Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуида қилган маърузасида баён этилган қоидаларни амалга ошириш юзасидан 2011 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган ҳаракат дастури тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 12-сон, 491-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуида қилган маърузасида баён этилган қоидаларни амалга ошириш юзасидан 2011 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган ҳаракат дастури» тасдиқлансин (илова қилинади).
2. Ушбу Дастур бажарилиши боришининг мониторингини юритиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2010 йил 30 ноябрдаги 220-II-сонли қарори билан ташкил этилган ишчи гуруҳи зиммасига юклатилсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2010 йил 30 декабрь,
235-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2010 йил 30 декабрда қабул қилинган 235-II-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуида қилган маърузасида баён этилган қоидаларни амалга ошириш юзасидан 2011 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган
ҲАРАКАТ ДАСТУРИ
Ушбу Дастурнинг мақсади Ўзбекистоннинг миллий давлатчилигини ривожлантиришда янги босқични бошлаб берувчи «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»ни амалга ошириш юзасидан қонунчилик, ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни белгилашдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузаси Ўзбекистоннинг миллий давлатчилигини ривожлантиришда янги босқични бошлаб беради. Концепцияда давлат ҳокимияти асослари, мамлакатимизни ижтимоий-сиёсий жиҳатдан қайта қуриш соҳасидаги кенг кўламли ва туб ислоҳотлар илгари сурилган ҳамда ҳар томонлама асослаб берилган бўлиб, уларни амалга ошириш жамият, давлат қурилиши, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасидаги асосий мақсадларимизга эришишга – Ўзбекистоннинг жаҳондаги ривожланган демократик давлатлар қаторига киришига, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиши лозим.
Дастур Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракцияларининг фикрларини ҳисобга олган ҳолда кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган демократик ўзгаришларни, либерал ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг муайян ижтимоий қатламлари манфаатларини ифодаловчи ҳар бир партиянинг дастурий ғояларини ўзида акс эттиради.
Дастурда демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг энг муҳим йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланади.
I. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш. Конституцияга давлат тузилиши ва бошқаруви тизимини яратишга қаратилган, давлат ҳокимиятининг учта субъекти: Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ўртасида ваколатларни тақсимлашнинг принципиал жиҳатдан янги, энг олий демократик принципларга мос келадиган ҳуқуқий механизмига асосланган бир қатор жиддий ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.
Асосий Қонунимиз 98-моддасининг янги таҳририда мустаҳкамлаб қўйилиши билан конституциявий тартибга мувофиқ Бош вазир номзоди парламент сайловида ғалаба қозонган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча партия томонидан кўрсатилиши натижасида ижро этувчи ҳокимиятни шакллантириш ва унинг фаолият кўрсатиш тизими принципиал жиҳатдан ўзгаради. Бу ўринда фуқаролик жамиятининг энг муҳим институти бўлган сиёсий партиялар ҳал қилувчи роль ўйнай бошлайди, Конституцияда назарда тутилган тўғридан-тўғри халқ ҳокимиятининг конституциявий механизмлари рўёбга чиқади.
Олий Мажлис томонидан Бош вазирга ишончсизлик вотуми билдириш парламент институтининг жорий этилиши, ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан парламент олдида мунтазам ҳисобот бериши (Конституциянинг 78-моддасига ўзгартиш), шунингдек Президентнинг Ҳисоб палатаси Раисини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳуқуқи (Конституциянинг 93-моддаси) парламентнинг давлат ҳокимиятини ташкил этиш тизимидаги роли ва ўрнини маълум даражада кучайтиради, қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ваколатлари ва назорат қилиш соҳасидаги вазифалари кенгаяди, мамлакатимиз олий қонунчилик органи амалга оширадиган қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишларининг сифатига нисбатан талаб ошади.
Давлат бошлиғининг мана шу ва бир қатор бошқа конституциявий ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳуқуқий давлатнинг жуда муҳим принципи сифатида ҳокимиятларни тақсимлаш конституциявий принципини изчил амалга ошириш, ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимини такомиллаштириш, парламент палаталари фаолиятининг ва улар янги демократик шароитларда ижро этувчи ҳокимият билан ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишининг самарали механизмларини яратиш мақсадини кўзлайди.
II. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш. Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни ва суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар назарда тутилмоқда. Хусусан, жиноят-процессуал қонун ҳужжатларига киритиш таклиф этилган ўзгартишлар ва қўшимчаларга мувофиқ жиноий ишларни судга қадар юритув босқичида дастлабки тергов органларининг фаолияти устидан суд назорати кучайтирилади. Лавозимдан четлаштириш ва тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чоралари учун санкциялар бериш ваколатлари прокуратурадан олиниб, қўшимча равишда судга ўтказилади. Жиноят ишларини қўзғатиш ҳуқуқини суд ваколатларидан чиқариш ва биринчи инстанция судида иш бўйича айблов хулосасини ўқиб эшиттириш мажбуриятини фақат прокурор зиммасига юклаш суднинг мустақиллигини мустаҳкамлашга, жиноят ишларининг кўриб чиқилиши вақтида холислик, беғаразлик ва адолатни, жиноят процессида тортишув принципини таъминлашга қаратилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилишга, жиноятчиликка қарши курашга, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятида қонун устуворлигини, қонунийликни таъминлаш бўйича қонунчиликка доир чора-тадбирлар қабул қилинади. Бу ўринда «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш ҳақидаги таклиф жуда муҳим аҳамият касб этади, у инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг юридик кафолатларини кучайтиришга, жиноятларга қарши кураш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга кўмаклашади. Худди мана шу мақсадларда Концепциядан давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан прокуратура органлари фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда, қонун устуворлигини таъминлашда Адлия вазирлигининг ролини кучайтиришга қаратилган таклифлар ўрин олган. Мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва маърифатни, жамиятда ҳуқуқий билимлар тарғиботини тубдан яхшилашга йўналтирилган мақсадли кенг кўламли чора-тадбирлар дастурини яратиш тўғрисидаги таклиф жуда муҳим аҳамиятга эгадир.
Концепциянинг суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга доир қисмидаги таклифларни рўёбга чиқариш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини сақлашнинг юридик механизмларини яратишга, давлат ҳокимияти органлари устидан кенг жамоатчилик ва фуқаролар назоратини таъминлашга қаратилган.
III. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш. Оммавий ахборот воситаларини янада демократлаштиришга, сўз эркинлигини, ўтказилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ойдинлигини таъминлашга қаратилган тўртта янги қонун қабул қилиш ва амал қилиб турган бир қатор қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритилмоқда. Фуқароларнинг ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти билан боғлиқ ахборотлардан кенг хабардор бўлишини таъминловчи самарали ҳуқуқий механизмлар яратишга қаратилган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш алоҳида аҳамиятга эга бўлади. «Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида»ги ва «Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида»ги қонунларнинг қабул қилиниши катта аҳамиятга моликдир.
Концепцияга мувофиқ ахборот соҳасида нодавлат секторини ривожлантириш бўйича тизимли ва босқичма-босқич фаолият давом эттирилади. Кўрилаётган қонунчиликка доир чора-тадбирлар медиа бозорида, хусусан, радиочастота спектрига кириш, медиа маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларни тарқатиш бўйича давлат буюртмалари олиш соҳаларида ҳалол рақобатни рағбатлантириш механизмларини яратиб беради.
ОАВ соҳасига бозор механизмларини жорий этиш, ОАВнинг иқтисодий мустақиллигини, бошқарув ва ўзини ўзи ташкил этишининг демократик шаклларини таъминлаш жамиятни ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли тарзда хабардор қилишнинг зарур шарти сифатида оммавий ахборот воситалари мустақил фаолият кўрсатиши ва ривожланишининг асосига айланади, Ўзбекистон Республикаси жаҳондаги ривожланган демократик давлатлар қаторига кириши учун ахборот-коммуникация негизини яратади, мамлакатимизда кучли фуқаролик жамияти изчил равишда шакллантирилишига кўмаклашади.
IV. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш. Давлат тузилиши соҳасида демократик ўзгаришларни амалга ошириш вазифаси партиялар ўртасидаги кураш ва рақобатни, энг аввало, мамлакат парламентига сайловлар, ҳокимият вакиллик органларини шакллантириш вақтидаги кураш ва рақобатни анча кучайтиришни тақозо қилади. Бундан ташқари, аввалги сайловларни ўтказиш вақтида тўпланган тажриба сайлов тизимини янада демократлаштириш юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини талаб этади.
Шу муносабат билан сайлов жараёнининг жуда муҳим босқичи – сайловолди ташвиқотини ташкил этишнинг ҳуқуқий механизмларини янада демократлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган қонунчилик ташаббуслари алоҳида аҳамият касб этади. Бундай механизмларни рўёбга чиқариш бу соҳадаги турли суиистеъмолликлар ва қоидабузарликларнинг олдини олиш имконини беради ва сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш чоғида демократик муҳит яратилишига, фуқаролар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш каби ўз конституциявий ҳуқуқларини монеликсиз амалга оширишларига, мамлакатда халқ ҳокимиятини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
V. Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш. Нодавлат нотижорат ташкилотлари билан давлат тузилмалари ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишининг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини яратишга, давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қонунларни, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожланишнинг жуда муҳим дастурларини сўзсиз ижро этиш бўйича фаолияти устидан фуқаролик институтлари назорати, жамоатчилик назорати тизимини яратишга қаратилган «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Экологик назорат тўғрисида»ги қонунларнинг қабул қилиниши назарда тутилган.
Давлат бошлиғининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ҳамда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонунларни такомиллаштиришга, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини янги таҳрирда қабул қилишга қаратилган қонунчилик ташаббусларида фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини таъминлашда маҳалланинг ролини янада ошириш, маҳаллани аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг марказига айлантириш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш чора-тадбирлари белгилаб берилади, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахслар жавобгарлигининг юзага келиши шартлари назарда тутилади.
Мана шу таклифларнинг амалга оширилиши, шунингдек жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга, аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий ҳаракат дастурининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш юзасидан олдимизга қўйган мақсадларимизга эришишнинг, Ўзбекистон жаҳондаги ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин олишининг ҳал қилувчи омилига айланади.
VI. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш. Иқтисодиётда демократик бозор ислоҳотларини ва либераллаштиришни амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жадал ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (янги таҳрири), «Рақобат тўғрисида»ги ва бошқа қонунларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш назарда тутилмоқда.
Банк-молия соҳасига хусусий капитални жалб қилишга, қонун асосларини шакллантириш воситасида хусусий банклар ҳамда хусусий мулкка асосланган лизинг, суғурта компаниялари, кредит уюшмалари, микромолия ташкилотлари каби молия институтларини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш режалаштирилмоқда.
Кўрсатиб ўтилган асосий қонунларни бундан буён ҳам такомиллаштириб бориш мақсадида эркин бозор иқтисодиёти йўлидан янада илгарилашга кўмаклашадиган «Кредит бюролари фаолияти ва кредит ахбороти алмашуви тўғрисида»ги, «Гаров реестри тўғрисида»ги, «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги, «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги, «Инновациялар ва иқтисодиётни модернизация қилиш тўғрисида»ги қонунларни ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган бозор ўзгаришларининг мантиқи ва суръатлари тақозо этаётган бошқа янги қонунлар қабул қилиш таклиф қилинмоқда.
Умуман олганда, Концепцияда таклиф этилган давлат ҳокимиятини ташкил этиш, ижтимоий-сиёсий тузумни тубдан ислоҳ этиш мустақилликка эришилган кундан бошлаб Ўзбекистонда амалга ошириб келинаётган демократик ўзгаришларнинг ва миллий давлатни барпо этиш негизидаги жуда муҳим, базавий принцип — босқичма-босқич тадрижий ривожланиш принципининг мантиқий давомидир. Мазкур принцип Концепцияда баён этилган ислоҳотларнинг барча йўналишларини қамраб олади.

