардор қилинади ва қайиқда ҳаракатланиш ва чўмилиш тўхтатилади.
Юқори бьефда жойлашган паромлар, сув олиб кетмаслиги учун қирғоққа олиб чиқилади ва маҳкамланади.
235. Тўғоннинг юқори бьефида, фақат сув сатҳи сувни бўшатиш лойиҳаси бўйича энг пастки ҳолатга етганда ишлаш учун ижозат берилади.
Юқори бьефда ишлаш муддати пастки сатҳ ҳолатининг давомийлиги билан аниқ мувофиқликка келтирилиши шарт.
236. Сув босган зонада, шчитлар билан ҳимояланмаган сув қабул қилгич қурилмани ҳам қўшиб, бьеф сатҳи кўтарилиши олдидан, у ерда ишлаётган барча ходимлар олиб чиқилиши, ҳамда қурилиш материаллари ва асбоблар йиғиштирилган бўлиши шарт.
237. Бьефни тўлдиришга жавобгар ходим, бьеф сатҳи кўтарилишидан олдин кириш шчитлари зич ёпилганлигини, кўтариш механизмларининг юритмаларида қулфлар ва шчитни кўтаришни ман қилувчи плакатлар борлигини шахсан текшириши шарт.
238. Сув омборини тўлдиришнинг бориши ва тахмин қилинаётган сув сатҳи ҳақида юқорида жойлашган аҳоли пунктларини хабардор қилиш зарур.
239. Иншоотнинг бош тугуни орқали сувни авариявий чиқариб ташлашда, олдиндан қуйидагилар ишлар бажарилиши зарур:
а) пастки бьефдаги шахсларни ва таъмирлаш бригадаларини чиқариш;
б) очилиши керак бўлган шчит зонасидан барча сузувчи воситаларни четга чиқариш;
в) сузувчи тўсиқлар ва тўсқичларни маҳкамлаш ва ҳар томонга тортиб боғлаб қўйиш ва улар эксплуатация қилиш мақсадида фойдаланилаётган бўлса, уларда ҳаракатланишни тўхтатиш;
г) авариявий тўкиш учун фойдаланиладиган тамба зонасида «Йўл берк!», «Хавфли зона!» тақиқловчи плакатларни ўрнатиб қўйиш.
7-§. Юқори бьефни ювиш ишлари
240. Насосдаги чўкиндини гидромониторлар ёрдамида ювишда агрегатни мустаҳкам тупроқда ёки шағалли қатламда ўрнатиш зарур.
241. Ходимларга сербалчиқ чўкиндилар бўйлаб, фақат мустаҳкам ётқизилган тўшамалар устидан ҳаракатланиши учун рухсат берилади. Агар чўкиндилар етарли даражада зич бўлмаса, уларда ҳаракатланаётган шахслар суғурта арқонлари билан таъминланиши шарт. Чўкинди қатламлар бўйича якка ҳолда турли хил ҳаракатланишга рухсат берилмайди.
242. Бассейн ва сув тўкгичларни чўкиндилардан гидромеханизация усули билан ювишга, фақат ишларни ташкил қилиш лойиҳаси бор бўлганда рухсат этилади, унда ишларни бажариш кетма-кетлиги ва ишларни хавфсиз юритиш учун зарур бўлган ёрдамчи қурилмалар кўзда тутилган бўлиши шарт.
Бьефни ювиш бўйича ишларга раҳбарлик учун ювишни бажараётган корхонанинг муҳандис-техник ходимларидан жавобгар шахс тайинланиши шарт.
243. Гидромониторнинг ишчи зонаси гидромонитор оқимининг бир ярим баробар масофаси чегарасида, шунингдек тупроқ ўпирилиши мумкин бўлган чегара огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари билан тўсилган бўлиши шарт.
244. Бьефни, сув сатҳини кетма-кет тушириш ва кўтариш йўли билан ювишда чўкинди қатламлар олдига, уларнинг зичлиги қандай бўлишидан қатъи назар, 5 m дан яқин масофага келиш ман этилади.
245. Тамбалар очиқ турганда тиндиргичда галереяларни ювиш ишларига рухсат берилмайди. Ювиш тамом бўлгандан кейин тамба маҳкам беркитилиши, кўтарувчи механизм эса токдан узилиши шарт.
246. Агар ювиладиган галереялар кўмилган бўлса, уларни тозалаш «ўзидан» қаратилиб ва фақат юқори бьеф томонидан бажарилиши шарт.
247. Тиндиргичлар, босимли бассейнлар ва қум тутгичларни ювишда ходимларни тамба остидан чиқаётган сув оқими чегарасида туриши ман қилинади.
248. Кишиларни иншоотнинг тўсилмаган қисмларида ювиш оқими устида туриши тақиқланади.
8-§. Ўлчаш ишлари
249. Сув омборларида ювишдан кейин чуқурликларни ўлчаш, фақат сув сатҳи нормал тиргак сатҳига (бундан кейинги ўринларда — НТС деб юритилади) етганидан сўнг амалга оширилиши керак.
250. Қайиқда туриб ўлчаш ишлари камида икки кишидан иборат бригада томонидан бажарилиши керак.
251. Чуқурликларни лот (денгиз чуқурлиги ўлчайдиган асбоб) билан ўлчашда қайиқ борти устига ёки скамейкага чиқиш ва бортдан ташқарига эгилиш ман қилинади. Лотлиннинг эркин учини қўлга ўраш ман қилинади. Массаси 10 kg дан ортиқ бўлган лотдан фойдаланилганда, уни тушириш ва кўтариш учун чиғир қўлланилиши шарт.
252. Чуқурликларни лотлар билан ўлчаш резина костюмларда ёки сув ўтказмайдиган фартукларда амалга ошириш зарур.
253. Қайиқда чуқурликларни белгилагич билан ўлчашда, бир киши эшкак эшиши, иккинчиси эса — белгилагич олдида бўлиши шарт. Қайиқда туриб, 4 m дан ортиқ чуқурликларни белгилагич билан ўлчаш ман қилинади. Агар белгилагич сув ҳавзаси тубида бирон-бир нарсага илиниб қолса, уни дарҳол қўйиб юбориш керак.
254. Чуқурликларни катерлардан ёки ўзи юрар кемалардан туриб белгилагич билан ўлчашда, белгилагич билан ишлаётган ишчига суғурта арқони маҳкамланган тасмали сақловчи камар кийдирилиши шарт. Арқоннинг бошқа учи палубанинг ҳалқасига ёки устунига маҳкамланиши шарт. Ўзи юрар кемалардан туриб ўлчашлар, фақат сокин ҳавода, шамолнинг кучи 2 баллдан (шамол тезлиги 3,3 m/s) юқори бўлмаганда амалга оширилиши лозим.
255. Чуқурликларни эхолотлар билан ўлчашларда қуйидаги ишлар бажарилиши зарур:
а) катер ёки шлюпкада эхолотни ўрнатишда, катер ёки шлюпка бир томонга оғмаслиги учун унинг қисмларини бир текис жойлаштириш;
б) эхолотнинг қабул қилувчи-узатувчи қурилмасини кемага трос билан маҳкамлаш, қурилмани қўлда осилтириб ушлаш ман қилинади;
в) асбоб ишлаётган пайтда қопқоғини доим берк ҳолда ушлаш;
г) аппарутурани кучланиш остида ростлашга рухсат берилмайди.
256. Қутқарув воситалари бўлмаган катер ёки шлюпкадан туриб ўлчаш ишларини бажариш, шунингдек бьефни ювишдаги оқимда ўлчаш ишларини бажариш ман қилинади.
III БОБ. Гидроиншоотларга хизмат кўрсатиш
1-§. Гидроиншоотларга хизмат кўрсатишда хавфсизлик чоралари
257. Тўғонларнинг устун панжараларида ва хизмат кўприкчаларида зарур миқдорда чангаклар ва қутқарув доиралари олиш осон бўлган жойларда осилган бўлиши шарт.
258. Ходимларга очиқ люк ва сифон ишлаётганда сурилма қопқоқ олдида туриш ман қилинади.
259. Пазларга таъмирлаш тўсиқларининг секцияларини ўрнатишда, уни қўл ёрдамида йўналтириш ман қилинади.
260. Тўғонларнинг сув йиғгичларида ишлаётганлар зарур қутқарув воситалари, сақловчи камарлар ва резина этиклар билан таъминланган бўлиши шарт.
261. Сув қабул қилгич камераларни таъмирлашни ташкил этишда, уни юқори бьеф ва каналдан бутунлай ўчиришни таъминлаш шарт.
262. Бўшатилган камераларга, сифон камераларига, флюбет зонасига ва бошқа иншоотларга тушиш мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ амалга оширилади.
263. Металл скобалар бўйлаб ҳаракатланганда, тушиш жараёнида уларни ахлатлардан ва сув ўтларидан тозалаш зарур.
264. Сув қабул қилгични катта бўлмаган сув миқдорини ювиш тешигига оқизиш йўли билан чўкиндилардан тозалашда, ишчилар оқим ҳаракати чегарасидан ташқарида бўлишлари шарт.
265. Тўғоннинг вертикал қирраларини, шлюз камераларининг деворларини, тамбаларни, таъмирлаш тўсиқларини, шунингдек кўприкли ўтишларнинг оралиқ металл конструкцияларини, тамба механизмлари остидаги таянч конструкцияларини ва баландликда жойлашган бошқа шунга ўхшашларни таъмирлаш, кажаваларда ёки осма ҳавозаларда туриб бажарилиши шарт. Тўғоннинг қия пастки қирраларини таъмирлаш учун ишчи майдончалари бўлган кўчма чаналар қўлланилиши керак.
266. Очиқ канал бўйлаб ўтган умумий ўтиш йўллари панжаралар, надолбалар ёки ўтказилган дарахтлар билан тўсилган бўлиши шарт.
267. Сув сатҳи юқори бўлган зонада каналларни ўчирмасдан таъмирлаш, фақат электр станциянинг бош муҳандиси томонидан белгиланган алоҳида ҳолларда, амалга оширилади.
268. Ишлаб турган каналда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганда кишиларнинг сувга тушиб кетиш эҳтимолини бартараф қилиниши шарт. Бетон, қоришма ва ҳ. тайёрлаш бўйича иш жойлари канал четидан 3 m дан яқин бўлмаган масофада жойлашган бўлиши шарт.
269. Ходимларни каналга ёки тиндирадиган бассейн камерасига киритиш, фақат улар тўлиқ бўшатилиши ва ишлаш вақтида каналга ёки тиндирадиган бассейнга сув тушишининг олдини олиш чоралари кўрилганидан кейин амалга оширилади.
270. Бўшатилган босимли бассейнларга ходимларни киритиш, фақат деривациядан сув келиши тўлиқ тўхтатилганда ва босимли узатувчи қувурлар бўшатилганда ва бассейн тубидаги тамбалар тўлиқ очилганидан кейин рухсат этилади.
271. Каналда ёки тиндирадиган бассейнда ишларни бошлашдан олдин тамбалар зич беркитилган бўлиши ва улар очилиб кетишининг олдини олувчи чоралар кўрилиши шарт.
272. Канални, туннелни, дюкерни, акведукни ёки бассейнни сув билан тўлдиришдан олдин иш раҳбари таъмирлаш бригадаси у ердан чиқарилганлигига, барча асбоблар, қурилиш материаллари ва механизмлар эса йиғиштирилганлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.
273. Туннелга, дюкерга ва акведукга киришда деривацияни бўшатиш ёки тўлдириш вақтида иншоотга киришдаги тамбалар ҳолатини кузатиш постлари ўрнатилиши шарт.
274. Понтонлардан туриб босимсиз туннелларни таъмирлашда, улар ишончли маҳкамланган ва панжарали тўсиқларга эга бўлиши шарт. Ишлар сув сатҳи ўзгармас ва қутқарув воситалари мавжуд бўлганда бажарилиши шарт.
275. Бўшатилган тенглаштирувчи резервуарларни кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш ишлари ҳалқали осма ҳавозаларда ва кажаваларда туриб, сақловчи камарларни қўллаган ҳолда бажарилиши шарт.
2-§. Музлик даврида хавфсизлик чоралари
276. Қишда канал бўйлаб қирғоқдан камида 1 m масофада ҳаракатланишга рухсат берилади. Ҳаракатланиш йўллари қор ва муздан тозаланиши ва уларга қум сепилиши зарур.
277. Муздан тозалаш ва музни парчалаш, узун дастакли илгак ва узун дастакка ўрнатилган болталар ёрдамида ва сақловчи камарларни қўллаган ҳолда амалга оширилиши шарт.
Каналда муздан тозалашни бир киши бажариши ман қилинади.
Қор бўронида ва бўронда канал бўйлаб фақат камида уч кишидан иборат гуруҳга, бир-бирига арқон билан боғланган ҳолда ҳаракатланишга рухсат берилади.
278. Тунги вақтда навбатчи ходимлар кўздан кечирадиган зоналар яхши ёритилган бўлиши шарт.
279. Каналларда, туннелларда, тез оқар сувларда муз парчаларидан иборат тиқинларни «ўзига қаратиб» тозалаш ман қилинади.
280. Музларни ва муз парчаларини салт сув ташлагич ва муз ташлагичлар орқали ташлашда ходимларни музда туриши тақиқланади.
3-§. Тупроқли дамбаларни ва тўғонларни таъмирлаш
281. Тупроқли дамбалар ва тўғонларни стрелкали кранларни қўллаган ҳолда таъмирлашда, у тўғон ёки дамба қиялигининг четида мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида келтирилган масофага риоя қилиш шарти билан ўрнатилиши шарт.
Бу масофаларга риоя қилиш имкони бўлмаса, қиялик мустаҳкамланиши шарт.
Ишлаш учун кранларни янги сепилган шиббаланмаган тупроқда, шунингдек қиялиги паспортда кўрсатилганидан ортиқ бўлган майдончада ўрнатишга рухсат берилмайди.
282. Экскаваторлар иш вақтида режалаштирилган майдончага ўрнатилиши ва улар ўз-ўзидан силжишнинг олдини олиш учун инвентарь таянчлар билан маҳкамланиши шарт. Бу мақсадларда ходалар, ёғочлар, тошлар ва бошқа жисмлардан фойдаланиш ман қилинади.
283. Экскаватор ишлаганда бошқа ишларни бажаришга ва экскаватор ҳаракат радиуси плюс 5 m масофада туришга рухсат берилмайди.
284. Экскаваторнинг музлаган вақтда ҳаракатланиши учун, унинг тасма занжирлари сирпанишига қарши чоралар кўрилган тақдирда, ижозат берилади. Кичик сув ҳавзалари бўйлаб экскаватор ҳаракатланиши ишга жавобгар раҳбарининг рухсати билан, у ҳаракатланиш йўлини ўрганиб чиқганидан кейин амалга оширилади.
285. Жойлардаги қиялик бурчаги паспортда белгиланган қийматдан катта бўлганда, экскаваторни тушириш ва чиқариш шатаклагични қўллаган ҳолда ишга қўйувчининг иштирокида амалга оширилиши шарт.
286. Автотранспорт паспортида кўрсатилган қиялик бурчагидан катта бўлган кўтарилишда ёки қиялик остида ҳаракатланишда (бульдозерлар, скреперлар ва ҳ.) машиналар билан тупроқни ишлаб чиқиш ва ташиш ман қилинади.
287. Тупроқни ўзи юрар гидровиброзичлагич билан зичлаганда ерга уланмаган частота ўзгартиргичини тармоққа улаш, шунингдек ток ўтказувчи кабелларни тортиш ва бураш ман қилинади.
Зичловчи машинанинг вибратори, у қаттиқ асос бўйлаб юрганда ишга тушиши шарт.
288. Икки ва ундан ортиқ ўзи юрар ёки тиркамали (скреперлар, грейдерлар, ғалтак машиналар, бульдозерлар ва ҳ.) автотранспортлар ишлаганда, улар орасидаги масофа 5 m дан кам бўлмаслиги зарур.
