Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
буйруғи
«Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 3 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2898-1]
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 10/18/2898-1-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198-сон «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3304-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 9 июндаги 5-мҳ-сон «Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2898, 2017 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 709-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 июнь,
6-мҳ-сон
Келишилди:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. ТАШКЕНБАЕВ
2018 йил 18 июнь
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2018 йил 18 июнь
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАЖИДОВ
2018 йил 18 июнь
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. КАРИМОВ
2018 йил 18 июнь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори Д. ТАШМУХАМЕДОВА
2018 йил 18 июнь