Т/р

Амалга оширилиши керак бўлган устувор вазифалар

Қонун лойиҳалари, тадбирлар номи

Ижро этиш муддатлари

Масъул ижрочилар

1

2

3

4

5

I. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш

1.

Давлат ҳокимиятининг учта субъекти: Президент – давлат бошлиғи, қонунчилик ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасида ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш

I.1. «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда Конституциянинг 78, 80, 93, 96 ҳамда 98-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, уларда қуйидаги йўналишлар назарда тутилади:

парламентнинг ваколатларини ва ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан назорат қилиш вазифаларини кенгайтириш;

Ҳукумат фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш;

давлат ҳокимияти органларининг ўзаро келишган ҳолда фаолият кўрсатиши ва ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш.

2010 йил

IV чорак

Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

I.2. «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда қуйида келтириб ўтиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш назарда тутилади: «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги, «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги, «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги, «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги, «Прокуратура тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа қонунлар.

2010 йил

IV чорак

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

I.3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Раисини тайинлаш масалаларини аниқлаб берувчи «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2011 йил

I ярим йиллик

Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра),

Ҳисоб палатаси

I.4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқлаштириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик базасини инвентаризация қилиш.

2011 йил

I ярим йиллик

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра),

I.5. «Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг маърузасида баён қилинган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»нинг миллий давлатчиликни ривожлантириш борасидаги моҳияти ва аҳамияти» мавзуида илмий-амалий конференция ўтказиш.

2011 йил

II чорак

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), Бош прокуратура, ДЖҚА, АҚҲМИ, ТДЮИ

I.6. «Парламент ўз ваколатларини амалга ошираётганида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати принципини таъминлаш механизми: халқаро ва миллий тажриба» мавзуида илмий-амалий конференция ўтказиш.

2011 йил

III чорак

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), Бош прокуратура, ДЖҚА, АҚҲМИ, ТДЮИ

I.7. «Ўзбекистонда сиёсий тизимни модернизация қилиш масалалари ва қонун ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш вазифалари» мавзуида семинар ўтказиш.

2011 йил

IV чорак

Сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасидаги фракциялари, ДЖҚА, АҚҲМИ, ТДЮИ

I.8. Ҳукуматни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш ва ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан парламент назорати институтини такомиллаштириш масалаларига бағишланган депутатлар ўртасида туркум семинар-тренинглар ўтказиш.

2011 йил

I – IV чораклар

Сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасидаги фракциялари

I.9. Президент, Парламент ва Ҳукумат ўртасида ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлашга қаратилган янги нормаларнинг моҳияти ва аҳамиятини очиб беришга бағишланган материалларни тайёрлаш ҳамда нашр этиш.

2011 йил

III чорак

Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра),

Адлия вазирлиги, ДЖҚА, АҚҲМИ, ТДЮИ

II. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш

2.

Қонун ижодкорлиги жараёни самарадорлигини, қабул қилинаётган қонунларнинг сифати ва асослилигини ошириш

II.1. Ҳуқуқий нормаларни ишлаб чиқиш сифатини янада ошириш ва қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари амалда рўёбга чиқарилишини таъминлайдиган таъсирчан процессуал механизмларни яратиш юзасидан самарали чора-тадбирларни назарда тутувчи «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг янги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Хусусан, мазкур Қонун нормалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

қонун ижодкорлиги жараёнида қонун устуворлигини таъминлашнинг самарали механизмлари;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказишнинг такомиллаштирилган тартиби;

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш ва уларни амалга оширишнинг самарадорлиги устидан назорат қилиш тартиби;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турларининг рўйхатини белгилашдаги камчиликларни бартараф этиш, қонун ҳужжатларини қабул қилишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун, яъни қонунга хилоф нормаларни ишлаб чиққанлик учун жавобгарлик белгиланиши;

қонунчилик базасини ривожлантиришнинг кенг кўламлилиги ва тизимлилигини таъминловчи механизмлар.

2011 йил

II чорак

Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси,

Вазирлар Маҳкамаси, (келишувга кўра)

3.

Суд мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, унинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда жиноий ишларни судга қадар юритиш босқичида қонунийликнинг таъминланиши устидан назорат қилишдаги ролини кучайтириш

II.2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг
29-бобига (255 — 259-моддаларига) ва 31-бобига (265 — 269-моддаларига) айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш ва шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тариқасидаги эҳтиёт чораларини қўллаш фақат суд томонидан амалга ошириладиган тартибни белгиловчи ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2011 йил

II чорак

Олий суд, Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

II.3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг
439-моддасига айблов хулосасини ўқиб эшиттириш суд тергови бошланишида прокурор томонидан амалга оширилишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2011 йил

II чорак

Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

II.4. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг
321-моддасига тарафларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланган тақдирда судни жиноий ишни қўзғатишдан маҳрум қилишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2011 йил

II чорак

Бош прокуратура, Олий суд, Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

4.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида жиноятчиликка қарши кураш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича қонунийликни таъминлаш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш

II.5. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш принциплари, асослари, шакл ва услубларини, шунингдек ана шу фаолиятни амалга оширишга ваколатли органларни белгилаб берадиган «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилиш.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши:

тезкор-қидирув тусидаги тадбирларни ўтказишда қонунийликка риоя этишнинг, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг реал ҳуқуқий кафолатларини яратиш;

тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар фаолиятининг ҳуқуқий тартибга солинишини таъминлаш, уларнинг мақоми ҳамда фаолиятини амалга ошириш асослари, шарт-шароитлари ва услубларини белгилаш, органлар ходимларининг жавобгарлигини кучайтириш, шу жумладан хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганлик, мансабга боғлиқ бошқа жиноятларни содир этганлик, шунингдек инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши билан боғлиқ бўлган жиноятларни содир этганлик учун жавобгарлигини кучайтириш имкониятини беради.

2011 йил

III чорак

Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), Олий суд, Бош прокуратура

5.

Жиноят тўғрисидаги, маъмурий қонун ҳужжатларининг янада либераллаштирилишини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг маъмурий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш

II.6. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексидан бир қатор жавобгарлик ҳолатларини чиқариб, уларни маъмурий ҳуқуқбузарликлар жумласига киритган ҳолда, жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада либераллаштириш;

маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бирхиллаштириш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш процессуал механизмларини такомиллаштириш;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар субъектлари доирасини юридик шахсларнинг жавобгарлигини киритган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги камчиликлар, номувофиқликлар ва зиддиятларни бартараф этиш;

амалдаги қонун ҳужжатларидан ишламаётган ва эскирган ҳуқуқий нормаларни чиқариб ташлаш;

маъмурий иш юритишни олиб боришда суднинг ролини тубдан ошириш;

маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича ваколатлар берилган органлар ва мансабдор шахслар рўйхатини мақбуллаштириш ва бошқалар.

2012 йил

I чорак

Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура

6.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари тизимида уларнинг фаолиятида қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қиладиган ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали механизмини яратиш

II.7. Ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган нормаларни ишлаб чиқиш фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантириш ва рўёбга чиқаришда адлия органларининг ролини оширишга қаратилган қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Таклифларда қуйидагилар бўйича чора-тадбирларни назарда тутиш таклиф қилинади:

давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шу жумладан прокуратура органлари фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш бўйича адлия органларига зарур ваколатларни бериш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш марказини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармасига айлантириш;

Адлия вазирлиги томонидан давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар, шу жумладан прокуратура фаолиятида қонунийликнинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Олий Мажлиснинг Сенатига ахборот тақдим этиш тартибини белгилаш.

2011 йил

I чорак

Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд

7.

Мамлакатда ҳуқуқий таълим ва маорифни тубдан яхшилашга, фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини, ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш

II.8. Янги сиёсий-ҳуқуқий воқеликларни ҳисобга олган ҳолда Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурининг янги таҳририни тайёрлаш ва кўриб чиқиш учун киритиш, унда қуйидаги кенг кўламли чора-тадбирлар назарда тутилади:

депутатлар корпуси, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, маслаҳат бериш ва маърифий фаолиятни амалга ошираётган фуқаролик институтларининг фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини, юксак ҳуқуқий онгини ошириш бўйича ишларни ташкил этишдаги фаолиятининг самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш. Ушбу фаолиятда ишнинг замонавий шакл ва усулларидан, ахборот-коммуникация технологиялари ва оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан фойдаланиш;

аҳолининг, ҳуқуқий соҳа ходимларининг, маслаҳат бериш ва маърифий ишларни амалга оширувчи жамоат бирлашмалари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш;

фуқароларга ҳуқуқий таълим бериш ва уларни тарбиялаш, уларда қонунларга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни, қонунга итоаткор ҳулқ-атворни шакллантириш соҳасидаги ишларни самарали ташкил этиш;

ҳуқ�қий билимлар марказлари тармоқларини, айниқса қишлоқ жойларда янада ривожлантириш, масофадан туриб ҳуқуқий маслаҳатлар кўрсатиш, шунингдек ОАВда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган доимий рукнларни кўпайтириш, ушбу соҳага оид янги ўқув дастурлари, дарсликлар ва услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш йўли билан фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотдан эркин фойдаланишини кенгайтириш ва ҳоказо.

2011 йил

II чорак

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ДЖҚА, ТДЮИ, МТРК, ЭОАВМА, Босма ОАВ фонди

8.

Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга доир ташкилий чора-тадбирлар

II.9. Мамлакатимиз Президенти томонидан суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга доир белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича самарали қонунчилик чораларини ишлаб чиқиш мақсадида мамлакатимиз ва чет эл етакчи олимлари ҳамда амалиётчиларини жалб этган ҳолда тизимли тадқиқотлар ўтказиш.

2011 йил

IV чорак

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, АҚҲМИ, ТДЮИ, М. Улуғбек номидаги Миллий университет, ИҲММ

II.10. Фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари даражасини ўрганиш юзасидан социологик тадқиқотлар тизимини такомиллаштириш бўйича ана шу тадқиқотлар натижаларидан Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш ишида фойдаланиш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2011 йил

I-II чораклар

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, АҚҲМИ, ДЖҚА, ФЖЎИ, ТДЮИ, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази

9.

Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш жараёнини тарғиб қилиш ва ёритиш бўйича тадбирлар мажмуи

II.11. Аҳоли ўртасида ва хорижий жамоатчилик ўртасида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар ҳамда Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қоидаларидан келиб чиқувчи қонун ҳужжатларидаги янгиликлар тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.

2011 йил

I чорак

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Адлия вазирлиги, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, ИИВ, ДБҚ, ДСҚ, АҚҲМИ, ДЖҚА, ФЖЎИ, ТДЮИ

II.12. Амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг, шунингдек қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти ва аҳамиятини таҳлил қилиш ҳамда тушунтиришга бағишланган материаллар тайёрланиши ва нашр этилишини ташкил қилиш.

2011 йил

III-IV чораклар

II.13. Хорижий экспертларни жалб этган ҳолда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида назарда тутилган қонунчилик ташаббуслари муҳокамасига бағишланган туркум конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш. Чунончи:

«Маъмурий адлияни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари: Ўзбекистон тажрибаси» мавзуида халқаро конференция;

«Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишнинг қонунчилик асосларини ривожлантириш: хорижий ва миллий тажриба» мавзуида илмий-амалий конференция;

«Юксак ҳуқуқий маданият – демократик жамиятнинг асоси ва ҳуқуқий тизим етуклигининг кўрсаткичи» мавзуида илмий-амалий конференция;

«Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунларга, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг эҳтиёжларига мувофиқлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари» мавзуида давра суҳбати;

«Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати принципини рўёбга чиқариш механизмларини такомиллаштириш» мавзуида давра суҳбати;

«Жиноий ишларни судгача юритиш босқичида суд назорати механизмларини такомиллаштириш» мавзуида семинар;

«Қонун ҳужжатларига риоя этилиши ва қонун устуворлигини таъминлашда адлия органларининг роли» мавзуида семинар ўтказиш.

2011 йил

I чорак



2011 йил

II чорак



2011 йил

III чорак



2011 йил

IV чорак




2011 йил

I чорак




2011 йил

II чорак

10.

Ўтказилаётган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларнинг, давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг ошкоралиги ва очиқ-ойдинлигини таъминлаш

III.1. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. Унда қуйидагилар назарда тутилади:

аҳолининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланишини янада яхшилаш, давлат органлари ишида очиқ-ойдинликни ошириш ва ошкораликни таъминлаш, уларнинг фаолиятини ОАВда ёритиш сифатини ошириш;

ОАВда давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ёритишнинг хилма-хил шаклларда бўлишини таъминлаш (мамлакатимиз ва хориждаги муҳим воқеалар, давлат ҳокимияти органлари фаолияти, уларнинг ҳар ойлик матбуот конференциялари тўғрисидаги махсус ҳисоботлар ва репортажлар, ахборотнинг Интернет тармоғи орқали тарқатилиши) ва бошқалар.

2011 йил

IV чорак

Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра),ЭОАВМА, Босма ОАВ фонди, ФЖЎИ

11.

Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар соҳасини янада ривожлантириш ҳамда либераллаштириш учун сўз эркинлигини, ўтказилаётган демократик ислоҳотларнинг очиқ-ойдинлигини, фуқароларнинг сиёсий маданияти, ҳуқуқий онги оширилишини таъминловчи воситаларни ўз ичига олган шарт-шароитларни яратиш

III.2. Электрон оммавий ахборот воситалари тизимини демократлаштириш ва либераллаштиришга, мамлакатимиздаги демократик янгиланишлар жараёнларини ёритишга уларни кенг жалб этишга қаратилган «Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. Қонун қуйидагиларнинг ҳуқуқий механизмларини белгилайди:

телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар субъектларини бошқаришнинг демократик шакллари ва усулларини жорий этиш, электрон оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий мустақиллигини, рақобатбардошлилигини таъминлаш, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш жараёнига бозор механизмларини жорий этиш;

телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар тизимида рақамли форматни, теледастурларни тарқатиш тармоқларига кенг полосали киришни (шу жумладан Интернетни) ҳамма жойда жорий этган ҳолда кўрсатувлар ва эшиттиришлар тизими фаолиятини ташкил этиш.

2012 йил

III чорак

Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), МТРК, ЭОАВМА

12.

ОАВнинг эркинлиги, мустақил фаолият кўрсатиши ва ривожланишининг зарурий шарти сифатида уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш

III.3. «Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади: ахборот соҳасига бозор механизмларини жорий этиш, ахборот соҳасида бозор муносабатларини, рақобатни ривожлантириш шароитида ОАВнинг эркинлиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш.

III.4. Радиочастоталарни тақсимлашнинг амалдаги тартибига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, бу телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар бозорида соғлом рақобатни ривожлантириш,электрон ОАВ учун тенг шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш, телекўрсатувлар ҳамда радио-эшиттиришлар частоталарини олиш учун тендерлар ўтказиш чоғида танлов иштирокчиларининг ижодий ва техникавий концепцияларини баҳолашнинг сифат мезонларини аниқлаштириш ва бошқа шу кабиларни назарда тутади.

III.5. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот бозоридаги монопол ҳолатини аниқлаш, белгилаш услубиёти ва мезонларини ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш.

III.6. Қуйидаги ҳуқуқий механизмларни белгиловчи «Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:

бозор муносабатлари шароитида миллий масс-медиа воситаларини тизимли қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техника базасини, иқтисодий аҳволини мустаҳкамлашда давлатнинг иштироки, оммавий ахборот воситаларига тақдим этилган ахборотнинг сиёсий, ғоявий ва маданий хилма-хиллигини бундан буён ҳам таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган ҳуқуқий механизмлар;

миллий ахборот маконини тобора ривожлантиришга қаратилган иқтисодий, молиявий имтиёзлар ва преференциялар тизимини, шу жумладан солиқ имтиёзлари тизимини яратиш;

ОАВнинг «ижтимоий буюртмасини» шакллантириш, ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли мақолалар, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни мақсадли молиялаштириш ва бошқалар.

III.7. Қуйидаги соҳадаги истиқболли лойиҳалар ва дастурларни қўллаб-қувватлаш:

босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларининг иқтисодий мустақиллиги ҳамда молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ахборот хизматлари кўрсатиш соҳасида бозор муносабатларини ривожлантириш;

босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш;

замонавий журналистларни, шу жумладан Интернет-журналистларни тайёрлаш, жаҳон ахборот маконида миллий манфаатларнинг ҳимоя қилинишини ва ифодаланишини таъминлаш жараёнида журналистлар малакасини ошириш, аҳолининг фуқаролик нуқтаи назарини шакллантириш.

2012 йил

I чорак




2012 йил

IV чорак




2012 йил

II чорак




2013 йил

I чорак



Алоҳида режа
бўйича





2011 — 2015 йиллар

Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

Вазирлар Маҳкамаси

Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), ЭОАВМА, Босма ОАВ фонди

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди,

Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), ЭОАВМА, Босма ОАВ фонди, ФЖЎИ

13.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини таъминлашда ОАВнинг ролини янада кучайтириш

III.8. «Оммавий ахборот воситалари ва ахборотдан эркин фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги («Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

замонавий халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ОАВнинг ахборот олишини таъминлаш механизмларини яхшилаш, хусусан, ОАВнинг ахборот олиш учун мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш;

ҳокимият органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга оширишда ОАВ иштирокининг ҳуқуқий механизмлари;

журналистларнинг ва ОАВ таҳририят кенгашларининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш чоралари;

ахборотдан эркин фойдаланишини таъминлаш, журналистларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш билан боғлиқ қоидабузарликлар учун юридик ва мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги ва ҳоказо.

2011 йил

IV чорак

Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), ЭОАВМА, Босма ОАВ фонди, ФЖЎИ

14.

Илғор ахборот-коммуникация технологияларини медиа-маконга жорий этишнинг самарали ҳуқуқий механизмларини яратиш

III.9. «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фуқароларни замонавий телекоммуникация хизматлари билан тўлақонли ва сифатли таъминлаш, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар тармоқларини янада ривожлантиришнинг ҳуқуқий механизмларини белгиловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

III.10. Рақамли телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларга ўтишга доир чора-тадбирларнинг давлат дастурини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

телерадиосигналларни тарқатишнинг ер усти рақамли эфир, кабель тармоқларини янада модернизация қилиш, рақамли мобиль телевидениени жорий этиш, шунингдек аҳолини рақамли телерадиосигналларни қабул қиладиган замонавий жиҳозлар билан таъминлаш;

аҳолининг таълим ва маданий савиясини оширишга, миллий анъаналарни, тарихий ва маънавий меросни сақлашга қаратилган сифатли, юксак бадиий телерадиомаҳсулотлар тайёрлашни кенгайтириш;

рақамли телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни жорий этиш соҳасидаги қонунчилик базасини ривожлантириш ва бошқалар.

2011 йил

II чорак






2011 йил

I чорак

Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), МТРК, ЭОАВМА

Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

15.

Жамиятнинг давлат билан самарали икки томонлама алоқасини таъминлаш, одамларнинг кайфиятини, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришларга муносабатларини аниқлаш

III.11. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги, «Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида»ги, «Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида»ги, «Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасини ўтказиш.

2011 йил

I чорак

Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Адлия вазирлиги, АҚҲМИ, ЭОАВМА, Босма ОАВ фонди, ТДЮИ, ФЖЎИ

16.

Марказда ва жойларда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда назорат қилиш вазифаларининг ролини кучайтириш

III.12. Назорат-таҳлил фаолияти тартибида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шунингдек республикамиз минтақаларида:

«Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги;

«Радиочастота спектри тўғрисида»ги, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги;

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (ахборот соҳасига бозор механизмларини жорий этиш, ОАВнинг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан) ва бошқа қонунларнинг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш.

Ўрганиш якунлари бўйича қонун ҳужжатларини ва ушбу соҳадаги ҳуқуқни қўлланиш амалиётини янада такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш мақсадида тегишли парламент эшитувларини ўтказиш.

III.13. Амалдаги қонун ҳужжатларини инвентаризация қилиш, Ўзбекистон ва ривожланган демократик мамлакатларнинг қуйидаги соҳалардаги қонун ҳужжатларининг қиёсий-таққослама таҳлилини ўтказиш:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини, ахборотдан эркин фойдаланилишини таъминлаш;

телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ҳамда телекоммуникациялар;

ахборот соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда ОАВ бозорини тартибга солиш;

ОАВни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан бозор муносабатлари шароитида миллий масс-медиа мавқеини мустаҳкамлаш соҳасида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

2011 йил

I чорак




2011 йил

IV чорак





2011 йил

I чорак

2011 йил

I чорак —

2012 йил

IV чорак

Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Адлия вазирлиги, АҚҲМИ, ОАВМА, Босма ОАВ фонди, ТДЮИ, ФЖЎИ

Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Адлия вазирлиги, АҚҲМИ, ЭОАВМА, Босма ОАВ фонди, ТДЮИ, ФЖЎИ

17.

Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини таъминлашда ОАВнинг ролини кучайтириш

III.14. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга, шунингдек жамоатчилик билан алоқа тизимини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Хусусан:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг брифинглари ва матбуот конференцияларини ўтказишга доир тизимли тартибни белгилаш;

глобал Интернет тармоғи базасида давлат ҳокимияти органларининг ахборот хизматлари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар ОАВ ўртасида ўз вақтида ва сифатли ахборот айирбошлаш тизимини вужудга келтириш.

III.15. Аҳолининг ҳуқуқий ва сиёсий маданияти даражасини, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий фаоллигини оширишда журналистларнинг иштирокини кенгайтириш ва фаолиятини рағбатлантириш юзасидан чора-тадбирлар мажмуини ташкил этиш, шу жумладан журналистлар ўртасида ҳар йилги танловларни ўтказиш.

2011 йил

I чорак

2011 — 2015 йиллар,

алоҳида режа бўйича

Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Адлия вазирлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, ЭОАВМА, Босма ОАВ фонди, ФЖЎИ

18.

Ахборот соҳасини эркинлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг тушунтириш

III.16. Ахборот соҳасини ислоҳ этиш ҳамда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш вазифаларида назарда тутилган қонунчилик ташаббусларини муҳокама қилишга қаратилган туркум конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари, шу жумладан халқаро конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш.

III.17. Ҳар йили «Ўзбекистон матбуоти» Миллий анжуманини ва миллий кўргазмасини ўтказиш.

III.18. Мамлакатда сўз ва ахборот эркинлигининг ҳолатини баҳолаш услубини халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқиш. Мазкур соҳада тизимли мониторингни амалга ошириш.

2011 — 2015 йиллар, алоҳида режа бўйича

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), ЭОАВМА, Босма ОАВ фонди, ФЖЎИ, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ассоциацияси

IV. Сайлов эркинлигини таъминлаш ва Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилигини янада ривожлантириш

19.

Сиёсий партияларга, депутатликка номзодларга сайловолди ташвиқотини ташкил этиш учун тенг шарт-шароитларни таъминлаш механизмини белгилаш, партиялараро рақобат кучайган шароитда ташвиқот олиб бориш шартлари, турлари, шакллари ва усулларини аниқ мустаҳкамлаб қўйиш

IV.1. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддасига ва «Халқ депутатлари, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш:

«сайловолди ташвиқоти» тушунчасини, уни олиб бориш шартлари, турлари, шакллари ва усулларини белгилаш;

сайловолди ташвиқотини ташкил этиш учун тенг шароитларни таъминлаш, уни ўтказиш шартлари, турлари, шакллари ва усулларини аниқ мустаҳкамлаб қўйиш;

сайлов кунида ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар томонидан овоз беришни амалга ошириш механизми ва муддатларини белгилаш;

жамоатчилик фикри сўровларининг натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотлар натижаларини эълон қилиш;

сайловларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш ва ҳоказо.

2011 йил

II чорак

Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), АҚҲМИ

20.

Давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайловлар жараёнида онгли равишда қарор қабул қилиш учун сайловчиларга зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш, сайлов қонунчилигининг, сайловчилар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолларини бартараф этишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш

IV.2. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддасига сайловолди ташвиқотини нафақат сайлов куни, балки сайлов ўтказилишидан бир кун олдин амалга оширишни ҳам тақиқлашни назарда тутувчи ўзгартиш киритиш.

IV.3. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ҳамда «Халқ депутатлари, вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида»ги қонунларга «овоз бериш кунига қадар қолган беш кун ичида, шунингдек овоз бериш куни жамоат фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини ва ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни нашр этиш (эълон қилиш), шунингдек уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан интернет тармоғига) жойлаштириш тақиқланиши»ни назарда тутувчи қўшимчалар киритиш.

IV.4. Марказий сайлов комиссиясининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқлаштириш.

2011 йил

II чорак




2011 йил

III чорак

Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), АҚҲМИ

Марказий сайлов комиссияси

21.

Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш

IV.5. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Қонунчилик палатаси депутатлари сайловига доир конференциясида кузатувчиларнинг иштирок этиш ҳуқуқини белгиловчи қўшимча киритиш.

2011 йил

II чорак

Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, АҚҲМИ

22.

Кенг жамоатчиликка Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида назарда тутилган қонунчилик ташаббусларининг асосий қоидаларини тушунтириш

IV.6. ОАВда етакчи олимлар, экспертлар ва амалиётчи ходимларнинг чиқишларини ташкил этиш, мамлакат сайлов қонунчилигини янада ривожлантириш масалалари бўйича туркум телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни амалга ошириш, сайлов қонунчилигига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти ва мазмунини тушунтириш.

2011 — 2015 йиллар

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Марказий сайлов комиссияси, АҚҲМИ, ФЖЎИ, ДЖҚА, МТРК, ЭОАВМА, Адлия вазирлиги, ТДЮИ, сиёсий партиялар, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ, ЎзА, «Жаҳон» АА, республика газета ва журналлари таҳририятлари

IV.7. Туркум мақолалар тайёрлаш ва эълон қилиш, ахборот рисолаларини нашр этиш, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришини, сайловларни ташкил этишдаги очиқлик, ошкоралик, транспарентликни таъминловчи сайлов қонунчилигини янада эркинлаштириш бўйича амалга оширилаётган қонунчилик ташаббусларининг моҳиятини очиб беришга қаратилган бошқа иш шакллари ва усулларидан фойдаланиш.

2011 — 2015 йиллар

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Марказий сайлов комиссияси, АҚҲМИ, ФЖЎИ, ДЖҚА, МТРК, ЭОАВМА, Адлия вазирлиги, ТДЮИ, сиёсий партиялар, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ, ЎзА, «Жаҳон» АА, республика газета ва журналлари таҳририятлари

23.

Фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»нинг асосий қоидаларини тушунтиришга қаратилган туркум давра суҳбатлари ўтказиш

IV.8.Депутатликка номзодлар, сиёсий партияларга сайловолди ташвиқотини амалга оширишда тенг шарт-шароитларни таъминлаш, жамоат фикри сўровлари натижаларини ва сайлов натижалари прогнозларини эълон қилиш тартиби, сайлов жараёнининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш масалалари бўйича барча даражадаги сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари билан биргаликда семинар-тренинглар ўтказиш (алоҳида режа бўйича).

2013 — 2015 йиллар

МСК, ФЖЎИ, ДЖҚА, АҚҲМИ, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, ТДЮИ, сиёсий партиялар, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ

IV.9. Барча даражадаги сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик институтларининг вакиллари учун қуйидаги мавзуларда туркум давра суҳбатлари ташкил этиш:

«Сайлов фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирок этиш шакли сифатида»;

«Фуқароларнинг сайлаш ва ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришга бўлган конституциявий ҳуқуқларига риоя қилиш»;

«Ўзбекистоннинг сайлов тизими — хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишнинг муҳим омили»;

«Сайлаш эркинлиги принципига риоя этиш Ўзбекистоннинг сайлов тизимини янада демократлаштириш омили сифатида»;

«Сайловолди ташвиқоти — сайлов кампаниясининг энг муҳим босқичи» ва бошқалар.

2013 — 2015 йиллар

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, ФЖЎИ, ДЖҚА, МСК, АҚҲМИ, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, жойлардаги сайлов комиссиялари, ТДЮИ, сиёсий партиялар, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ, МТРК, ЭОАВМА, республика газета ва журналлари таҳририятлари

V. Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш

24.

Давлат ва жамият қурилиши вазифаларини ҳал қилишда давлат ҳокимияти органлари билан фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ривожланишнинг энг муҳим вазифаларини амалга ошириш

V.1. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг долзарб вазифаларини ҳал қилишда давлат ҳокимияти органлари билан фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги принципларини, шакллари ва йўналишларини, ижтимоий шериклик иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. Унда қуйидагилар назарда тутилади:

фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятини янада ривожлантириш, фуқароларни давлат ва жамият қурилиши жараёнларига жалб этиш ва уларнинг бу жараёнларда фаол иштирок этиши;

ижтимоий аҳамиятга молик вазифаларни ҳал этишда, аҳолининг турли ижтимоий қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ННТлар билан ўзаро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш;

иш берувчилар, касаба уюшмалари ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатлари соҳасида ижтимоий шериклик тизимини ташкил этиш;

давлат жамоат ташкилотларининг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб вазифаларини ҳал этишда давлат органлари ва ННТларнинг ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш.

