Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

×
 ×
Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Рақамли технологиялар вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари

2-ИЛОВА
Соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилишнинг асосий йўналишлари

3-ИЛОВА
Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ташкилотларни қайта ташкил этиш ва номлаш ДАСТУРИ

4-ИЛОВА
Рақамли технологиялар вазирлигининг ташкилий тузилмаси

4а-ИЛОВА
Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

4б-ИЛОВА
Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясининг ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

5-ИЛОВА
Рақамлаштириш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилотнинг амалдаги тўлиқ (расмий) номи

Қайта ташкил этилаётган ва номланаётган ташкилотнинг тўлиқ (расмий) номи

Қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг фаолиятига оид қоидалар ва изоҳлар

1.

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Номи Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси этиб ўзгартирилмоқда.

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан самарали
ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида бошқарув аппаратининг амалдаги мақоми сақлаб қолинган ҳолда унинг маблағларини шакллантириш манбалари, жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан қайта кўриб чиқилади.

2.

«Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси

Номи «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси этиб ўзгартирилмоқда.

3.

«Алоқалойиҳа»давлат унитар корхонаси

Рақамлаштириш вазирлиги муассислигидаги «Алоқалойиҳа» масъулияти чекланган жамияти этиб қайтаташкил этилмоқда.

Негизида Рақамлаштириш вазирлиги муассислигидаги «Алоқалойиҳа» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилиб, устав фондидаги 49 фоиз давлат улуши хусусийлаштирилади.

4.

«Хабар» газетаси таҳририяти» давлат унитар корхонаси

Рақамлаштириш вазирлиги муассислигидаги «Хабар» газетаси таҳририяти» масъулияти чекланган жамияти этиб қайтаташкил этилмоқда.

Негизида «Хабар» газетаси таҳририяти» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилиб, устав фондидаги 49 фоиз давлат улуши хусусийлаштирилади.

5.

«UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» давлат унитар корхонаси

Рақамлаштириш вазирлиги муассислигидаги «UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» масъулияти чекланган жамияти этиб қайтаташкил этилмоқда.

Негизида Рақамлаштириш вазирлиги муассислигидаги «UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази»масъулияти чекланган жамияти ташкил этилади.

6.

«Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонаси

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси муассислигидаги «Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази» масъулияти чекланган жамияти этиб қайтаташкил этилмоқда.

Негизида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси муассислигидаги «Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилади.

7.

«Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази» давлат унитар корхонаси.

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги муассислигидаги «Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази»масъулияти чекланган жамияти этиб қайтаташкил этилмоқда.

Негизида «Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилиб, устав фондидаги 15 фоиз давлат улуши хусусийлаштирилади.

Рақамли технологиялар вазирлиги

«Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси

«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» давлат унитар корхонаси

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

«Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази» давлат муассасаси

«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси

Тошкент шаҳридаги Инха университети

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти

Тошкент шаҳридаги Амити университети

«Республика махсус алоқа боғламаси» давлат унитар корхонаси

«Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси» давлат муассасаси

«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» масъулияти чекланган жамияти

«UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» масъулияти чекланган жамияти

«Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси

«Хабар» газетаси таҳририяти» масъулияти чекланган жамияти

Давлат фельдъегерлик хизмати

«UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» масъулияти чекланган жамияти

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб

Ҳудудий бўлинмалар

«Aloqaloyiha» масъулияти чекланган жамияти

Акциядорлик тижорат «Алоқабанк»*

«Universal Mobile Systems» масъулияти чекланган жамияти

«O‘zimpeksaloqa» масъулияти чекланган жамияти

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси*

«ALSKOM» суғурта компанияси акциядорлик жамияти

«Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти*

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

Молиялаштириш манбаси

Бажарилган ишларнинг пировард натижаси

I. Сифатли телекоммуникация хизматини тақдим этиш

1.

Мобилинтернет фойдаланувчилари сонини ошириш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

мобил алоқа операторлари

Ижрочилар маблағлари

Мобил интернет фойдаланувчилари сони 31 миллион 500 минг нафарга етказилади. Шунингдек, мобил алоқа қамрови ҳамда сифати оширилиши ҳисобига аҳолининг мобил интернет ва иловалар орқали интерактив давлат хизматлари ва бошқа онлайн хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади.

1) мобил интернет билан қамраб олинмаган аҳоли масканлари рўйхатини янги ташкил этилаётган аҳоли масканларини инобатга олган холда қайта кўриб чиқиш;

2023 йил сентябрь

2) хизмат кўрсатувчи мобил алоқа операторлари билан интернет қамровини кенгайтириш режасини тасдиқлаш;

2023 йил октябрь

3) мобил интернет қамровини кенгайтириш бўйича лойиҳалар амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

4) мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиб бориш.

2023 йил давомида

2.

Кенг полосалисимли интернетга уланиш имконияти яратилган хонадонлар қамровини ошириш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

операторлар ва провайдерлар

Ижрочилар маблағлари

Кенг полосали симли интернетга уланиш имконияти яратилган хонадонлар қамрови 75 фоизга етказилади. Бунда, хонадонлар, тадбиркорлик субъектлари ва юридик шахсларнинг Интернет орқали интерактив давлат хизматлари ва бошқа онлайн хизматлардан фойдаланишлари, бизнес жараёнларни ва маълумотлар алмашишни автоматлаштириш учун шароит яратилади.

1) симли интернет билан қамраболинмаган аҳоли масканлари рўйхатини янги ташкил этилаётган аҳоли масканларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

2023 йил сентябрь

2) хизмат кўрсатувчи операторвапровайдерлар билан симли интернетқамровиникенгайтириш режасини тасдиқлаш;

2023 йил октябрь

3) симли интернет қамровини кенгайтириш бўйича лойиҳаларамалгаоширилишини мувофиқлаштириш;

2023 йил давомида

4) оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиб бориш.

3.

Интернет тармоғига кенг полосали уланишни ташкил этиш мақсадида кенг полосали портларнинг умумий сониниошириш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

операторлар ва провайдерлар

Ижрочилар маблағлари

Интернет тармоғига кенг полосали уланишни ташкил этиш мақсадида кенг полосали портлар умумий сони 5 миллион 300 мингтага етказилади.

1) хизмат кўрсатувчи оператор ва провайдерлар билан кенг полосали уланишни ташкил этиш мақсадида портларни ўрнатиш режасини тасдиқлаш;

2023 йил сентябрь

2) кенг полосали уланишни ташкил этиш мақсадида ўрнатиладиган умумий сиғими 700 минг портлиқурилма ва ускуналарни монтаж қилиш.

2023 йил давомида

4.

Телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида қуйидагиларни назарда тутган ҳолда оптик толали алоқа линияларини ташкил этиш:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

операторлар ва провайдерлар

Ижрочилар маблағлари

Телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида оптик толали алоқа линияларининг умумий узунлиги 220 минг километрга етказилиши орқали телекоммуникация тармоқлари қамровиоширилади.

1) аҳолига кенг полосали тармоқ хизматларини кўрсатиш учун оператор ва провайдерлар томонидан қўшимча оптик толали алоқа линияларини қуриш режасини тасдиқлаш;

2023 йил сентябрь

2) аҳоли масканларида оптик толали алоқа линиялари қамровини кенгайтириш мақсадида оператор ва провайдерлар томонидан қўшимча 50мингкилометроптик толали алоқа линияларини қуриш;

2023 йил давомида

3) замонавий юқори тезликда ишловчи қурилмаларни ўрнатиб, ишга туширган ҳолда алоқа қамровини 88 фоизга етказиш.

2023 йил декабрь

5.

Халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Ўзбектелеком» АК

Ижрочилар маблағлари

Халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлик қобилиятини 3,6 Тбит/секундга етказиш орқали оператор ва провайдерларнингхалқаро каналлари кенгайтирилади.

1) Халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш юзасидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида қурилмаларни жойларга етказиб бериш, ўрнатиш ишлари бўйича тармоқ графигини тасдиқлаш;

2023 йил октябрь

2) Халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш.

2023 йил декабрь

6.

Мобил алоқа таянч станцияларининг сонини ошириш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

мобил алоқа операторлари

Ижрочилар маблағлари

Мобил алоқа таянч станцияларининг жами сонини 57 мингтага етказиш орқали мобил алоқа хизматларининг қамрови ҳамда сифатини янада яхшилашга имконият яратилади.

1) хизмат кўрсатувчи мобил алоқа операторлари билан кенг полосали мобил алоқа қамровини ошириш мақсадида мобил алоқа таянч станцияларини ўрнатиш режасини тасдиқлаш;

2023 йил октябрь

2) кенг полосали мобил алоқа қамровини ошириш мақсадида ўрнатиладиган 3 мингта таянчстанциялари ва ускуналарини монтаж қилиш.

2023 йил давомида

7.

Халқаро аҳамиятга эга магистрал автомобиль йўллари бўйлаб юқори тезликдаги мобил интернет қамровини таъминлаш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

мобил алоқа операторлари ва интернет провайдерлари

Ижрочилар маблағлари

Халқаро аҳамиятга эга магистрал автомобиль йўллари бўйлаб юқори тезликдаги мобил интернет қамрови даражаси 80 фоизга етказилади.

Узунлиги 5 108 километр бўлган халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўллари ҳамда Тошкент-Самарқанд-Бухоро йўналишидаги узунлиги 605 километр бўлган темир йўллар юқори тезликдаги мобил интернет билан тўлиқ қамраб олинади.