289. Автотранспорт билан тупроқни узатишда автотранспортларни тўғон бўйлаб ҳаракатини, шу мақсадда махсус тайинланган шахс бошқариши шарт.
Автотранспортларнинг тўғон бўйлаб ҳаракатланиш тезлиги ҳар бир алоҳида ҳолда йўллар ҳолатига ва ҳаракат жадаллигига қараб белгиланиши лозим.
290. Тупроқли дамбалар ва тўғонларнинг қияликларида ишлаганда ишчиларнинг қия юзалар бўйлаб қулашига ва сирпанишига қарши (икки оёқли нарвонлар, сақловчи камарлар ва ҳ.) хавфсизлик чоралари кўрилиши керак. Ишчиларнинг маҳкамланган қиялик бўйлаб нарвонларсиз ҳаракатланиши ман қилинади.
291. Тўғондаги жарлик зоналари тўсилган бўлиши шарт. Жарликни фақат нарвонлар бўлганда ва сақловчи камарларни қўллаган ҳолда кўздан кечиришга рухсат берилиши мумкин.
292. Тўғон қиялигига тош ётқазишда, тошлар тўғон қиррасига четидан (бровкадан) камида 1 m масофада тахланади.
293. Тўғонлар ёки дамбаларнинг қияликларини ёзги вақтда сузувчи воситалар (баржалар ва кранлар) ёрдамида таъмирлашда, улар қирғоқ бўйлаб жойлаштирилиши шарт.
Таъмирлаш зонасида, олдидан ўтаётган кемаларнинг тезлиги чекланган бўлиши шарт, бу ҳақда кема эгалари тегишли сигналлар билан огоҳлантирилади.
294. Тўғон чўққисидан қияликка тошлар, ходалар ва шох-шабба узатилаётганда ишчилар материаллар тушиши мумкин бўлган қисмда бўлмасликлари шарт.
295. Қиш вақтида тўғонда таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин иш жойлари муз ва қордан тозаланган бўлиши шарт.
IV БОБ. Сув таъминоти ва гидрокулни чиқариш тизимига хизмат кўрсатиш
1-§. Сув олувчи иншоотлар
296. Таъмирлашда турган босимли агрегатларнинг юритмаларида ва ишга тушириш қурилмаларида кучланиш беришни ва беркитувчи арматурани ишлатишни ман қиладиган плакатлар осилган бўлиши шарт.
297. Ишчиларнинг сув қабул қилувчи камераларга тушиши мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ амалга оширилади. Камерага туширилаётган ишчилар сақловчи камарлар билан таъминланган бўлиши шарт. Сув қабул қилувчи камераларга тушишдан олдин кириш тамбалари беркитилганлигига, камерада сув йўқлигига ва ҳавода зарарли моддалар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
298. Сув қабул қилгичларнинг тубида 30 сm дан қалин лойқа қатлами бўлганда, насосларнинг сўрувчи линияларини таъмирлаш ҳавозалардан туриб бажарилиши лозим.
299. Музлаган қувурларни ва насосларнинг қабул қилгичларини қайноқ сув ёрдамида иситишда ходимлар куйишининг олдини олиш чоралари кўрилган бўлиши шарт.
300. Сув қабул қилгични муз уюмларидан тозалаш, камерадан музни йўқотиш ва ахлат ушлаб қолувчи панжараларни тозалаш мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
301. Айланаётган тўрларни ахлат ёки муздан тозалашда ишчилар тўрдан камида 1 m масофада бўлишлари шарт.
302. Сув узатгичнинг босимли линиясини люк орқали кўрикдан ўтказишда узатувчи қувурнинг узилаётган қисмида сув йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун қопқоқ гайкаларини аста-секин бураш керак. Фақат шундан кейин люк қопқоғини бутунлай очиш мумкин.
303. Қувурнинг кўрикдан ўтказиш учун таъминловчи насос тўхтатилиб, тармоқдан узилган ва сурилма қопқоқлар тўлиқ беркитилиши шарти билан рухсат берилади. Таъминловчи насоснинг электр схемаси қисмларга ажратилган бўлиши шарт.
304. Келтирувчи каналлар насос хоналаригача тўсилган, четлари тозаланган бўлиши шарт.
305. Сув олувчи иншоотларнинг келтирувчи каналларини, бу иншоотларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган сузиш воситаларини жойлаштириш учун фойдаланиш, шунингдек бу каналларга ифлос оқова сувларни оқизиш ман қилинади.
306. Босимли қувурлар галереялари етарли даражада ёритишга эга бўлиши шарт. Галерея поллари тоза, қуруқ бўлиши шарт; қувурлар орасидаги йўлкалар нарсалар билан қалаштирилишига рухсат берилмайди.
307. Ишланган сувни дарёга оқизиш зонаси дарё қирғоғигача тўсилган, қияликлар эса нишаб йўлкалар ёки чимлар билан мустаҳкамланган бўлиши шарт.
2-§. Совутувчи ҳовузлар
308. Аҳоли пунктларида жойлашган совутувчи ҳовузларнинг қияликларида сув сатҳининг чегаравий кўрсатгичлари ҳовуз периметри бўйлаб ҳар 50-75 m да аниқ кўринадиган қилиб ўрнатилиши шарт.
309. Совутувчи ҳовузларни гербицитларни қўллаб тозалаш, махсус йўриқнома бўйича ходимлар зарур шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш шарти билан, амалга оширилиши лозим.
310. Сув таъминоти тизимидаги сувни хлорлаш «Электр станциялари ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари»нинг IV боби (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан техник қоидалар ва нормаларга тегишли деб топилган, 2009 йил 19 июндаги 6-15/13-5156/6–сон хати) талабларига мувофиқ бажарилиши лозим.
3-§. Сув сепадиган бассейнлар ва градирнялар
311. Градирнядаги барча хизмат кўрсатиш кўприкчалари ва йўлкалари барча сатҳларда тўсилган бўлиши, қишки вақтда эса муздан тозаланган ва қум сепилган бўлиши шарт.
312. Градирнядаги вентиляторлар тўсилган бўлиши шарт. Вентияторнинг чиқиш тешигига чиқиш ман қилинган бўлиши шарт. Градирняларни кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш даврида вентиляторлар ўчирилган ва тўхтатилган бўлиши шарт.
313. Сув сепадиган бассейн бўйлаб соплалар ўртасидаги йўлкалар тозаликда сақланиши шарт. Музлаган вентилларни ва соплаларни муздан тозалашни таъминловчи линия ўчирилганда амалга ошириш керак.
314. Сув сепадиган бассейнда соплаларни тозалаш вақтинчалик кўприкчалардан амалга оширилиши керак. Кўприкча тахталари эгилмаслиги ва пружиналанмаслиги шарт.
315. Сув сепадиган бассейнни лойқадан тозалаётган ишчилар резина этиклар ва қўлқоплар билан таъминланган бўлиши шарт.
316. Ходимларнинг кюветлар, градирня ва сув сепадиган бассейнлар ҳудудидан чиқувчи сувлар орқали ўтишлари учун кўприкчалар кўзда тутилган бўлиши шарт.
4-§. Гидрокулни олиб ташлаш
317. Кулли хонада пол силлиқ бетонли ёки плиткали бўлиши ва кулли канал томонга қияликка эга бўлиши лозим. Барча каналлар пол билан бир текис қопламага эга бўлиши шарт.
318. Кулчилар махсус кийим-бош, этиклар, қўлқоплар, пелеринали ҳимоя дубулғаси ва ҳимоя кўзойнаклари билан таъминланган бўлишлари шарт. Шим этик устидан (чиқариб) кийилган бўлиши шарт.
319. Қозон ўчоғидан ва газ йўлларидан кул ва тошқол туширилаётганда ишчи люкдан четда туриши шарт. Ўчоқнинг тинчланмаган режимида кул ва тошқолни тушириш ва кўргичлардан ва люкдан оловни ва кулни уриб тушириш ман қилинади. Совуқ воронканинг тошқол қабул қилувчи қисми сув билан тўлдирилган бўлиши шарт.
320. Гидрокулни олиб ташлаш каналларини тозалаш мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ бажарилиши шарт.
321. Гидрокулни олиб ташлашнинг каналларини тозалашда иш зонаси чегарасида канал устидаги барча люклар очилган бўлиши шарт.
322. Гидрокулни олиб ташлаш хоналарида ишлаганда, кул каналига чиқиш люкини очиқ қолдириш мумкин эмас.
323. Одамларнинг ер юзасида жойлашган қувурлар орқали ўтиш жойларида кўприкчалар кўзда тутилган бўлиши шарт.
324. Кул-тошқол қувурларни буриш ёки таъмирлаш қувур бўшатилганда ва босимли агрегатлар ўчирилганда бажарилиши шарт. Сутканинг қоронғу вақтида иш жойлари ва йўлкалар (йўллар) етарли даражада ёритилган бўлиши шарт.
325. Кул-тошқолни чиқаришда уюмларни тозалаш бўйича ишлар резина этикларда бажарилиши шарт.
326. Кул-тошқол узатгич секциялари ажратилганда қувурда қолган пульпани (кул ёки тошқолни) тўкиш бўйича чоралар қабул қилиш шарт. Қувурлар кўтарилаётганда ходимлар секция охиридан четлаштирилиши лозим.
5-§. Кул-тошқолни ағдариш
327. Пулпани ва қуруқ кулни ёки тошқолни ташлаш жойлари, уларга келиш йўлаклари (йўллари), шунингдек хизмат кўрсатилиши керак бўлган иншоотлар (шахтадаги сув ташламалари, сув туширишлар, сув қабул қилғичлар ва ҳ.) тунги вақтда ёритилган бўлиши шарт.
328. Кул-тошқолни ташлаш жойлари, тиндирилган сув бассейнлари ва каналлари чегарасида, шунингдек тошқолни олиб ташлаш ташқи тизими жойлашган зона йўлларида: «Йўл берк!», «Хавфли зона!» тақиқловчи плакатлари ўрнатилган бўлиши шарт.
329. Кул-тошқол пляжларидан, фақат махсус ётқазилган тахталар устидан ва ундан сув кетганидан кейин ўтишга рухсат берилади. Янги ювилган кул-тошқол пляжларидан кузатувчисиз ва ювилган қатламнинг мустаҳкамлигини текширмасдан юриш ман қилинади.
330. Тиндирилган сувни чиқариб берувчи, тўсилган дамба олдида жойлашган шахтали сув ташламалари каби иншоотларга хизмат кўрсатиш кўприкчалардан; дамбадан узоқ масофада — понтондан амалга оширилиши шарт. Понтонлар тахта тўшамалар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
331. Қайиқдан, катамарандан ёки солдан туриб (тиндирувчи ҳовузларнинг чуқурлигини ўлчаш, сув чиқариш иншоотларида шандорларни ўрнатиш ва ҳ.) ишларни бажараётган ходимлар қутқарув воситаларига (нимчалар, камарлар ва ҳ.) эга бўлиши шарт.
332. Тиндирувчи ҳовузларда шамол тезлиги 9,8 m/s дан ортиқ ва тўлқин 0,35 m дан баланд бўлганда чуқурликни ўлчаш, шандорни, понтонни ёки солни ўрнатиш ишларини бажариш ман қилинади.
333. Кул-тошқолни ташлаш жойларида кўчкилардан тозалаш резинали этикларда бажариш шарт.
334. Кул-тошқол узатгич секциялари ажратилганда узатувчи қувурда қолган пульпани (кул ёки тошқолни) тўкиш бўйича чоралар қабул қилиш шарт. Қувурлар кўтарилаётганда ходимлар секция охиридан четлаштирилиши лозим.
V БОБ. Гидромеханика ускуналарига хизмат кўрсатиш
1-§. Гидроагрегатлар ва ёрдамчи ускуналар
335. Фланецли бирикмаларни 5 kgc/сm2 дан кўп бўлмаган босим остидаги сувли узатувчи қувурларда тортишга рухсат берилади.
336. Ишлаётган агрегатларни кўрикдан ўтказаётганда йўналтирувчи аппарат ричаглари орасидаги ҳалқаларда, сервомотор штокларида ва механизмларнинг бошқа ҳаракатдаги қисмларида туриш ман қилинади.
337. Ишчи ғилдирак парракларини клинларга ажратишда ва парракларни буриш билан боғлиқ таъмирлаш ишларида ростлаш колонкаси олдида йўриқнома олган навбатчи туриши шарт. Бурувчи-паррак турбиналарининг ишчи ғилдирак парракларини буриш, камера ичида турган шахс буйруғи бўйича амалга оширилиши шарт.
338. Босим остида ишлаётган ускунани таъмирлашда, таъмирланаётган қисмдан босим олинган ва сурилма қопқоқларда кучланиш беришни ва беркитувчи арматура билан ишлашни таъқиқловчи плакатлар осилган бўлиши шарт.
339. Турбиналарнинг сув ўтказувчи трактларидаги люкларни, шунингдек турбиналарнинг спиралсимон камераларига, ишчи ғилдирак камерасига ва сўрувчи қувурларга келувчи люкларни очиш босим олингандан, ҳамда камераларда ва турбинанинг сув ўтказувчи трактларида босим йўқлиги текширилганидан кейин бажарилиши шарт.
340. Ходимларни сўрувчи қувурларга, тубли сув оқизмаларига, босимли сув узатгичларига ва турбинанинг сув ўтказувчи трактларидаги бошқа бўшлиқларга, фақат таъмирлаш тамбалари ўрнатилганидан, сув сўриб олинганидан ва сув қуритилган трактга келиши мумкин бўлган тамба ва сурилма қопқоқлар очилиб кетишининг олдини олувчи чоралар кўрилганидан кейин, шунингдек заҳарли газлар билан тўйинганлиги текширилганидан кейин киришига ижозат берилади.
341. Турбинанинг ишчи ғилдирак камерасига тепадан ишончли маҳкамланган металл нарвон бўйлаб бир кишидан тушиш лозим.
342. Турбинанинг ишчи ғилдирагида, генератор роторида, йўналтирувчи аппаратда ва гидроагрегатнинг бошқа айланувчи қисмларида таъмирлаш ишлари таъмирлаш тамбалари туширилган, бўшатувчи сурилма қопқоқларни очиқ ҳолатида ва турбинанинг оқувчи қисми қуритилганда бажарилиши шарт. Бунда ишчи ғилдирак парракларини буриш тамбаларини очиш ва турбинанинг йўналтирувчи аппаратини жойини ўзгартириш имконини бартараф қиладиган (тамба механизмларини тармоқдан узиш, БМҚ қозонидан босимни олиш, йўналтирувчи аппарат ва турбина парракларини поналаш, генератор роторини тормозга қўйиш, огоҳлантирувчи плакатларни осиш ва ҳ.) чоралар кўрилиши шарт.
Генератор роторида таъмирлаш ишларини, йўналтирувчи аппарат орқали сизиб чиқиш катта бўлмаганда, турбинанинг оқувчи қисмларини бўшатмасдан бажаришга рухсат берилади. Бунда юқори бьеф томонидаги тамба туширилган, йўналтирувчи аппарат зич беркитилган ва тўсилган, ротор тормозга қўйилган, турбина парраклари йиғиштирилган бўлиши шарт. Роторни гидростатик кўтариш насослари мавжуд бўлганда, насоснинг электр схемаси узилган бўлиши шарт.
343. Агрегатларнинг оқадиган қисмларида, тамбалар орқали сизиб чиқиш миқдорини олдиндан аниқланмасдан ёки турбинанинг йўналтирувчи аппарат кураклари зичлиги бузилганда, ишларни бажариш ман қилинади.
