1999 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ИМПОРТ ҚИЛИНАЁТГАН ТОВАРЛАР УЧУН АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
ТУШУНТИРИШ ХАТИ
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 3-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 11 мартда 665-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилинадиган товарлар учун 1999 йилда акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисида келиб тушаётган сўровлар муносабати билан Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қуйидагиларни тушунтиради:
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 541-сон «1999 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Давлат бюджетининг прогнози тўғрисида»ги қарорига кўра 1999 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан акциз солиғи ставкалари (8-2-сон илова) белгиланган. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 февралдаги «Импортни тарифлар асосида тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 80-сон қарори билан тасдиқланган акциз солиғи ставкалари (2-сон илова) қўлланилмайди.