Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 86-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (
илова қилинади).
Фермер хўжалигига берилган ер участкалари ушбу Қонун 16-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда юридик ва жисмоний шахсларга бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) мумкин.