1) хизмат кўрсатувчи мобил алоқа операторлари томонидан халқаро аҳамиятга эга магистралавтомобиль йўллари бўйлаб юқори тезликдагимобил интернет қамрови даражасини ошириш мақсадида мобил алоқа таянч станцияларини ўрнатиш режасини тасдиқлаш;

2023 йил октябрь

2) халқаро аҳамиятга эга магистрал автомобиль йўллари бўйлаб кенг полосали мобил алоқа қамровини ошириш мақсадида ўрнатиладиган қўшимча таянч станциялари ва ускуналарини монтаж қилиш.

2023 йил давомида

8.

Аҳоли яшаш масканларида замонавий телекоммуникация хизматлари қамровини ошириш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари,

мобил алоқа операторлари ва интернет провайдерлари

Ижрочилар маблағлари

146 та аҳоли масканларида телекоммуникация хизматлари қамровини ошириш чоралари кўрилади.

1) кенг полосали интернет қамрови қониқарли бўлмаган146 та аҳоли масканларини ўрганиш бўйича ҳудудлар кесимида тармоқ графигини тасдиқлаш;

2) тасдиқланган тармоқ графигига асосан аҳоли масканларини телекоммуникация хизмати билан таъминлаш.

2023 йил давомида

9.

Республика ҳудудларида (Тошкент, Бухоро ва Фарғона вилоятларида) маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини ташкил этиш.

2024-2025 йиллар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Ўзбектелеком» АК

Ижрочилар маблағлари

Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш инфратузилмаси ривожлантирилади.

II. «Рақамли фуқаро» тамойили асосида аҳолига сифатли рақамли давлат хизматларини тақдим этиш

10.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — Ягона портал) ҳамда унинг мобил иловасининг фойдаланувчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш, қайта алоқа қилиш, шунингдек, имконияти чекланган инсонлар учун хизматлардан фойдаланиш жараёнларини енгиллаштириш ва бошқа қўшимча имкониятларни назарда тутувчи янги талқинини ишлаб чиқиш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси

Ижрочилар маблағлари

Ягона портал ҳамда унинг мобил иловасининг янги талқини ишга туширилади ва жорий этилган хизматлардан имконияти чекланган инсонлар ва аҳолининг бошқа қатламлари учун фойдаланишда содда ва тушунарли кўринишда тақдим этиш йўлга қўйилади.

1) Ягона порталнинг янги талқинини синов тарзида ишга тушириш, уни вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш режа-жадвалини тасдиқлаш;

2023 йил декабрь

2) Ягона портал ва унинг мобил иловасининг янги талқинини ишга тушириш.

2024 йил май

11.

Рақамли хизматларни аҳолига қулай ҳолда фойдаланиш учун мақбуллаштириш. Бунда:

Ижрочилар маблағлари

Рақамли хизматлар аҳолига қулай ҳолда фойдаланиш учун мақбуллаштирилиб, хизмат кўрсатувчи вазирлик ва идоралар томонидан «3 қадам» тамойили асосида хизмат кўрсатишга ўтилади.

1) ягона порталда жорий этилган рақамли хизматларни хатловдан ўтказиш ва фойдаланиш босқичлари 3 та қадамдан ортиқ бўлган хизматлар бўйича («Digital by default» тамойили асосида) маъмурий жараёнларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва Рақамли технологиялар вазирлигига киритиш;

ҳар йили 20 декабрга қадар

Давлат хизматларини кўрсатувчи вазирлик ва идоралар

2) таклифлар асосида маъмурий жараёнлари мақбуллаштириладиган хизматлар бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

ҳар йили 10 февралга қада

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

12.

Аҳолининг айрим ҳужжатлари амал қилиш муддати тугаётгани, қарздорлик ва жарималар мавжудлиги ҳамда амалга ошириш зарур бўлган эслатмалар ҳақида хабардор қилишни йўлга қўйиш. Бунда:

Ўзига тегишли қисмида барчаси асосий ижрочи

«Ўзсувтаъминот» АЖ

Ички ишлар вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

-

Аҳолининг айрим ҳужжатлари амал қилиш муддати тугатаётгани, қарздорлик ва жарималар мавжудлиги ва бошқа эслатмалар ҳақида хабардор қилиш механизми жорий этилади.

1) «Рақамли ҳукумат» хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш тизимига интеграция қилиш бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2023 йил август

2) белгиланган тартибда тасдиқланган технологик йўриқнома асосида ахборот тизимларини интеграция қилиш.

Режа-жадвал асосида

13.

Ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган рақамли хизматлар бўйича 26 та ахборот тизимларини Ягона порталга бирлаштирган ҳолда Ягона портални барча рақамли хизматлар ва сервисларни кўрсатиш ва уларнинг натижасини олишнинг ягона нуқтаси этиб белгилаш. Бунда:

Ўзига тегишли қисмида барчаси асосий ижрочи

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

Маданият ва туризм вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Табиат ресурслари вазирлиги,

«Ўздонмаҳсулот» АЖ,

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги агентлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

«Ўзархив» агентлиги,

Кинематография агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Ижрочилар маблағлари

Вазирликлар томонидан аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган Рақамли хизматлар бўйича 26 та ахборот тизими (my.soliq.uz, singlewindows.uz, magistr.edu.uz ва бошқалар)ни Ягона давлат хизматлари порталига бирлаштирилади.

Бунда, Ягона портал барча рақамли хизматлар ва сервисларни кўрсатиш ва уларнинг натижасини олиш учун ягона фойдаланиш нуқтаси этиб белгиланади.

1) аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига рақамли хизматлар кўрсатилаётган нуқталарда (веб-сайт, портал, платформа ва бошқалар) мавжуд хизматларни таҳлил қилиш ва уларнинг рўйхатини Рақамли технологиялар вазирлигига киритиш;

2023 йил август

2) рақамли хизматларни қўшимча тарзда Ягона порталда жорий этиш ҳамда заруратга кўра мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритиш.

2023 йил декабрь

14.

Ягона порталда хизматлардан фойдаланиш жараёнини онлайн тарзда мониторинг қилиш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

давлат хизматларни кўрсатувчи вазирлик ва идоралар

Ижрочилар маблағлари

Ягона порталда хизматлардан фойдаланиш жараёнидаги камчиликлар ва муаммолар юзасидан фойдаланувчилардан шикоятларни онлайн тарзда қабул қилиш ҳамда фаол фойдаланувчиларни рағбатлантириш йўлга қўйилади.

1) Ягона порталда жорий этилган хизматлардан фойдаланиш жараёнинг барча босқичларида келиб чиқадиган камчиликлар ва муаммолар бўйича фойдаланувчилардан шикоятларни қабул қилиш юзасидан портални такомиллаштириш;

2024 йил февраль

2) Ягона порталда хизматлар кўрсатишдаги камчиликларни аниқлаш ва портални такомиллаштириш мақсадида фойдаланувчилар билан реал вақт режимида қайта алоқани йўлга қўйиш;

3) фаол фойдаланувчиларни рағбатлантиришни йўлга қўйиш.

2024-2025 йиллар

15.

Фуқаролар рақамли хизматлардан мустақил равишда фойдаланишлари учун имконият яратиш мақсадида давлат хизматлари марказларида биринчи босқичда 14 та рақамли хизматлар нуқталари ташкил этиш. Бунда:

Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси

Жойларда фуқаролар рақамли давлат хизматларидан мустақил равишда фойдаланадиган 14 тарақамли хизматлар нуқталари ташкил этилади.

1) давлат хизматлари марказларида рақамли хизматлар нуқталари учун жойларни аниқлаб зарур инфратузилма билан таъминлаш;

2023 йил декабрь

2) рақамли хизматлар нуқталари фаолиятини йўлга қўйиш;

3) «Рақамли ҳукумат» тизимифойдаланувчилари учун туну-кун ишлайдиган Call-марказ хизматини ишга тушириш.

2024 йил май

16.

Вазирлик ва идоралар томонидан бир бирини такрорловчи функцияларга эга биллинг тизимлари ишлаб чиқилишини олдини олиш ҳамда ушбу мақсадларга йўналтирилаётган маблағларни мақбуллаштириш мақсадида барча хизматларни мажбурий равишда «Рақамли ҳукумат»нинг ягона биллинг тизимига улаш.

Ўзига тегишли қисмида барчаси асосий ижрочи

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

-

Давлат органлари ва идораларида давлат божи, йиғимлар, жарима ва бошқа тўловларни амалга оширишни рақамли кўринишга ўтказиш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни рақамли кўринишда амалга ошириш имконияти яратилади.

Бунда, «Рақамли ҳукумат»нинг ягона биллинг тизимига интеграция қилиш бўйича технологик йўриқномани белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва ахборот тизимларини интеграция қилиш.

2023 йил октябрь

17.

Кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаси, эр-хотиннинг умумий мол-мулки тўғрисидаги гувоҳнома, судда қатнашиш учун ишончнома, автотранспорт олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун ариза бериш каби 8 турдаги нотариалҳаракатларни онлайн шаклга ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил сентябрь

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Онлайн шаклга ўтказиладиган 8 турдаги нотариалҳаракатларни аниқланади ва режалар белгилаб олинади.

III. Рақамли ҳукумат тизимини ривожлантириш

18.

