ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ Жамоатчилик кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига тақдим этиладиган квота асосида туманлар (шаҳарлар) бўйича квотани ишлаб чиқиш ҳамда ҳар йили тегишли ҳудудда «Ҳаж» ва «
Умра» тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш. Белгиланган муддатларда Жамоатчилик кенгашига мазкур рўйхат ва керакли ҳужжатларни тақдим этиш;
ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ ҳайъатлар томонидан туман (шаҳар) бўйича тақдим этиладиган квота асосида ҳудуддаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун квотани белгилаш ҳамда тегишли йилда «Ҳаж» ва «
Умра» тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш. Белгиланган муддатларда тегишли ҳайъатларга мазкур рўйхат ва бошқа зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
281. «Ҳаж» тадбирига боришга номзодлар навбатга қўйилишидан аввал ушбу Низомнинг 282-бандида назарда тутилган талаблар асосида ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади ва сараланади.
е) ушбу Низомнинг 46-банди талабларига жавоб бериши.
Ушбу Низомнинг 46-банди тўртинчи хатбошига мувофиқ «Ҳаж» ва «
Умра» тадбирларига маҳрами билан бориши лозим бўлган аёлларнинг навбатга ёзилган маҳрами зиёратга бора олмаган тақдирда унинг ўрнига аёлнинг ушбу Низомнинг
46-банди талабларига жавоб берадиган бошқа маҳрами бориши мумкин.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган тартибда хабардор қилинган фуқаро ташкилий гуруҳга мурожаат қилмаса ёки фуқаронинг яқин қариндошлари ёхуд у билан бирга яшайдиган бошқа шахслар навбатда турган фуқаронинг муайян сабабларга кўра зиёратга бора олмаслигини маълум қилса, ташкилий гуруҳ томонидан фуқаронинг яқин қариндошлари ёки у билан бирга яшайдиган бошқа шахслар билан ҳудуддаги фуқаролар йиғини раиси иштирокида далолатнома тузилиб, мазкур фуқаронинг навбати бекор қилинади.