Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ШАҲАР ВА ШАҲАР АТРОФИ АВТОТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ТАРИФЛАРИ ТЎҒИСИДА
Ёқилғи, энергия манбалари, техника ва асбоб-ускуналарга сарфланаётган харажатлар муттасил ўсиб бораётган шароитда республика шаҳар ва шаҳар атрофи йўловчилар транспортининг барқарор ишлаши учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1993 йилнинг 5 январидан бошлаб метро, трамвай, троллейбус ва автобусда бир марта юриш учун чекланган тариф — 3 сўм қилиб белгилансин.
2. 1993 йилнинг 5 январидан бошлаб шаҳар атрофига йўловчиларни автомобилда ташиш тарифларининг амалдаги чекланган миқдори 1,5 баравар оширилсин.
3. Аҳолининг айрим тоифаларига шаҳар ва шаҳар атрофи йўловчилар автомобиль транспортида юриш учун ҳозирги вақтда амал қилиб турган имтиёзлар сақлаб қолинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 16 октябрдаги 474-сон қарори билан тасдиқланган шаҳар ва шаҳар атрофи автотранспортида йўловчилар ташиш тарифларининг чекланган миқдори (2-илова) бекор қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 30 декабрь,
598-сон