«Рақамли ҳукумат» тизимининг рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумотлар алмашувини ягона нуқтада тизимлаштириш. Бунда:

Вазирлик ва идоралар тегишлилиги бўйича

-

«Рақамли ҳукумат» тизимининг рақамли маълумотлар платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хусусий сектор ўртасида маълумотлар алмашинувини ягона нуқтада тизимлаштирилади.

1) давлат ахборот тизим ва ресурслари маълумотларини давлат органи ва ташкилоти бўлмаган учинчи шахсларнинг ахборот тизимларига тўғридан-тўғри интеграция қилиниши ҳолати бўйича хатлов ўтказиш ва маълумотларни Рақамли технологиялар вазирлигига киритиш;

2023 йил декабрь

2) давлат органи ва ташкилоти бўлмаган учинчи шахсларнинг ахборот тизимларига тўғридан-тўғри тақдим этилаётган маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг рақамли маълумотлар платформаси «digitaldata.uz»га тақдим этиш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2024 йил январь

3) технологик йўриқнома асосида рақамли маълумотлар платформаси «digitaldata.uz»га маълумотларни тақдим этишни йўлга қўйиш ҳамда давлат ахборот тизимлари ва ресурслари маълумотларининг давлат органи ва ташкилоти бўлмаган учинчи шахсларнинг ахборот тизимларига тўғридан-тўғри интеграция қилинишини босқичма-босқич тўхтатиш.

2023-2024 йиллар

19.

«Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасига тақдим этилаётган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли маълумотларга ўзгартиришлар (Ф.И.Ш., паспорт маълумотлари, ҳисоб варақлари, кадастр рақами, эгалик ҳуқуқи, тақиқ ва бошқалар) киритилганда инсон омилисиз реал вақт режимида янгиланишини йўлга қўйиш. Бунда:

Барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан Марказий банк, суд ва прокуратура органлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари)

-

«Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасига тақдим этилаётган маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилганда инсон омилисиз реал вақт режимида янгилаш имкони яратилади.

1) идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш бўйича технологик йўриқномаларга қўшимчалар киритиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;

2023 йил август — октябрь

2) идоралараро интеграциялашув платформасига тақдим этилаётган маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳолда автомат тарздамаълумот (PUSН-сервис) юборилишини йўлга қўйиш.

2023 йил декабрдан бошлаб доимий

20.

Ягона портал орқали фойдаланилган хизматлар натижасида тақдим этилган ҳужжат ва маълумотларни ҳамда ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали олинаётган ҳужжатларни (тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш амалиётини бекор қилиш. Бунда:

Давлат органлари ва ташкилотлари

-

Ягона портал орқали рақамли хизматларнинг натижаси ҳисобланадиган ҳужжатларни (маълумот, маълумотнома ва бошқалар) ҳамда ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали рақамли тарзда олинаётган ҳужжатларни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш амалиёти бекор қилинади ва аҳолининг ортиқча оворагарчилигига йўл қўйилмайди.

1) фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан талаб этиладиган ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва талаб этиш зарурати бўлмаган ҳужжатлар рўйхатини белгилаш;

2023 йил сентябрь

2) талаб этиш зарурати бўлмаган ҳужжатларни талаб этиш амалиётини бекор қилиш.

2023 йил ноябрь

21.

Рақамли маълумотлар базаларини ўз вақтида ва сифатли шакллантириш, маълумотларни рақамлаштириш, маълумотлар ҳамда рақамли кўринишдаги ҳужжатларни муддатида бериш юзасидан шахсий жавобгарликни белгилаш. Бунда:

Давлат органлари ва ташкилотлари

Ижрочилар маблағлари

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига маълумот базаларини ўз вақтида ва сифатли шакллантириш, маълумотларни рақамлаштириш, маълумотлар ҳамда рақамли кўринишдаги ҳужжатларни муддатида таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланади.

1) аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари учун зарур бўлган маълумотларни доимий равишда рақамлаштириш ишларини олиб бориш;

Доимий равишда

2) рақамли маълумотлар базаларини ва уларнинг захира нусхаларини шакллантириш;

2023 йил августдан доимий

3) рақамли маълумотлар базаларидаги маълумотларни Идоралараро интеграциялашув платформасига доимий асосда тақдим этиш;

Доимий равишда

4) ахборот тизимларида профилактик тадбирлар ҳақида камида 3 кун олдин Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказини огоҳлантиришни тизимини йўлга қўйиш.

2023 йил октябрдан доимий

22.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари, ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар алмашинувини «қоғозсиз иш юритиш» тамойили асосида амалга ошириш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

давлат органлари ва ташкилотлари

-

Барча давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ҳужжатлар алмашинуви ҳамда ўзаро ёзишмалар ички рақамли ҳужжат алмашинув тизимларини «Рақамли ҳукумат» тизими билан интеграция қилган ҳолда «қоғозсиз иш юритиш» тамойили асосида амалга оширилади.

1) «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг такомиллаштирилган талқини «edo.ijro.uz» электрон ҳужжат айланиш модулига улаш;

2023 йил сентябрдан бошлаб

2) «edo.ijro.uz» электрон ҳужжат айланиш модули орқали қабул қилинган барча турдаги буйруқ, қарор ва фармойишларни «E-qaror» электрон тизими орқали эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш. Бунда, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг барча турдаги ички ҳужжатлари (хатлар, мурожаатлар, баёнлар, буйруқлар, қарор ва фармойишлар) «edo.ijro.uz» электрон ҳужжат айланиш модули орқали ишлаб чиқилади ва имзоланади;

2023 йил сентябрдан бошлаб доимий

Рақамли технологиялар вазирлиги, Республика ижро этувчи ҳокимият органлари

3) рақамли иш жойи — «Digital office» тизими ва давлат хизматчиларининг ўзаро ёзишмалари учун мўлжалланган ҳимояланган миллий мессенжерни жорий этиш. Бунда, «Digital office» тизими доирасида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг барча ходимлари учун профил яратиш;

2023-2024 йиллар давомида

4) ходимлар ҳақида маълумотлар, лавозимлар ва боғланиш маълумотлари актуаллигини таъминлаш мақсадида «Digital office» тизимини «hrm.argos.uz» ахборот тизими билан интеграция қилиш;

2023 йил декабрь

5) «Ijro.gov.uz» тизимида давлат органлари ва ташкилотлари мажлис ва йиғилишларини ўтказиш модулини ишга тушириш;

2023 йил декабрь

6) «edo.ijro.uz» ва «hrm.argos.uz» тизимларини ўзаро интеграция қилиш ва тасдиқланган ҳужжатларни тизимларда акс эттириш;

2023 йил декабрь

7) электрон ҳужжат айланиш тизимларини республика ижро этувчи ҳокимият органларида юритишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил апрель

Рақамли технологиялар вазирлиги

23.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми тизимини янада такомиллаштириш. Бунда:

1) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси учун мониторинг, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги учун келишиш, мониторинг ва назорат, Ҳисоб палатаси учун мониторинг ва назорат, марказий муассасалар, вазирлик ва идоралар учун топшириқларни ижро этиш ва бошқа қўшимча модулларни яратиш;

2) тизимнинг ҳимояланган мессенжер (messenger.ijro.uz) модулини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш;

3) тизимнинг мобиль иловасини яратиш ва ишга тушириш.

2023 йил давомида

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

«Ijro.gov.uz» тизимининг мобиль иловаси, мессенжери ва янги модулларини яратиш орқали тизимдан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади ҳамда қўшимча функцияларни амалга ошириш имкониятлари яратилади.

Шунингдек, ҳар бир вазифа ва топшириқларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши устидан самарали назорат ва мониторинг қилиш, ижро ҳужжатларини келишиш йўлга қўйилади.

24.

«Ишончли учинчи тараф» тамойили асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида берилган рақамли имзо билан тасдиқланган рақамли ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш имконини берувчи «Ягона рақамли ҳужжатлар» маълумотлар базасини юритиш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

-

«Ишончли учинчи тараф» тамойили асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида берилган рақамли имзо билан тасдиқланган рақамли ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш имконини берувчи «Ягона рақамли ҳужжатлар» маълумотлар базаси яратилади ва уни юритиш тартиби белгиланади.

Бунда, «Рақамли ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида сақланаётган ҳужжатлар, жумладан архив ҳужжатларини «Ишончли учинчи томон» тамойили асосида тасдиқлаш вазифаси Рақамли технологиялар вазирлиги зиммасига юкланади.

1) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

2024 йил март

2) «Ягона рақамли ҳужжатлар» маълумотлар базасини жорий этиш.

2024 йил июль

25.

Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунини сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

-

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда таклифлар ишлаб чиқилади:

хизмат ва сервисларни тўлиқ рақамли ва проактив шаклда кўрсатиш;

«Рақамли ҳукумат» тизимининг янги архитектураси ва инфратузилмасини белгилаш ва самарали бошқариш;

«Рақамлиҳукумат» лойиҳаларини барқарор молиялаштириш манбаларини белгилаш;

идоралараро, аҳоли ва тижорат ташкилотлари ўртасидаги ахборот алмашинуви ва ҳамкорлик тартибини белгилаш;

рақамли хизматлар кўрсатиш ва уларнинг натижасини олишнинг ягона нуқтасини белгилаш.