Спиралсимон камерадан ва сўриб олувчи қувурдан сувни насос билан чиқариш белгиланган сатҳда бажарилиши шарт.
Бўшатиш қурилмаси, тамба зичланиши бузилганда сизиб чиқаётган сувни чиқариб ташлашга улгуриши шарт.
Тамба зичланиши бузилганда ва сувни тортиб чиқариш қурилмалари ишдан чиққанда сўрувчи қувурнинг ишчи ғилдирак ўқидаги белгигача тўлиш вақти ходимларнинг айланувчи қисмлардаги иш жойларидан ва оқувчи қисмлардан чиқиб кетиши, турбина қопқоғидаги люкларни зич беркитилиши, йўналтирувчи аппаратни беркитилиши (агар у очиқ бўлса) ва спиралсимон камералардан сувни чиқариб ташлаш сурилма қопқоғини беркитилиши учун етарли бўлиши шарт.
344. Юқори босимли гидроэлектростанциялар учун гидроагрегатнинг айланувчи қисмларида таъмирлаш ишларини, босимли қувурни бўшатмасдан, турбина тамбаси берк бўлганда, агар у авариявий-таъмирлаш ҳолатида бўлса, бажаришга рухсат берилади. Бунда турбина тамбасини очиш имконини бартараф қилувчи (тўхтатгични ўрнатиш, тамба бошқаруви золотникига мой узатувчи сурилма қопқоқни беркитиш ёки БМҚ қозонидан босимни олиш, тамба бошқаруви сервомотор бўшлиқларидан сурилма қопқоқларни дренажга очиш) чоралар кўрилган бўлиши ва турбинанинг оқадиган қисмидан (спиралсимон камера ва сўрувчи қувур) сувни ташлаш сурилма қопқоғи очиқ бўлиши шарт. Ишлар ишга жавобгар раҳбарининг бевосита раҳбарлиги остида бажарилади.
Тамба ва юқорида кўрсатилган сурилма қопқоқлар тўхтатгичининг ҳолати мустаҳкамланган ва улар билан ишлашни тақиқловчи плакатлар осилган бўлиши шарт.
Тамба бошқаруви золотникига мой узатиш, тўхтатгичнинг, уни ёпиқ ҳолатида золотникка мой узатишни бартараф қилувчи ҳолати билан блокировка қилинган бўлиши шарт.
345. Йўналтирувчи аппаратнинг жойини алмаштириш ва ишчи ғилдирак парраклари ҳолатини ўзгартириш, шунингдек таъмирланаётган гидроагрегат роторини буришдан олдин гидроагрегатнинг барча қисмларида ишлар тўхтатилиши ва барча ходимлар ундан чиқарилиши шарт.
346. Йўналтирувчи аппарат куракчасини ва ишчи ғилдирак парракларини кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш махсус ҳавозалардан бажарилиши шарт.
347. Ходимлар ишчи ғилдирак остидаги ҳавозаларни ўрнатишда ва бузишда ёки бевосита ишчи ғилдирак парракларидан туриб ишлаганда сақловчи камарлар билан таъминланган бўлиши шарт.
348. Роторни кўтаришдан олдин ундаги ишлар тўхтатилиши ва роторда одамлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиниши шарт.
349. Турбина камераларида, сўрувчи қувурларда ва сув ташламаларида таъмирлаш ишлари тугаши билан иш раҳбари агрегатни эътибор билан ички кўрикдан ўтказиши ва одамлар, материаллар, асбоблар ва мосламалар йўқлигига шахсан ишонч ҳосил қилиши шарт. Навбатчи ходимга барча люклар, дренаж қурилмалари ёпилиб, наряд беркитилганидан кейин сув ости қисмини сув билан тўлдириш (шчитларни кўтариш, тамбаларни очиш ва ҳ.) учун рухсат берилади.
Айлантирувчи-парракли турбинанинг сув оқадиган қисмини тўлдиришдан олдин йўналтирувчи аппарат беркитилган ва тўсилган бўлиши шарт; ишчи ғилдирак парраклари ҳам беркитилган (йиғиштирилган) бўлиши шарт.
350. Ходимларга ростлаш тизимини мой билан тўлдиришда йўналтирувчи аппаратни ростлаш органларида ва ишчи ғилдирак парракларида бўлиши ман қилинади.
351. Турбина тезлигининг ростлагичи таъмирланаётганда, БМҚ билан тезлик ростлагичини боғловчи тўкадиган ва босимли мой ўтказгичлар бўшатилган бўлиши ва мой ўтказгичларни тўлдириб бўлмаслигини таъминловчи тегишли чора-тадбирлар бажарилган бўлиши шарт.
352. Гидротурбинанинг оқадиган қисмини (ишчи ғилдиракларни, спиралсимон камераларни ва сўрувчи қувурларни) таъмирлашда мажбурий вентиляция ва зарур ҳолатларда — ҳавони иситиш таъминланган бўлиши шарт.
Иш жойларини ёритиш учун кучланиши 12 V дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар қўлланиши шарт.
353. Капсулали агрегатларни таъмирлашда мазкур Қоидаларга қўшимча равишда хавфсизлик техникаси бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўзда тутилган махсус йўриқнома тузилиши шарт.
2-§. Босимли қувурлар
354. Қувурлар устида ишларни қувурда маҳкам ўрнатилган ҳавозалардан туриб бажаришга рухсат берилади. Одамларнинг ҳавозаларга чиқиши ва тушиши учун нарвонлар ўрнатилган бўлиши шарт.
Босимли қувурларни кўрикдан ўтказишда қувур бўйлаб юриш ман қилинади.
355. 20° дан юқори қиялик билан жойлашган қувурларда ёки 30° дан юқори қияликдаги қувурлар ичида ишлашда ходимлар сақловчи камарлар билан таъминланган бўлиши шарт.
Ишчилар металл қувурларнинг ичидаги ва ташқарисидаги ишларни бажаришда зарур бўлган металлга тегишдан шахсий ҳимоя воситалари (намат бўйралар, тирсакбанд ва тиззабандлар) билан таъминланган бўлиши шарт.
356. Ходимларнинг қувур бўшатилгунга қадар аванкамераларга тушиши ва қувур тўлдирилаётган пайтда аванкамераларда бўлиши ман қилинади.
357. Қувур бўшатилаётган ёки тўлдирилаётган вақтда ходимларнинг аэрацион (қувур) тешиклари зонасида бўлиши ман қилинади.
358. Босимли қувурларни кўрикдан ўтказишда ва таъмирлашда қувурнинг ёрилишидан автоматик ҳимоя олдиндан ўчирилган ва токдан узилган бўлиши шарт.
359. Қувурни таъмирлашнинг ҳамма даврида юқори томондаги тамбалар беркитилган бўлиши ва улар очилишининг олдини олиш (тамбалар тўсилган, босим олинган, огоҳлантирувчи плакатлар осилган ва ҳ.) чоралари кўрилган бўлиши шарт.
360. Қувурда чуқурлиги 5 сm дан ортиқ сув оқими бўлганда, унинг ичида ишлаш ман қилинади.
361. Қувурни тўлдиришдан олдин иш раҳбари қувурда одамлар, асбоблар ва мосламалар йўқлигига шахсан ишонч ҳосил қилиши шарт. Фақат шундан кейин навбатчи ходимга узатувчи қувурни тўлдириш учун кириш тамбаларини очишга рухсат берилади.
362. 300 дан юқори қияликдаги босимли қувурлар ичида ишларни фақат кўчма платформалардан туриб бажаришга рухсат берилади.
363. Босимли металл қувурларни тозалашда ва бўяшда мазкур Қоидаларнинг талабларига риоя қилиш керак.
364. Турбинанинг спиралсимон камерасида босим бўлмаганда узатувчи қувур люкларини очишга рухсат берилади. Спиралсимон камерада сув босими йўқлигини назорат қилиш учун пўкакли назорат крани ўрнатилган бўлиши шарт.
Қувурда люкларни очишда болт гайкаларини, ҳосил бўлган тирқишдан сув оқиб чиқиши учун аста-секин бураш керак. Люкни очаётган ишчилар оқим ҳаракатидан четда бўлишлари шарт.
3-§. Гидротехника иншоотларининг тамбалаш механизмлари
365. Ходимларнинг валларга, шкивли узатиш камарларига ва узатиш механизмларига (тишли ғилдираклар, занжирли узатишлар, фрикцион дисклар, муфталар ва ҳ.) яқинлашиши мумкин бўлган жойлар тўсилган бўлиши ёки мустаҳкам ва қўзғалмас маҳкамланган ғилофларга эга бўлиши шарт. Ғилофлар конструкцияси ускуна ишлашини кузатиш ва машина ва механизмлар қисмларини мойлаш учун қулай бўлиши шарт.
366. Шчитли бўлимларнинг очиқ тешикларида бутун периметр бўйлаб тўсиқлар кўзда тутилган бўлиши шарт.
367. Механизмлар жойлашган хоналарга киришга, фақат иншоот бўйича навбатчининг рухсати билан ижозат берилади. Барча бундай хоналар қулфга ёпилиши, хоналарнинг калитлари навбатчида бўлиши шарт.
368. Гидротехника иншоотларининг тамбалаш механизмлари билан ишлаганда, агар тамба чангакларга олинмаган ёки ишончли маҳкамланган бўлмаса, ходимлар тамбалаш элементларида туришига рухсат берилмайди. Ходимнинг, тамбани чангакка ўрнатиш учун, тамбалаш элементида туриши зарур бўлган ҳолат бундан истисно. Бунда ходим махсус тайёрланган ҳамда зарур сақловчи ва қутқарув воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Ходимларни ригелга кўтариш учун кран билан кўтариладиган кажавадан фойдаланиш мумкин.
Тамбаларни кўтариш ва тушириш бажарилаётган зонада, бу ишларда иштирок этмаётган кишиларнинг бўлиши ман қилинади.
369. Тамба очилишидан олдин юқори ва пастки бьефдан одамлар ва сузиш воситалари олиб чиқилиши шарт.
Очиқ тамбалар районида тунги пайтда ёруғлик сигналлари ўрнатилган бўлиши шарт.
370. Тамбалар ва механизмлар ишлаганда, уларнинг остида ходимларни осма қурилмаларда туриши ман қилинади. Тамбалар ва механизмларни кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш учун фақат тамбалаш механизмини бехосдан ишга уланишини бартараф қилувчи чоралар қабул қилинганидан кейин рухсат берилади.
371. Таъмирлашда бўлган тамбанинг кўтарувчи механизмларида тамбага кучланиш берилиши ва у билан ишлашни ман қилувчи: «Уланмасин, одамлар ишламоқда!» плакатлари осилган бўлиши шарт.
Мазкур механизмга келувчи электр таъминоти линияси токдан узилган, қўл юритмаси эса қулфланган бўлиши шарт.
372. Механизмларни кўрикдан ўтказишда, тозалашда ва таъмирлашда механизмнинг ҳаракатланувчи қисмлари силжишини бартараф қилувчи (кучланиш узилган, стопор ёки чангакларга олинган, бошқарув калитига таъқиқловчи плакатлар осилган ва ҳ.) чоралар кўрилиши шарт.
373. Тамбалар механизмлари, уларни автоматик равишда тўхтатадиган, шунингдек қўл юритмаси ёки тўхтатилган механизм билан ишлаганда электр юритмани улаш имкониятини бартараф қиладиган сақловчи ва блокировка қилувчи қурилмаларга эга бўлиши шарт.
374. Механизмни таъмирлашдан кейин ишга тушириш, фақат уни кўрикдан ўтказиш ва синашдан кейин, механизмларни ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказиш журналига тегишли ёзувлар киритилганидан кейин амалга оширилиши шарт.
375. Механик ускуналарнинг электр қисмлари билан боғлиқ хавфсизлик шартларини таъминлаш мазкур Қоидаларда кўрсатилган талабларга мувофиқ бажарилиши шарт.
376. Таъмирлаш ходимларига ишларни бажаришда вақтинчалик тўсиқларни, кўчма ерга улагичларни, огоҳлантирувчи плакатларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш ва олиб қўйиш ман қилинади.
VI-БОБ. Иш хавфсизлигини таъминловчи ташкилий тадбирлар
1-§. Наряд, фармойиш
377. Электр станцияларининг сув хўжалиги, гидротехника иншоотлари ва гидромеханика ускуналарини таъмирлаш ва эксплуатация қилишда хавфсизликни таъминловчи ташкилий тадбирлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
а) ишни наряд ёки оғзаки фармойиш (бундан кейин қисқача «оғзаки фармойиш» ўрнига «фармойиш» деб юритилади) билан расмийлаштириш;
б) ишга қўйиш;
в) иш вақтида назорат;
г) бошқа иш жойига ўтказиш;
д) ишдаги танаффусларни расмийлаштириш;
е) иш тугалланишини расмийлаштириш.
378. Электр станцияларининг гидротехника иншоотларида ва гидромеханика ускуналарида ишлар нарядлар ёки (нарядсиз) фармойишлар бўйича олиб борилади.
Аварияни бартараф этишда таъмирлаш ишларини нарядни расмийлаштирмай олиб бориш ва уни кейинчалик расмийлаштиришга рухсат этилади.
Наряд шакли мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида келтирилган.
Таъмирлаш ишларининг ҳажми ва уларни бажаришни ташкиллаштирилишига қараб наряд шакли қуйидагича расмийлаштирилган бўлиши мумкин:
қандайдир аниқ ишни бажариш учун — наряд;
агрегат ёки узелда ишларни олиб бориш учун — умумий наряд;
агрегат ёки узелнинг айрим қисмларида иш олиб бориш учун — оралиқ наряд. Фақат умумий наряд мавжуд бўлганда берилади.
379. Нарядлар бўйича қуйидаги ишлар бажарилади:
а) гидротехника иншоотларини жорий ва капитал таъмирлаш;
б) турбиналар ва уларнинг ёрдамчи ускуналарини (тезликни ростлагичлар, мой босимли ускуналар ва ҳ.), генераторларнинг механик қисмини жорий ва капитал таъмирлаш;
в) насосларни таъмирлаш (техник сув таъминоти, дренаж ва ҳ.);
г) асосий ускуналардаги айланувчи механизмларни, шунингдек компрессорлар ва вентиляция қурилмаларини таъмирлаш;
д) ускуналардаги газоэлектрпайвандлаш ишлари ва мазкур бандда кўрсатилган ишларни бажариш;
е) юк кўтариш кранларини ва кран остидаги йўлларни таъмирлаш;
ж) катта ҳажмли ва оғир юкларни кўтариш ва рўйхати электр станциянинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланиб белгилаб бериладиган ишлаб турган ускуналар устидан олиб ўтиш;
з) ускуналарнинг ишлаш режими ўзгартирилишини талаб қиладиган, автоматик ростлаш ва масофадан бошқариш аппаратураларини ўрнатиш ва таъмирлаш (демонтаж қилмасдан);
и) қувурларни (мой, техник сув таъминоти, ўт ўчириш қувурлари ва ҳ.) ва беркитиш арматурасини таъмирлаш;
к) турбина камералари, сўриб олувчи қувурлар, баклар, қудуқлар, спиралсимон камералар, потерналар, босимли сув ўтказгичлар, тенглаштирувчи резервуарлар, туннеллар, сув йиғувчи галереяларда олиб бориладиган ишлар;
л) газланиш ва электр токи билан жароҳат олиш хавфи бўлган, рўйхати электр станциянинг бош муҳандиси томонидан белгиланган жойларда ишлаш;
м) металл ва бетон қурилмаларининг дефектоскопияси;
н) ишлаётган ускуналар зонасида иш жойини тезкор ходимлар томонидан тайёрланишини талаб этадиган тайёрлаш ишлари;
о) коррозияга қарши қопламаларни суриш, гидроизоляция ишлари;
п) юқорида бажариладиган ишлар;
р) ҳавозаларни ўрнатиш ва йиғиш;
с) барча турдаги сув ости ишлари;
т) сузувчи воситалардан олиб бориладиган ишлар;
у) градирняларни таъмирлаш;
ф) сув ўтказгичлар, сув ҳавзалари, резервуарларни дастлабки бўшатиш билан боғлиқ ишлар;
х) тамбалар, панжаралар ва иншоотларни босимли қирраларини муздан тозалаш ишлари;
ц) портлатиш ишлари;
ч) сув омборларининг ўзанини ва юқори бьефларини ювиш;
ш) ишчи ғилдиракни ва турбинанинг ишчи ғилдираги камерасини кўрикдан ўтказиш;
э) сўриб олувчи қувур, сўриб олувчи қувур камераси, спиралсимон камера, аванкамера, тамба пазлари, ахлат ушлаб қолувчи панжаралар ва тамбаларни кўрикдан ўтказиш;
ю) деривация трактларини ва босимли қувурларни ички кўрикдан ўтказиш. Маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда нарядлар бўйича бажариладиган ишлар рўйхатига, электр станциянинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган қўшимча ишлар киритилиши мумкин.
380. Наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати электр станциянинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланади. Рўйхат нусхаси цех (қисм) катта навбатчининг иш жойида сақланиши шарт. Навбатчи ходимлар наряд бериш ҳуқуқига эга эмаслар.
Зарур бўлганда (электр станцияда наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган маъмурий-техник ходимлар бўлмаганда) нарядларни бериш ҳуқуқи электр станциянинг навбатчи муҳандисларига (смена бошлиқларига), улар берилган нарядлар бўйича ишга қўйувчи бўлмаслиги шарти билан, тақдим этилади.
381. Электр станцияларининг гидротехника иншоотлари ва гидромеханика ускуналарини таъмирлаш учун нарядлар бериш ҳуқуқи электр станциялари цехларининг (қисмларининг) (цех бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, муҳандислар ва усталар), таъмирланадиган ускуналар тасарруфида бўлган маъмурий-техник ходимларга берилади. Бунда, қарамоғида гидромеханика ускуналари бўлган маъмурий-техник ходимлар билан келишиш мажбурийдир.
Бошқа цехларга (қисмларга) қарашли, аммо гидромеханика ускуналари билан боғлиқ ёки гидромеханика иншоотларида ёки улар яқинида жойлашган ускуналарни ёки қурилмаларни (электр двигателлар, иссиқликни назорат қилиш ускуналари ва ҳ.) таъмирлаш учун нарядларни бериш, наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган тегишли цехлар (қисмлар)нинг ходимлари томонидан амалга оширилади.
382. Электр станцияларининг гидромеханика ускуналари ва гидротехника иншоотларини комплекс таъмирлашда узел ёки бутун агрегатда ишлар олиб бориш учун умумий наряд беришга рухсат этилади.
Умумий наряд беришга рухсат этилган ускуналар ва иншоотларнинг рўйхати электр станциянинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Умумий нарядлар бериш ҳуқуқи, гидромеханика ускуналар ва гидротехника иншоотлари қарамоғида бўлган цех (қисм) бошлиғига ёки унинг ўринбосарига берилади.
383. Умумий наряд бўйича гидромеханика ускуналар ёки гидротехника иншоотларининг агрегати ёки узелини таъмирлашда, ушбу агрегат ёки узелнинг алоҳида қисмларида қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилишини талаб этувчи ишлар учун оралиқ нарядлар беришга рухсат этилади.
Оралиқ нарядларни бериш ҳуқуқи мазкур Қоидаларга мувофиқ умумий наряд бўйича ишларга жавобгар раҳбарга (бундан кейин қисқартириш мақсадида «ишларга жавобгар раҳбар» ўрнида «иш раҳбари» деб юритилади) берилади.
384. Электр станцияси таъмирлаш цехи (қисми) ва таъмирлаш (созлаш, монтаж ва ҳ.) корхонасини, умумий нарядлар бўйича ишлар раҳбари бўлиш ва оралиқ наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган муҳандис-техник ходимларининг рўйхати электр станцияси ёки таъмирлаш корхонасининг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Ушбу рўйхатнинг нусхаси цех (қисм) катта навбатчисини иш жойида бўлиши шарт.
385. Нарядлар бўйича бажариладиган ишлар рўйхатида кўрсатилмаган ва иш жойи тайёрланишини ёки махсус хавфсизлик чоралари кўрилишини талаб қилмайдиган ишлар фармойиш бўйича бажарилади.
386. Ишларни нарядсиз бажариш учун фармойишларни бериш ҳуқуқи наряд бериш ҳуқуқига эга шахсларга тақдим этилади.
387. Фармойишлар бевосита ёки алоқа воситалари орқали берилади ва мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ бажарилади.
Фармойишлар бир марталик хусусиятга эга бўлиб, ижрочиларнинг иш куни (сменаси) давомида амал қилади. Ишни давом эттириш зарур бўлганда, фармойиш қайтадан берилиши ва расмийлаштирилиши шарт.
388. Электр станциянинг навбатчи муҳандиси ёки цех (қисм) бош навбатчисининг фармойиши бўйича, сменадаги навбатчи ходимлар нарядга киритилмасдан таъмирлаш бригадасининг ишига жалб қилиниши мумкин, аммо бу ҳақида ушбу фармойишни берган шахсни тезкор журналда кўрсатган ҳолда ёзув киритилиши керак, Уларнинг хавфсизлиги учун жавобгарлик ишбошининг зиммасига юклатилади.
Фармойишлар бўйича навбатчи ходимлар (бригада аъзоси ёки кузатувчи сифатида), фақат бажариладиган иш ҳажми кичик ва давомийлиги қисқа (1 соатгача) бўлган ҳолларда жалб этилиши мумкин.
389. Наряд ва фармойишлар бўйича қилинган ишларни ҳисобга олиш ва қайд қилиш «Нарядлар ва фармойишлар бўйича ишларни ҳисобга олиш журнали»да наряд (фармойиш) берган шахс томонидан амалга оширилади. Журнал шакли мазкур Қоидаларнинг 6-сонли иловасида келтирилган.
Журнал цех (қисм) бош навбатчисининг иш жойида сақланиши керак.
Кўрсатилган журналда фақат ишлаш учун дастлабки ишга қўйиш ва ишнинг бутунлай тамомланиши қайд этилади.
Журнал рақамланган, тикилган ва муҳр билан тамғаланган бўлиши шарт. Тугатилган журналнинг сақлаш муддати — 6 ой.
Нарядлар бўйича дастлабки ва ҳар кунлик ишга қўйишлар тезкор журналдаги ёзув билан расмийлаштирилади, бунда фақат наряд рақами кўрсатиб ўтилади.
2-§. Ишларнинг хавфсизлиги бўйича жавобгар шахслар, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
390. Нарядлар (фармойишлар) бўйича бажариладиган ишларни хавфсизлиги учун жавобгар шахслар қуйидагилардир:
а) нарядни берувчи, фармойиш берувчи шахс;
б) иш раҳбари;
в) ишбоши;
г) ишга қўйувчи;
д) кузатувчи;
е) бригада аъзолари.
391. Наряд, фармойиш берувчи шахс, ишларни хавфсиз бажариш зарурияти ва имкониятини белгилайди, ҳамда ишни бажаришда хавфсизлик чораларини тўғрилиги ва тўлиқлиги, белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ иш раҳбари ва ишбошини тайинланиши учун жавобгардир.
Ишни нарядсиз бажаришга фармойиш берилганда ушбу шахс, бундан ташқари, ишни бажариш учун тайинланган шахсларни етарлича малакага эгалиги учун жавобгардир.
Фармойиш бўйича бажариладиган иш раҳбарини тайинлаш зарурияти, ишнинг мураккаблиги ва бажариш шароитларини, ишбоши ва бригада аъзоларининг малакасини ҳисобга олган ҳолда, фармойиш берувчи шахс томонидан белгиланади.
392. Иш раҳбари, ишбоши томонидан бригадани назорат қилиш имкониятини таъминлаш жиҳатдан бригаданинг сон жиҳатдан таркибига ва бригада таркибига киритилган шахсларнинг малакасига жавоб беради.
Ишга қўювчидан иш жойини қабул қилганда, иш раҳбари ишларни бажариш учун керак бўлган иш жойларини тўғри тайёрланганлиги ва етарлича хавфсизлик чораларини кўрилгани учун ишга қўйувчи билан баравар жавобгардир. Иш раҳбари ишбоши ва бригада аъзоларига йўриқномани тўлиқ берилиши учун жавобгардир ва бригаданинг ишлаши устидан даврий назоратни амалга оширади.
Нарядлар бўйича иш раҳбари қилиб электр станциялари ва таъмирлаш корхоналари цехларининг (қисмларининг), бунинг учун етарлича малакага эга бўлган муҳандис-техник ходимлари тайинланиши мумкин.
393. Мураккаб бўлмаган ва катта бўлмаган ҳажмдаги ишларга V разрядга эга бўлган ходимларни иш раҳбари қилиб тайинлашга йўл қўйилади. Ушбу шахслар (оралиқ нарядларни бериш ҳуқуқисиз) шунингдек иш раҳбари вазифасини бажаришга ижозат берилган шахслар рўйхатига киритилган бўлиши шарт.
394. Агар иш раҳбари ёки ишбоши хизмат сафарида бўлса, у технологик схемалар ва қурилмаларнинг алоҳида хусусиятлари бўйича ХТҚ борасида қўшимча йўриқномадан ўтиши керак. Йўриқнома ўтилганлиги журналда йўриқнома ўтган ва йўриқномани ўтказган шахсларнинг имзоси билан қайд этилади.
395. Йўриқнома цех (қисм) бошлиғи ёки унинг ўринбосари (ёки уларни вазифасини бажарувчи шахс) томонидан ўтказилиши керак.
396. Йўриқномани ўтказадиган шахс йўриқноманинг ҳажмини, қурилманинг мураккаблиги ва кўзда тутилган ишларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, белгилайди.
Агар битта шахснинг корхонага хизмат сафарлари мунтазам такрорланса, такроран қилинадиган ишларни бажариш учун, ускуналарнинг принципиал схемаси ва тузилиши ўзгармаганлик шарти билан, қўшимча йўриқнома ўтилиши шарт эмас.
397. Ишбоши иш жойини ишга қўювчидан қабул қилиб олаётганда, ишларни бажариш учун керакли хавфсизлик чораларининг тўғри бажарилиши, унинг ўзи ва бригадаси аъзолари томонидан мазкур Қоидаларга риоя қилиниши, бевосита иш жойида бригада аъзоларига бериладиган йўриқномани ва кўрсатмаларнинг аниқлиги ва тўлиқлиги, асбобларни, жиҳозларни, ҳимоя воситаларини, такелаж мосламаларини мавжудлиги ва созлиги, иш жойида ўрнатилган тўсиқларни, хавфсизлик плакатларини, қулфлаш мосламаларининг сақланиши учун жавобгардир.
Ишнинг хавфсиз ўтказилиши учун узлуксиз кузатиб туришни талаб этадиган ишларни бажаришда, ишбоши, бригадага раҳбарликни амалга ошираётганда ишда бевосита қатнашиши мумкин эмас.
398. Нарядлар, оралиқ нарядлар ва фармойишлар бўйича ишбоши этиб электр станциялари ва таъмирлаш корхоналари цехларининг (қисмларининг) III тоифадан паст бўлмаган малакага эга бўлган ходимлари тайинланиши мумкин.
399. Умумий нарядлар бўйича ишбоши қилиб таъмирлаш цехининг (қисмининг), оралиқ нарядлар бўйича иш раҳбари бўлиши мумкин бўлган муҳандис-техник ходимлари тайинланиши шарт.
400. Таъмирлаш, монтаж, созлаш ва бошқа корхоналарнинг нарядлар бўйича гидротехника иншоотлари ва гидромеханика ускуналарида ишларни бажаришда, наряд бериш ва иш раҳбари ва ишбоши ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати, ушбу корхоналарнинг бош муҳандислари томонидан тасдиқланган бўлиши, ҳамда электр станция бош муҳандисининг рухсати (фармойиши) билан тасарруфида гидротехника иншоотлари ва гидромеханика ускуналари бўлган цехларнинг (қисмларнинг) бошлиқларига берилиши шарт.
Нарядлар бўйича иш раҳбарлари ва ишбошилари рўйхатининг нусхаси цехнинг (қисмнинг) катта навбатчисида бўлиши шарт.
401. Ишга қўйувчи хавфсизлик чораларининг тўғри бажарилиши, уларнинг етарли даражада бўлиши ҳамда иш жойига, хусусиятларига мувофиқлиги, ишга қўйишни тўғри берилиши ҳамда иш раҳбарига ва ишбошига йўриқномани тўлиқ берилиши учун жавобгар бўлади.
402. Цехнинг (қисмнинг) катта навбатчиси нарядлар (умумий нарядлар) ва фармойишлар бўйича ишга қўйувчи бўлиб ҳисобланади.
403. Маҳаллий шароитларга қараб, электр станциянинг бош муҳандисига нарядлар (умумий нарядлар) ва фармойишлар бўйича ишга қўйиш ҳуқуқини цехнинг (қисмнинг) навбатчи ходимларига (гидроагрегат машинисти, уйида навбатчилик қилаётганлар ва ҳ.) тақдим этишга рухсат этилади.
404. Навбатчи ходимлари бўлмаган объектларда (тўғонни, дренажни таъмирлаш, потерналарда, ташқи сув қувурларида, тўғон кранларидаги ишлар ва ҳ.) иш жойини тайёрлашни, ишга қўйишни ва ходимларни назорат қилишни ускуналар ва иншоотлар ўз тасарруфида бўлган цехнинг (қисмнинг) маъмурий-техник ходимлари амалга оширадилар. Ушбу ҳолатда наряд берувчи ва ишга қўйувчи шахсга бир вақтнинг ўзида иккита вазифани бажаришига йўл қўйилади.
405. Нарядлар бўйича ишларни ҳар кунги давом эттириш ва бригадани бошқа иш жойига ўтказиш учун, шунингдек нарядлар бўйича ёрдамчи ускуналарда (насос, вентилятор, қувурлар, насос станцияларининг ускуналари ва ҳ.) ишларни олиб бориш учун, цех (қисм) катта навбатчисининг рухсати билан, ишга қўйувчи қилиб цех (қисм) навбатчиси тайинланиши мумкин.
Узоқда жойлашган объектларнинг (қирғоқ насос станциялари ва ҳ.) ускуналарида ишларни бажаришда, электр станциянинг бош муҳандисига, зарур бўлганда, ушбу объектлардаги бунинг учун етарлича тайёргарликка эга бўлган навбатчи ходимлардан бирини ёки иш раҳбарини, агар унинг тезкор ҳуқуқи бўлса, ҳар кунги ишларни давом эттириш учун ишга қўйувчи қилиб тайинлашга рухсат этилади.
Навбатчи ходимлари бўлмаган объектларда бош муҳандиснинг рухсати билан, ускуналарда, агар ишларни бажариш шароитлари ўзгармаган (схема ўзгармаган, узиб-улашлар амалга оширилмаган) бўлса, иш раҳбарини ёки ишбошини ҳар кунги ишларни давом эттириш учун ишга қўйувчи қилиб тайинлашга рухсат этилади. Бундай иш раҳбарлари ва ишбошиларнинг рўйхати электр станцияси бўйича фармойиш билан тасдиқланган бўлиши шарт.
406. Оралиқ нарядлар бўйича ишга қўйувчининг вазифасини, ушбу оралиқ наряд бўйича ишларни амалга ошириш мўлжалланган қисм ва сменада умумий наряд бўйича ишбоши амалга оширади.
407. Алоҳида ҳолларда битта шахс иккита шахснинг вазифаларини биргаликда бажариши мумкин, агар ушбу шахс вазифасини бажараётган шахсларнинг вазифасини бажариш ҳуқуқига эга бўлса. Бунда ушбу шахс бир нечта бригадаларга раҳбарлик қилаётган бўлса, унга бир вақтнинг ўзида иш раҳбари ва ишбошчи вазифаларини баравар бажариш тақиқланади.
408. Кузатувчи қурилиш ходимлари, ҳар хил ходимлар, такелаж ходимлари ва бошқа шахслар томонидан наряд ва фармойиш бўйича ишлаб турган ускуналарнинг бевосита яқинида ишларни бажараётган бригадани назорат қилиш учун тайинланади.
Кўрсатилган ишларни бажаришда кузатувчини тайинлаш зарурияти наряд берувчи шахс томонидан белгиланади.
Кузатувчи қилиб ишбоши бўлиш ҳуқуқига эга бўлган ёки навбатчи ходим жумласидан бўлган шахслар тайинланади.
409. Кузатувчи ишга қўювчидан иш жойини қабул қилиб олаётганда, унинг тўғри тайёрланганлиги ва ишни бажариш учун мазкур Қоидаларга мувофиқ зарур хавфсизлик чоралари кўрилганлиги учун жавобгардир.
Кузатувчи бригада аъзоларини ишлаб турган ускуналарда жароҳатланишдан хавфсизлиги учун жавобгардир. Ишни бажариш вақтидаги хавфсизлик учун бригада таркибига кириши ва доимо иш жойида бўлиши шарт бўлган ходимлар бригадасига бошчилик қилаётган шахс жавобгар бўлади.
Кузатувчига назоратни бирор бир ишни бажариш билан бирга амалга ошириш тақиқланади.
410. Бригада аъзолари мазкур Қоидаларга, ишга қўйишда ва иш давомида олинган йўриқномавий кўрсатмаларга шахсан улар томонидан риоя этилиши, ҳамда хавфсизлик воситаларини, махсус кийим-бошлар сўзсиз қўлланиши ва фойдаланадиган асбоблар, жиҳозлар ва мосламаларни ишга яроқлилиги учун жавобгардир.
3-§. Нарядни бериш ва расмийлаштириш тартиби
411. Наряд мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ тўлдирилади. Ишлаш учун наряд икки нусхада (қаламда ёзиш тақиқланади) ёзилади; иккала нусхадаги ёзувлар аниқ бўлиши шарт. Ёзилган матнда ўзгартирилишлар ва ўчириб қайтадан ёзиш ман этилади. Тўлдирилиши керак бўлмаган сатрларда чизиқлар қўйилиши керак.
Режадаги ишларни бажаришда, иш жойини тайёрлаш учун иккала нусха бир кун олдин цехнинг (қисмнинг) катта навбатчи ходимига ёки цехнинг (қисмнинг) маъмурий-техник ходимларига берилади. Кўзда тутилмаган ҳолларда нарядни иш олиб бориладиган кунда беришга рухсат этилади.
412. Наряд битта бригадаси бўлган бир ишбошига (кузатувчига) берилади.
Ишбошининг қўлига битта наряд нусхаси берилади. Наряд бир иш жойи учун берилади 416 ва 422-бандларда қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.
413. Гидромеханика ускуналари ёки гидротехника иншоотларининг битта уланиш схемасидаги бир нечта иш жойларига наряд берилиши мумкин. Бу ҳолда ишлар қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда бажарилиши керак:
а) барча иш жойлари навбатчи ходимлар томонидан бир вақтда тайёрланади ва иш раҳбари ва ишбоши томонидан қабул қилинади;
б) ишбоши бригадаси билан тайёрланган қисмнинг битта иш жойига қўйилади;
в) бригадани бошқа иш жойига кўчириш ишга қўйувчи ёки унинг рухсати билан иш раҳбари томонидан амалга оширилади;
г) бригадани бошқа иш жойига кўчириш наряд жадвалида ишга қўйувчи (ёки ишга қўйувчи сатрида иш раҳбари) ва ишбошининг имзолари билан, сана, вақт ва иш жойини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади;
д) агар бошқа иш жойига кўчириш иш раҳбари томонидан амалга оширилаётган бўлса, буни ишбошидаги наряднинг бир нусхасида расмийлаштиришга рухсат этилади. Бу ҳолда иш раҳбари бригаданинг бошқа иш жойига кўчирилиши ҳақида цехнинг (қисмнинг) катта навбатчи ходимига хабар бериши керак. Навбатчи ходим эса бу ҳақида тезкор журналга ва наряднинг иккинчи нусхасига ёзиб қўяди.
414. Иш жойини кенгайтириш, иш жойлари сонини ва ишни бажариш шароитларини, шунингдек иш раҳбарини ёки ишбошини янги наряд бермасдан ўзгартириш ман этилади. Бундан ташқари, олдиндан нарядга киритилган бригада аъзоларининг 50 фоиздан кўпроғи ўзгартирилганда, наряд қайтадан ёзилиб расмийлаштирилиши керак.
415. Битта иш раҳбарига бериладиган нарядлар сонини ҳар бир ҳолатда наряд берувчи шахс аниқлайди.
416. Наряд бўйича иш олиб борилганда бригада, ишбошини ҳисобга олган ҳолда, камида икки кишидан таркиб топиши керак. Амалий ишларни ўрганувчилар ва шогирдлар, шунингдек ХТҚ бўйича билимлари текширилмаган янги келган ходимлар, уч кишидан кўп бўлмаган миқдорда, бригаданинг малакали аъзоларига шахсан бириктирилган ҳолда, бригада таркибига киритилиши мумкин. Амалий ишларни ўрганувчилар, шогирдлар ва янги келган ишчиларнинг хавфсизлиги учун жавобгарлик ишбоши, ҳамда улар бириктирилган бригада аъзоларига юклатилади. Бу ҳақда нарядда «Бригада таркиби» сатрида тегишли ёзув бўлиши керак.
417. Бригада аъзоларининг сони кўп бўлиб, унинг ҳамма аъзоларининг рўйхати наряд сатрига сиғмаган бўлса, нарядга ходимларнинг фамилияси, исми, шарифи ва разряди кўрсатилган рўйхат илова қилиниши мумкин. Ушбу рўйхат иш раҳбари томонидан имзоланиб, наряднинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. Бу ҳолда нарядда бригаданинг умумий аъзолари сони кўрсатилади ва бригада аъзоларининг илова қилинадиган рўйхати мавжудлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилади.
418. Бошқа цехлар (қисмлар) тасарруфида бўлган ва умумий наряднинг амал қилиш ҳудудида жойлашган ускунани таъмирлаш учун нарядни бериш, тегишли цех (қисм) томонидан умумий наряд бўйича иш раҳбарининг рухсати билан амалга оширилади, бунда иш раҳбари нарядни имзолаши лозим.
419. Умумий нарядда бир нечта ишбошилари кўрсатилиши мумкин. Уларнинг сонини ишлар ҳажми ва сменасига, ҳамда оралиқ нарядлар сонига қараб, наряд берувчи шахс белгилайди.
420. Наряднинг барча устунлари ҳар бир сатр остида берилган матнга мувофиқ тўлдирилади.
421. «Ишларни бажариш шароити» устунида иш жойларини тайёрлаш ва хавфсизлик чоралари бўйича, жумладан бошқа цехларнинг (қисмларнинг) навбатчи ходимлари томонидан бажарилиши керак бўлган зарур чора-тадбирлар санаб ўтилади. «Ишларни бажариш шароити» устунида жой етарли бўлмаса, нарядга алоҳида қоғоз (варақ) илова қилиниб, унда наряд берувчи шахснинг имзоси билан иш бажариш шароитининг давоми келтирилади. Бу ҳақда наряднинг «Ишларни бажариш шароити» устунига ёзув киритилади.
Зарур бўлганда наряд берувчи шахс мазкур Қоидаларда кўзда тутилмаган қўшимча хавфсизлик чораларини кўрсатиши мумкин. Масалан, очиқ оловни қўллаш мумкин эмаслиги, иш раҳбарининг бевосита назорати остида ишлаш, махсус ҳимоя воситаларини қўллаш, махсус тўсиқларни ўрнатиш, юк кўтариш ва бошқа механизмларни қўллаш тартиби, алоҳида операцияларнинг қатъий кетма-кетлиги ҳақида ва ҳ.
4-§. Бригадани ишга қўйиш
422. Ишларни бажариш шароитлари (жумладан бошқа цехларнинг ускуналари бўйича) бажарилганлиги ҳақида цехнинг (қисм) бош навбатчиси, улар тўла ҳажмда бажарилганидан кейин наряднинг тегишли устунига имзо қўяди, мазкур Қоидаларнинг 406 ва 407- бандларида кўрсатилган холлардан ташқари.
Оралиқ нарядда кўрсатилган имзони оралиқ наряд бўйича иш раҳбари қўяди.
Бошқа цехларнинг гидромеханика ускуналари билан боғлиқ ускуналарини тайёрлашда цех (қисм) бош навбатчиси нарядни станция навбатчи муҳандисининг ёки тегишли цех бош навбатчисининг (смена бошлиғининг) нарядда кўрсатилган ускунани ўчириш бўйича зарур тадбирлар бажарилганлиги ҳақидаги хабарга асосан имзолайди. Бу ҳақда тегишли устунларга ёзув киритилади ва зарур хавфсизлик чоралари бажарилганлигини телефон орқали тасдиқлаган шахснинг фамилияси ва лавозими кўрсатилади.
Цех (қисм) бош навбатчиси ёки ишга қўйувчининг талабига кўра зарур ҳолларда бу хабар «Бошқа цехларнинг тезкор ходимлари» устунида цех (қисм) бош навбатчиси ёки унинг кўрсатмаси бўйича тегишли цех (қисм) навбатчи ходимининг имзоси билан тасдиқланиши шарт.
423. Нарядни имзоловчи ёки бошқа цехларнинг (қисмларнинг) гидромеханика ускуналари билан боғлиқ ускуналарини ўчириш бўйича зарур тадбирлар бажарилганлиги ҳақида хабар берувчи шахс, уларнинг тўлиқ ва аниқ бажарилиши учун жавоб беради.
424. Нарядда ишга қўйиш ҳақидаги имзо бевосита ишга қўйувчи шахс томонидан қўйилади.
425. Куч қурилмалари билан боғлиқ электр ускуналарини ўчириш электр техник ходимлар томонидан цех (қисм) бош навбатчисининг талаби бўйича ва электр станцияси навбатчи муҳандисининг рухсати билан ёки цех (қисм) бош навбатчисининг талабига асосан электр станцияси навбатчи муҳандисининг фармойиши бўйича амалга оширилади.
426. Диспетчер талабномаси бўйича таъмирлашга ўчирилаётган ускуналарда нарядлар бўйича, шунингдек бутун агрегатда ёки ускуна узелларида ишларни бажаришга берилган умумий наряд бўйича ишларга дастлабки ишга қўйиш электр станция навбатчи муҳандисининг рухсати билан амалга оширилади. У ишга қўйишдан олдин наряднинг тегишли устунига ёзиб қўйиши шарт.
Ишга қўйувчи станция навбатчи муҳандисининг рухсатини телефон орқали олиши мумкин, бу ҳақда нарядга ўз имзоси билан ёзув киритилади.
427. Ишга қўйишда иш раҳбари ва ишбоши ишга қўйувчи билан биргаликда нарядда кўрсатилган иш жойларини тайёрлаш бўйича зарур тадбирлар бажарилганлигини ва уларнинг етарли эканлигини текширадилар.
428. Ишга қўйувчи йўриқнома беришда таъмирланаётган схеманинг ва қўшни қисмларнинг қайси ускуналари босим ва кучланиш остида қолганини, шунингдек ёнғиндан хавфли, портлашдан хавфлилигини кўрсатади, ҳамда иш раҳбари ва ишбошини ишга қўйишни бажаради. Бунда ишга қўйувчи уларда ХТҚ бўйича билимлари текширилганлиги ҳақида гувоҳнома борлигини ва уни амал қилиш муддатини текшириши шарт.
Гувоҳномаси бўлмаган ёки ХТҚ бўйича билимларини навбатдаги текшириш муддати ўтган шахслар ишга қўйилмайди.
429. Иш жойларини тайёрлашни текшириш ва ишга қўйиш наряднинг тегишли устунларида ишга қўйувчи, иш раҳбари ва ишбошининг имзолари билан расмийлаштирилади.
Наряд бўйича бирламчи ишга қўйиш бир вақтнинг ўзида иш жойларини кўрсатган ҳолда ҳар кунлик ишга қўйишлар жадвалида ҳам расмийлаштирилади.
Наряднинг бир нусхаси ишбошига берилади, иккинчиси эса ишга қўювчида қолади ва цехнинг (қисм) амал қилувчи нарядлар иш жилдида сақланади.
Умумий наряд бўйича ишга қўйилганда, нарядга бир нечта иш бошилар киритилган бўлса, умумий наряднинг бир нусхаси иш раҳбарига берилади.
430. Бригада аъзоларининг ХТҚ бўйича билимларини текшириш ҳақидаги гувоҳномаларини текшириш, умумий оғзаки йўриқнома бериш ва ишга қўйиш иш раҳбари томонидан амалга оширилади. Агар, ХТҚ бўйича билимларни текшириш муддати ўтганлиги аниқланса, ходимлар бригада таркибидан чиқариладилар.
Ишбоши бевосита ҳар бир бригада аъзосини ишга қўйишни ва йўриқномани беришни бевосита иш жойида беради.
431. Наряд бўйича ишлар икки сменада ёки уч сменада бажарилаётганда, «Иш боши» устунида бу лавозимни тегишли сменада навбатма-навбат бажараётган барча ишбошларининг фамилиялари кўрсатилади. Сменани топшираётган ва қабул қилаётган ишбошлари нарядда кўрсатилган иш шароитини солиштирадилар ва сменани, ҳамда нарядни топшириш ва қабул қилиш ҳақида сменали ишлар махсус журналида имзо чекадилар.
Сменали ишларнинг журнали ишлар наряд бўйича бажарилганда цех (қисм) катта навбатчисининг иш жойида ва ишлар умумий наряд бўйича бажарилганда эса иш раҳбарида сақланади.
432. Агар нарядни олишда навбатчи ходим ёки ишбошида бирон-бир шубҳа пайдо бўлса, улар иш раҳбаридан ёки наряд берувчи шахсдан тушунтириш беришни талаб қилиши шарт. Нотўғри расмийлаштирилган наряд бўйича ишга қўйиш ман қилинади.
