Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2420-5]
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги 29-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 65-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 25 июнь,
331-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
Мазкур Йўриқнома Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига нисбатан тавсиявий тусга эга.».
2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларни қабул қилишдан олдин лойиҳани тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилиши шарт.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизмати ходими лойиҳаларни тегишли ҳудудий адлия органига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилишини таъминлайди.».
3. Қуйидаги мазмундаги 31 ва 32-бандлар билан тўлдирилсин:
«31. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим.
32. Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.».
4. 6-банддаги «адлия бошқармаларида» деган сўзлар «ҳудудий адлия органларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 54-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар;».
6. VIII бобнинг номидаги «адлия бошқармасида» деган сўзлар «ҳудудий адлия органида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 68 ва 85-бандлардаги «адлия бошқармасига» деган сўзлар «ҳудудий адлия органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«69. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари мазкур Кенгашлар сессиялари ўтказилишидан камида беш кун олдин ҳудудий адлия органига тақдим этилади.
Ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари қарорларининг лойиҳалари Кенгаш муҳокамаларига киритилмайди.».
9. 70-банддаги «адлия бошқармасининг» ва «адлия бошқармасига» деган сўзлар тегишлича «ҳудудий адлия органининг» ва «ҳудудий адлия органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 71-бандда:
биринчи хатбошисидаги «адлия бошқармалари» деган сўзлар «ҳудудий адлия органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маълумотномада лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилмаган бўлса.».
11. 72-банднинг биринчи хатбошисидаги «Адлия бошқармалари» деган сўзлар «Ҳудудий адлия органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 73 ва 74-бандлардаги «адлия бошқармалари» деган сўзлар «ҳудудий адлия органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 81-банднинг олтинчи хатбошисидаги ҳамда 83-банднинг бешинчи хатбошисидаги «адлия бошқармаси» деган сўзлар «ҳудудий адлия органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 84-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«84. Ушбу Йўриқноманинг 81 ва 83-бандларида кўрсатилган хулосалар икки нусхада тузилиб, ҳудудий адлия органининг масъул ходими томонидан имзоланади ва ҳудудий адлия органи раҳбари ёки унинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Хулосаларнинг бир нусхаси мазкур Йўриқноманинг 4, 42 ва 5-иловаларида келтирилган шаклга мувофиқ кузатув хати билан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига юборилади.».
15. 87-бандда:
биринчи хатбошисидаги «Адлия бошқармаларида» деган сўзлар «Ҳудудий адлия органида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «адлия бошқармаларининг» деган сўзлар «ҳудудий адлия органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 41-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
17. 1 — 5-иловалар мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага
ИЛОВА
«Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
11-ИЛОВА
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
21-ИЛОВА
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
42-ИЛОВА
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
5-ИЛОВА
».