2011 йил

IV чорак

Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), ФЖЎИ, ЎзННТМА, «Маҳалла» жамғармаси

V.2. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳаракатларнинг миллий дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш, дастурда қуйидагилар назарда тутилади:

аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги миллий механизмлардан хабардорлигини таъминлаш, жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга доир ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида фуқаролик жамияти институтлари томонидан жамоат назоратини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш.

2011 йил

III чорак

Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Омбудсман, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), ИҲММ, ФЖЎИ, ДЖҚА, ЎзННТМА, ЭОАВМА, Босма ОАВ фонди

25.

Жойларда ижтимоий дастурларни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқларини кенгайтириш

V.3. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш:

маҳаллани аҳолини аниқ йўналтирилган ҳолда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш;

маҳалланинг маҳаллий бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтириш, жамоатчиликни жойларда давлат ижтимоий дастурларини амалга ошириш тўғрисида кенг хабардор қилиш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш.

2011 йил

I чорак

Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

V.4. «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига оқсоқоллар ва уларнинг маслаҳатчилари энг муносиб, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган ҳамда аҳоли ўртасида ҳурмат ва ишонч қозонган фуқаролар ичидан сайланишини таъминлаш мақсадида маҳалладаги сайлов тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2011 йил

I чорак

Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

26.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг самарали ҳуқуқий механизмларини яратиш

V.5. «Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар белгиланади:

давлат ҳокимияти органларининг фаолияти устидан улар томонидан қонунларнинг ижро этилиши бўйича, улар олдида турган ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, гуманитар соҳалардаги вазифалар ва ваколатларнинг амалга оширилишининг бориши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тизими, механизмлари, тартиби;

назорат предмети, жамоатчилик назоратининг субъектлари, уни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари, ҳуқуқий оқибатлари, шунингдек мансабдор шахсларнинг ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларини бажармаганлиги учун жавобгарлигининг юзага келиши шартлари.

2013 йил

I чорак

Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), ЎзННТМА, ФЖЎИ

V.6. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат муассасалари мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи, давлат ва жамият қурилишининг турли соҳаларида жамоатчилик назоратини амалга ошириш юзасидан ННТларнинг ҳуқуқларини белгиловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2013 йил

I чорак

Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

27.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари, давлат дастурлари бажарилишини таъминлаш бўйича экологик ННТлар фаолиятини, энг аввало Экоҳаракат фаолиятини кучайтириш

V.7. «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

жамоатчиликнинг, ННТларнинг экологик назоратни амалга ошириш, мамлакат минтақаларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги вазиятни мониторинг қилишда иштирок этишини янада фаоллаштириш;

экологик назорат тизимида ННТларнинг роли ва ўрнини белгилаш, назорат фаолиятини мувофиқлаштириш механизмини яратиш, экологик ННТларнинг, идоравий ва ишлаб чиқаришни экологик назорат қилиш хизматларининг ваколатларини, уларнинг ушбу соҳадаги ўз вазифаларини амалга ошириш тартибини белгилаш;

экологик назоратнинг турли шакллари ва усулларини белгилаш (ушбу соҳада қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг, давлат лойиҳалари ва дастурларининг экологик экспертизасини амалга ошириш ва бошқалар).

2012 йил

II чорак

Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра),

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Экоҳаракати

28.

Қонунларнинг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш бўйича назорат-таҳлил ишлари самарадорлигини ошириш

V.8. Қуйидаги қонунларнинг амалга оширилиш жараёнини ўрганишга доир ишларни ташкил этиш:

а) «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларнинг амалга оширилишини;

ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг аниқ дастурларини амалга оширишда, гуманитар муаммоларни ҳал этишда, аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтлари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш;

ННТларнинг давлат ва жамият қурилишининг, минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли соҳаларидаги ҳуқуқларини белгиловчи қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини янада кучайтириш;

соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги муҳим давлат дастурларини ва катта ижтимоий аҳамиятга молик бошқа муаммоларни ҳал этишда давлат органлари ва ННТларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш жиҳатидан ўрганиш;

б) «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунни ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг маҳаллани аҳолини аниқ йўналтирилган ҳолда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантиришга кўмаклашишга доир фаолиятини янада кучайтиришни назарда тутувчи бошқа қонун ҳужжатларини ўрганиш.

V.9.Ўзбекистоннинг фуқаролар (хусусан хотин-қизлар, болалар ва ёшлар) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш соҳасидаги халқаро шартномаларининг бажарилиши юзасидан жамоатчилик мониторингини амалга ошириш.

2011 йил

II чорак —




2012 йил

I чорак





2011 йил

I чорак

2011 — 2015 йиллар,

алоҳида жадвал бўйича

Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

Омбудсман, ИҲММ, ФЖЎИ, ЎзННТМА, «Маҳалла» жамғармаси

29.

Концепциянинг фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, уларнинг давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ролини оширишга қаратилган қоидаларининг бажарилиши жараёнини кенг ўрганиш ва ёритишни ташкил этиш

V.10. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги тажрибасига бағишланган туркум халқаро конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатларини чет мамлакатларда ташкил этиш.

2011 — 2015 йиллар,

алоҳида режа бўйича

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, ТИВ, ФЖЎИ, ДЖҚА, СМТИ, ҚҲМИ, ФРП, Ўзбекистоннинг бошқа тадқиқот ва таҳлил марказлари

V.11.Қуйидаги масалалар бўйича туркум конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари, шу жумладан халқаро конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатларини ўтказиш:

ижтимоий шерикликни ривожлантириш, долзарб социал ва ижтимоий аҳамиятга молик муаммоларни ҳал этишда давлат тузилмаларининг фуқаролик институтлари билан ўзаро ҳамкорлигининг умум қабул қилинган халқаро шакллари ва механизмларидан амалда фойдаланиш;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашда, хусусан Ўзбекистоннинг шу соҳадаги халқаро шартномаларини амалга оширишда ННТларнинг роли ва иштирокини кучайтириш;

маҳалланинг ваколатлари ва вазифаларини янада кенгайтириш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш, маҳаллани аҳолини аниқ йўналтирилган ҳолда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорликни ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш;

жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари, турлари, шакллари, субъектлари ва предмети, марказда ва жойларда қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари томонидан мониторингни амалга оширишнинг самарали, тизимли ҳуқуқий механизмини яратиш.

Амалга оширилган тадбирлар бўйича туркум ахборот-таҳлилий мақолалар эълон қилиш.

2011 — 2013 йиллар,

алоҳида режа бўйича

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, ИҲММ, ФЖЎИ, ДЖҚА, ЎзННТМА, Босма ОАВ фонди, «Маҳалла» жамғармаси

VI. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш

30.

Хусусий мулк ҳуқуқини янада мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш, хусусий мулк дахлсизлигининг ишончли кафолатлари тизимини яратиш

VI.1. Давлат томонидан хусусий мулкка нисбатан берилаётган асосий кафолатларни мустаҳкамловчи, шунингдек хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини ўз мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга тааллуқли қисмига доир ҳуқуқларини кучайтиришни назарда тутувчи, давлат органларининг хусусий мулкка нисбатан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлигини кучайтиришни, хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни тақиқлашни назарда тутувчи «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2011 йил

II чорак

Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

VI.2. «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

кўчмас мулк бозоридаги фаолиятни тартибга солувчи, бозор иштирокчилари ва давлатнинг манфаатлари уйғунлигини таъминловчи тизимни яратиш;

риэлторлик компанияларини ташкил этиш ва тугатиш шартлари;

риэлторлик фаолияти иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

риэлторлик хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари;

бирламчи ва иккиламчи кўчмас мулк бозорини шакллантириш шартлари.

2010 йил

IV чорак

Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

31.

Тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун бошқарув тизимини такомиллаштириш ва ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш

VI.3. «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-қоидаларининг рўйхати ва шаклларини аниқ белгилаш (мавжудларини қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда);

давлат бошқаруви органларининг қонунда назарда тутилмаган рухсатномалар ва рухсат бериш тартиб-қоидаларининг янги турларини жорий этишини тақиқлаш;

рухсатномалар бериш механизмини соддалаштириш ва «ҳамма ишни бир эшикда битириш» принципини жорий қилган ҳолда давлат органларининг белгиланган тартиб-қоидалар ва муддатларга риоя этишига доир фаолиятига тааллуқли талаблар;

рухсатномаларнинг айрим турларини буюртма асосида (яъни буюртмачининг барча зарур талабларга мувофиқлик тўғрисидаги декларацияси асосида, қўшимча текширувларсиз) бериш амалиётини жорий этиш;

рухсатнома беришни рад этиш, уни тўхтатиш ёки тугатиш учун асосларнинг тўлиқ рўйхати.

