1999 ЙИЛ 1 ЯНВАРЬ ҲОЛАТИГА ҚОЛДИҚЛАР ҲИСОБЛАНУВЧИ МОДДИЙ РЕСУРСЛАР БЎЙИЧА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ СУММАСИНИ ЎЧИРИШ ТАРТИБИ тўғрисида
ТУШУНТИРИШ ХАТИ
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 3-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 31 мартда 684-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, шунингдек, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ қуйидагиларни тушунтиради.
1999 йилнинг 1 январидан бошлаб бюджетга тўланиши керак бўлган қўшилган қиймат солиғи солиқ солинадиган оборотлар бўйича ҳисобланган солиқ суммаси билан ҳисобот даври мобайнида ҳақиқатда келиб тушган, шу жумладан, ноль ставкаси бўйича оборотни қўшган ҳолда солиққа тортиладиган оборот учун фойдаланиладиган импорт қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Бунда, 1999 йилнинг 1 январидаги ҳолати бўйича қолдиқларда ҳисобга олинган моддий ресурслар (товарлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси бюджет билан ҳисоб-китобларга киритилади ва 68-«Бюджет билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағининг дебетида, ушбу моддий ресурсларнинг ишлаб чиқариш ёки муомала харажатлари юзасидан ҳисобдан чиқаришнинг боришига қараб, 1999 йилнинг 1 январига қадар амал қилган ставкалар бўйича «Қўшилган қиймат солиғи» илова ҳисобварағида акс эттирилади.