Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
29.12.2023
18.10.2017
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
ПҚ-3337-сон 18.10.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2023
[
ОКОЗ:
1.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.
13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.
Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли «Маданият ва санъат соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги
Фармонига
асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, маданият ва санъат соҳаси вакиллари учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй манзилда жойлашган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан биргаликда (кейинги ўринларда объект деб юритилади) оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига бепул бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Тошкент шаҳри ҳокимлиги объектни бир ой муддатда белгиланган тартибда топширсин, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қабул қилиб олсин ҳамда объектни сақлаш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда «Асака» акциядорлик тижорат банкини банкларга қўйиладиган талабларга жавоб берадиган бинога жойлаштирсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори матнининг
9-бандидаги
«Мустақиллик майдони, 5-уйда» сўзлари «Тарас Шевченко кўчаси, 1-уйда» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон
қарорининг
8-банди ҳамда унга 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Тошкент шаҳри ҳокими Р.Ж. Усмонов ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 октябрь,
ПҚ-3337-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 07/17/3337/0135-сон)
×
×