Сирдарё вилояти Гулистон туман ҳокимининг
Қарори
Гулистон тумани ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тегишли тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2018 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан, қарор қиламан:
1. Гулистон тумани ички ишлар бўлимининг 2018 йил 13 январдаги 40/76-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тегишли тиркамалар белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
3. Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тегишли тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тегишли тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-илова берилмайди.
4. Туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Р. Тожибоев)га:
Гулистон тумани ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказилган барча транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига мувофиқ белгиланган тартибда ва муддатларда техник кўрикдан ўтказишни таъминласин.
бир ҳафталик муддатда юридик шахсларнинг буюртманомалари ва диагностика станцияларининг техник имкониятлари, об-ҳаво-иқлим, ишлаб чиқариш шароитлари ва бошқа шароитлар ҳисобга олинган ҳолда юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
техник кўрик ўтказилиши юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида туман ҳокимлигига ҳар чорак якуни билан маълумот тақдим этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, туман ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.
6. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.
7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 21 апрелдаги «Гулистон тумани ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тегишли тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида»ги 596-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
9. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан ёки ҳокимлик расмий веб-сайтига жойлаштирилгандан эътиборан кучга киради.
Ҳоким А. ИБОДУЛЛАЕВ
Деҳқонобод ш.,
2018 йил 14 февраль,
428-сон
Гулистон туман ҳокимининг 2018 йил 14 февралдаги 428-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Туманда юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг
ТАРКИБИ

Р. Тожибоев

Туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати катта инспектори, комиссия раиси

У. Азизов

Туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори, комиссия аъзоси.

Э. Бибалаев

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси, комиссия аъзоси

И. Хасанбаев

Туман ички ишлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи, комиссия аъзоси

Ф. Мавлонов

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, комиссия аъзоси

Т. Элмуродов

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Комиссия аъзоси

Б. Норжигитова

«Гулистон ҳаёти» рўзномаси муҳаррири, комиссия аъзоси

М. Холбоев

«Давтехназорат» инспекцияси Гулистон тумани қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича инспектори, комиссия аъзоси.