433. Бирламчи ишга қўйиш санаси нарядда кўрсатилган иш бошлаш санасига мос келиши шарт. Фавқулотдаги ҳолларда (ускунани таъмирлашга чиқариш кечиктирилганда, авариявий ҳолатда ва ҳ.) 1 — 2 кунга фарқланишга рухсат берилади. Бунда нарядда кўзда тутилган иш шароитлари ҳақиқийсига мос келиши шарт.
434. Иш жойларини тайёрлаш, зарур хавфсизлик чораларини бажариш ва бошқа цехларга тегишли, лекин гидромеханика ускуналари билан боғлиқ бўлган ёки гидротехника иншооти ҳудудида жойлашган (электр двигателлар, йиғмалар, пайвандлаш аппаратлари, ёритиш арматураси ва ҳ.), ёпиқ тақсимловчи қурилмалардан ташқари, ускуналарни таъмирлаш бўйича ишга қўйиш тегишли цехларнинг ходимлари томонидан ҳар куни цех (қисм) катта навбатчисининг рухсати билан амалга оширилади. Цех (қисм) бош навбатчиси берилган рухсат ҳақида тезкор журналда қайд қилиши шарт.
435. Битта қисмда бир вақтнинг ўзида электр станция бошқа цехларининг ва таъмирлаш корхоналарининг бир нечта бригадаси ишга тушиши учун бирламчи ишга қўйиш цех (қисм) катта навбатчиси томонидан ўзининг цех бошлиғи ва электр станция навбатчи муҳандисининг (смена бошлиғининг) рухсати билан амалга оширилади, у ишга қўйиш ҳақида тезкор журналда қайд қилиши шарт.
5-§. Иш вақтида назорат. Бригада таркибини ўзгартириш
436. Бригада ишга қўйилган вақтдан бошлаб, ХТҚга риоя этилиши устидан назорат ишбошига юклатилади. У ўз ишини шундай ташкил этиши керакки, бунда барча бригада аъзоларининг хавфсизлигига нисбатан мунтазам назорат олиб бориш мумкин бўлсин.
437. Ишбоши ҳар доим иш жойида бўлиши шарт. Иш бошининг иш жойидан кетиши зарур бўлганда ва бу вақт давомида уни алмаштириш имконияти бўлмаса, ишлар тўхтатилиши ва бригада иш жойидан хавфсиз зонага чиқарилиши шарт.
Бригада аъзоларининг иш жойидан қисқа муддатга кетиши учун, фақат ишбошининг рухсати билан ижозат берилади. Ишбоши кетганлар қайтишига ёки уларнинг жойи аниқланишига ва уларни бригада кетганлиги ҳақида огоҳлантиришига қадар бригада билан иш жойидан кетиши мумкин эмас. Бригаданинг кетишига қайтиб келганлар ўзбошимчалик билан ишларни бошлаб юборишига қарши чоралар кўрилган тақдирда рухсат берилади.
438. Иш раҳбари ва ишбоши ишчилар томонидан ХТҚга риоя этилишини вақти-вақти билан текширишлари шарт. Бузилишлар аниқланганда, ишбошидан наряд олиб қўйилади ва бригада иш жойидан чиқарилади. Қайта ишга қўйиш цех (таъмирлаш қисми) раҳбарининг ёки наряд берган шахснинг рухсати билан, тегишли нарядни расмийлаштирган ҳолда, ишга қўйиш учун барча талаблар бажарилганда ва тезкор журналда қайта ишга қўйишнинг сабабларини ёзиш билан бажарилиши мумкин.
439. Бригада таркибидаги ўзгаришлар ушбу наряд бўйича иш раҳбари томонидан наряднинг иккала нусхасидаги жадвалда расмийлаштирилади.
6-§. Ишдаги танаффусларни расмийлаштириш
Иш куни давомида танаффус
440. Иш куни давомидаги танаффусда (тушликка чиқишда, ишлаб чиқариш шароити бўйича) бригада иш жойидан чиқарилади ва наряд ишбошида қолади.
Бригаданинг бирон бир аъзоси танаффусдан кейин мустақил равишда ишга тушиш ҳуқуқига эга эмас. Бундай танаффусдан кейин бригадани ишга тушиши учун ишга қўйишни ишбоши шахсан ўзи, нарядда расмийлаштирмасдан амалга оширади.
441. Бригаданинг ишдаги танаффус вақтида ҳам, иш куни давомида ҳам навбатчи ходим иш раҳбари ва ишбошининг рухсатисиз қурилма схемасига хавфсизлик чораларига нисбатан иш шароитларини ўзгартирадиган ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга эмас ва фақат авариявий ҳолатларда цех маъмуриятининг рухсати билан бригада бўлмаганда, иш раҳбари ва ишбошини юз берган ўзгаришлар ҳақида дарҳол хабардор қилиш шарти билан схемани ўзгартиришга ёки таъмирга чиқарилган ускунани улашга рухсат этилади. Ишбоши ва бригада аъзолари келишига қадар схемадаги ўзгаришлар ёки ускуна уланганлиги ва ушбу иш жойида ишларни тиклаш имконияти йўқлиги ҳақида огоҳлантириши шарт бўлган шахслар қўйилиши керак.
442. Таъмирлаш бутунлай тугагунга қадар ускунани ишга синаш учун улаш бригада чиқарилиб, иш боши навбатчи ходимга кунлик иш тугашини расмийлаштириб нарядни топширганидан, ҳамда вақтинчалик тўсиқлар ва хавфсизлик плакатлари олиб ташланганидан кейин бажарилиши мумкин.
Ускуналарни синаш учун улашдан кейин иш жойларини тайёрлаш ва ишга қўйиш янгидан бажарилади. Бу ҳолда иш раҳбари ҳам наряднинг ишбоши имзо чекадиган устунида имзо чекади.
443. Агрегатларни ёки гидромеханика ускуналарини комплекс таъмирлаш вақтида агрегатнинг алоҳида элементлари ва қисмлари ёки гидромеханика ускуналарининг узелларини қуйидаги шартлар бажарилганда синаб ишлатиб кўриш (синаш, опрессовка ва ҳ.) амалга оширилади:
а) бутун агрегатда ёки узелда ишларни бажариш учун берилган умумий наряд уларнинг элементлари ва қисмларини синаб ишлатиб кўриш вақтида иш раҳбари ёки ишбошида қолади;
б) агрегатнинг алоҳида элементлари ва қисмлари ёки узелларини синаб ишлатиб кўриш наряд бўйича цех бошлиғи билан иш раҳбари ҳамкорлигида тузилган ва электр станциясининг бош муҳандиси тасдиқлаган дастур бўйича бажарилади.
Дастурда қуйидагилар кўрсатилади: синаб ишлатиб кўришнинг технологик тартиби; синаб ишлатиб кўрилаётган қисмда ишлар тўхтатилиши ва наряд топширилиши билан иш жойидан чиқариладиган бригадалар; қўшни ва оралиқ қисмларда нарядлар ёки оралиқ нарядлар бўйича ишларни давом эттиришга рухсат бериладиган бригадалар ва синашда, ҳамда тегишли қисмларда ишларни давом эттиришда хавфсизликни таъминлаш чоралари;
в) синаб ишлатиб кўриш цех (қисм) бош навбатчиси ва иш раҳбарининг бевосита раҳбарлиги остида, электр станция навбатчи муҳандисининг рухсати билан наряд бўйича бажарилиши шарт;
г) синаб ишлатиб кўрилаётган элементда ёки қисмда барча ишлар тўхтатилади, бригада иш жойидан чиқарилади ва наряд тегишли равишда расмийлаштирилиб ишга қўювчига топширилади;
д) қўшни қисмларда ишлаётган бригадалар, синалаётган ускуналар ишончли узилган, ҳамда бу қисмларни синалаётган ускуналардан тўсилган ва ходимлар хавфсизлиги таъминланган бўлиши шарти билан, ишларни давом эттиришлари мумкин;
е) тиқинларни ўрнатиш, схемаларни қисмларга ажратиш ва беркитувчи арматурани (шиберлар, сурилма қопқоқлар, тескари клапанлар ва ҳ.) ишончли беркитиш синаб ишлатиб кўрилаётган элемент ёки қисмни узиш учун етарли чоралар бўлиб ҳисобланади.
444. Электр юритмали айланувчи механизмларни балансировка қилиш ва электр ускуналарни улаш ва узиш билан боғлиқ бўлган бошқа ишларни, нарядда танаффусни расмийлаштирмасдан бажаришга рухсат берилади, лекин бунда ҳар сафар электр ускуналарини узиш бўйича зарур техникавий тадбирлар аниқ бажарилган бўлиши шарт.
Электр ускунанинг уланиши ва кучланиш остида бўлиши даврида наряд навбатчи ходимда туриши шарт.
Ишлар бевосита иш раҳбарининг кузатуви остида бажарилиши ва фақат унинг талабига кўра цех (қисм) бош навбатчиси ёки электр станцияси смена бошлиғи орқали электр цехнинг навбатчи ходими томонидан электр ускунани улаш ёки узиш амалга оширилиши шарт.
Иш куни тугаши билан ишдаги танаффус ва эртаси куни ишнинг бошланиши
445. Иш куни тугаши билан иш жойлари тозаланади, плакатлар, тўсиқлар ва беркитувчи қурилмалар ўз жойларида қолади. Наряд навбатчи ходимга топширилади, бир сменали ишда оралиқ наряд умумий наряд бўйича иш раҳбарига топширилади.
446. Ҳар куни ишнинг бошланиши ва тугаши наряд жадвалида ишга қўйувчи ва ишбошининг (ёки иш раҳбарининг) имзолари билан расмийлаштирилади, бунда сана ҳамда ишни бошлаш ва тугатиш вақти кўрсатилади. Умумий нарядлар бўйича ҳар куни ишни бошлаш ва тугатиш вақтини расмийлаштириш талаб этилмайди.
447. Эртаси куни нарядлар бўйича тўхтатилган иш, иш жойлари кўрикдан ўтказилиб, ишга қўйувчи ва ишбоши томонидан хавфсизлик чоралари бажарилганлиги текширилганидан ва ишбошига наряд берилгандан кейин давом эттирилиши мумкин.
448. Ускуналарни таъмирлашга чиқаришда, наряднинг амал қилиш вақти наряд (умумий наряд) берувчи шахс томонидан белгиланади, лекин ускунани тасдиқланган таъмирлаш жадвалидан ортиқ муддатга эмас.
Агар наряднинг амал қилиш муддати тугаган, лекин таъмирлаш ишлари тугатилмаган бўлса, наряд, наряд берган шахс томонидан таъмирлаш тўлиқ битирилишига қадар бўлган муддатга узайтирилиши мумкин. Бунда наряднинг иккала нусхасида «Наряд узайтирилди» устунида наряд берувчи шахс наряднинг янги амал қилиш муддати ҳақида ёзув киритади. Нарядни фақат бир марта узайтиришга рухсат берилади.
Оралиқ нарядларнинг амал қилиш муддати умумий наряднинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги шарт.
449. Наряднинг амал қилиш муддати давомида ишдаги танаффусларда, схема тикланмаган ва ишлаб чиқариш шароитлари ўзгармаган бўлса, наряд ҳақиқий бўлиб ҳисобланади.
7-§. Ишнинг тугаши, иш жойини топшириш-қабул қилиш ва нарядни ёпиш
450. Ишлар бутунлай тугатилганидан кейин, иш жойлари бригада томонидан яхшилаб йиғиштирилади, ишбоши бригадани олиб чиқади, иш жойларини иш раҳбарига ва цех (қисм) бош навбатчисига кўрикдан ўтказиш учун топширади ва шундан кейин нарядда ишлар тугаганлиги ҳақида имзо чекади.
451. Иш раҳбари, ишлар бутунлай тугагандан кейин, ишбошидан иш жойларини қабул қилиб олаётганда ишлар тўлиқ ва ишончли бажарилганлигини, ёт жисмлар йўқлигини ва иш жойларининг тегишлича тозалигини текширади, шундан кейин нарядга ишлар бутунлай тугаганлиги ҳақида имзо чекади, бунда ҳақиқий сана ва вақт кўрсатилади.
Зарур бўлганда иш жойларини қабул қилиш ва нарядда ишлар бутунлай тугатилганлиги ҳақида имзо қўйиш, иш раҳбари ўрнига нарядни берган шахс томонидан амалга оширилиши мумкин.
452. Цех (қисм) катта навбатчиси иш жойларини шахсан ўзи ёки қўл остидаги ходим билан кўрикдан ўтказиши, кишилар, ёт жисмлар йўқлигини текшириши ва нарядни иш раҳбари ишлар тўлиқ бажарилганлиги ҳақида имзолашидан кейин нарядни беркитади, бунда нарядни беркитишнинг ҳақиқий санаси ва вақти кўрсатилади.
453. Ускунани ёки иншоотни ишга тушириш, фақат ишлар тўлиқ бажарилганлиги ҳақида нарядда иш раҳбари имзо чекиши ва цех (қисм) катта навбатчиси нарядни ёпилишидан кейин, ҳамда вақтинчалик тўсиқлар, плакатлар, беркитувчи қурилмалар олиниши ва жойларда доимий тўсиқлар ўрнатилишидан кейин амалга оширилиши мумкин.
454. Навбатчи ходимлари бўлмаган чекка объектларда (мазкур Қоидаларнинг 407-бандда кўзда тутилган ҳолатлар учун) ускунани ёки иншоотни ишга тушириш, фақат ишлар тўлиқ бажарилганлиги ҳақида нарядга иш раҳбари имзо қўйиши, нарядни берган шахс томонидан наряд ёпилишидан кейин ва электр станциянинг навбатчи ходимига ишлар тамом бўлгани ҳақида хабар берилишидан кейин, амалга оширилиши мумкин.
455. Нарядларнинг тўғри расмийлаштирилиши устидан ихтиёрий танлаш йўли билан назорат нарядларни берган шахслар, хавфсизлик техникаси бўйича муҳандис-инспекторлар ва бунга ваколатланган шахслар томонидан бажарилади.
456. Ёпилган нарядлар ишлар тугаган кундан бошлаб 30 кун давомида сақланади, шундан кейин йўқ қилиниши мумкин. Газ хўжалигидаги ишларни бажаришга бериладиган нарядлар бундан истисно, қайсики улар 1 йил сақланиши шарт.
VII. Якуний қоида
457. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўздавтемирйўлназорат» Давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекцияси «Ўздавнефтегазинспекция», «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва «ORGRES» очиқ акциядорлик жамияти билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. И. ЗАКИРОВ
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. Ш. РЎЗИЕВ
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. А. ХАИТОВ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. И. ИКРАМОВ
«Ўзстандарт» агентлиги бош директори А. К. КУРБОНОВ
«Ўздавтемирйўлназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи Р. Х. ИКРАМОВ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б. А. МАТЛЮБОВ
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси Бошқаруви раиси Б. М. ТЕШАБОЕВ
«Ўздавнефтегазинспекция»си бошлиғи Ш. Н. МАХМУДОВ
«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи Б. В. ГУЛЯМОВ
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. К. НАРБАЕВА
«ORGRES» ОАЖ директори Р. М. УМИРОВ
Электр станцияларининг сув хўжалиги, гидротехника иншоотлари ва гидромеханика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
1-ИЛОВА
Ишлаш зонасидаги ҳавода зарарли моддаларнинг мумкин бўлган
концентрацияси

Т

Модда

Мумкин бўлган концентрация mg/m3

Хавфсизлик

синфи

1.

Азот оксидлари ( NO2 миқдорига ҳисобланган)

5

2

2.

Аммиак

20

3

3.

Анилин

0,1

2

4.

Ацетон

200

4

5.

Бензин-суюлтиргич (С миқдорига ҳисобланган)

300

4

6.

Ёқилғи бензин: сланецли, крекинг ва ҳоказо.

(С миқдорига ҳисобланган)

100

4

7.

Ванадий ва унинг бирикмалари:

Ванадийнинг беш оксидли тутуни

Ванадийнинг уч ва беш оксидли чанги

Феррованадий

Таркибида ванадий бўлган тошқолнинг чанги

0,1

0,5

1

4

1

2

2

2

8.

Гидразингидрат, гидразин, ва унинг ҳосилалари

0,1

1

9.

Дихлорэтан

10

2

10.

Кадмий оксиди

0,1

1

11.

Малеин ангидриди

1

2

12.

Марганец

0,3

2

13.

Мис

1

2

14.

Никель ва унинг оксиди, чала оксиди, сульфиди (Ni миқдорига ҳисобланган)

0,5

2

15.

Нитрометан, нитроэтан, нитропропан, нитробутан

30

4

16.

Бензолнинг нитробирикмаси

3

2

17.

Озон

0,1

1

18.

Металсимон симоб

0,01

1

19.

Сулема (икки хлорланган симоб)

0,1

1

20.

Қўрғошин ва унинг ноорганик бирикмалари

0,01

1

21.

Селена ангидриди

0,1

1

22.

Олтингугурт кислотаси, олтингугурт ангидриди

1

2

23.

Олтингугурт ангидриди

10

3

24.

Олтингугурт сувчил

10

2

25.

Олтингугурт сувчил карбонсувчил билан бирикмада С15

3

3

26.

Олтингугуртли карбонсувчил

10

2

27.

Скипидар (С миқдорига ҳисобланган)

300

4

28.

Хлорид кислота

5

2

29.

Метил спирти (метанол)

5

3

30.

Этил спирти

1000

4

31.

Пропил спирти

10

3

32.

Амил спирти

10

3

33.

Бутил спирти

10

3

34.

Сурма, фторидлар, хлоридлар уч ва беш валентли (Sb миқдорига ҳисобланган) НCl ва НF ларни мажбурий назорати билан

0,3

2

35.

Металсимон сурма:

Сурма, учвалентли оксидлари ва сульфидлари (чанг кўринишида) (Sb миқдорига ҳисобланган)

Сурма, бешвалентли оксидлари ва сульфидлари (чанг кўринишида) (Sb миқдорига ҳисобланган)

1

2

2

3

36.

Толуол

50

3

37.

Трикрезилфосфат 3%дан кўп ортоизомерларни ўз ичига олган

0,1

1

38.

Трикрезилфосфат, 3%дан кам ортоизомерларни ўз ичига олган

0,5

2

39.

Уайт-спирит (С миқдорига ҳисобланган)

300

4

40.

Карбон оксиди

20

4

41.

Тўртхлорли карбон

20

4

42.

Фенол

0,3

2

43.

Формальдегид

0,5

2

44.

Хлор

1

2

45.

Хлор икки оксиди

0,1

1

46.

Хлорбензол

50

3

47.

Хлорли водород

5

2

48.

Хром ангидриди, хроматлар, бихроматлар (CrO3 миқдорига ҳисобланган)

0,01

1

49.

Цианли водород, синил кислотаси тузлари (НC миқдорига ҳисобланган)

0,3

2

50.

Цинк оксиди

6

3

51.

Ўювчи ишқорлар (эритмалари) (NaOН миқдорига ҳисобланган)

0,5

2

52.

Этилендиамин

2

32

Изоҳ. Карбон оксиди бор атмосферада узоқ муддат давомида ишлаш қуйидаги меъёрларда олиб борилиши керак:
1 h дан кўп бўлмаганда концентрация 50 mg/m3гача оширилиши мумкин;
30 min гача бўлса — 100 mg/m3,гача;
15 min гача бўлса — 200 mg/m3гача.
Иш зонаси ҳавосида карбон оксидининг меъёрдан ортиқ мавжуд бўлган жойдаги ишларни 2 h дан кам бўлмаган танаффуслар билан давом эттирилиши мумкин.
Электр станцияларининг сув хўжалиги, гидротехника иншоотлари ва гидромеханика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
2-ИЛОВА
Ёнувчи газларнинг портлаш концентрациясининг
чегараси

Газ

Ҳавода портланишлик чегараси, ҳажм бўйича фоиз

пастки

юқориси

Аммиак

15

28

Ацетилен

2,2

31

Водород

4

75

Метан

5

15

Карбоначил

12,5

75

Пропан

2,3

9,5

Олтингугурт сувчил

4,3

45,5

Таркибининг аралашмаси, ҳажм бўйича фоиз:

водород ва карбоначил (50 + 50 %)

6

71,8

метан ва карбоначил (50 + 50 %)

7,7

22,8

водород, карбоначил

ва метан (33,3 + 33,3 + 33,3)

5,7

29,9

Электр станцияларининг сув хўжалиги, гидротехника иншоотлари ва гидромеханика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
3-ИЛОВА
Касб билан боғлиқ касалликлар, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида даврий ва дастлабки тиббий кўрикдан ўтиши мажбурий бўлган касблар ва ишлаб чиқаришлар
рўйхати
(Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2000 йил 6 июндаги 300-сонли буйруғининг 1 ва 2-сонли иловасидан кўчирма)

Т/р‎

Ишлаб чиқариш ишларнинг тавсифи‎

Тиббий кўриклар муддатлари‎

1.‎

2.‎

3.‎

31.1‎

1 бўлим. Симоб ва унинг бирикмалари.
‎ Асбоблар билан ишлашда очиқ симоб билан ишлаш электр токининг симобли тўғрилагичлар ва ўзгартиргичлар билан, насослар билан ишлаш ишлари. ‎

Бир йилда 1 марта‎

31.2‎

Ёпиқ симобли асбобларни ишлаб чиқариш ва улар билан ишлаш, ер ости ковланаётган конларда портловчи симобларни қўллаш ‎ Икки йилда 1 марта‎

3 бўлим.‎

1.‎

Абразив ва таркибида абразив бўлган. Абразивларни (нормал электр корўндли, оқ, хромли, монокорўндли), карбидни, борни, эльборни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда қўллаш ва кремний карбидни қўллаш ва бошқалар. ‎ Икки йилда 1 марта‎

2.‎

Таркибида кремний бўлган (эркин ва аморф икки оксидли кремний). Бинони тозалашдаги қумпургагичли ишлар. ‎ Бир йилда 1 марта ‎

3.‎

Металлар ва уларнинг қотишмалари. Металлар ва қотишмаларини қуруқ силлиқлаш; металларни чанглаштириш жараёнлари, металл кукунларни ҳосил қилиш ва улардан маҳсулотлар олиш.‎ Бир йилда 1 марта‎

4.‎

Пайвандли аэрозоллар. Тожли, плазмали, газёйли пайвандлаш, эритиб қоплаш, кесиш, туташли учма-уч қилиб пайвандлаш (сиртини эритиб), металлни электр шлакли пайванд қилиш. ‎ Бир йилда 1 марта ‎

4 бўлим‎

2.‎

Электр майдонлар. Электр майдонлар манбаилари ишлатиладиган барча ишлар кўриниши. ‎ Бир йилда 1 марта ‎

3.‎

Ишлаб чиқаришдаги тебранишлар. Тебранишлар билан боғлиқ ишлар барча турдаги меҳнат фаолиятлари. ‎ Икки йилда 1 марта‎

4.‎

Ишлаб чиқаришдаги шовқин. Шовқиннинг узлуксиз таъсир этиши билан боғлиқ бўлган, шунингдек эшиттириш аппаратларининг зўриқиши жуда юқори: 81 дан 90 гача, 100 дБа дан юқори бўлган барча турдаги меҳнат фаолиятлари. ‎ Икки йилда 1 марта, Бир йилда 1 марта ‎

5.‎

Юқори атмосфера босими. Кессонлар, барокамерлар, ғоввослардаги ишлар. ‎ Икки йилда 1 марта‎

6.‎

Кўз кўришнинг юқори зўриқиши. Кўз кўришнинг юқори зўриқиши билан боғлиқ бўлган меҳнат турлари: — кўз кўришнинг зўриқишининг ҚМҚ бўйича III и IV даражалари (0,5 — 1 mm) аниқликдаги ва дисплейнинг экранидаги жилвирлашлар ва бошқа ахборотни акс эттириш воситалари билан боғлиқ бўлган. ‎ Икки йилда 1 марта‎

2-иловадан кўчирма ‎

Баландликдаги иш, юқорига чиқиб бажариладиган ва юқорига кўтарилиш билан боғлиқ бўлган, шунингдек кўтарилган иншоотларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ишлар. Кучланиши 220 V ва юқори бўлган ишлаётган электр қурилмаларга хизмат кўрсатаётган, уларда тезкор алмашилиб улашни бажарадиган навбатчи ходимлар; бу электр қурилмаларда созлаш, монтаж ишларини ва юқори вольтли синашларни бажарадиган ходимлар; кучланиши 220 V ва юқори бўлган электр қурилмаларда кучланиш остида иш бажарадиган ходимлар. ‎ Икки йилда 1 марта‎

4.2 ‎

Турли ер ости ишлари‎ Икки йилда 1 марта‎
Электр станцияларининг сув хўжалиги, гидротехника иншоотлари ва гидромеханика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
4-ИЛОВА
Тўғон қиялиги асосидан краннинг энг яқин устунигача бўлган энг кам рухсат этиладиган
масофа

Жадвал‎‎‎

Тўғон баландлиги, м ‎‏
Асосдан энг яқин устунгача бўлган масофа, m, тупроқда (сепилмаган) ‎‎
Қумли ёки шағалли‎ Қумлоқ тупроқ ‎ Қумоқ тупроқ‎ Лойтупроқ‎ Ўрмонли қуруқ‎
1.‎ 1,5‎ 1,25‎ 1,0‎ 1,0‎ 1,0‎
2.‎ 3,0‎ 2,4‎ 1,0 ‎ 1,5‎ 2,0‎
3.‎ 4,0‎ 3,6‎ 3,25‎ 1,75‎ 2,5‎
4.‎ 5,0‎ 4,4‎ 4,0‎ 3,0‎ 3,0‎
5.‎ 6,0‎ 5,3‎ 4,75‎ 3,5‎ 3,5‎
Электр станцияларининг сув хўжалиги, гидротехника иншоотлари ва гидромеханика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
5-ИЛОВА

‎‎Наряд шакли

‎‎Корхона ____________________________Цех (участка)______________________________________________
‎‎НАРЯД; УМУМИЙ НАРЯД; ОРАЛИҚ НАРЯД №_________________________‎______‎
‎‎(кераксизи ўчирилади)
‎‎№ _____________ УМУМИЙ НАРЯДГА‎‎
‎‎(фақат оралиқ наряд берилганида тўлдирилади)
‎Қуйидагилар топширилади_________________________________________________________
‎‎(иш мазмуни, объект, иш жойи)
‎‎____________________________________________________________________________________________
‎‎Иш олиб бориш шароитлари ____________________________________________________________________
‎‎(иш жойини тайёрлаш ва хавфсизлик чоралари,
‎‎_________________________________________________________________________________________шу
‎‎жумладан бошқа цехларнинг тезкор ходимлари томонидан бажарилиши лозим бўлган,
‎_________________________________________________________________________________________шунингдек қоидаларда кўзда тутилмаган қўшимча хавфсизлик чора-тадбирлари)
‎‎____________________________________________________________________________________________
‎‎Ишни бошлаш вақти: … с …. мин … кун ……………….ой. 20 … й.
‎‎Иш тугалланган вақт: … с …. мин … кун ……………….ой. 20 … й.
‎‎__________________________________________________________________ Иш раҳбари қилиб тайинланади
‎‎(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)
‎‎__________________________________________________________ Иш боши (кузатувчи) қилиб тайинланади
‎‎(фамилияси, исми, шарифи, лавозими, тоифаси) (кераксизи ўчирилади)
‎‎Наряд берди: ..... кун……………….ой. 20 … й.________________________________________________________
‎‎(лавозими, фамилияси, имзо)
‎‎Нарядни узайтирди … кун ………….ой. 20… й.гача ____________________________________________
‎‎(наряд берган шахснинг имзоси)
‎‎Бригада таркиби _________одам_________________________________________________________________
‎‎(ишбошидан ташқари, одамлар сони)
‎‎____________________________________________________________________________________________
‎‎(фамилияси, исми, шарифи, тоифаси, гуруҳи)
‎‎Иш раҳбари __________________________________________________________________________________

‎‎(фамилияси, имзо)

‎‎Иш олиб бориш шартлари бажарилди: … с …. мин … кун …………ой. 20 … й.
‎‎Иш жараёнида қолдирилди ______________________________________________________________________
(ишлаш жойига яқин жойлашган ускуналар юклама, босим остидаги,
‎‎____________________________________________________________________________________________
‎‎юқори ҳароратли, портлашга хавфли ва ҳоказо.)
‎‎Бошқа цехларнинг тезкор ходимлари ______________________________________________________________
‎‎(цех номи, лавозими, фамилияси, имзоси)
‎‎Станция навбатчи муҳандисининг рухсати тўғрисидаги белги ___________________________________________
‎‎(имзо ёки телефон
‎‎___________________________________________________________________________________________
‎‎орқали юборилган рухсат тўғрисидаги белги, цех смена бошлиғининг имзоси)
‎‎Цехнинг (блокларнинг) тезкор ходимларини масъул шахси; оралиқ нарядлар бўйича
‎‎масъул раҳбар _______________________________________________________________________________
‎‎(кераксизи ўчирилади) (фамилияси, имзо)
Ишларни ўтказиш шартларини бажарилиши текширилди, иш фаолиятида қолган ускуналар билан танишилди ва ишлар олиб боришга рухсат этилди.
‎‎Иш раҳбари __________________________________________

‎‎(имзо) ‎

‎‎Ишбоши ____________________________________________

‎‎(имзо) ‎

‎‎Бригада таркибидаги ўзгаришлар

Бригада таркибига киритилди (фамилияси, исми, шарифи, разряди, техника хавфсизлиги бўйича гуруҳи) ‎‎ Бригада таркибидан чиқарилди (фамилияси, исми, шарифи, разряди) ‎‎ Сана ва вақт‎‎

Масъул раҳбар (имзо) ‎‎

‎‎ ‎‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎

Ҳар кунлик ишга қўйиш учун ижозатни расмийлаштириш, ишни тугаллаш ва бошқа иш жойига ўтказиш

‎‏‎Иш жойларининг номи

Ишга қўйиш учун ижозат‎‎ Ишнинг тугаши‎‎
‎‎Наряд мазмуни билан танишдим. Хавфсизлик чоралари текширилди ‎‎бригада чиқарилди, наряд топширилди
‎‎Сана, вақт
‎‎Ишга қўйувчи (имзо)
Ишбоши (имзо) сана, вақт‎‎
ишбоши (имзо)‎ тезкор ходимларнинг жавобгар шахси (имзо)
1‎ 2‎‎ ‎‎3 ‎‎4 ‎‎5 6‎‎ 7‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
Иш 20… йил ………... ойи … куни соат … дан ... минут ўтганда бутунлай тугатилди.
‎‎‎Ишбоши __________________________________________‎__‎
(имзо) ‎
‎‎Иш раҳбари __________________________________________
(имзо) ‎
‎‎Иш жойлари 20… йил ………... ойи … куни соат ... дан ... минут ўтганда кўздан кечирилди, наряд ёпилди.
‎‎Тезкор ходимларнинг жавобгар шахси ____________________________
(имзо)‎
Электр станцияларининг сув хўжалиги, гидротехника иншоотлари ва гидромеханика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
6-ИЛОВА
НАРЯДЛАР ВА ФАРМОЙИШЛАР БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
ЖУРНАЛИ

Наряд рақами‎‏

Фармойиш рақами ‎‏

Иш жойи ва номи‎‏

Ишбоши ёки кузатувчи (фамилияси, исми, шарифи, фармойиш бўйича иш бажарилганда, шунингдек гуруҳи ёки разряди)‎‏

Фармойиш бўйича ишловчи бригада аъзолари (фамилияси, исми, шарифи, гуруҳи ёки разряди) ‎‏

Фармойиш берган шахс (фамилияси, исми, шарифи, лавозими )‎‏

Ишга қўйувчи ва иш тугагандан сўнг иш жойини қабул қилувчи шахснинг имзоси, сана ва вақт ‎‎

Ишга қўйиш‎

Наряд ёпилди, фармойиш бўйича иш тугади‎