2011 йил

II чорак

Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

VI.4. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада эркинлаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш:

тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиб-қоидаларини янада соддалаштириш;

ягона солиқ тўловини тўловчи кичик фирмалар учун мажбурий бухгалтерия ҳисобини юритиш ўрнига даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш китобини жорий этишни назарда тутувчи бухгалтерия ҳисобини юритишни бир вақтнинг ўзида солиқ ҳисоботи тақдим этиш тартибини соддалаштирган ҳолда босқичма-босқич соддалаштириб бориш;

хўжалик судларига ва фуқаролик судларига бериладиган даъво аризаларидан ҳамда суд қарорларини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризалар бўйича кичик бизнес субъектлари томонидан тўланадиган давлат божлари ставкаларини белгиланганидан камида икки баравар камайтириш.

2011 йил

I чорак

Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, Давстатқўм, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, ТИАИСВ, ЎзААА

VI.5. Ҳар жума «Тадбиркорлик куни» эканлигига мувофиқ тарзда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни ҳамда ишларнинг натижасини кичик бизнес фаолиятига ғайриқонуний тарзда аралашиш фактларига йўл қўйган ва унинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган шахсларга жавобгарлик чораларини кўрган ҳолда вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари томонидан кўриб чиқишни назарда тутувчи тартибни жорий этиш.

Ҳар ҳафтанинг жума куни

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари,

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси

VI.6. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қуйидаги йўллар билан ҳуқуқий муҳофаза қилишни кучайтириш:

жойларда тадбиркорликни ривожлантиришни таъминловчи қонун ҳужжатларининг ижро этилишини мунтазам равишда ўрганиш ҳамда давлат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашуви ҳолатларини, бу соҳада мавжуд бўлган бошқа муаммоларни аниқлаш;

давлат органларининг вакиллари иштирокида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва хабардорлигини ошириш бўйича доимий асосда давра суҳбатлари ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг веб-сайтида махсус электрон веб-саҳифа тузиш ва унда тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг ўз фаолиятларига давлат органлари томонидан ноқонуний аралашуви ҳолатлари тўғрисида мурожаат қилиш имкониятини яратиш.

2011 — 2015 йиллар

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VI.7. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига давлат органлари томонидан ноқонуний аралашув ҳолатларини фош этувчи телекўрсатувларни мунтазам асосда ташкил этиш.

2011 — 2015 йиллар

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ЎзААА

VI.8. Хўжалик юритувчи субъектларга ва аҳолига Интернет ресурслари орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг қоғозсиз усулига босқичма-босқич ўтишни таъминлашга (коммунал ва бошқа тўловлар бўйича қарздорлик ҳолати тўғрисидаги маълумотномалар в� маълумотлар бериш, давлат ва суд органларига аризалар, мурожаатлар, даъволар бериш, давлат органлари томонидан кўчирмалар бериш, фаолиятнинг айрим турларини ёки ҳаракатларни амалга оширишга лицензиялар (рухсатномалар) олиш учун аризалар бериш) қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2011 — 2014 йиллар

Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, ЎзААА, Адлия вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

32.

Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг янги ташкилий-ҳуқуқий шакли – оилавий бизнесни қонунчилик асосида белгилаш

VI.9. «Оилавий корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

оилавий корхона тарзида хўжалик фаолиятининг янги ташкилий-ҳуқуқий шаклини жорий этиш, уларнинг фаолият кўрсатиш соҳаларини белгилаш;

оилавий корхона иштирокчиларини аниқ белгилаш;

оилавий корхоналарни рўйхатдан ўтказиш ва уларни тугатиш механизмини белгилаш;

оилавий корхонанинг инфратузилмадан соддалаштирилган тарзда фойдалана олишини назарда тутиш;

оилавий корхоналарнинг бухгалтерлик ҳисобини ва уларга солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини белгилаш.

2011 йил

II чорак

Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

33.

Банк ҳамда бошқа молиявий хизматлар бозорида рақобатни янада кенгайтириш ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш

VI.10. «Хусусий банклар ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

хусусий банклар ва молия институтларини ташкил этиш тартибининг хусусиятлари;

хусусий банклар ҳамда хусусий молия институтлари муассисларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

хусусий банклар ва молия институтларининг фаолияти кафолатлари, улар фаолиятига давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ноқонуний аралашувни тақиқлаш.

2011 йил

IV чорак

Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), Марказий банк

VI.11. «Кредит бюролари фаолияти ва кредит ахбороти алмашуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

қарз олувчиларнинг кредит тарихларини шакллантириш механизмини кенг жорий этиш;

давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа манфаатдор шахслар томонидан кредит бюросига ахборотлар бериш тартиби;

банклар, кредит уюшмалари, лизинг ва суғурта компаниялари ҳамда бошқа манфаатдор кредиторлар ўртасида кредит бюроси орқали кредит ахборотини алмашиш имконияти.

2011 йил

II чорак

Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), Марказий банк, Ўзбекистон Банклар уюшмаси

VI.12. «Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

маълумотларнинг ягона базаси тарзида гаров таъминоти бўйича реестр тузиш;

реестрда рўйхатга олинадиган таъминот турларини белгилаш;

реестр сақловчини, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;

активлар эгалари, шунингдек улар кредиторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

гаров реестрида рўйхатга олинган таъминот ҳисобидан талабларни қаноатлантиришда кредиторларнинг устувор ҳуқуқи;

реестрда активларни ҳисобга олиш тартиб-қоидаси, шунингдек уни ўзгартириш ва бекор қилиш;

кўчар мулкни гаров айланмасига киритиш ҳисобидан кичик бизнес учун молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш;

гаров шартномаларини нотариал идоралар томонидан расмийлаштиришда давлат божининг қайд этиладиган ставкасини жорий этиш.

2011 йил

IV чорак

Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), Марказий банк, Ўзбекистон Банклар уюшмаси

34.

Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

VI.13. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги(янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

акциядорлик жамиятларида назорат ва бошқарув органларининг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шу жумладан давлат томонидан устувор эгаликни белгилаш;

акциядорлик жамиятларини қайта ташкил этиш тартиб-қоидаларини аниқ белгилаш;

акциядорларнинг акциялари ва ҳуқуқларини устувор сотиб олишда уларни жойлаштириш тартиб-қоидаларини аниқлаштириш;

акциядорлик жамиятларининг устав фондини ўзгартириш тартиб-қоидаларини тартибга солиш;

йирик битимлар ва манфаатдо� шахслар билан битимлар тузиш тушунчасини аниқлаштириш;

миноритар акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, шу жумладан манфаатдор шахслар билан битимлар тузиш чоғида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш.

2011 йил

IV чорак

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

35.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодиётидаги роли ва улуши миқёсларини янада кенгайтириш

VI.14. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш учун рухсат бериш чизмасини соддалаштириш, улар фаолияти учун катта эркинлик бериш, шу жумладан энг кам устав сармоясига тааллуқли талабларни қайта кўриб чиқиш ҳисобига эркинлик бериш;

кичик бизнес корхоналари учун мезонлар ва тушунчаларни қайта кўриб чиқиш;

халқаро амалиётга мувофиқ кичик бизнес корхоналари учун (солиқларни тўлаш муддатларини сақлаб қолган ҳолда) даромадларни декларация қилишнинг йиллик шаклига (ҳар чоракда ҳисобот бериш ўрнига) босқичма-босқич ўтиш;

кичик бизнес корхоналари учун молия ва статистика ҳисоботлари тизимини янада соддалаштириш;

кичик бизнес корхоналари учун давлат харидлари ва давлат корхоналарининг харидлари квоталарини бериш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан солиқ, молия ва статистика ҳисоботларини электрон тарзда чекланмаган ҳолда тақдим этиш механизмини жорий этиш.

2011 йил

II чорак

Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра), Савдо-саноат палатаси

VI.15. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

«Ўзстандарт» агентлиги ҳузурида экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчи корхоналарга стандартлар, сертификатлаштириш, маркалаш, маҳсулотларни жойлаштириш ва бошқа ўлчовлар бўйича халқаро ва мамлакат талаблари бўйича бепул маслаҳат хизматлари кўрсатувчи Маҳсулот экспорт қилишга кўмаклашувчи бюро ташкил этиш;

кичик бизнес субъектлари учун банкларда экспорт шартномаларини бажариш устидан назоратни амалга ошириш тартибини бекор қилиш;

экспорт битимларини молиялаштиришни кенгайтириш учун томонларнинг келишувига кўра тижорат банклари томонидан факторинг операцияларини ўтказиш муддатини 60 кундан 90 кунга қадар узайтириш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари учун ўзи ишлаб чиқарган экспорт қилинган товарлар бўйича (хомашё товарлари бундан мустасно) валюта тушумининг келиб тушмаган суммасига жарима ҳисобланадиган муддатни 30 кундан 60 кунга қадар узайтириш.

2011 йил

II чорак

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, ТИАИСВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзстандарт», ДБҚ,

Марказий банк, Савдо-саноат палатаси

VI.16. Реализация қилинган сертификатлаштирилган маҳсулотлар ҳажмидан тушган доимий лицензия чегирмаларини мувофиқлик белгиларидан фойдаланганлик учун сертификатлаштириш органларига тўлаш тўғрисидаги талабномани бекор қилишни назарда тутувчи қонунларни оптималлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2011 йил

I чорак

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, «Ўзстандарт», Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекэкспертиза», Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги

36.

Рақобатни янада кучайтиришни таъминлаш ва монополияга қарши қонун ҳужжатларининг қўлланилиши соҳаларини кенгайтириш

VI.17. «Рақобат тўғрисида»ги («Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бекор қилган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

товар бозорларида, шунингдек молия ва биржа хизматлари бозорларида монополистик фаолиятни чекловчи нормаларни жорий этиш;

халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда товар бозорларида, шунингдек молия хизматлари бозорида монополистик фаолиятга тўсиқ қўйиш ва унинг олдини олишнинг ҳуқуқий усулларини янгилаш;

акцияларни қўшиш, бирлаштириш, сотиб олишга доир битимларни назорат қилиш ва тартибга солиш тартиб-қоидаларини соддалаштириш.

2011 йил

I чорак

Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси,

Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

VI.18. «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрири)Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

молия ва товар хомашё биржаларини тартибга солиш принципларини ажратиш;

«биржа фаолияти» ва «биржа товари» тушунчаларини аниқлаштириш, «биржа листинги» тушунчасини жорий этиш ва унга киритиш тартиби;

товар биржаларида харидорлар томонидан сотиб олинган товарларни ўз вақтида етказиб бериш кафолатларини таъминлаш.

2011 йил

II чорак

Қонунчилик палатасининг �юджет �а иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси,

Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

37.

Нодавлат шўъбасининг улушини янада кенгайтириш, хусусий инвесторларни иқтисодиётнинг энг муҳим етакчи тармоқларига жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш

VI.19. «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

хусусийлаштириш соҳасидаги мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ягона қонун ҳужжатига бирлаштириш;

хусусийлаштириш жараёнларининг ҳозирги босқичи хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг хусусий шўъбасини кенгайтиришга ҳамда хусусийлаштириш тўғрисидаги битимларнинг очиқ-ошкоралиги ва ҳаммабоп бўлишига, бўлажак инвесторларнинг барча тоифалари учун тенг имкониятларни таъминлаш ва мулк ҳуқуқини таъминлашга қаратилган хусусийлаштиришнинг замонавий стратегияси ва ҳозирги кундаги амалиётини қонун йўли билан тартибга солишни жорий этиш;

«инвестиция мажбуриятлари» ва «социал мажбуриятлар» тушунчаларини белгилаш;

хусусийлаштириш учун янги шарт-шароитлар ва усулларни жорий этиш;

хусусийлаштириш усулларини кенгайтириш, бунда унинг қоидалари очиқ-ойдинлиги ва бир хилда тушунилишини таъминлаш.

2011 йил

III чорак

Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси,

Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

VI.20. «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги(янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

инвестиция ва пай фондларини ташкил этишнинг асосий принциплари;

инвестиция ва пай фондлари иштирокчиларининг таркиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

пай фондларининг фаолиятини иштирокчилар сонига ва улар фаолиятининг муддатларига кўра чеклаш;

пай фондларини ташкил этишнинг баён этиладиган мақсадлари асослилиги ва фонд томонидан жалб этиладиган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш (ташкил этилаётган фондларга аҳолининг маблағларини жалб этиш чоғида юз бериши мумкин бўлган суиистеъмолликларининг олдини олиш мақсадида) механизмларини белгилаш;

пай фондларининг фаолиятини тартибга солиш бўйича ваколатли органни белгилаш.

2012 йил

III чорак

Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси,

Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

VI.21. «Инновациялар ва иқтисодиётни модернизация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

инновацияларни белгилаш;

уларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни рағбатлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар;

инновацияларни молиялаштириш, шу жумладан махсус фондлар орқали молиялаштириш тизими;

инновация лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ва жорий этувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун рағбатлантириш ва имтиёзлар.

2011 йил

III чорак

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси (келишувга кўра)

VI.22. Зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли, истиқболсиз, иқтисодий жиҳатдан ночор корхоналарни тугатиш муддатларини кескин қисқартириш, талаб қилиб олинадиган замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун уларни янги самарали мулкдорларга сотишни жадаллаштириш мақсадида банкротлик тартиб-қоидаларини қўллашни назарда тутувчи қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир таклифлар тайёрлаш ҳамда уларни амалга ошириш.

2011 йил

III чорак

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк

38.

Назорат-таҳлил фаолияти тартибида парламент эшитувлари, парламент сўровларини тайёрлаш, иқтисодиётни янада либераллаштириш соҳасидаги қонунлар, энг муҳим давлат дастурларининг ижроси масалалари бўйича парламент назоратининг бошқа шаклларидан фойдаланиш

VI.23. Қуйидаги қонунларнинг ижросини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш:

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги, «Лизинг тўғрисида»ги;

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги;

«Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги;

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги.

VI.24. Қуйидаги қонунларнинг ижро этилиши бўйича парламент эшитувларини ташкил этиш:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси масалалари юзасидан;

«Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг, бошқа қонун ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитасида ижро этилиши қандай бораётгани тўғрисида;

«Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида ижро этилиши қандай бораётгани тўғрисида.

2011 йил

I чорак —

2015 йил

IV чорак

Қонунчилик палатасининг қўмиталари

39.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида, чунончи бозор ислоҳотлари ҳамда иқтисодиёт соҳасида эркинлаштириш борасида назарда тутилган қонунчилик ташаббусларининг асосий қоидаларини кенг жамоатчиликка тушунтириш

VI.25. Депутатлар, етакчи олимлар, экспертлар ва ОАВ мутахассисларининг чиқишларини ташкил этиш, демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш масалалари юзасидан депутатлар корпуси иштирокида туркум телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар тайёрланишини йўлга қўйиш.

VI.26. Олимлар, экспертлар ҳамда вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг концепциясини муҳокама қилишга бағишланган семинарлар, давра суҳбатлари, ишчи комиссияларининг йиғилишларини ўтказиш, сайловчилар билан учрашувларда қонун лойиҳасининг концепциясини тушунтириш.

VI.27. Олимлар, экспертлар ҳамда вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг концепциясини муҳокама қилишга бағишланган семинарлар, давра суҳбатлари, ишчи комиссияларининг йиғилишларини ўтказиш.

VI.28. Олимлар, экспертлар ҳамда вазирликлар ва идораларнинг, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Савдо-саноат палатасининг раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида оилавий бизнесни ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг концептуал асосларини муҳокама қилиш юзасидан семинарлар, давра суҳбатлари, ишчи комиссиялари йиғилишлари, конференциялар ўтказиш, сайловчилар билан учрашувларда концепцияни тушунтириш.

VI.29. Олимлар, хорижий экспертлар ҳамда вазирликлар ва идораларнинг, Марказий банк ва республика ваколатли банкларининг мутахассислари иштирокида хусусий банклар ва бошқа молия институтларини ташкил этишга доир қонун ҳужжатларининг концептуал асосларини муҳокама қилиш юзасидан семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, ишчи комиссиялари йиғилишларини ўтказиш, сайловчилар билан учрашувларда концепцияни тушунтириш.

2011 йил

I чорак —

2015 йил

IV чорак

Минтақаларда

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Адлия вазирлиги, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси, ДЖҚА, олий ўқув юртлари