Сирдарё вилояти Сайхунобод туман ҳокимининг
Қарори
Туманда тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдаи ўтказиш тўғрисида
«Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил. 6 декабрдаги 345-сонли карори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг машина ва асбоб-ускуналарининг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инеспекцияси тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й, 50-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан (рўйхат рақами 2452, 25.04.2013 й) (Ўзбекистон Республикаси Конун ҳужжатлари тўплами 2013 й, 17-сон 229-модда) туманда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, қарор қиламан:
1. Туманда мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, ташкилот, машина-трактор парки акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина трактор-парклари, устахоналари ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага*, техник кўрикдан ўтказиш буйича комиссия таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-2-иловалар берилмайди.
2. Туманда қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича инспектор (Б. Байдуллаев)га:
мулкчилик шаклидан қатьи назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик мелиоратив йўл-қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;
мулкчилик шаклидан қатьи назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик мелиоратив йўл-қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;
Техник кўрикдан ўтказиш техникаларини далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.
3. Барча корхона, ташкилот, машина трактор парки акциядорлик жамиятлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари раҳбарларига:
ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалига ва мелиоратив, йўл курилиш техникаларини, машина ва асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикга тааллуқли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.
4. Туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Худойбергеновга тумандаги корхона, ташкилот, машина трактор парки акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор турлари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив йўл-қурилиши техникаларини, машина асбоб-ускуналарини хисобга олиш ва уларнинг техник холатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги қонунларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.
5. Мазкур қарор қабул килиниши муносабати билан 2017 йил 17 январдаги туман ҳокимининг 82-сонли карори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур карорнннг ижросини назорат килиш туман хокимининг ўринбосари Ш. Худойбергенов зиммасига юклалтилсин.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан ва ҳокимлик веб-сайтга жойлаштирилгандан эътиборан кучга киради.
Ҳоким Б. МИРЗАҚУЛОВ
Сайҳун ш.,
2018 йил 14 февраль,
311-сон