Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган органлар ва ташкилотлар болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишда қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этади.
Ахборот маҳсулотининг унда болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини, унинг ушбу Қонуннинг 16 ва
17-моддаларига мувофиқ болаларнинг муайян ёш тоифасига мослигини ёки мос эмаслигини аниқлаш учун экспертизаси махсус ваколатли давлат органининг қарорига кўра эксперт ёки экспертлар томонидан ўтказилади.