Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва «
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига мувофиқ олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) ўқитишнинг тўлов-контракт (бундан буён матнда контракт деб юритилади) шаклини белгилаш ва ундан келиб тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар билим олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.
45. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 200-сон «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 28-сон, 315-модда) мувофиқ касб-ҳунар коллежи манфаатдор вазирликлар ва идоралар, иш берувчилар, меҳнат ва аҳоли бандлиги органлари билан ҳамкорликда контракт асосида: