6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 298-модда) билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент 74-бандининг биринчи хатбошига «шунингдек, ички ишлар органлари рухсатномаси асосида ойналарининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларига» сўзлари қўшилсин.