26.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимларининг «Рақамли ҳукумат» тизимига интеграция қилинишига фақатгина «Рақамли ҳукумат» тизимининг ягона идентификаторлари ҳамда маълумотномалар ва таснифлагичлар регистри ахборот тизимида жойлаштирилган ягона умумдавлат маълумотномалар ва таснифлагичлардан фойдаланилганидагина йўл қўйиш:

Ўзига тегишли қисмида барчаси асосий ижрочи

Статистика агентлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Марказий банк,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

Маданият ва туризм вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Табиат ресурслари вазирлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

-

Барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимларининг «Рақамли ҳукумат» тизимига интеграция қилинишига фақатгина «Рақамли ҳукумат» тизимининг ягона идентификаторлари ҳамда маълумотномалар ва таснифлагичлар регистри ахборот тизимида жойлаштирилган ягона умумдавлат маълумотномалар ва таснифлагичлардан фойдаланилганидагина йўл қўйилади.

Бунда, бошқа турдаги маълумотномалар ва таснифлагичлар қўлланилган тақдирда, давлат органлари уларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг маълумотномалар ва таснифлагичлар регистри ахборот тизимида жойлаштиради ва мунтазам равишда янгилаб боради.

1) вазирлик ва идоралар томонидан ўзларининг фаолиятига доир барча турдаги маълумотномалар ва таснифлагичларни хатловдан ўтказиш, уларни жойлаштириш ва юритишга масъул бўлган ходимларни белгилаган ҳолда Рақамли технологиялар вазирлигига киритиш;

2023 йил декабрь

2) хатлов натижаларига кўра аниқланган ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган тегишли маълумотномалар ва таснифлагичларни «Рақамли ҳукумат»нинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрига жойлаштириш ва веб-хизмат орқали мунтазам равишда янгилаб бориш.

2024 йил мартдан бошлаб доимий

27.

Ҳар йили келгуси йил учун рақамлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш. Бунда:

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

-

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳар йили келгуси йил учун рақамлаштириш дастурлари шу йил учун долзарб масалалар билан қамраб олинади ва идоралар ўртасидаги рақамли тафовут камайтирилишига эришилади.

1) рақамли технологияларни ривожлантириш, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини қуйидаги йўналишларда жорий этиш дастурларини, аниқ ҳисоб-китоблар асосида уларга сарфланадиган харажатларни асословчи ҳужжатларни (техник ва молиявий ҳужжатлар) ишлаб чиқиш ва келишиш учун Рақамли технологиялар вазирлигига киритиш:

ахборот тизимлари ва ресурсларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

рақамли хизматларни жорий этиш;

рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

рақамли технологиялар йўналишида ходимларнинг билим ва кўникмасини ошириш;

Ҳар йили апрель

2) Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган ҳолда рақамлаштириш дастурини тасдиқлаш;

Ҳар йили июнь

3) рақамлаштириш дастурига киритилган тадбирларни келгуси йил учун шакллантириладиган Давлат бюджети параметрларида назарда тутиш учун келгуси йил учун бюджет буюртмасини асосланган ҳисоб-китоблар билан тақдим этиш.

Ҳар йили июль-август ойларида

29.

Барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан Марказий банк, суд ва прокуратура органлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари (кейинги ўринларда — давлат органлари)да рақамли технологияларни жорий этишга доир лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизини келгусида мазкур ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида рақамли технологияларни ривожлантиришга йўналтириш. Бунда:

Давлат органлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

-

Рақамлаштириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизини IT-соҳасини ривожлантириш учун давлат органларига келгуси молия йили мобайнида қайтариб бериш йўлга қўйилади.

1) давлат органларида рақамлаштириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш;

Ҳар йили июнь ойида

2) ушбу иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизини IT-соҳасини ривожлантиришга йўналтириш учун давлат органларига келгуси молия йилида қайтариб беришни Давлат бюджети параметрларида инобатга олиш;

Ҳар йили август ойида

3) давлат органлари томонидан Давлат бюджетидан қайтариб берилган маблағларнинг IT-соҳасини ривожлантиришга мақсадли йўналтирилишини таъминлаш.

Йил давомида

30.

Бюрократик тўсиқларга чек қўйиш ҳамда инсон омилини қисқартириш мақсадида вазирлик ва идораларнинг кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолиятини ягона автоматлаштирилган тизим «hrm.argos.uz» платформаси орқали юритиш. Бунда платформа орқали қуйидагилар амалга оширилади:

таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;

«hrm.argos.uz» ва «edo.ijro.uz» ахборот тизимларининг ўзаро интеграциясини таъминлаган ҳолда кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон шаклда юритиш;

ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш;

кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.

2023 йил август

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

«Uzinfocom» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ

-

Вазирлик ва идораларнинг кадрлар билан ишлаш фаолияти тўлиқ рақамлаштирилади.

31.

Тизимларни ўзаро интеграция қилган ҳолда «hrm.argos.uz» тизими орқали «UzASBO» дастурий мажмуаси, «E-qaror» тизими ва «E-huquqshunos» тизимларига маълумот киритиш имкониятини яратиш. Бунда:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

«Uzinfocom» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ

-

«hrm.argos.uz» тизими орқали зарур маълумотларни рақамли тарзда олиш имкони яратилади.

1) технологик йўриқнома лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2023 йил июль

2) тизимларининг ўзаро интеграциясини амалга ошириш.

2023 йил октябрь

32.

Амалиётдаги ижобий тажрибаларни инобатга олган ҳолда лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва уларга ишлов бериш, кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини, шу жумладан «edo.ijro.uz» ахборот тизими билан электрон ҳамкорлик орқали зарур маълумотларни олган ҳолда «hrm.argos.uz» тизимида юритиш тартиби лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил июль

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

-

Инсон ресурсларини бошқаришга қаратилган электрон дастур — «hrm.argos.uz» платформаси амалиётдан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштирилади.

33.

Магистрал газ қувурларини рақамлаштириш бўйича таклифлар киритиш. Бунда:

1) магистрал газ қувурларининг рақамлаштирилганлик даражасини ўрганиш;

2) газ қувурларидаги йўқотишларни камайтириш бўйича рақамлаштириш жараёнини такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар шакллантириш ва «йўл харитаси» шаклида Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил август

«Ўзтрансгаз» АЖ

-

Магистрал газ қувурларини рақамлаштириш бўйича таклифлар киритилади.

34.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилишга шароит яратиш учун халқаро тажриба асосида зарур бўлган стандартлар, классификатор ва маълумотномалар ҳамда номенклатураларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Халқаро молия институтлари маблағлари

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ахборот тизимларида қўлланиладиган ягона стандартлар, классификатор ва маълумотномалар ҳамда номенклатуралар шакллантирилади.

1) жаҳон стандартлари ва классификаторларни ўрганиш;

2023 йил июль

2) ўрганиш натижаси бўйича миллий стандартлари ва классификаторларни ишлаб чиқиш;

2023 йил октябрь

3) ишлаб чиқилган стандартлар ва классификаторларни «Рақамли ҳукумат»нинг маълумотномалар ва таснифлагичлар регистрига жойлаш;

2023 йил декабрь

35.

Ички ишлар вазирлигининг «E-ma’muriy ish» ахборот тизими билан Бош прокуратуранинг «E-material» дастурий таъминотини ўзаро интеграция қилиш.

«E-ma’muriy ish» ахборот тизимини «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилиш.

2023 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар

Давлат органлари ахборот тизимлари ўртасида идоралараро электрон ҳамкорлик йўлга қўйилиб, ортиқча сарсонгарчилик ва харажатлар олди олинади.

36.

«Рақамли геология» тизимини яратиш доирасида электрон геологик маълумотлар базасини шакллантириш ва замонавий дастурий таъминотларда фойдаланишни таъминлаш. Бунда:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар

Ишончли ва сифатли электрон геологик маълумотлар базасини шакллантириш имконияти яратилади.

1) рақамли кўринишга ўтказиладиган маълумотлар рўйхатини тузиш ва тегишли ускуналар билан таъминлаш;

2023 йил август

2) рақамли геологик ахборот ресурсларини шакллантириш бўйича техник чора-тадбирларни амалга ошириш ва амалиётга жорий этган ҳолда самарали фойдаланишни йўлга қўйиш.

2023 йил ноябрь

37.

Рақамли геологик ахборотлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш, унинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида давлат геология фондини рақамли базага ўтказиш. Бунда:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар

Рақамли база шакллантирилиши натижасида геологик ҳисоботларни электрон шаклда юритиш йўлга қўйилади.

1) геологик ҳисоботлар хатловини якунлаш ва устувор рақамли асосга ўтказиладиган манбалар рўйхатини шакллантириш;

2023 йил август

2) рўйхат асосида геологик ҳисоботларни рақамли кўринишга ўтказиш бўйича тегишли техник чора-тадбирларни амалга ошириш.

2023 йил декабрь

38.

Геология соҳасидаги давлат кадастрлари ҳамда фойдали қазилмалар бўйича давлат балансини юритиш жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш. Бунда:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар

Геология соҳасидаги давлат кадастрлари ҳамда фойдали қазилмалар бўйича давлат балансининг доимий онлайн маълумотлари шакллантирилади.

1) геология соҳасидаги давлат кадастрлари ва фойдали қазилмалар бўйича давлат балансини юритиш жараёнини таҳлил қилиш;

2023 йил август

2) таҳлил натижасида ушбу жараёнларни ахборот тизимларини жорий этиш орқали такомиллаштириш чораларини кўриш.

2023 йил декабрь

39.

Қишлоқ хўжалиги ерлари унумдорлигини ошириш мақсадида «E-IJARA» ахборот тизими имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш. Бунда:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар

Қишлоқ хўжалиги ерлари унумдорлигини ошириш имконияти кенгаяди.

1) тизим орқали аҳолига 96,6 минг гектар ер майдонларини 400 мингдан ортиқ деҳқон хўжалигини ташкил этиш мақсадида очиқ электрон танлов орқали ажратиш, ҳисоботлар ва техник имкониятларни такомиллаштириш;

2023 йил август

2) ерларни аҳолига, жумладан, эҳтиёжманд оилаларга ажратишда шаффофликни ошириш, идораларга ягона ва аниқ маълумотларни тақдим этишни йўлга қўйиш;

2023 йил декабрь

3) вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигида тизим ёрдамида самарали ишлашни ташкил этиш.

Доимий

40.

Тошкент давлат аграр университетининг (ТДАУ) Самарқанд филиалида талабалар ва ёш олимларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича Инкубация марказини ташкил этиш. Бунда:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар

Талабаларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ҳаётга жорий этиш бўйича ишлар жадаллашади.

1. ТДАУ Самарқанд филиалида Инкубация марказини ташкил этиш учун зарур майдонларни ажратиш, замонавий услубда таъмирлаш;

2023 йил август

2. Инкубация маркази фаолиятини ташкил этиш учун зарур компьютер, коммуникация техникалари ва бошқа воситалар билан жиҳозлаш;

2023 йил октябрь

3. Инкубация маркази фаолиятини йўлга қўйиш.

2023 йил декабрь

IV. «Рақамли ҳудуд» лойиҳасини амалга ошириш

41.

«Рақамли Тошкент» тажрибасини Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда жорий этиш. Бунда:

Маҳаллий бюджет маблағлари

«Рақамли Тошкент» тажрибаси босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда жорий этилади ва бунинг натижасида аҳоли муаммоларини ҳал қилишнинг янги механизми яратилишига ҳамда коммунал хўжалик инфратузилмасига ажратиладиган бюджет маблағлари манзилли сарфланишига эришилади.

1) «Халқ назорати» порталини жорий этиш, шунингдек, у орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ҳамда уларга масъул бўлган вазирлик ва идоралар, шу жумладан, уларни назоратдан ечишга ваколатли идорани белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат (регламент) лойиҳасини ишлаб чиқиш;

2023 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Рақамли ривожланиш департаменти

Ўзига тегишли қисмида барчаси асосий ижрочи

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Жиззах вилояти ҳокимлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Рақамли ривожланиш департаменти

Рақамли технологиялар вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари

2) ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

2023 йил сентябрь

3) «Рақамли геопортал» ахборот тизими ва «Халқ назорати» платформасини:

2023 йил август

биринчи босқичда — Ангрен, Оҳангарон, Янгийўл, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарларида ишга тушириш;

иккинчи босқичда — Жиззах ва Урганч шаҳарларида ишга тушириш;

2023 йил декабрь

4) «Коммунал хатлов» ахборот тизимини Ангрен, Оҳангарон, Янгийўл, Чирчиқ, Нурафшон, Жиззах ва Урганч шаҳарларида ишга тушириш;

2024 йил декабрь

5) юқоридаги ахборот тизимларини Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда ишга тушириш.

2025 йил декабрь

42.

«Рақамли ҳудуд» дастури доирасида Рақамли ривожланиш департаменти сўровига асосан қуйидаги маълумотларнинг долзарблигини таъминлаган ҳолда мунтазам равишда қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этиб борилишини йўлга қўйиш:

1) маъмурий-ҳудудий бирликлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари чегаралари, кўчмас мулк объектлари, уларнинг ер участкалари чегараларининг рақамли хариталари;

2) Давлат картография-геодезия фондида ва бошқа ташкилотларда сақланаётган аэросуратлар, космик суратлар ва улар асосида яратилган ортофотопланлар, шунингдек бошқа архив хариталар;

3) Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлари.

2023 йил августдан доимий

Кадастр агентлиги, Рақамли ривожланиш департаменти

-

«Рақамли ҳудуд» дастури доирасида Рақамли ривожланиш департаменти актуал маълумотлар билан таъминланади.

43.

Ахборот тизимларидаги мавжуд маълумотларга ноёб идентификаторлар (ЖШШИР, СТИР, кадастр рақами, географик код, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси) киритиш. Бунда:

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

-

Ҳудудларни рақамлаштириш лойиҳалари доирасида жорий этилган ахборот тизимларига тақдим этиладиган вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимларидаги мавжуд маълумотлар таркибига мажбурий равишда ноёб идентификаторлар (ЖШШИР, СТИР, кадастр рақами, географик код, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси) киритилади.

1) ҳудудларни рақамлаштириш лойиҳалари доирасида жорий этилган лойиҳаларда қўлланилаётган ноёб идентификаторлар, каталоглар ва таснифлагичлардан фойдаланилиши бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини тўлиқ хатловдан ўтказиш;

2023 йил сентябрь

2) хатлов натижаси бўйича аниқланган камчил?кларни бартараф этишга қаратилган вазифаларни белгилаш;

2023 йил ноябрь

3) камчиликларни бартараф этиш.

2023 йил декабрь

V. IT-индустрияни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, IT-хизматлар экспорти ҳажмини ошириш

44.

IT-паркда хорижий компаниялар учун Рақамли технологиялар халқаро маркази фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Марказий банк,

Адлия вазирлиги

Ижрочилар маблағлари

Инновацион экотизимни яратиш ҳамда республикага етакчи хорижий IT-компаниялар, венчур жамғармалар ва молия технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларни жалб қилиш мақсадида IT-паркда хорижий компаниялар учун Рақамли технологиялар марказини ташкил этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.

Бунда, Ўзбекистон IT-бозорига йирик хорижий компанияларни кенг жалб этиш, Ўзбекистоннинг жаҳон майдонида инвестицион жозибадорлигини ошириш, шунингдек инновацион лойиҳалар амалга оширилишини рағбатлантириш имконияти яратилади.

1) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши қошида махсус ишчи гуруҳ шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини эксперт-маслаҳат жиҳатдан таъминлаш учун ишчи гуруҳга хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб этиш;

2023 йил июль

2) лойиҳа гуруҳи томонидан амалдаги қонунчилик, молия технологиялар маҳаллий бозори ҳамда солиқ режими ва банк соҳасида тартибга солишнинг жорий ҳолатидан келиб чиқиб,хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда уни амалиётга жорий қилиш имкониятини комплекс таҳлил қилиш;

2023 йил октябрь

3) Рақамли технологиялар халқаро марказида хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режимни жорий қилиш, уларнинг молиявий фаолиятини тартибга солиш, «тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш каби масалаларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил декабрь

45.

«ICT WEEK UZBEKISTAN 2023» ҳафталигини ташкил этиш. Бунда:

1) ҳафталик доирасида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2) халқаро тадбирни ташкил этиш учун энг яхши таклифлар асосида ташкилотчини аниқлаш ва шартнома имзолаш.

2023 йил декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Ижрочилар маблағлари

«ICT WEEK UZBEKISTAN 2023» ҳафталиги ташкил этилади. Ўзбекистоннинг IT-бозорида эришган натижалари ва ютуқларини халқаро майдонда намойиш этиш, шунингдек хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш имконияти яратилади.

46.

IT-парк резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари рўйхатини кенгайтириш учун қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

1) мультимедиа ва дизайн соҳасининг веб-дизайн, графика дизайни, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3D-графика, визуаллаштирувчи дизайн, интерфейс дизайни, техник дизайн, моушн-дизайн соҳасида хизмат кўрсатиш;

2) дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда мультипликация маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

3) IT-парк ва унинг филиаллари ҳудудида жойлашган ва юридик манзилда рўйхатдан ўтган ташкилотлар томонидан ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш ҳамда акселерация дастурларини амалга ошириш фаолияти билан шуғулланиш;

4) IT-парк резидентларининг ахборот тизимларини давлат органларининг ахборот тизимлари билан мажбурий интеграция қилиш талабини бекор қилиш;

5) IT-парк резидентлари «Виртуал офис» хизматидан фойдаланганда ижара шартномасини тузиш тизимини такомиллаштириш.

2023 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги

-

IT-парк резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилади.

47.

Юридик шахсларнинг IT-парк резиденти мақомини олиш тартибини ва IT-парк резидентларининг ҳисоботларини соддалаштириш ва уларни солиқ ва статистика органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Статистика агентлиги

-

Юридик шахсларнинг IT-парк резиденти мақомини олиш тартиби ва IT-парк резидентларининг IT-паркка ҳисобот тақдим этиш тартиби соддалаштирилади ва уларнинг ахборот тизимларини солиқ органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш орқали улар фаолияти автоматлаштирилади, IT-парк резидентларининг фаолияти янада такомиллаштирилади.

1) ҳисобот шаклини қайта кўриб чиқиш ва соддалаштириш ҳамда солиқ ва статистика органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;

2023 йил август

2) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил март

48.

IT-парк мажмуаси бинолари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларига белгиланган тартибда таклиф киритиш.

2023 йил декабрь

Рақамли технологиялари вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

-

IT-парк мажмуаси бинолари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларига таклиф киритилади.

49.

Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги фаолияти тугатилаётган қуйидаги ахборот технологиялари техникумлари биноларини мақсадли тарзда жойларда рақамли индустрияни ривожлантириш учун IT-парк балансига ўтказиш:

Рақамли технологиялар вазирлиги

-

Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги фаолияти тугатилаётган ахборот технологиялари техникумлари бинолари негизида IT-парк лойиҳалари доирасида 500 дан ортиқ иш ўринлари яратилади, вилоятда фаолият юритмоқчи бўлган чет эл компаниялари учун офис бинолари ажратилади.

1) Фарғона ахборот технологиялари техникуми;

2) Урганч ахборот технологиялари техникуми.

2024 йил март

50.

2024 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига электрон тижорат фаолияти доирасида эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат бериш чораларини кўриш. Бунда:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги

-

Электрон тижорат соҳасини ривожлантириш орқали савдо айланмаси ҳажмини ошириш, шунингдек, иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш учун шароит яратилади.

1) айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси, шунингдек, ушбу тартибни амалга ошириш учун зарурий механизмларни жорий этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

2023 йил ноябрь

2) қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил декабрь

51.

Рақамли технологиялар соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танлов асосида 1 миллиард сўмгача бўлган грантлар ажратишни IT-парк орқали амалга ошириш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Рақамли технологиялар соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танлов асосида 1 миллиард сўмгача бўлган грантлар ажратиш IT-парк орқали амалга оширилади.

Бунда, грант маблағлари ижтимоий ҳаётдаги муаммоларни ҳал этиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда қулайлик ва имкониятлар яратиш, шу жумладан, инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, таълим, маданият, ёшлар, хотин-қизлар, спорт, сунъий интеллект, жамоат тартибини таъминлаш учун уларнинг келгусида амалиётга жорий этилган ҳолда мустақил фаолият кўрсата олиши инобатга олиниб ажратилади.

1) илғор хорижий тажриба асосида ушбу грант маблағларини олиш учун ахборот платформаси орқали мурожаат қилиш, мурожаат қилиш жараёнини кузатиб бориш, лойиҳанинг молиявий ва техник жиҳатдан баҳоланиши ҳамда грант маблағлар ажратилиши тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиш;

2023 йил август

2) грант маблағларини ажратишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;

2023 йил октябрь

3) Ҳукумат қарори лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил ноябрь

VI. «Рақамли таълим» дастурини амалга ошириш

52.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг навбатдаги босқичини амалга ошириш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси,

IT-парк маблағлари, ҳисоб-китобларга асосан

«Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг навбатдаги босқичи амалга оширилади.

1) Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан хорижий нуфузли таълим платформаларида онлайн ўқув курсларда таҳсил олиш имкониятини яратиш;

2023 — 2025 йиллар

2) масофавий таълим платформалари афзалликларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш, ёшларни ўқитиш ҳамда лойиҳа доирасида рағбатлантириш чораларини кўриш.

2023 — 2025 йиллар

53.

Ёшларга компьютер харидлари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан микроқарз шаклида ҳамда «Ёшлар дафтари» ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги жамғармалари ҳисобидан бериладиган субсидия маблағларини ижтимоий шартнома асосида ёшлар хоҳишига кўра алоҳида очилган банк картасига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказиш механизмини жорий этиш. Бунда:

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Марказий банк,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар

Кредит маблағларини ёшларнинг хоҳишига кўра пластик картасига ўтказишга рухсат берилади.

1) субсидиялар бўйича ижтимоий контрактда ўзини ўзи банд қилиш, якка тартибдаги тадбиркорлик, меҳнат шартномаси асосида ишлаш, таълим олиш, «Coursera» таълим платформасида муваффақиятли ўқишни якунлаган ва тегишли сертификатга эга ёшларга компьютер харидиучун истеъмол кредитлари ажратилиши амалиётини давом эттириш каби масалаларни назарда тутувчи таклифларини ишлаб чиқиш;

2023 йил июнь

2) тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан лойиҳа ишлаб чиқиш;

3) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил июль

54.

Тил билиш даражаси ҳамда IT-соҳасида билимлар даражасини тасдиқловчи халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб беришнинг мавжуд тартибларига қўшимча равишда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан инглиз тилида B2 даражасига эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

Давлат бюджети маблағлари

Тил билиш даражаси ҳамда IT-соҳасида билим даражасини тасдиқловчи халқаро IT-сертификатлар харажатларини қоплаб беришнинг мавжуд тартибларига қўшимча равишда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан инглиз тилида B2 даражасига эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

1) тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳани ишлаб чиқиш;

2024 йил июнь

2) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил август

55.

Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ва ходимлари учун рақамлаштириш соҳасидаги қоидалар ва қонунчилик талабларини ўз ичига олган «ҳаёт давомида таълим олиш» тамойили асосида ўқитишнинг махсус ахборот платформасини яратиш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, ҳисоб-китобларга асосан

Махсус ахборот платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ва ходимларини рақамлаштириш соҳасидаги қоидалар ва қонунчилик талабларига «ҳаёт давомида таълим олиш» (Life Long Learning) тамойили асосида ўқитиш йўлга қўйилади.

1) махсус платформа яратиш бўйича техник талабларни ишлаб чиқиш;

2023 йил октябрь

2) махсус плафтормани ишга тушириш;

2024 йил март

3) платформани контент (видеоконтент, матнли дарслар, FAQ, форум, тестлар) билан тўлдириш чораларини кўриш.

Доимий равишда

56.

Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи IT-парк резиденти бўлган компанияларга ишга жойлашган нодавлат ўқув марказларига ҳар бир битирувчи учун Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёшлар учун эса 105 бараваригача бир марталиксубсидия ажратиш тизимини йўлга қўйиш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги

-

Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи IT-парк резиденти бўлган компанияларга ишга жойлашган нодавлат ўқув марказларига ҳар бир битирувчи учун Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёшлар учун эса 105 бараваригача бир марталиксубсидия ажратиш орқалиёшларни IT соҳасига бўлган қизиқишини ошириш ҳамда IT соҳасида экспортни рағбатлантириш имкони яратилади.

1) тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

2023 йил сентябрь

2) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил октябрь

57.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети фаолиятини трансформация қилиш дастурини ишлаб чиқиш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Тошкент ахборот технологиялари университети

-

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети фаолиятини, жумладан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда трансформация қилиш дастури ишлаб чиқилади:

нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларининг ах?орот технологиялари соҳасидаги ўқув дастурларини жорий этиш;

Университет филиалларини 2024 — 2027 йилларда босқичма-босқич мустақил олий таълим муассасалари сифатида қайта ташкил этиш;

стартап лойиҳаларни битирув малакавий иш сифатида қабул қилиш;

таълим ва амалиёт уйғунлиги асосида рақамли технологиялар ва ахборот тизимларининг инновацион ечимларини ишлаб чиқишга йўналтирилган ишлаб чиқариш лабораторияси фаолиятини йўлга қўйиш.

1) Университет фаолиятини трансформация қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

2023 йил июль

2) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини вазирликлар ва идораларга келишиш учун киритиш;

2023 йил октябрь

3) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил октябрь

58.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида нуфузли хорижий олий таълим ташкилотининг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув дастурларини жорий этиш.

Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги

Университет маблағлари ва бошқа манбалар

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида хорижий олий таълим ташкилоти билан ҳамкорликда ўқув дастурлари жорий этилади.

нуфузли хорижий университетлар билан ҳамкорлик қилиш;

ҳамкорлик шартномаларини (меморандум) ишлаб чиқиш ва келишувга асосан имзолаш;

нуфузли хорижий университетнинг IT-ўқув дастурларини хорижий давлатнинг стандартларига мувофиқ мазкур IT-ўқув дастурларига қўйилган талаб ва қоидалар асосида жорий қилиш;

талабаларни ўқитишни инглиз тилида, Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, хорижий олий таълим ташкилотининг ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ олиб бориш.

2023/2024 ўқув йили давомида

59.

Сурхондарёвилоятида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиалини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш. Бунда:

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

-

Сурхондарё вилоятида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиалини ташкил этиш бўйича таҳлил амалга оширилади ва асосланган таклифлар ишлаб чиқилади.

1) филиал ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тузган ҳолда талабни ўрганиш;

2023 йил октябрь

2) Тошкент ахборот технологиялари университетининг Сурхондарё филиалини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил декабрь

60.

Хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш борасидаги кўникмаларини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2023 — 2025 йиллар давомида

Рақамли технологиялар вазирлиги,

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

Тошкент шаҳридаги Инха университети,

Давлат бошқаруви академияси

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва бошқа манбалар

Хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш борасидаги амалий кўникмалари оширилади.

61.

Иқтидорли ёшларни саралаш, қўшимча ўқитиш ҳамда халқаро меҳнат бозорига тайёрлаш «IT Skills» тизимини жорий этиш. Бунда:

1) IТ соҳасига қизиқувчи ёшлар базасини шакллантириш механизмини яратиш;

2) ёшларнинг билим ва кўникмаларини аниқлашга қаратилган баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш;

3) ёшларни уларнинг билим ва кўникмаларида аниқланган бўшлиқларни ривожлантириш мақсадида ўқитишни назарда тутиш.

2024-2025 йиллар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, ҳисоб-китобларга асосан

Мамлакатда малакали IT кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида ёш кадрларни тайёрлаш ва IT соҳасида малака ва кўникмаларни баҳолаш тизими жорий қилинади.

62.

Тошкент молия институти ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари учун универсал банк картасини яратиш мақсадида «Талаба картаси» тажриба синов лойиҳасини амалга ошириш.

2024 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

АТ «Алоқабанк»,

Тошкент ахборот технологиялари университети Тошкент молия институти

Ижрочилар маблағлари

Тошкент молия институти ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари учун универсал банк картаси жорий этилади.

63.

Ўзбекистонда қизларни рақамли технологиялар соҳасига янада кенгроқ жалб этиш ва уларнинг IT-кўникмаларини ривожлантириш.

2023 — 2025 йиллар

Рақамли технологиялар вазирлиги

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва бошқа манбалар

Лойиҳа 14 ва ундан катта ёшдаги қизларни қамраб олади.

Лойиҳа доирасида иштирокчи қизларнинг IТ соҳасидаги билим ва кўникмалари шакллантирилади.

64.

«Foreign language» телеканалида IT-соҳасига ўқитиш бўйича ўқув курслари ва қизиқарли контент жойлаштиришни йўлга қўйиш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

МТРК

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Хорижий тилларга ўргатиш учун «Foreign language» телеканалида IT-йўналишда ўқитиш бўйича ўқув курслари ва қизиқарли контент жойлаштириш йўлга қўйилади.

1) «Foreign language» телеканалида рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда хорижий тиллар ва дастурлашни ёшларга содда ва креатив кўринишда етказиб, уларнинг дунёқарашини кенгайтирадиган ва креатив фикрлашга ундайдиган мазмунли ва фойдали контент шакллантириш бўйича медиадастур ишлаб чиқиш;

2024-2025 йиллар

2) теледастурларни тайёрлаш ва эфирга бериш;

3) Рақамли технологиялар вазирлигига «Foreign language» телеканали учун хорижий тилларда (субтитр билан) замонавий контент яратиш ва уларни эфирга узатиш учун тақдим этиш.

2023 йил сентябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

Ижрочилар маблағлари

65.

Андижон ахборот технологиялари техникуми базасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Андижон филиалини ёки хорижий ҳамкорлар билан олий таълим муассасасини ташкил этиш.

Бунда:

Андижон вилоят ҳокимлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ижрочилар маблағлари

Андижон ахборот технологиялари техникуми базасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Андижон филиали ёки хорижий ҳамкорлар билан олий таълим муассасаси ташкил этилади.

ташкил этиладиган олий таълим ташкилотининг биносини таъмирлаш, моддий техника инфратузилмасини шакллантириш;

2024 йил август

институтни ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлаш;

2025 йил август

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб ташкил этиладиган институтга талабаларни қабул қилиш.

2025/2026 ўқув йили

66.

Ахборот технологиялари соҳасида ўзини-ўзи банд қилиш орқали даромад топишга ўргатадиган, дастурлаш ва рақамли маҳсулот яратишда фойдаланиладиган дарслик ва адабиётлар яратиш, уларни таржима қилиш ва мослаштириш ҳамда фойдали (рақамли) контент яратиш.

2023-2025 йиллар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси

Мамлакатнинг IT-хизматлар экспорти потенциалини ошириш ва ахборот технологияларини кенг тарғиб қилиш ҳамда ўрганиш учун тегишли ўқув қўлланма дарсликлар яратилади ва мослаштирилади.

67.

Ахборот технологиялари йўналиши бўйича ўтказиладиган халқаро фан олимпиадалари ва мусобақаларга тайёргарлик кўриш ишларини ташкил этиш, рақамли технологиялар ва бошқа соҳаларда ёшларга яратилган имкониятларни етказиш механизмини яратиш. Бунда:

1) иқтидорли ёшларни саралаш, маҳаллий тренерлар ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ўқув машғулотларини ташкил қилиш;

2) ахборот технологиялари йўналиши бўйича олимпиада ва мусобақаларга мустақил тайёрланиш учун иқтидорли ўқувчилар ва ўқитувчи-тренерларга мўлжалланган ўқув қўлланмалари, рақамли контент ва бошқа қўшимча материаллар ишлаб чиқиш ва уларни эркин фойдаланиш учун очиқ электрон ресурсларга жойлаштириш;

3) рақамли технологиялар ва бошқа соҳаларда ёшларга яратилган имкониятларни етказиш мақсадида рақамли контент яратиш чораларини кўриш.

2024-2025 йиллар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва бошқа манбалар

Ахборот технологиялари йўналиши бўйича ўтказиладиган халқаро фан олимпиадалари ва мусобақаларга ёшлар мақсадли тайёрланади, шунингдек, ёшларни IT-мусобақаларга тайёрланишлари учун зарур ўқув материаллар ишлаб чиқилиб, амалиётда фойдаланиш имконияти яратилади.

68.

Захира (квота) иш ўринларига ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматларни мувофиқлаштириш. Бунда:

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар

Захира (квота) иш ўринларига ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштиришнинг шаффоф тизими йўлга қўйилади.

1) «ЯММТ» ИДАКда туман, шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланган, иш ўринларини захиралаган корхона ва ташкилотларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш.

2023 йил сентябрь

2) «Бандлик хизмати» АТда ЯММТ орқали иш ўринларини захиралаган корхоналар ҳамда ушбу иш ўринларига ишга жойлаштирилган фуқаролар тўғрисида ҳисоботни юритиш.

2023 йил ноябрь

3) ҳисоботларга асосан тоифалар бўйича ишга жойлаштирилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни туман, шаҳар ва корхоналар кесимида доимий таҳлил қилиш ҳамда аниқланган камчиликлар бўйича ҳудудий бошқармаларга тегишли кўрсатмалар бериб бориш.

2023 йил декабрь

69.

«Бандлик хизмати» АТда фуқаролар томонидан имзоланадиган ҳужжатларни расмийлаштириш ва хизматларни имзолаш учун электрон имзоларни киритиш қурилмаларидан фойдаланишни жорий қилиш. Бунда:

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ҳисоб китобларга асосан

«Бандлик хизмати» АТда фуқаролар томонидан имзоланадиган ҳужжатларни расмийлаштириш ва хизматлардан фойдаланиш қулайлиги оширилади.

1) электрон имзолаш қурилмасини тизимга мослаш ва ўрнатиш ҳамда синов тариқасида ишга тушириш;

2023 йил сентябрь

2) туман, шаҳар меҳнат органларини электрон имзолаш қурилмалари билан таъминлаш;

2023 йил октябрь

3) электрон имзолаш қурилмасини тўлиқ ишга тушириш.

2023 йил ноябрь

70.

Ҳар бир маҳалла кесимида тадбиркорликнинг ривожланганлиги, камбағаллик, ишсизлик даражасидан келиб чиқиб «Маҳаллалар рейтинги»ни ишлаб чиқиш ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг сайтида эълон қилиб бориш.

Шунингдек, Вазирликнинг ҳукумат портали негизида ташкил этилиб, янгиланган веб-сайтида «Маҳаллалар рейтинги» модулини ишлаб чиқиш.

2023 йил август

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

-

Ҳар бир маҳалла кесимида тадбиркорликнинг ривожланганлиги, камбағаллик, ишсизлик даражасидан келиб чиқиб «Маҳаллалар рейтинги» шакллантирилиши натижасида тегишли йўналишларида чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

VII. Ахборот технологияларини жорий этиш ва кўрсатилаётган Рақамли хизматлар сифати устидан самарали «Рақамли назорат»ни йўлга қўйиш

71.

«Ўзкомназорат» инспекцияси ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида юридик мақомга эга бўлмаган «Рақамли назорат» вазиятларни комплекс назорат қилиш марказини (мустақил ташкилий-ҳуқуқий мақомга эга бўлмаган) ташкил қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2024 йил октябрь

«Ўзкомназорат» инспекцияси

Ижрочилар маблағлари

Давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда ҳаққоний рақамлар, маълумотлар ва кўрсаткичларга эришиш ҳамда телекоммуникация тармоқларининг ҳолати, оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати устидан реал вақт режимида тизимли мониторинг олиб бориш имконини берувчи юридик мақомга эга бўлмаган «Рақамли назорат» вазиятларни комплекс назорат қилиш марказини ташкил қилиш бўйича таклифлар киритилади.

72.

Ахборот тизимлари ва ресурсларини интеграция қилиш орқали «IT-monitoring» тизимини ишга тушириш. Бунда:

«Ўзкомназорат» инспекцияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ижрочилар маблағлари

Ахборот тизимлари ва ресурсларини интеграция қилиш орқали «IT-monitoring» тизими ишга туширилади.

1) интеграция қилиниши лозим бўлган ахборот тизимлари ва маълумотлар рўйхатини шакллантириш;

2024 йил ноябрь

2) тизимларни интеграция қилиш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2024 йил декабрь

3) модулни синов тариқасида амалиётга жорий этиш.

2025 йил август

73.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари ҳамда почта хизматларини кўрсатиш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини таъминлаш бўйича тартибларни такомиллаштириш ҳамда рақамли хизмат ва сервислар техник фаолияти сифати ва барқарор ишлаши ҳамда ишонч телефонлари (идоравий алоқа марказлари)ва порталлар фаолияти устидан назорат ўрнатиш бўйича таклиф киритиш.

2023 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Ўзкомназорат» инспекцияси

-

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари ва почта хизматларини кўрсатиш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини таъминлаш бўйича тартиблар такомиллаштирилади.

74.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги рақамли хизматлар ва сервислардан қониқиш даражасининг инсон омилисиз автоматлаштирилган ҳолда рейтингини шакллантириш ҳамда ҳар ярим йилликда эълон қилиб бориш.

Бунда:

1) хизмат ва сервислардан қониқиш даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;

2) аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг рақамли хизматлар ва сервислардан қониқиш даражасининг инсон омилисиз автоматик режимдаги рейтингини шакллантириш тартибини ишлаб чиқиш;

3) инсон омилисиз автоматлаштирилган ҳолда рейтингни шакллантириш ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2024 йил январь ойидан бошлаб доимий

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Ўзкомназорат» инспекцияси

Ижрочилар маблағлари

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг рақамли хизматлар ва сервислардан қониққанлик даражасининг инсон омилисиз автоматик режимдаги рейтинги шакллантирилади ҳамда ҳар ярим йилда эълон қилиб борилади.

75.

Жамоат, саноат, турар-жой, маъмурий бинолар ва иншоотларни (кейинги ўринларда — объектлар) лойиҳалаш, қуриш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш жараёнида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари, шу жумладан кабель канализацияси, паст токли кабель шахталари, абонент почта жавонлари, телекоммуникация қурилмаларини ўрнатиш учун майдонлар ва инфратузилмалар билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

-

Жамоат, саноат, турар-жой, маъмурий бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш қуриш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш жараёнида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари, шу жумладан кабель канализацияси, паст токли кабель шахталари, абонент почта жавонлари, телекоммуникация қурилмаларини ўрнатиш учун майдонлар ва инфратузилмалар билан таъминланиш тартиби такомиллаштирилади.

76.

Почта алоқаси ва курьерлик хизматларини тақдим этиш фаолиятинихабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари қаторига киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Рақобатни ривожлантириш

ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

-

Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидалари, шу жумладан инсонларнинг ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит ҳамда почта алоқаси сирини ҳимоя қилиш, почта ва курьерлик жўнатмаларининг бут сақланиши бўйича қонунчилик талабларини таъминлаш мақсадида почта алоқаси ва курьерлик хизматларини тақдим этиш фаолиятихабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари қаторига киритилади.

1) почта алоқаси ва курьерлик хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан ваколатли органни хабардор қилиш бўйича Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

2023 йил октябрь

2) қонун лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш;

2023 йил декабрь

3) қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил март

77.

«Ўзкомназорат» инспекциясининг кўриб чиқилиши мажбурий бўлгантақдимномалари кўриб чиқилмаганлиги ҳолати юзасидан таъсирчан жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги

-

Рақамли иқтисодиёт ва рақамли ҳукумат соҳасини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида, шу жумладан мавжуд ахборот тизимлари ва дастурий-аппарат комплекслари ҳамда рақамли хизматлардан фойдаланиш (ёки самарасиз қўллаш) борасида аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш учун таъсирчан назорат ўрнатилади.

78.

Рақамлаштириш йўналишида фаолиятга кўмаклашиш ҳамда мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсияларни шакллантириш мақсадида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, давлат унитар корхоналари ва уюшмаларини мустақил «IT-аудит»дан ўтказиш тартибини йўлга қўйиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2024 йил март

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Ўзкомназорат» инспекцияси

-

Рақамлаштириш йўналишида фаолиятга кўмаклашиш ҳамда мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсияларни шакллантириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини мустақил «IT-аудит»дан ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

79.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларнинг фойдаланиш самарадорлиги устидан тизимли мониторингни йўлга қўйиш ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига батафсил ахборот киритиш.

Ҳар ярим йилликда

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Ўзкомназорат» инспекцияси

-

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги оширилади.

VIII. Космик фаолиятни янада такомиллаштириш

80.

Ҳудудларнинг рақамли хариталарини яратиш учун сарфланадиган молиявий маблағларни оптималлаштириш мақсадида давлат космик мониторингини ўтказиш доирасида олинадиган космик суратларни марказлашган ҳолда тегишлилиги бўйича вазирлик ва идораларга тақдим этиш. Бунда:

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Ўзбеккосмос» агентлиги

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Ҳудудларнинг рақамли хариталарини яратиш учун сарфланадиган молиявий маблағларни оптималлаштириш мақсадида давлат космик мониторингини ўтказиш доирасида олинадиган космик суратлар марказлашган ҳолда тегишлилиги бўйича вазирлик ва идораларга тақдим этилади.

1) вазирлик ва идораларнинг давлат космик мониторинги доирасида олинган космик суратларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш;

ҳар йили июль ойига қадар

2) ўрганишлар натижасида эҳтиёжлар рўйхатини шакллантириш;

ҳар йили сентябрь ойига қадар

3) эҳтиёжлар рўйхатига мувофиқ космик суратлар билан таъминлаб бориш.

2024 йилдан бошлаб ҳар йили декабрь ойида

81.

«ArcGIS» геоахборот тизимидан фойдаланиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкил этиш.

шартнома асосида

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Ўзбеккосмос» агентлиги

Вазирлик ва идоралар, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар, ҳисоб-китобларга асосан

«Давлат учун ягона лицензия» тамойили асосида геоахборот тизимлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш ҳамда мазкур тизимларда ишлаш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш ишлари амалга оширилади.

82.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил февраль

Рақамли технологиялар вазирлиги

-

Сўнгги йилларда республиканинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг ходимларини рағбатлантириш орқали улар фаолиятининг самарадорлиги оширилади.

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги ПФ-16-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2024 й., 06/24/16/0051-сон)
а) 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
б) 1-илованинг 8-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
учинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
б) 22-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси

2.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири, Комиссия раисининг ўринбосари

3.

Ш.Д. Кудбиев

иқтисодиёт ва молия вазири

4.

А.Д. Ташкулов

адлия вазири

5.

Ҳ.Ў. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

6.

И.Ю. Абдураҳмонов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

7.

А.Ш. Иноятов

соғлиқни сақлаш вазири

8.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири

9.

А.Б. Воитов

қишлоқ хўжалиги вазири

10.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

11.

Б.А. Мусаев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вазири

12.

Б.И. Закиров

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

13.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

14.

Б.Ф. Исламов

тоғ-кон саноати ва геология вазири

15.

А.А. Абдухакимов

табиат ресурслари вазири

16.

А.И. Икрамов

ёшлар сиёсати ва спорт вазири

17.

О.А. Назарбеков

маданият ва туризм вазири

18.

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

19.

М.Б. Нурмуратов

Марказий банк бошқаруви раиси

20.

А.Ж. Ортиқов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

21.

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

22.

О.А. Пекось

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари

23.

А.А. Абдуллаев

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича инспекцияси бошлиғи

24.

Ш.М. Кадиров

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори

25.

А.Х. Мухитдинов

«Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси директори, комиссия котиби

б) бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

«

Т/р

Товар номи

ТИФ ТН коди

7.

овоз, тасвир ёки бошқа маълумотларни узатиш ёки қабул қилиш учун асбоблар, шу жумладан симли ёки симсиз тармоқда (масалан, локал ва глобал алоқа тармоқда) алоқа учун аппаратлар, бошқалар:

базавий станциялар:

8517 61 000

рақамли симли алоқа тизимлари учун

8517 61 000 1

2,2-10 ГГс ташувчи частоталар диапазонида ишлаш имкониятига эга симсиз алоқа тармоқлари учун

8517 61 000 2

бошқалар (базавий станциялар билан боғлиқ бошқа товарлар)

8517 61 000 8

фақат ташувчининг тўлқин узунлиги 1270 — 1610 нм диапазонида ишлайдиган оптик толали алоқа тизимлари учун ускуналар

8517 62 000 2

симлар изоляция қилинган (шу жумладан эмалланган ёки анодланган), кабеллар (шу жумладан, коаксиал кабеллар) ва бошқа изоляцияланган электр ўтказгичлар, улагичлари бўлган ёки уланмаган; электр ўтказгичлари ёки улагичлари билан йиғилган ёки йиғилмаган алоҳида қопламали толалардан иборат оптик толали кабеллар:

телекоммуникация соҳасида қўлланиладиган

8544 42 100 0

оптик толали кабеллар

8544 70 000 0

».

биринчи ва учинчи хатбошиларда «истеъмол кредитлари» сўзларидан кейин «ва микроқарзлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 7-банднинг «б» кичик банди ҳамда 8-бандида «истеъмол кредитлари» сўзларидан кейин «ва микроқарзлар» сўзлари билан тўлдирилсин.
а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 18-банднинг иккинчи хатбошисидаги «2023 йил 1 июлга қадар» ва «10 фоизи» сўзлари тегишинча «2023 йил 1 сентябрдан бошлаб» ва «2 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошисидаги «ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Бош вазирига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1-илованинг 66-позицияси «Муддати» устунидаги «2023 йил июль» сўзлари «2023 йил сентябрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 2-илованинг 46-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидан «Хавфсиз шаҳар» маркази» сўзлари чиқариб ташлансин;
е) 3-илованинг 23-позицияси «Муддати» устунидаги «2023 йил октябрь», «2023 йил ноябрь» ва «2023 йил декабрь» сўзлари тегишинча «2023 йил декабрь», «2024 йил август» ва «2025 йил июль» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 8-илованинг 6-позицияси «Муддати» устунидаги «2023 йил май» сўзлари «2023 йил ноябрь» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси