Т/р | Чора-тадбирлар мазмуни | Бажариш муддати | Бажариш учун масъуллар |
I. Музейлар фаолиятига оид қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш |
1. | Музей, музей ашёлари ва музей коллекцияларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида: музей биноларидан ташқарида музей ашёлари ва музей коллекцияларининг маҳаллий ва хорижий кўргазмаларини ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларини; музей биноларини қуриш, таъмирлаш, музей ашёлари ва музей коллекцияларининг сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назардан жиҳозлаш меъёрларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда қабул қилиш. | 2018 йил I чорак 2019 йил III чорак | Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
2. | Давлат музейларига ва давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мерос объектларига ташриф буюриш ва уларда хизмат кўрсатиш тартиби ҳамда чипта хўжалиги тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2018 йил II чорак | Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
3. | Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва тарихини маҳаллий ва халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, сақлаш, илмий тадқиқ этиш, туризмни янада ривожлантириш ва маблағларни самарали бошқариш мақсадида: Бухоро, Самарқанд ва Хива тарихий шаҳарларидаги давлат музей-қўриқхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш; Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Фарғона вилоятларида музей-қўриқхоналар ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритиш. | 2018 йил III чорак | Маданият вазирлиги, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
II. Кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш, уларнинг фаолиятини баҳолаш ҳамда рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш, соҳада илмий изланишларини чуқурлаштириш |
4. | Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тармоқ марказида республикадаги музей раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини тизимли ташкил этиш. | 2018 йилдан бошлаб | Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
6. | Музейлар ходимларининг фаолияти самарадорлигига боғлиқ равишда рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш мақсадида: музей ходимларининг тоифаларини белгилаш тартибини ишлаб чиқиш; давлат музейлари ходимларини аттестациядан ўтказиш. | 2019 йил II чорак режа асосида | Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
7. | Музей йўналишидаги замонавий фан ютуқларидан, хорижий тажрибадан жамоатчиликни хабардор қилиб бориш мақсадида: жаҳоннинг машҳур музейлари билан ҳамкорликда республикада халқаро илмий-амалий конференциялар, форумлар, семинарлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш; хорижда тажриба алмашиш ва малака ошириш тизимини йўлга қўйиш, халқаро миқёсдаги илмий-амалий семинарлар, конференцияларда соҳанинг етук мутахассислари, музейнинг илмий ходимлари иштирокини таъминлаш; музейлар ва музейшунослик фаолияти билан шуғулланаётган ташкилотларнинг халқаро алоқаларини кучайтириш. | 2017-2027 йиллар | Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Фан ва технологиялар агентлиги, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги |
8. | Республика ҳудудларида фаолият юритаётган музейлар ва уларнинг малакали мутахассис кадрлар билан таъминланганлиги ҳолатини чуқур ўрганиш, шунингдек, уларнинг истиқболли талаб-эҳтиёжидан келиб чиқиб тегишли олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш юзасидан таклиф киритиш. | 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб | Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
9. | Олий таълим муассасаларининг музейшунослик йўналишида таълим олаётган талабалари, музей ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга йўналтирилган ўқув курсларининг тингловчилари учун Ўзбекистон давлат санъат музейида музей ашёлари атрибуцияси ва экспертизасини ўтказиш учун лаборатория ташкил этиш ва унинг моддий- техник базасини мустаҳкамлаш. | 2018 ― 2020 йиллар | Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Бадиий академия, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
10. | Музейлардаги экспозициялар орқали қўшимча билим берилиши ва маълумот олиниши мумкин бўлган тарих, маданият ва жамиятшунослик каби йўналишлар бўйича бевосита педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари, марказларининг тингловчиларига, шунингдек, таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, талаба ва ўқитувчиларига қисқа муддатли ўқув курслари ва амалий машғулотларни ташкил этиш. | мунтазам | Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
11. | 18 май халқаро музейлар куни арафасида «Музей — халқ тарихининг кўзгуси» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш ҳамда ғолибларни муносиб тақдирлаш. | ҳар йили май ойида | Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
12. | Режа асосида музейлардаги маънавий-маърифий тадбирлар билан аҳолининг барча қатламларини қамраб олишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш. Жумладан, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳар ойда бир марта ходимларнинг музейларга режа асосида уюшган ҳолда чипта харид қилиб ҳамда абонемент асосида ташкилий асосда ташриф буюришини ташкил этиш. | ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган режа асосида | Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
III. Миллий музей фондининг давлат каталогини яратиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш ҳамда интерактив хизмат кўрсатишни кенгайтириш |
13. | Қуйидагиларни ташкил этиш орқали Миллий музей фондининг электрон давлат каталогини яратиш, ишончли муҳофаза қилиш ва мунтазам янгилаб бориш: Маданият вазирлиги марказий аппаратида «Миллий музей фонди давлат каталогини юритиш бошқармаси» фаолиятини ташкил этиш бўйича таклиф тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш; Миллий музей фондининг электрон давлат каталогини юритиш тартибини белгилаш ҳамда амалдаги дастурий таъминотнинг янги версиясини ишлаб чиқиш; электрон давлат каталогини яратиш учун музейларнинг моддий-техник базасини, хусусан, музейларни ҳимояланган тармоққа улаш, юқори аниқликдаги замонавий компьютер техникаси, фотоаппарат ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш; музейларда микрофильм, микрофиша шаклида сақланаётган алоҳида қимматли ва ноёб архив ҳужжатларини рақамлаштириш ва уларнинг электрон базасини яратиш. | 2017 ― 2027 йиллар давомида режа асосида | Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
14. | «Ўзбекистон музейлари» энциклопедиясини нашр этиш, шу жумладан, уни электрон шаклда яратиш. | 2019 йил | Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
15. | Музейлар соҳасидаги электрон давлат хизматларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, уларни такомиллаштириш ва янги хизматларни жорий этиш, шу жумладан, музейларга ташриф буюриш ва кўрсатиладиган хизматлар учун электрон чипта сотиш, хусусан, чет эл валютасига чет элда туриб Интернет-дўкон ёки мобиль телефон орқали электрон чипта сотиб олинишини таъминлашни жорий этиш. | 2017 ― 2020 йиллар | Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
16. | «Виртуал музей» лойиҳасини амалга ошириш орқали: 2 мингта энг нодир музей ашёсининг 6 та тилдаги 3D ва аудио форматини яратиш; давлат музейларининг веб-сайтларини янгилаш, мобиль электрон дастурини яратиш ва ягона порталга бирлаштириш; сайёҳлик йўналишидаги музей сайтлари 6 та жаҳон тилида юритилишини таъминлаш; Музей ашёлари ва халқ ҳунармандчилигининг энг яхши намунавий кўринишларини мобиль телефонлар учун дастурий маҳсулотлар яратиш орқали кенг оммалаштириш. «Виртуал музей» маълумотлар базасини Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, вилоят ахборот-кутубхона марказлари, йирик сайёҳлик компанияларининг Интернет сайтларига жойлаштириш. | 2017 ― 2021 йиллар | Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бадиий академия, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
IV. Музейларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий интеръерларни жорий этиш, қўшимча хизмат турларини ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш |
17. | Музей ашёларининг сақланиши, уларда ҳарорат, намлик ва ёруғликнинг таъсирини мунтазам назорат қилиб борадиган жиҳозлар билан таъминлаш. Музейларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида видеокузатув мосламалари, сигнализация тизимларини янгилаш ва ўрнатиш, музейларни босқичма-босқич ҳудудий жиҳатдан марказий қўриқлаш тизимига улаш. | 2017 ― 2027 йилларда режа асосида | Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
18. | Музейлар фондини бойитиш мақсадида музей ходимлари томонидан жойларда экспедициялар ташкил этиш, шу орқали ноёб асори-атиқалар, тарихий қимматга эга экспонатларни излаб топиш ва музейга белгиланган тартибда қабул қилиш. | мунтазам | Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
19. | Малакали мутахассислардан иборат таркибда эксперт гуруҳларини тузган ҳолда бугунги замон талаби ва хорижий илғор тажрибани инобатга олиб, ҳар бир давлат музейининг янги концепцияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2018 ― 2027 йилларда режа асосида | Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
20. | Янги қуриладиган, реконструкция ёки мукаммал таъмирланадиган давлат музейлари биноларининг эскиз лойиҳасини ҳамда концепцияларини ишлаб чиқишда музей ашёларини ишончли сақлаш, ташриф буюрувчилар, хусусан имконияти чекланган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туристларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш, архитектура-режалаштириш, интерьер, дизайн ва ландшафт ечимларига эътибор қаратиш, музейнинг йўналиши ва мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда тасдиқлаш. | 2018 ― 2027 йилларда режа асосида | Республика комиссияси, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
21. | Республиканинг ҳар бир туман ва шаҳар марказларидаги маданият марказлари биноларида ҳудуднинг тарихи, маданияти, табиати, одамларнинг ҳаётидаги сифат ўзгаришлари каби барча жабҳалардаги ривожланишни ёрқин ва таъсирли акс эттирувчи ҳамда мунтазам равишда янгиланиб борувчи кўргазма-экспозицияларни ташкил этиш. Ушбу кўргазма-экспозицияларни Республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган намунавий концепция ва жиҳозлаш талаблари асосида ташкил этиш ҳамда уларни ташкил этиш, сақлаш ва янгилаб бориш харажатларини қонун ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар ҳисобидан қоплаш. | 2018-2019 йиллар давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси |
22. | Чора-тадбирларнинг амалга оширилишига масъул бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ижро ҳокимияти органлари фаолиятини тизимли асосда мувофиқлаштириш, белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш. | мунтазам, ҳар чоракда ҳисоботи билан | Республика комиссияси, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |