Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 06/18/5457/1324-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3545-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги ПҚ-3560-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3622-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2018 йил 28 майдаги ПҚ-3742-сон қарорларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 июнь,
ПФ-5457-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПФ-5457-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида» 2006 йил 25 июлдаги ПФ-3781-сон Фармонига 1-илованинг йигирма саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ризаев К.С. — Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 28 августдаги ПФ-3793-сон Фармонига 1-илованинг рус тилидаги матнининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«По должности — главный специалист Информационно-аналитического департамента по вопросам образования, здравоохранения, физической культуры и спорта Кабинета Министров Республики Узбекистан».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сон Фармони 3-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси таркибига киради».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармонига 4-иловада:
а) «Давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича йиғма гуруҳ таркиби» бўлимида:
8-банддан «экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
10-бандга «соҳа» сўзидан сўнг «экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш» сўзлари қўшилсин;
б) «Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 4-ишчи гуруҳ таркиби» бўлимининг 3 ва 10-бандларидан «экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) «Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 6-ишчи гуруҳ таркиби» бўлимининг 2-бандига «соҳа» сўзидан сўнг «экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш» сўзлари қўшилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон Фармонига 1-илова рус тилидаги матнининг 24-бандидан «экологии, охраны окружающей среды» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича комиссияларнинг янгиланган таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 21 февралдаги ПФ-5357-сон Фармонига 5-илованинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Абдухакимов А.А. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплекси раҳбари».
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон қарорига 2-илованинг биринчи хатбошисидан «қишлоқ ва сув хўжалиги вазири» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 26 декабрдаги ПҚ-1023-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
а) 2-илованинг тўртинчи хатбошисидан «экологии, охраны окружающей среды» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3-илованинг 10-бандидан «экологии, охраны окружающей среды» сўзлари чиқариб ташлансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг рўйхати 1 ва 2-бандларидан «Ижро этувчи» сўзлари чиқариб ташлансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 январдаги ПҚ-2724-сон қарорига 5-илова рус тилидаги матнининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Махкамов И.Р. — заведующий ИАД по вопросам коммунальной сферы, экологии, охраны окружающей среды, транспорта, капитального строительства и стройиндустрии Кабинета Министров».
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарорига 2-илованинг рус тилидаги матни 6-бандидан «министр сельского и водного хозяйства» сўзлари чиқариб ташлансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сон қарорига 2а-илова рус тилидаги матнининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Махкамов И.Р. — заведующий ИАД по вопросам коммунальной сферы, экологии, охраны окружающей среды, транспорта, капитального строительства и стройиндустрии Кабинета Министров».
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорининг 1-бандидаги «транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси» сўзлари «экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2910-сон қарорига 7-илованинг рус тилидаги матни учинчи хатбошисига «сферы» сўзидан сўнг «экологии, охраны окружающей среды» сўзлари қўшилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси таркибига киради».
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сон қарорига 6-илова рус тилидаги матнининг учинчи хатбошисига «сферы» сўзидан сўнг «экологии, охраны окружающей среды» сўзлари қўшилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 6 майдаги ПҚ-2960-сон қарорига 3-илова рус тилидаги матнининг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«по должности — заведующий ИАД Кабинета Министров по вопросам коммунальной сферы, экологии, охраны окружающей среды, транспорта, капитального строительства и стройиндустрии».
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сон қарорида:
а) 3-банддан «қишлоқ ва сув хўжалиги вазири» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1, 8 ва 9-иловаларнинг рус тилидаги матни биринчи хатбошиларидан «министр сельского и водного хозяйства» сўзлари чиқариб ташлансин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарорига 5-илова рус тилидаги матнининг биринчи хатбошисидан «министр сельского и водного хозяйства» сўзлари чиқариб ташлансин.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3057-сон қарорига 4-иловада:
а) 1-банддан «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 12-банддан «экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш» сўзлари чиқариб ташлансин.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сон қарорига 1-илова рус тилидаги матнининг учинчи хатбошисидан «министр сельского и водного хозяйства» сўзлари чиқариб ташлансин.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Регламенти 59-банди учинчи хатбошисидаги «Ижро этувчи аппаратига» сўзлари «аппаратига» сўзи билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига 1-илованинг «Масъул шахслар» устунидан «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси» сўзлари чиқариб ташлансин.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-Фаза» лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3282-сон қарорининг 5-бандидан «қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазири» сўзлари чиқариб ташлансин.
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокида «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3283-сон қарорининг 5-бандидан «қишлоқ ва сув хўжалиги вазири» сўзлари чиқариб ташлансин.
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 6 октябрдаги ПҚ-3313-сон қарори 1-бандининг еттинчи хатбошисидан «қишлоқ ва сув хўжалиги вазири» сўзлари чиқариб ташлансин.
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон қарорига 5-илованинг 4-бандидан «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири» сўзлари чиқариб ташлансин.
28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон қарорига 2-илова рус тилидаги матнининг 3-бандига «сферы» сўзидан сўнг «экологии, охраны окружающей среды» сўзлари қўшилсин.
29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарорида:
а) 2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбари Жамғарманинг ижро этувчи директори ҳисобланади»;
б) 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ривожланиш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва реализация қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг бошчилигида амалга оширилади»;
в) 1-илованинг рус тилидаги матнида:
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Координация всей работы по разработке, формированию и реализации концепций развития осуществляется Государственным комитетом Республики Узбекистан по инвестициям под руководством заместителя Премьер-министра Республики Узбекистан — председателя Государственного комитета Республики Узбекистан по инвестициям — руководителя Комплекса по вопросам инвестиций, инновационного развития, координации деятельности свободных экономических и малых промышленных зон Кабинета Министров Республики Узбекистан»;
30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Координация всей работы по разработке, формированию и реализации государственных программ развития осуществляется Государственным комитетом Республики Узбекистан по инвестициям под руководством заместителя Премьер-министра Республики Узбекистан — председателя Государственного комитета Республики Узбекистан по инвестициям — руководителя Комплекса по вопросам инвестиций, инновационного развития, координации деятельности свободных экономических и малых промышленных зон Кабинета Министров Республики Узбекистан».
30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш борасидаги ишларни ташкиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги ПҚ-3473-сон қарорига илованинг рус тилидаги матнининг йигирма еттинчи хатбошисига «сферы» сўзидан сўнг «экологии, охраны окружающей среды» сўзлари қўшилсин.
31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон қарорига 3-илова рус тилидаги матнининг 6-позицияси «Должность» бўлимидан «министр сельского и водного хозяйства» сўзлари чиқариб ташлансин.
32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарорига 2-илованинг учинчи ва ўн бешинчи хатбошиларига «соҳа» сўзидан сўнг «экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш» сўзлари қўшилсин.
33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари директорларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида» 2005 йил 28 февралдаги Ф-2146-сон фармойишининг рус тилидаги матнида:
а) 2-илованинг 14-банди ўн тўртинчи хатбошисидан «экологии, охраны окружающей среды» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3-иловада:
9-банддан «экологии, охраны окружающей среды» сўзлари чиқариб ташлансин;
10-банднинг биринчи хатбошисидаги «здравоохранения, экологии, охраны окружающей среды, физической культуры и спорта» сўзлари «здравоохранения, физической культуры, спорта и туризма» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловадан «экологии, охраны окружающей среды» сўзлари чиқариб ташлансин.