Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4022-сон қарорига мувофиқ Агентлик томонидан «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда барча давлат хизматлари фақатгина операторнинг маълумотларни қайта ишлаш марказлари орқали кўрсатилишини таъминлашни назарда тутадиган 2019 — 2021 йилларда «Universal Mobile Systems» МЧЖни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилмоқда.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 апрелдаги ПҚ-3673-сон қарорига мувофиқ Агентлик томонидан алоқанинг, шу жумладан, хорижда бўлиш вақтида, махфийлиги, тезкорлиги, хавфсизлиги ва телекоммуникация хизматларига сарфланадиган бюджет маблағларининг тежалишини таъминлайдиган ҳукумат мобиль алоқаси тизимини (кейинги ўринларда — тизим) ишга тушириш, синаш ва ундан тажриба тариқасида фойдаланиш ишлари бажарилди.
8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 июлдаги ПФ-5120-сон Фармонига мувофиқ яратиладиган Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими Агентлик томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича ушбу тизимнинг барча иштирокчилари томонидан фойдаланилиши мажбурий ҳисобланади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси