Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Мазкур Низомнинг 26-бандига мувофиқ, олий таълим муассасалари битирувчи курс талабаларининг охирги ўқув йили (қисмларга бўлиб тўланганда охирги ўқув семестри) учун тўлов, тўловнинг белгиланган миқдоридан июль ва август ойлари учун тўланадиган стипендия миқдорини чегириб қолиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2004 йил 10 мартдаги 2-П ва 43-сонли қарори (рўйхат рақами 1339, 2004 йил 16 апрель) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 17-бандига мувофиқ, олий таълим муассасалари битирувчи курс талабаларининг охирги ўқув йили учун тўлов (қисмларга бўлиб тўланганда охирги ўқув семестри учун), тўловнинг белгиланган миқдоридан июль ва август ойлари учун тўланадиган стипендия миқдорини чегириб қолиш орқали амалга оширилади. Бунда, чегириладиган стипендия суммаси стипендиянинг базавий миқдоридан келиб чиқиб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитишнинг охирги белгиланган қийматининг миқдорига 0,75 коэффициентини қўллаган ҳолда аниқланади.
Шунга асосан, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) 26-бандида келтирилган «охирги белгиланган» деган сўзлар тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг миқдорига тааллуқли бўлиб, чегириб қолинадиган сумма — мазкур тўлов-контракт миқдори белгиланган даврдаги стипендиянинг 0,75 коэффициенти қўлланган базавий миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси